Шар май ўнизининг тупро атламларида таралиши ва аёт тарзи
Автор: Файзуллаев Б., Эсиргапова У.Х.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10-1 (101), 2022 года.
Бесплатный доступ
Қўриқхоналар ва миллий боғлар инсон таъсирига тушмайдиган ҳудудлар бўлиб, ундаги ўсимликлар ва ҳайвонот олами тадқиққа муҳтож. Май қўнғизлари мевали ва манзарали дарахтларнинг илдиз тизимига зарар етказувчи ҳашаротлар бўлиб, уларга қарши кураш тизимини ишлаб чиқиш долзарб масала ҳисобланади. Зарафшон табиат миллий боғи ушбу зараркунандаларни ўрганиш учун қулай шароит бўлиб, уларга қарши кураш тизимини ишлаб чиқиш учун авваламбор биологик ва экологик хусусиятини ўрганиш зарур.
Қўриқхона, миллий боғ, қўнғиз, личинка, диапауза, имаго, ғумбак, намуна, тухум, замбруғ, фитофаг, энтомофаг
Короткий адрес: https://sciup.org/140300269
IDR: 140300269 | УДК: 595.76:631.4(575.141)
Текст научной статьи Шар май ўнизининг тупро атламларида таралиши ва аёт тарзи
Кириш. Зарафшон қўриқхонаси 1975 йилда Зарафшон дарёси оқимида жойлашган тўқайзор бўйлаб ташкил қилинган. Зарафшон қўриқхонасининг майдони Самарқанднинг Чўпон – Ота тепаликларидан бошланиб, дарёнинг ўнг қирғоғи бўйлаб оқимга қарши 47 километрга чўзилади, эни эса, 300-1500 метрлар оралиғида. Қўриқхона майдони 2352 гектарга тенг бўлиб, шундан 680 гектари ўрмон билан қопланган. 2018 йили ушбу қўриқхона номи Зарафшон давлат миллий боғи деб ўзгартирилди. Май қўнғизи қаттиққанотлилар туркумига кирувчи фитофаг ҳашарот бўлиб, унга қарши кураш чоралари кўрилмаганда мевали боғлар ҳосилини камайтириб, дарахтларни қуритади.
Материаллар ва методлар. Биз 2018-2020-йиллар давомида Зарафшон табиат миллий боғи тупроқларида май қўнғизининг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб бордик. Материаллар теришдан асосий мақсад Ўрта Зарафшон водийси мевали боғлари тупроқларидаги тупроқ макрофаунасини ҳар томонлама ўрганишдан иборат эди. Қўнғизлар ва улар личинкаларини ўрганиш учун тупроқда намуналар олинди. Намуналар диагонал бўйлаб (шахмат) усулида олинади. Ушбу тупроқ макрофаунаси намуналари фанга маълум бўлган И.М.Лихарев, Е.С.Раммельмейер [1952]; М.С. Гильяров [1956]; Т.С.Перель [1979]; К.К.Фасулати [1969]; А.Ю.Раҳматуллаев [2004] услублари билан ўрганилди.
Тупроқ макрофаунасини март-апрель ойларида, тупроқ намлиги 70% гача бўлган вақтда тердик. 1м2 даги тупроқ ҳайвонларининг зичлиги саналиб, кераклилари аниқланди. Зарарли ҳашаротларни аниқлаш учун 0,25 м2 (50 х 50 см) ўлчамда намуналар олинди. Вертикал йўналишда баҳорда, намлик етарли миқдорда юқори бўлганда намуналар 30 - 40 см чуқурликда олинди. Олинган намуналарга терилган жой, кун, йил ёзилди. Личинкаларни охирги бўғимидаги анал тешигидаги чизиқларга ва тукларнинг жойлашишига қараб аниқладик. Ҳашаротларнинг учиб чиққан имаголарини ёруғлик ва феромон тутқичлар ёрдамида йиғиб олдик ва эфирда жонсизлантириб маҳсус коллекцион қутиларга жойлаштирдик.
