Саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш жараёнида инновацион фаоллик зарурати

Автор: Уразов М.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада бозор муносабатлари шароитида инновация фаолиятнинг асосий масалалари, унинг иқтисодиётни ривожланишига таъсири, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда самарали фойдаланиш шунингдек, илмий-техника тараққиётини ривожлантириш масалалари ёритилган. Миллий ва иқтисодий хусусиятлари билан долзарб ва қатор аниқ мақсадларга эга бўлган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш даражаси ва сифатини миллий концепциясини шакллантириш зарурияти лозимлигига эътибор қаратилган.

Бозор муносабатлари, инновация фаолияти, иқтисодиётни ривожланиши, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги, илмий-техника тараққиёти, миллий ва иқтисодий хусусиятлар, саноат маҳсулотлари, бозор талаблари, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳалари

Короткий адрес: https://sciup.org/140289101

IDR: 140289101

Текст научной статьи Саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш жараёнида инновацион фаоллик зарурати

Бозор тамойилларидан кенг фойдаланиш шароитида янги технологияларнинг кучайиб бориши, маҳсулот ва хизматларнинг рақобатчилик муҳитига мослашган ҳолда яратилишини тақозо қилмоқда ва бу жараёнда инновация ютуқларидан фойдаланиш тизимини ҳаётий зарурат қилиб қўйди. Мамлакатимизда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим омили бўлган инновацияларга устувор йўналиш сифатида эътиборнинг қаратилиши амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини сезиларли даражада ўзгариши ва улар фаолиятини бозор талабларига мослаштириш заруриятидан келиб чиқмоқда. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини самарали ривожланишини таъминловчи инновацион фаолиятни бошқаришга алоҳида эътибор қаратишни талаб қилмоқда. Чунки, инновацион фаолият бозор муносабатлари шароитида тадбиркорликнинг илғор шакли бўлиб ҳисобланади ва у бозор иқтисодиётида илмий-техника тараққиётини ривожланиши учун реал имкониятлар яратади. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда янги маҳсулотлар ва технологияларни ишлаб чиқишнинг реал шароитларга мослашиши, илғор ўзгаришларнинг ўзига хос бошқариш механизмларини шакллантириш ва шу асосда инновацияларни қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш ҳар бир корхона олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Бу бозор талаби бўлиб, жуда кўплаб энг муҳим иқтисодий муаммолар инновацион фаолиятдан қандай даражада фойдаланишга боғлиқ бўлади.

Республика Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йил 25 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айланишини мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳатлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз деб таъкидлаб ўтдилар. Шу нуқтаи назардан қараганимизда, ривожланган хориижий давлатлар ЯИМ таркиби таҳлили, мамлакатимизда келажакда иқтисодиётимиз таркибини такомиллаштириш бўйича, устувор соҳаларни аниқлаш ва уларни ривожлантириш учун бошланғич иқтисодий ахборот бўлиб хизмат қилади.

Агар бозордаги вазиятлар ўзгарадиган бўлса, уни келгусида яхшилаш имкониятларига эга самарали ривожланиш стратегиясини танлаш талаб этилади. Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг асосини янги технологик базага асосланган саноат тармоқларининг модернизацияси ташкил этади. Саноат корхоналарининг замон талабларига мувофиқ равишда ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари ишлаб чиқариш жараёнини илғор технологиялар билан жиҳозланган техника воситаларидан мақсадли фойдаланишни йўлга қўйишдан иборат. Янгиликларни жорий этиш иқтисодий ҳаётдаги янада муҳим ҳолат бўлиб бормоқда. Ҳозирги тез ўзгарувчан шароитда корхоналар техник ўзгаришлар билан бир қаторда ёки илгарида бўлишлари ва янгиликларни муваффақиятли тадбиқ этишлари зарурдир. Илғор ишлаб чиқаришнинг технологик даражаси унинг иқтисодий кўрсаткичларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади, мана шунинг учун ҳам замонавий технологик жараёнларни мукаммал билиш талаб этилади.

Корхона ютуFи технологиянинг холатига боглик булиб, у асосий х,ал қилувчи бўғин сифатида ўзини намоён қилади ва рақобатбардошликда ғолиб чиқиш имкониятини яратади. Ишлаб чиқаришни бошқариш, унинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, унинг бўлинмаларини фаолиятини таъминлаб бериш, фан-техника ишланмаларнинг иктисодий самарадорлиги ва уларнинг амалиётда ўзлаштирилишини белгилаб олиш, фан ва техниканинг сўнгги ютукларини жорий этиш хисобига ишлаб чикаришнинг моддий-техника базасини миқдорий ва сифат жиҳатдан ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш учун авваламбор, ишлаб чиқариш ҳақида, унинг тузилиши, илғор технологик жараёнлар тўғрисида аниқ тасаввурларга эга бўлиш талаб этилади.

