Шарона гўзаллик тасвирида ўсимлик номларининг роли

Автор: Маруфова З.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11 (78), 2020 года.

Бесплатный доступ

Мақолада шарқ шеърияти, хусусан Лутфий ижодиётида гўзаллик концептининг вербаллашуви ҳақида сўз боради. Маъшуқа гўзаллигини ифодалашда ўсимлик номларининг қўлланилиши, бадиий тасвир воситаларининг юзага чиқиш жараёнида лексик бирликлар ўртасидаги боғланишларнинг лексик-семантик, когнитив-прагматик асослари таҳлил қилинади.

Концепт, ўсимлик, субъектив баҳо, гўзаллик, лексик-семантик майдон, вербаллашув, байт

Короткий адрес: https://sciup.org/140251771

IDR: 140251771

Текст научной статьи Шарона гўзаллик тасвирида ўсимлик номларининг роли

Шарқ адабиётида маъшуқа гўзаллигини тасвирлашда ўсимлик номларидан ҳам кенг фойдаланилган. Масалан, ёрнинг юзини гулга, қад-қоматини сарв дарахтига, лабини ғунчага, пистага, сочларини сумбулга, ёноқларини лолага, киприкларини майсага ўхшатиш орқали жозиба ифодалаш анъаналари мавжуд бўлган. Бу ўхшатишлар, албатта, маълум бир мотивацияга, лексемаларнинг лексик-семантик майдонига кирувчи семалар туташувига асосланган.

Бадиий тасвирларда кўп қўлланилувчи писта меваси, асосан, ёр оғзининг кичиклигини ифодалаш учун хизмат қилган. Аммо Лутфийнинг қуйидаги байтида пистага ҳажмдан ташқари ҳолат ифодаси ҳам юкланганини кўриш мумкин:

Ҳайратда қолиб писта огиз очти-ю, қолди,

Мажлисда чу оғзинг соридин кечти ҳикоят. [1 - 44]

“Шоирлар ёр оғзини пистага ўхшатадилар. Лутфий тасвиридаги маъшуқа оғзи ҳақида сўз кетган экан, писта оғзини очганча қолибди. Демак, бу маъшуқа оғзи пистадан ҳам кичик экан-да?!” [3-102]. Пистанинг оғизга қиёсланишида “одам+ўсимлик” концептосферасига кирувчи “шакл” ҳамда “ҳолат” концептларининг компонентлари ўзаро туташади. Яъни, ҳар иккала концептга тегишли бўган “кичик” ва “очиқ” семалари субъект тафаккуридаги тасаввурни вербаллаштиради. Шу билан бирга шоирнинг гўзал ёр ҳуснига берган эмоционал-экспрессив баҳосини ифодалайди. Писта меваси нафақат мумтоз, балки замонавий адабиётда ҳам ёр оғзининг кичиклигини ифодаш учун қўлланади (Ўтди йиллар, ўчмади дилда шўх истакларим,Эгма қош, писта даҳан, кўзи фаттондан умид.Мухтор Худойқулов) [2].

Олма янгоқинг кўргач, мен банда нечук ўлмай!

Бодом кўзи фитна, писта даҳани нозук [1 - 142].

Юқоридаги байтда ҳам ёрнинг оғзи ҳажм жиҳатдан пистага ўхшатилса, кўзи шаклан бодомга қиёсланади.

Эй дўстларим, оҳу кўзин кўрмайин ўлсам,

Зинуор, сочинг тобутим узра кора бодом , [1 - 173]

Оху, яъни кийикнинг кузи коп-кора ва шахло эканлиги билан шарк халкларининг миллий-маданий тафаккурида энг чиройли куз сифатида ассоциациялашган. Шунингдек, кўз шаклининг бодом шаклига ўхшаб кетиши ҳам бизга маълум. М.Раҳматованинг фикрича,” “гўзаллик” концептининг тилда воқеланишида ... халқнинг этник хусусиятига хос табиат ҳодисалари, зоонимлар, ўсимликлар дунёси антропонимлар, таом номлари, диний антропонимлар, историзмлар, услубий хос сўзлар ва ижтимоий мавзуларга оид лисоний бирликларнинг универсал хамда миллий-маданий хусусиятларининг концептуал изоморфик (муштарак) ва алломорфик (фарқли) жихатлари исботланган” [4-8].