Натижалар ва уларнинг таҳлили. Шарқ май қўнғизи – қўнғир қалқонли ва чотлари қора устқанотлари пушти рангли қўнғиз.Тана узунлиги 20-29 мм. Ранги ўзгарувчан. Энг аниқ фарқланувчи белгиси шакли ва пигидия ранги: у қора, қисқа, урғочисида пигидиясининг учида тор ўсимта, эркагида унча катта бўлмаган айлана кенгайган жойи бор. Жинсий фарқланиши қорнининг учидан ташқари яна урғочиларининг олдинги оёқлари тишли бўлиши ва мўйлов пластинкаларининг сони билан ҳам фарқ қилади. Эркагида у 7 аъзоли ва 2 марта узун, эркагида 6 пластинкали. Тухуми овал шаклда, катталиги 3х2 мм, оқ – лойқа рангли. Личинкалари гўштдор, оч сариқ, С ҳарфи шаклида. Боши қўнғир, тўрт аъзоли мўйловлари ва кучли жағлари бор. 3 жуфт кўкрак оёқлари бор. Қорни 10 та сегментдан иборат, улардан охирги икитаси катта. Охирги сегментида 22-30 тукчалардан ташкил топган иккита кўндаланг қатори бор [1]
Личинкалари уч ёш яшайди, улар бир-биридан бош капсулаларининг кенглиги билан фарқ қилади (биринчи ёши - 2,5 мм, иккинчиси – 4 мм, учинчиси - 6 мм). Ғумбаги эркин, сарғиш. Ёш қўнғизлар тупроқда ёзнинг охирида учрайди ва у ерда кейинги йил баҳоригача қишлайди. Жанубий районларда тупроқдан одатда апрелнинг иккинчи ярмидан июнннинг бошигача чиқади. Уруғланган урғочи қўнғизлар тухуми етилгач озиқланишдан тўхтайди ва ҳар доим битта йўлдан тухум қўйиш учун очиқ майдонда учади. Енгил кизиган тупрокларга тухум куйишни хуш куради. 1-10 см чукурликда 10-30 та тухум куяди ва кайтадан озикланишга кайтади. Бу хол 3-4 марта кайтарилади, жами 70 тагача тухум қўяди. Аввал гумус заррачалари билан озиқланади, кейин усимликларнинг кичик илдизларини ейди. Кичик илдизларга ва анча йирик илдизларга иккинчи ва учинчи ёшида майдан сентябргача энг кўп зарар етказади. Личинкаларининг ривожланиши 3, баъзида 4-5 йил давом этади.
Ҳаётининг тўртинчи йилида личинкалар ғумбакка айланади, бир ярим ойдан сунг кунFиз очиб чикади, у тупрокда кишлаб колади [2,4].
Асосан личинкалари усимликларга зарар етказади. 1м2 майдондаги сони 5 дан 40 тагача бўлганда ўсимликларнинг зарарланиши 25% етиши мумкин. Қўнғизлар баргларни (олма, қароли, гилос ва б.к.), личинкалари ўрмон массивлари, боғлардаги ёш дарахтлар илдизлари билан: қарағайдан ташқари картошка, сабзи, лавлаги, бодринг, қовун, қовоқ, кунгабоқар ва бошқа экинлар билан озикланади [3].
Ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган зоналарни таққослаганда, уларда тупроқ фаунасининг ўзгариши кузатилади. Зарафшон табиат миллий боғида табиий муҳит сақланиб қолинган. Қўриқхонанинг флора ва фаунаси табиий ҳолда қўриқланади. Бундай муҳитда тупроқ макрофаунаси таркибига кирувчи ҳашаротларнинг личинкаларини табиий равишда кўпайишини кузатиш жуда кулайдир. Зарафшон табиат миллий боги атрофидаги узлаштирилган мевали боғлардан олинган намуналарнинг (май қўнғизининг фаунасини) улар орасидаги фарқ ўзлаштирилмаган қўриқхона майдонидан олинган намуналар билан таққослаганимизда яққол кўзга ташланади. Ўзлаштирилган мевали боғларни куз ва баҳор ойларида ҳайдалганда қушларнинг ҳашаротларни териб ейиши ва ишлов бериш вақтида қўлда териб ташлаш фаунанинг сонини кескин камайишига ёки бутунлай йукотиш холлари кузатилади (1- жадвал).
1- Жадвал
Турли тупроқ қатламларида май қўнғизи личинкасининг тарқалиши
Личинка ёши |
Йиллар |
|||||
2018 |
2019 |
2020 |
||||
и л 1-н S Св S S Н Он а ° ч СО |
о св 1-н Св S а св со |
0 св R S 5 Н Он а ° св ч со ’>> |
О св Св св П со ’> |
К К Он Св s 5 Н Он а ° Ч со >>• |
Я св Св а св Ц со Э>> |
|
I |
2-3 |
6-8 |
1-2 |
8-10 |
1-1 |
15-20 |
II |
2-2 |
5-6 |
1-1 |
6-8 |
1-1 |
12-15 |
III |
1-2 |
4-5 |
1-1 |
5-6 |
0-1 |
10-12 |
IV |
0-2 |
3-4 |
0-1 |
4-5 |
0-0 |
8-10 |
Жами: |
5-9 |
18-23 |
3-5 |
23-29 |
2-3 |
45-57 |
Мевали боғлар тупроқларида учрайдиган турларнинг тарқалиши ва кўпайиши табиий зоналарда масалан, Зарафшон табиат миллий боғи ёнғоқзорлари тупроқларида ҳеч қандай кураш чоралари қўлланилмаганлиги сабабли, у ерда турлар сони йилдан - йилга кўпайиши кузатилди. Буни май қўнғизи мисолида кузатиш мумкин. 1 - жадвалдан кўриниб турибдики, Зарафшон қўриқхонасида 1м2 тупроқда личинкаларнинг сони 2016 йилда 1823 та, 2017 йилда 23 - 29 та ва 2018 йилда 45-57 та ни, ўзлаштирилган мевали боғларда эса мос равишда 5-9 та, 3-5 та ва 2-3 та ни ташкил этди.
