Савдо ходимлари нути хусусиятлари

Автор: Шербоев Н.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 7 (98), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу маколада савдо ходимлари нутки хусусиятлари ва уни шакллантириш хакида малумот бериб утилган.

Тилшунослик, а.жудис, замонавий савдо, гегел

Короткий адрес: https://sciup.org/140300558

IDR: 140300558

Текст научной статьи Савдо ходимлари нути хусусиятлари

Тилшуносликда нотиқлик санъати назарияси бўйича турли тилларда тадқиқот олиб борилган бўлиб, энг биринчилардан бўлиб, Аристотел ўзининг Риторика китобида муфассал баён қилган. Жумладан, A. Жудис инглиз тилида диалогик риториканинг диалектлар, яъни шеваларга оид хусусиятларини тадқиқ этишга эътибор қаратган, C.П. Фолей эса риторикада ваъда беришга оид хусусиятларни инглиз тилидаги фактик мисоллар асосида ўрганган, M.M. Хинкс инглиз тили ёзма нутқида нотиқлик санъати назариясини тадқиқ этган, Л.M. Лонг, A.И. Петонлар ҳам инглиз тили риторик аспектига оид муаммолар бўйича изланишлар олиб борганлар.

Ўзбек тилшунослигида А.Ҳ. Арипова нотиқлик турларини ўрганиш ва нотиқ нутқининг лисоний-услубий воситаларига оид масалаларни ёритишга эътибор қаратган. Д. Тешабаева нутқ маданиятининг замонавий аспектларини ОАВ матни мисолида тадқиқ этган бўлса, Ҳ. Жалилов, Ҳ. Расулов, С. Свирский, А.Е. Михневич, И.А. Кривелев, Н. Маҳмудов каби олимлар ўқитувчи ва лекторларнинг нотиқлик санъати мавзуси устида иш олиб борганлар. С. Иномхўжаев Шарқ нотиқлик санъатининг тарихий босқичлари борасида изланиш олиб борган. Б. Омонов эса сиёсий нотиқлик маҳоратини таҳлил қилган. Ҳ.Самигова эса инглиз ва ўзбек диалогик нутқида риториканинг гендер, лингвомаданий хусусиятлари ҳамда ундаги лисоний ва экстралингвистик омилларни тадқиқ қилган.

Ҳозирги вақтда риторикага бўлган эҳтиёж ўсиб бормоқда. Чунки барча соҳаларда яхши мутахассис бўлиш учун, албатта, нотиқлик санъатидан хабардор бўлиш зарур жараёнга айланди. Нотиқлик санъати – бу нотиқ шахси билан узвий боғлиқ жараёндир. Нотиққа хос ижобий хусусиятлар нотиқ нутқининг яхши, гўзал бўлишига олиб келади. Нотиқ – бу гўзал сўзловчи, намунали, ҳаммага таъсир қила оладиган даражада гапира олувчи инсондир. Нотиқ сўз устаси, нутққа бой ва чиройли сўзларни топиб гапирувчидир. Нотиқ омма олдида чиқиши учун махсус малака ва уддалай олиш қобилиятига эга бўлиши керак.

Нотиқлик санъати грекчада риторика деб аталади. Риторика – бу яхши нутқ ва сифатли матнни тайёрлаш, бошқаларга етказиш билан боғлиқ илмий фан ҳисобланади. Нотиқлик санъатини ўрганишда ортология таълимоти муҳим рол ўйнайди. Нутқ ҳақидаги таълимоти “ортология” деб аталади. “Ҳар қандай таълимот – чуқур изланишлар, услубий йўналишлар, коммуникатив ёндашувлар ривожланиш ва такомиллашув жараёнларида юзага чиқади. Таълимотнинг риторика – сифат, нутқ маданияти, муомала маданияти, мулоқот услублари, нотиқлик санъати, бадиий сўз, ифодали ўқиш, саҳна нутқи каби йўналишлардан мавжудлиги, таълимот яхлитлигини сақлаган ҳолда уларни алоҳида ажратиб ўрганишни ҳам тақозо этади.

Жамият тараққиётида риторика ҳақидаги билимларни эгаллаш мутахассисларни бошқалар билан бўладиган мулоқотида, иш фаолиятида, иқтисодий масалаларда, дам олишда, оила шароитида, маънавий-маърифий ишларни бажариш жараёнида ва шу каби ҳаётий шароитларда кўзга ташланади. Нотиқлик санъати инсондан ҳаёт фаолиятининг муҳим жараёни сифатида нотиққа хос хусусиятларни билишни талаб қилиб бормоқда. Шу жумладан, савдо ходимлари ҳам ўзининг моҳирона нутқи орқали бозорларда ва тулли хил савдо расталарида харидорларни ўзига жалб қила олишлари бу уларнинг риторикани қанчалар яхши эгаллаганнликларидан далолатдир.