Янги технологиялар ва маҳсулотлар самарадорлигини баҳолаш асосида саноат корхоналарининг иқтисодий ўсишга ва рақобатбардошлигига йўналтирилган фаол инновацион сиёсатни амалга ошириш учун тегишли ташкилий таъминотни ишлаб чиқиш зарур. Ушбу мақсадда корпоратив тузилмада махсулот ва технологик янгилик-ларни ишлаб чикиш, бахолаш, танлаб олиш ва жорий этишнинг қонуний жараёнларини акс эттиришга эришиш имконини берувчи воситалардан фойдаланиш зарур. Бунда инновацион ўзгаришларни бошқариш бўйича объектив зарур функцияларни аниқлаш, мазкур функцияларни бўлимлар, раҳбарлар ва бўлинмалар ўртасида оптимал даражада тақсимлаш, инновацион ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида хизматлар ва мансабдор шахслар ўртасида ташкилий тартиботларни, ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва жавобгарликни урнатиш масалаларни илмий-услубий жиҳатдан ишлаб чиқиш талаб этилади. Чунки, ишлаб чиқаришга жалб килинган технологиялар, бирор-бир жараённинг технологик имкониятлари, корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг турларини билмасдан туриб, белгилаб олинган вазифаларнинг сифатли бажарилишини таъминлаб бўлмайди. Ишлаб чиқаришга оид технологик жараёнларни ривожлантириш конуниятларини урганиш ишлаб чикаришнинг фан-техника динамикаси бўйича янгиликларни ўзлаштириб олиш ва алоҳида ишлаб чиқариш ва тармоклар билан бир каторда умуман иктисодиётни фан-техника ривожлантиришни эътиборга олган ҳолда, иқтисодий қарорлар қабул килишга кенг имкониятлар яратади.

Саноат корхоналарининг инновация фаоллиги истиқболда унинг рақобатбардошлик стратегиясини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири бўлиши мумкин. Инновацияларнинг жорий этилиши ишлаб чиқариладиган товарларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ривожланишнинг юқори суръатлари ва даромадлилик даражасини сақлаб туришнинг ягона бир усули сифатида кўрилади. Корхона томонидан инновацияларнинг амалга оширилиши ҳозирги замонавий шароитларда бозорда унинг ракобатбардошлиги кучайи-шини белгилаб беради. Мувофик равишда, корхонанинг инновацион фаолияти қанчалар жадал бўлса, унинг рақобат устунлиги ҳам шунчалар юқори бўладиэ.

Корхонанинг инновация фаоллиги инновацияларнинг самарадорлиги ва мунтазамлиги билан, янгиликларни яратиш ва уни амалиётга жорий этиш ишлари динамикаси билан тавсифланади. Субъектнинг (давлат, тармоқ, корхона) инновация фаоллик даражасини баҳолаш орқали унинг рақобатбардошлиги ва умуман, унинг тараққиёти натижаси тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Корхонанинг инновация фаоллиги қанчалик юқори бўлса, шунга боғлиқ равишда, унинг фаолияти ва самарадорлиги ҳам мақсадга мувофиқ. Шундай экан, корхонада инновацияларни амалга оширишни жадаллаштириш чораси сифатида инновация фаоллиги унинг самарадорлигининг замонавий стратегик тавсифидир.

Мустақиллик йилларида машинасозлик ва автомобилсозлик, кимё ва нефть-кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати, фармацевтика ва мебелсозлик, телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси ва мобил телефонлар, кенг турдаги маиший электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби тармоқлар жадал тараққий этиб саноатимизнинг локомативларига айланди. Буларнинг барчаси халқимизнинг юқори технологияли саноат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини маҳаллий ишлаб чиқарилган арзон ва сифатли товарлар ҳисобидан қондиришга хизмат қилмоқда.

Юқорида қайд этилган соҳалар ишлаб чиқаришни доимий равишда модернизация қилиш ва илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланишни тақозо этади. Шу боис саноат корхоналарига энг замонавий техника ва технологияларни жалб этиш иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан бири сифатида долзарблигича қолмоқда.

Шундан келиб чиқиб, 2017 йилда реал секторнинг 120 мингдан ортиқ корхонасида ишлатилаётган 80 мингдан зиёд ускуналар бўйича техник аудит ўтказилди. Натижада мавжуд ускуналарнинг 30 фоиздан кўпроғи эскирганини, жумладан, электротехника саноатида 44 фоизи, машинасозлик тармоғида 37 фоизи, кимё саноатида 21 фоизи, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 20 фоизи, озиқ-овқат саноатида 19 фоизи, енгил саноатда 8 фоизи замонавийсига алмаштирилиши зарурлигини кўрсатди. Бугунги кунда эса ушбу ҳолатлар инобатга олиниб, мазкур корхоналарда модернизациялаш тадбирлари босқичма-босқич бажарилмоқда. Саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида иқтисодий ночор ишлаб чиқариш субъектларини тижорат банклари ёрдамида қайта тиклаш бўйича яратилган тизим амалда ўзини тўла оқлаганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, миллий иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар йўналишларидан бири саноат мажмуидаги таркибий ўзгаришлар ҳисобланади. Саноат тармоқларининг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва таркибий қайта тузиш жараёнлари билан ифодаланади. Мамлакат таркибий сиёсатининг бош мақсадларидан бири ҳам саноатда таркибий қайта тузишни амалга ошириш орқали Ўзбекистон иқтисодиёти рақобатбардошлигини таъминлашдан иборат.