Мевали боғлар тупроқларида учрайдиган турларнинг тарқалиши ва кўпайиши табиий зоналарда масалан, Зарафшон табиат миллий боғи ёнғоқзорлари тупроқларида ҳеч қандай кураш чоралари қўлланилмаганлиги сабабли, у ерда турлар сони йилдан - йилга кўпайиши кузатилди. Буни май қўнғизи мисолида кузатиш мумкин. 1 - жадвалдан кўриниб турибдики,
Зарафшон қўриқхонасида 1м2 тупроқда личинкаларнинг сони 2016 йилда 1823 та, 2017 йилда 23 - 29 та ва 2018 йилда 45-57 та ни, ўзлаштирилган мевали боғларда эса мос равишда 5-9 та, 3-5 та ва 2-3 та ни ташкил этди.
Зарафшон табиат миллий боғи тупроқлари қумли тупроқ бўлганлиги, намликнинг етарли эканлиги, дарахтларнинг кўплиги май қўнғизининг учиб чиққан турларининг озиқланиши учун қулай ҳисобланади. Май қўнғизи 2 ҳафта давомида озиқланиб, тупроққа тухум қўяди. Тухумни 40-50 см чуқурликка қўйишда қумли тупроқнинг қулайлигини эътиборга олиш зарур. Бу ерда май қўнғизининг 1м2 даги сони йилдан – йилга ошиши кузатилмоқда. 2018
йили олинган намуналар бўйича май қўнғизининг личинкалари Зарафшон табиат миллий боғи тупроқларида 4 йил яшаши кузатилди. Бундан ташқари, намуналар олинганда 1-йиллик, 2-йиллик, 3-йиллик, 4- йиллик ва учиб чиқишга тайёр қўнғизларни териб олдик. Йилдан – йилга йиллик личинкаларнинг сонининг қисман қисқариши кузатилмоқда. Бироқ бу кўрсаткич май қўнғизи сонининг ўсишига таъсир кўрсатмайди.
Хулосалар. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Зарафшон табиат миллий боғида экологик муҳитнинг қулайлиги, биологик, кимёвий, механик ва агротехник кураш чораларининг қўлланилмаслиги натижасида май қўнғизи популяциясининг экспоненциал қонуният билан ўсиши кузатилди. Табиатда бундай ўсиш кам учрайди. Лекин, бу май қўнғизининг табиий муҳитда экспоненциал ўсишини кўриш мумкин.
Май қўнғизига қарши курашиш учун соғлом ва чидамли ўсимлик навларини ўстириш тадбирларини (бир йиллик ёки икки йиллик пар ҳосил қилиш билан ерни тайёрлаш, юқори навли уруғлик ва ниҳоллардан фойдаланиш), чуқур шудгорлаш (личинкаларни қушлар еб кетади, ҳамда улар механик зарарланишдан нобуд бўлади) ўтказиш тавсия қилинади. Қўнғизларни чироқли тутқичлар ёрдамида тутиб йўқ қилиш ҳам мумкин. Қўнғизлар учиш даврида инсектицидлар қўлланилади ва қуртларга қарши тупроққа солинади ёки кўчатларни экишдан олдин уларнинг илдизларига ишлов берилади.
Beauveria bassiana замбуруғи асосида тайёрланган биопрепаратлар яхши самара беради [5].
Фойдаланилган адабиётлар
-
1 .Алимджанов Р.А., Бронштейн Ц.Е. Беспозвоночные животные Заравшанской долины.Тошкент:ФАН, 1956.-248 б.
-
2 .Муродов С.А. Умумий энтомология курси.–Т.:Меҳнат,1986.–272 б.
-
3 .Ниязова О.Б., Файзуллаев Б. Тиллақўнғизлар қандай офат//
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини. Илмий оммабоп журнал. – Тошкент, 2010.-
- № 1 (3). – Б. 39-40.
-
4 .Олимжонов Р. Энтомология, Тошкент: Ўқитувчи, 1977. - 275 б.
-
5 .Хўжаев Ш.Т., Холмуродов Э.А. Энтомология, қишлоқ хўжалик
2009. - 370 б.
экинларини ҳимоя қилиш ва агротоксикология асослари. - Тошкент: «Фан»,
"Экономика и социум" №10(101) 2022
Список литературы Шар май ўнизининг тупро атламларида таралиши ва аёт тарзи
- Алимджанов Р.А., Бронштейн Ц.Е. Беспозвоночные животные Заравшанской долины.Тошкент:ФАН, 1956.-248 б.
- Муродов С.А. Умумий энтомология курси.-Т.:Меҳнат,1986.-272 б.
- Ниязова О.Б., Файзуллаев Б. Тиллақўнғизлар қандай офат// Ўсимликлар ҳимояси ва карантини. Илмий оммабоп журнал. - Тошкент, 2010.- № 1 (3). - Б. 39-40.
- Олимжонов Р. Энтомология, Тошкент: Ўқитувчи, 1977. - 275 б.
- Хўжаев Ш.Т., Холмуродов Э.А. Энтомология, қишлоқ хўжалик экинларини ҳимоя қилиш ва агротоксикология асослари. -Тошкент: "Фан", 2009. - 370 б.