Аввало, савдо нима ва у қачон пайдо бўлган деган саволга жавоб топайлик. Савдо бу икки томоннинг ўзаро манфаатли айирбошлашга аосланган келишувидир. “Савдо” атамаси “пул” ва “айирбошлаш” атамалари билан бирга пайдо бўлгандир. Савдо ходимларини тайёрлашда иқтисодий фанларни ўрганишнинг роли шубҳасиздир, бироқ савдо ходимларининг нутқни тинглаш қобилияти, тинглаш ва эшитиш қобилияти ҳам савдо-сотиқда энг муҳим жараёнлардан ҳисобланади.

Савдо ходимларининг профессионал даражаси, асосан, тил нормалари, оғзаки ва ёзма нутқда малака даражасига боғлиқ.

Касб-ҳунарлар сирасида савдо ходимларининг савдогарлик касби энг нозиги ҳисобланади. Чунки улар бевосита инсон ва харидорлар билан ишлайдилар. Бинобарин, бу икки томон нутқ воситаси орқали муомала қиладилар. Бу ўринда «нутқ маданияти» ёки «нутқ одоби» ибораларини изоҳлашни жоиз деб билдик. Маълумки, «маданият» сўзи Мадина шаҳри номидан келиб чиққан. МАДАНИЯТ - ўқимишлилик, таълим-тарбия кўрганлик, зиёлилик, маърифатли бўлиб жамиятни ишлаб чиқаришда, ижтимоий ва маънавий ҳаётда қўлга киритилган ютуқлари мажмуидир1. Энди одоб тушунчасининг моҳиятини эслайлик. Аслида бу сўз «адаб»дир. АДАБ-жамиятда, кишилар билан муомалада ўзини тута билиш, ахлоқ, тарбия ва унинг нормаларидир2. Демак, биз кўзда тутган нутқ табиийки, маърифат, маънавият билан ва албатта, тиб илми билан, «одоб» тушунчаси ахлоқ, тарбия, унинг нормалари билан боғлиқдир. «Маданият» сўзи эса ўқимишлилик, таълим-тарбия кўрганлик, зиёлилик ва маърифат каби тушунчаларни ўзида мужассам этган. Фикримизни асослаш учун АДАБЛИ сўзининг изоҳини ҳам келтирамиз. Унинг маъноси одоб-ахлоқ нормаларига риоя қиладиган, тарбияли, ахлоқли демакдир.

Савдо ходимлари эса ўз нутқларида имкон қадар аллегория ва ирониядан эҳтиёткорлик билан фойдаланиши ёки умуман қўлламасликлари мақсадга мувофикдир.

Демак, қисқа, аниқ, лўнда, шунингдек, гўзал нутқ сўзлай олиш учун турли бадиий тасвир воситаларидан унумли фойдаланиш самарали натижа беради.

Замонавий савдо сотик жараёнида даромад омили сифатида сузнинг аҳамияти янада ортди. Турли даврларда нутқ маданиятига доимо катта эътибор билан каралган. Нутк маданиятига, харидор билан мулокот санъатига бекаму куст, мох,ирона амал килиш осон эмас. Бу савдо ходимидан юксак руҳий манбани, юқори маданиятни, ўта нозик даражадаги сезгирликни, билимни, матонатни ва ҳатто баъзида актёрлик даражасидаги макоратни талаб килади.