Инновацион жараёнлар таҳлилига эътибор бериш жараёнида улкан корхоналар томонидан инновацион фаолликка жиддий ёндашиш ҳолатлари қайд қилинганлигини таъкидлаш лозим. Хусусан, иқтисоди ривожланган мамлакатларда йирик корхоналарнинг ҳар ўнтадан саккизтаси инновацион ғояларни зудлик билан ишлаб чиқаришга татбиқ қилар экан. Давлат инновацион ривожланишни куллаб-кувватлайди ва натижада ички харажатларнинг катта цисмини коплайди ва бу расмда цайд цилинган.

Жадвалдан куриниб турганидек, Европа иттифоци мамлакатларида бу курсаткич - 56 %, А^Шда - 63 %, Японияда - 74 %га етган. Ривожланган мамлакатларда инновацияларни билимларга эга бўлиш интеллектуал мулк ва инновацион инфратузилма объектлари бозорларини шакллантириш ҳисобига эришилмоқда. Бунинг учун уларда инновация марказлари, янги технологиялар, технологияларнинг минтақавий марказларини ривожлантириш ҳисобига университетлар билан реал корхоналар ўртасида кооперациявий алоқани ривожлантиришга катта эътибор берилиб, бжараён кар томонлама раFбатлантирилмоцда.

Шу жиҳатдан, Ўзбекистонда ҳам инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур буладиган молиявий, фан-техника ва бошца ресурсларда корхонанинг янгиликларни яратиш ва уларни амалиётган жорий этиш кучайтириш масалаларига диццат-эътиборни царатиш лозим булади. Чунки, ҳозирда саноат корхоналари инновация фаоллиги талаб даражасида эмаслиги купчиликка сир эмас.

Купчилик корхоналар учун хусусий маблаглар инновациялар манбаи кисобланади, сабаби узок муддатли кредит-ларни жалб этиш анча мураккаб. Хусусий маблағлар етарли бўлмайди ва инновация жараёни сифати ҳар доим кам замон талабларига мос келавермайди. Тармоц корхоналарининг хусусийлаштирилиши ва акционер-лаштирилиши, уларнинг илмий ташкилотлар билан копперацияла-шувининг янги шакллари, илмий йуналишларни селектив куллаб-кувватлашнинг янги намуналаридан фойдаланиш, хусусан, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солиш тизимини ислок цилиш асосида, турли-туман манбалардан маблаFларни жалб этиш илмий институтларнинг янги, замонавий бозор муносабатларига кўпроқ мувофиц келадиган ташкилий моделларини яратишга ёрдам бермокда.

Инновация фаоллигини баколаш муаммосига ёндашувлар таклили қўрилаётган тавсифнинг нақадар кўп қиррали экани ҳақида хулоса чиқариш ва муаммонинг барча томонларини қамраб олувчи, бир вақтнинг ўзида барча учун тушунарли ҳамда тадқиқ этиш мумкин бўлган унинг интеграл кўрсаткичларини моделлаштиришга имкон беради. Бошқача айтганда, инновация фаоллигини баҳолашга шундай ёндашув талаб этиладики, бунда у бир томондан инновацион фаолликнинг барча жиҳатларини ифода этсин, бошца томондан эса, ахборотлар билан каддан зиёд юклаб ташланмаган ва фақат корхона учун ҳақиқатан ҳам стратегик аҳамиятга эга нарсаларни цамраб олсин.

Хорижда инновация жараёнлари бир неча ўн йиллардан буён ўрганилмоқда. Европада корхонанинг инновация фаоллигини ўрганиш юзасидан “Осло қўлланмаси” (Proposed Guidelines for Collecting and Interpreting Technological Innovation Data: Oslo Manual. Paris: OECD, Eurostat, 1997)га риоя этилади. Бунда сўз “техноло-гиялар” инновациялари устида юритилади ва фақат янги маҳсулотлар ва жараёнлар ҳамда улардаги технологик ўзгаришлар кўриб чиқилади. Агар инновация бозорга ёки ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган бўлса, у амалга оширилган деб ҳисобланади. Инновация сифатида ҳисобга олиш учун минимал шарт шундан иборатки, маҳсулот ёки жараён фирма учун янги (ёки нисбатан такомиллаштирилган) бўлиши лозим.

