“Шарона демократия” ва Ўзбекистонда фуаролик жамиятини барпо этишнинг ўзига хос жиатлари
Автор: Осимов К.И., Эргашев У.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-2 (82), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада жамият ҳаётида демократик тамойилларга асосланган фуқаролик жамиятининг афзаллик томонлари ва уни Ўзбекистон шароитида барпо этиш борасидаги ўзига хос томонлари ҳақида фикр юритилади.
Демократия, демократик жамият, шарқона демократия, фуқаролик жамияти, фуқаролик позицияси, геосиёсат, бмт, ҳаракатлар стратегияси
Короткий адрес: https://sciup.org/140260406
IDR: 140260406
Текст научной статьи “Шарона демократия” ва Ўзбекистонда фуаролик жамиятини барпо этишнинг ўзига хос жиатлари
XX аср бошларига келиб дунё геосиёсатида давлат ва жамият қурилиши, фуқароларни бошқариш ва қолаверса, давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда ўзгача фикрлаш, дунёқараш шакли юзага келди-ки, бу ҳозирги замон жамиятшунослик фанларида феномен даражасига кўтарилган – “демократик жамият” тушунчасида ўз аксини топгандир.
Луғавий маъносига кўра – “Халқ хокимияти” (лот. “demos”-халқ, “kratos”-хокимият) деб аталувчи мазкур атама дастлаб Қадимги Юнонистонда қўлланила бошланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош Низомида барча инсонпарварона ғояларни ўзида жамлаган бир қатор принциплар белгилаб ўтилдики, ҳозирда улар демократиянинг муҳим тамойиллари сифатида эътироф этилмоқда.
Умуман, ҳозирги замон сиёсатшунослигида демократиянинг уч хил кўриниши фарқланади: 1) Бир партияли вакиллик демократияси; 2) Кўппартияли вакиллик демократияси; 3) Қўшма (тўғри демократия) демократик бошқарув.
XX асрнинг охирларига келиб дунё миқёсида социалистик жамият атамаси, тузумининг ичдан емирилиши натижасида кўплаб давлатлар ҳаётида кўппартиявийликка асосланган демократик тизим ўрнатишга нисбатан амалий ҳаракатлар бошланди. Жумладан, мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб дастлабки Президентимиз И.А.Каримов томонидан ҳам юртимизда демократик тамойилларга мос равишда мутлақо янги тизимни жорий этиш йўлида амалий, изчил ҳаракатлар бошланган. “Мен Ислом Каримов фаолиятининг кўпгина энг муҳим йўналишлари бўйича унинг тарафдори бўлган эдим, ҳозир ҳам унинг тарафдориман.
АҚШда Рузвельт, Англияда Черчилль, Францияда де Голль тарихнинг маълум даврларида кандай мухим урин тутган булса, Ислом Каримов хам истибдоддан қутулган Ўзбекистон учун ана шундай буюк шахс бўлиб колади...” - дея ёзади Дональд Карлайл [5].
“Ҳар қайси жамиятнинг демократик нуқтаи назардан янгиланиши ва юксалиши шу жамиятнинг, шу давлатнинг тараққиёти маҳсули эканини хаммамиз чукур англаб олишимиз зарур”.
“Янги жамият қуриш (мустақил Ўзбекистон Республикасида) концепсиясининг шаклланишида миллий, тарихий ва маданий анъаналарнинг тикланиши, Шаркда катта обру-эътиборга сазовор бизнинг, қадимги, ўрта асрлардаги цивилизациямиз, ахлоқий қадриятларимизнинг халққа қайтарилгани энг муҳим дунёқараш, методологик, аксиологик ахамиятга эга булди”[4] - дейди академик Саид Шермухамедов.
Дастлабки Президентимиз томонидан эътироф этилган демократияга хос хусусиятлар халкимиз хаётига азал-азалдан сингиб кетган фукаролик жамияти намуналари билан хамоханг сингдирилгандир. “Биз учун фукаролик жамияти - ижтимоий макон. Бу маконда конун устувор булиб, у инсоннинг уз-узини камол топтиришига монелик килмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада руёбга чикишига кумаклашади”[2] ёки “...давлатнинг роли сиёсий партиялар ва жамоатчилик ҳаракатларининг вужудга келиши, қарор топиши ва ривожланишини секинлаштириб қўядиган ҳар қандай ғов ва тўсиқларни бартараф этишдан иборатдир. Зеро, сиёсий партияларсиз ва жамоатчилик ҳаракатларисиз республикада вакиллик демократиясини тасаввур килиб булмайди”[2]. Умуман олганда, И.А.Каримов назарида мустақил Ўзбекистон шароитида тадбиқ этиладиган демократия бу жаҳон миқёсида барча демократик давлатларида амалиётга жорий этилаётган анъанавий демократиядан тубдан фарк килиши керак эди . Бу мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида демократик жамият қуришга томон ўтиш даврининг ўзига хос томонлари бўлиб, айни пайтда “транзит демократия” - демократиянинг мажбуран сингдирилишини тамоман инкор этади.