Киска кузатувлар шуни курсатдики, Узбек бозорларида савдогарлар такрор, интонация ва урғу каби риторик воситалардан кўпроқ фойдаланадилар. Шунинг учун улар, савдогар деган улуғ ном билан сийланадилар. Бу таърифга сазовор бўлиш учун савдо ходимидан катта билим соҳиби бўлиш ҳам талаб қилинади. Бунинг учун савдо ходимларииқтисодиёт илмларини эгаллабгина қолмай, балки адабиёт, санъатни билиши, нутқ гўзаллигини такомиллаштириши лозим. Нутқнинг вазминлиги, ёрқинлиги, гўзаллиги ва ҳикматлилигидан ташқари, савдогар учун нуткдаги хулк-атвор, услуб, оканг, дадиллик, маълум даражада чиройли талаффуз ҳам муҳимдир. Савдо ходимларининг нутқи далилга асосланган ва ишонтирувчан, харидорни ўзига ром қилиб оладиган, айтган тавсия ва кўъсатмаларига риоя қилишга ундайдиган ҳамда савдо қилишга ундай оладиган бўлиши керак. Савдогарнинг фикри мақсадли, изчил бўлиши, харидор унинг сўзларидаги кучни, тўғриликни, асосланганликни ҳамда маҳсулот ҳақидаги сифатни сезиши керак. Тажрибали савдогар китоб, шеър мутолаа қилаётганида, театрга борганида оқилона жумлалар, шеърий сатрларни ёдда тутишга ҳаракат қилиб, уларни харидорлар билан бўладиган суҳбатларида қўллай оладиган бўлмоғи даркор. Харидорлар билан суҳбатда савдогар халқ донишмандларининг ҳаётни севиш, ўзини ҳурмат қилиш, келажакка ишонч ҳақидаги қисқа, ёрқин ифодаланган мақоллардан ва ўгитлардан ҳам фойдаланиши керак. Бир сўз билан айтганда, кенг маълумотга эгалик, ҳис-туйғуларни тарбиялаш, хусусан, нутқ маданияти харидорлар билан моҳирона ва таъсирли сўз орқали алоқа ўрнатишнинг асосидир. Нутқнинг оҳанг ифодаси, талаффузи айниқса муҳимдир. Суҳбатда кескин, қўпол, баланд оҳангда гапириш харидор билан илиқ муносабатни ўрнатишга халақит беради. Бу тўғрида немис файласуфи Гегел шундай деган эди: «Овознинг хуш оҳанглигидан гапираётган одам қалбининг гўзаллигини, унинг овозидаги қўполликда эса унга хос бўлган қўпол ҳиссиётни англаб олиш мумкин» Савдогар бутун ҳаёти давомида нутқининг аниқлиги, ўткирлиги, гўзаллиги устида ишлаши керак. Бу ҳолат савдогар касби ва харидорлар билан бўладиган жонли мулоқоти учун зарурдир.

Биз савдо ходимлари риторикасини нутқий фикрлаш ва мулоқот маданияти доирасида савдогарнинг касбий фаолияти ва ўқитиш соҳасига қаратилган махсус филология соҳаси сифатида тушунамиз. Мазкур тадқиқотда келажакдаги бизнес ҳодимларини ўқитишда иқтисодиёт риторикларидан фойдаланиш учун баъзи мулоҳазаларни таклиф қилишга қаратилган.

Савдо ходимлари риторикаси умумий таълимга асосланади ва савдогарнинг кундалик ва касбий фаолияти таркибида савдогар нутқ маданияти ва мулоқотини шакллантириш учун асос бўлади. Савдо ходимлари риторикаси савдогарнинг нутқ маданиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Савдо ходимлари риторикасининг асосий тушунчалари таркибига савдогарнинг мулоқот малакасининг турлари, фикрлаш қобилияти, турли хил матнларни яратиш, хис-туйғуларини ифодалаш, нутқни баён қилиш воситалари киради.

  • 1.    Алибекова К. Журналист имижи. –Т.: Янги аср авлоди, 2012 –Б.108.

  • 2.    Античная поэтика. Риторическая теория и литературная практика. М., “Наука” , 2001.

  • 3.    Арипова А.Ҳ. Нотиқлик нутқининг лисоний-услубий воситалари: Филол. фан. номз....дис. – Тошкент: ЎзР ФА, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиѐт институти, 2002. – 170 б.

  • 4.    Баранов А.Н. Политический дискурас: прощание с ритуалом? // Человек. 1997. № 6.

  • 5.    Баранов А.Н. Словарь политических метафор. - М., 1994.

Бобожонов Ф. Шахс имижи. –Т.: Янги аср авлоди, 2017. –Б.110.

"Экономика и социум" №7(98) 2022

Список литературы Савдо ходимлари нути хусусиятлари

  • Алибекова К. Журналист имижи. -Т.: Янги аср авлоди, 2012 -Б.108.
  • Античная поэтика. Риторическая теория и литературная практика. М., "Наука", 2001.
  • Арипова А.Ҳ. Нотиқлик нутқининг лисоний-услубий воситалари: Филол. фан. номз..дис. - Тошкент: ЎзР ФА, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиѐт институти, 2002. - 170 б.
  • Баранов А.Н. Политический дискурас: прощание с ритуалом? // Человек. 1997. № 6.
  • Баранов А.Н. Словарь политических метафор. - М., 1994. Бобожонов Ф. Шахс имижи. -Т.: Янги аср авлоди, 2017. -Б.110.
Статья научная