Муваффақиятли инновация фаолиятини олиб борувчи саноат корхоналари таҳлили инновацияларни ишлаб чиқиш учун ундовчи энг асосий куч менежментнинг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишга қаратилган истак ва интилишлари ҳисобланади. Бошқача айтганда, корхонада янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун ресурслар ажратишга тайёр ва мунтазам равишда барча ходимларни инновацияларга қизиқишларини кучайтирувчи етакчи-новатор бўлиши лозим1.

Инновация стратегиясининг таркиби ва теранлигини тавсифлашда корхона раҳбариятига салбий таъсирлар (заиф томонлар)га ўз вақтида муносабат билдириш ва ижобий йўналишлардан самарали фойдаланишга имкон берувчи муҳит қиёфаси таҳлил қилинади. SWOT-таҳлилда дастлаб кучли ва заиф томонлар, шунингдек, хавф ва имкониятлар, сўнгра эса – келгусида корхонанинг инновацион мақсадлари ва стратегияларига таъриф беришда фойдаланиш мумкин бўлган улар ўртасидаги алоқалар занжири аниқлаб олинади.

Инновацион фаолиятни ташкил этиш жараёни юқорида қайд этилганларнинг ўзи билан чекланиб қолмайди. Технологик инновацияларнинг техник-иқтисодий асоси, инвестициялар манбалари, ресурслар таъминоти, инновацион лойиҳанинг инвес-тицияларни ўзига торта олиш баҳоси, лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган маблағларни сарфлаш хатари баҳоси, қалтисликлар омиллари баҳоси кабилар инновация дастурини амалга оширишда муҳим ҳисобланади.

ЯИМни ўсиши унинг таркиби бўлган қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш ва хизматларни ривожланиши билан боғлиқ. Ривожланган хорижий давлатларда ЯИМ таркиби қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш ва хизматларни инновацион ривожланиши асосида шаклланган деб қараш мумкин ва бу таркиб Ўзбекистон ЯИМ таркибини такомиллаштиришда муҳим ахборот ҳисобланади. Шунга биноан мамлакатимиз ЯИМ таркибида қишлоқ хўжалигининг улуши 10-15% оралиқда, саноатники 25-28%, хизматларники 55-60% оралиқда бўлишига келажакда эришишни стратегик масала деб қараш мақсадга миқувофиқ;

Саноатни ривожланиши бшқа соҳаларни ривожланишига туртки беришини инобатга олсак, уни ривожланишига устуворлик бериш, машинасозлик, электротехника, электроника ва кимё тармоқларини хорижий илғор технологиялар асосида ривожлантириш, саноат соҳасида юқори технологик, экспоратга махсулот ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларини махсус барпо этилган кичик саноат зоналарига жалб этиш орқали ривожланишини таъминлаш, эркин иқтисодий ва индустриал зоналарни ташкил этиш, инновацион инфратузилма объектларини босқичма-босқич ташкил этиш саноатни ривожлантиришнинг асосий омиллари ҳисобланади.

Адабиётлар рўйхати:

  • 1.    Мирзиёев Ш.М. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича Илмий-услубий рисола. Тошкент “Маънавият” 2017. 110 бет.

  • 2.    Пиндайк Р., Рубинфельд Д. Микроиқтисод. –Т.: Шарқ, 2002. 19-б.

  • 3.    Blanke J., Paua F/ Sala-I-Martin X. (2003). The Growth Competitiveness Index, CHAPTER 1.1. Analizing Key Underpinnings of Sustained Economic Growth.

  • 4.    Коммерциализация технологий: российский и мировойопыт. -М.: ЗелО, 2007. 376 с.

  • 5.    Власкин Г.А. Ленчук Е.Б. Промышленное политика в условиях перехода к инновационной экономике: опыт стран Центральной и Восточной Европы и СНГ. М.:Наука 2006. – 246с.

"Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы Саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш жараёнида инновацион фаоллик зарурати

  • Мирзиёев Ш.М. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича Илмий-услубий рисола. Тошкент “Маънавият” 2017. 110 бет.
  • Пиндайк Р., Рубинфельд Д. Микроиқтисод. -Т.: Шарқ, 2002. 19-б.
  • Blanke J., Paua F/ Sala-I-Martin X. (2003). The Growth Competitiveness Index, CHAPTER 1.1. Analizing Key Underpinnings of Sustained Economic Growth.
  • Коммерциализация технологий: российский и мировойопыт. -М.: ЗелО, 2007. 376 с.
  • Власкин Г.А. Ленчук Е.Б. Промышленное политика в условиях перехода к инновационной экономике: опыт стран Центральной и Восточной Европы и СНГ. М.:Наука 2006. - 246с.
Статья научная