Албатта, хозирги кунда - янги Узбекистонимиз хам демократик ислоҳатлардан воз кечган эмас. Айтиш жойизки, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан демократияга нисбатан янги мазмун ва янги киёфа сингдирилди, “ошкоралик ва суз эркинлиги бу - давр талаби” - дея ҳисоблаган давлатимиз раҳбари жамиятимизнинг қуйи бўғини хисобланган халк турмуш-даражаси, фаровонлигини тубдан яхшилашга нисбатан асосий эътиборини каратди. Биз барпо этаётган фукаролик жамиятига демократик тамойилларни тобора сингдириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларининг нуфузини оширишга қаратилган конкрет, аниқ ислоҳатлар ўтказишни қатий талаб этиб қўйди. “Маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ваколатларини кенгайтириб, уларга аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш имконини яратишимиз керак. Бунда маҳалла раисига маҳаллий кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш лозим. Бу орқали муаммоларни тезкор хал килишга эришиш имконияти яратилади.
Маҳаллада ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат идоралари рахбарлик лавозимларига тавсия этиш тизими йулга куйилади.
Қонунчилик палатаси ва Сенат, Вазирлар Маҳкамаси билан бирга 2021 йил 1 апрелга кадар махаллий ижро ва вакиллик органлари хамда маҳалла институти фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқсин. Ушбу ҳужжатларда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегараси, вазифа ва функциялари аник белгиланиши лозим”[1] - дейилади мухтарам Президентимизнинг 2021 йил учун Олий Мажлисга Мурожаатномасида. Мазкур Мурожаатномада 2017-2021 йилларга мулжалланган “^аракатлар стратегияси”нинг Давлат ва жамият қурилиши тизимининг устивор йўналишларида белгиланган масалаларга қўшимча равишда янада кенгроқ ва конкрет ислоҳатлар олиб борилиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, бу ҳозирда дунёнинг кўплаб давлатларида нотинчликлар ҳануз давом этаётган бир вазиятда мамлакатимизда демократик тамойилларга асосланган фуқаролик жамиятини барпо этиш сари тобора илгарилаб борилаётганидан далолат беради.
“Ҳаёт олдимизга яна қанча синов ва муаммоларни қўйиши мумкин ва биз ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз зарур. Лекин қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга
қайтмаймиз. Олдинга, фақат олдинга қараб борамиз. Ва биз бунга ҳар томонлама қодирмиз. Чунки бугунги халқимиз – кечаги халқ эмас. Бугунги
Ўзбекистон ҳам – кечаги Ўзбекистон эмас”[1]
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 29.12.2020 й.
-
2. И.Каримов. “Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида” асари. Т. “Ўзбекистон” нашриёти, 1998 й. 151 бет.
-
3. С.Шермуҳамедов. “Биз қандай жамият қурмоқдамиз?”. Т. “Ўзбекистон” нашриёти, 1999 й. 10 бет.
-
4. Л.Левитин. “Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида”. Т. 2001 й. 19 бет.
-
5. У.А.Эргашев. “Relationship with religion in Uzbekistan” . Экономика и социум. №5 (72). Россия. 2020 й. 37-39 бетлар.
-
6. У.А.Эргашев. “Фалсафанинг жамият ҳаёти, Инсон маънавий камолотидаги роли”. UzACADEMIA 11-сон 2-қисм. 2021 й. 40-43 бет.
-
7. У.А.Эргашев, Н.Жураева. “Qualities revered by Amir Temur”. Экономика и социум. №5 (72). Россия. 2020 й. 40-43 бетлар.
-
8. Madaminov A.A. ACTUAL PROBLEMS OF YOUTH SOCIALIZATION
IN THE CONTEXT OF GLOBALIZATION. Экономика и социум. 2019. №4(59). 62-64стр
"Экономика и социум" №3(82) 2021
Список литературы “Шарона демократия” ва Ўзбекистонда фуаролик жамиятини барпо этишнинг ўзига хос жиатлари
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 29.12.2020 й.
- И.Каримов. "Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида" асари. Т. "Ўзбекистон" нашриёти, 1998 й. 151 бет.
- С.Шермуҳамедов. "Биз қандай жамият қурмоқдамиз?". Т. "Ўзбекистон" нашриёти, 1999 й. 10 бет.
- Л.Левитин. "Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида". Т. 2001 й. 19 бет.
- У.А.Эргашев. "Relationship with religion in Uzbekistan". Экономика и социум. №5 (72). Россия. 2020 й. 37-39 бетлар.
- У.А.Эргашев. "Фалсафанинг жамият ҳаёти, Инсон маънавий камолотидаги роли". UzACADEMIA 11-сон 2-қисм. 2021 й. 40-43 бет.
- У.А.Эргашев, Н.Жураева. "Qualities revered by Amir Temur". Экономика и социум. №5 (72). Россия. 2020 й. 40-43 бетлар.
- Madaminov A.A. ACTUAL PROBLEMS OF YOUTH SOCIALIZATION IN THE CONTEXT OF GLOBALIZATION. Экономика и социум. 2019. №4(59). 62-64стр