Келтирилган байт чин маънодаги тасаввуфий ошиқона мисралар бўлиб, бу ерда ҳам ранг, ҳам шакл ўхшашлиги асосида гўзаллик концепти юзага чикарилган. Шоир тафаккурида куз ва бодом лексемаларининг бирламчи маъноларидаги ранг(қора) ва шакл(кўзсифат) белгилари қайта ишланиб, “қора бодом” метафорик бирикмасида мужассам этилади. Адабиётшунос олим М.Абдулхайрнинг таъкидлашича, Алишер Навоий шеъриятида “ бодом -поэтик образ, ирфоний рамз ҳисобланади” , шунингдек, поклик, комиллик, қаноатни ифода этувчи тимсол ҳамдир. “Шоир ўз шеърларида поэтик образ тимсоли сифатида бодом сўзини такрор ва такрор қўллаган. Гўё шоир бир комил инсоннинг усиб-улFайганидан то сунгги манзилига кузатиб куйгунига кадар бодом тимсолидан санъаткорона фойдаланган:

Чун цора бодом тобут узра расмедур цадим,

Куз жанозам сари солким, сенсизин булдум цатил. [7]

Лутфий ва Навоий шеърларидан келтирилган хар икки мисолда хам кора бодомни тобут устига сочиш ҳолатини кўрамиз. Айтиш мумкинки,”қора бодом” бирикмаси нафақат ранг ва шаклни ифодаловчи бирлик, балки чуқур ботиний тасаввуфий тимсол сифатида ҳам Гўзаллик концептининг вербаллашувига хизмат киляпти.

Гўзаллик ифодалашнинг энг сермаҳсул шарқона усулларидан бири маъшуқа юзини гулга нисбат беришдир.

Лутфий ҳам замондош шоирлари каби ёр жамолини таърифлашда гул, лола, насрин, бинафша, нилуфар, анор(нор) сингари ўсимлик номини билдирувчи лексемалардан кенг фойдаланган.

Ул оразу рухсор ила зулфи, энги лола,

Ойдинда ётур гул уза бир ҳинду узола [1-249].

Байтда ёрнинг оппоқ юзи, қизил ёноқлари атрофидан тушган зулфи ойдинда гуллар ичида ётган ҳиндуга қиёсланган. Юзининг оқлиги ва ёноқларининг қизиллиги “ойдин” ҳамда “лола” лексемалари воситасида берилиб, гўзал метафорик тасвир яратилган. Лола ўсимлиги субъект онгида “қизиллик” ва “чиройлилик” белгисини билдиргани сабабли ёр ёноғини ушбу гулга қиёслаш орқали у ўз эстетик баҳосини ифодалайди. Қуйидаги байтда ранг ҳамда ҳид белгиси одам ва ўсимликка оид лексемаларнинг ўзаро семантик боғланишига асос бўлади:

То юзунгнинг васфини Лутфий битти, дафтари —

Булди рангину насими гул келур авроцдин [1- 204 ].

Яъни ёр гўзаллиги битилган дафтарлар гул рангига кириб, улардан гул ҳиди келиши айтилади.

Бу тасвирни лингвистик аспектда қуйидаги схема орқали ифодалаш мумкин:

одам + гул – ҳид,       ёқимли    ГЎЗАЛЛИК ранг

М.Раҳматова гўзалликни ифодалашда таъм, ҳид ва тактил сезгилари орқали ёқимли шахсий тажрибаларни ифодалашини таъкидлар экан, бу инглиз тилига хос прототип эканлигини айтиб ўтади [4-17]. Тўғри, ёрнинг ёқимли ҳиди гўзаллик концептининг асосий элементларидан бири.    Аммо Европа маданиятида тўғридан-тўғри қизнинг ҳиди назарда тутилса, шарқона маданиятда ёрнинг ҳиди гул ифори воситасида ифодаланади ва бунда хушбўйлик, ёқимлилик белгиси асос қилиб олинади. Байтда гул лексемаси ҳам рангни, ҳам ҳидни ифодалаб,    субъектнинг    эмоционал-экспрессив баҳо

даражасини

вербаллаштирган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Лутфий. Девон. Faфyp Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижоий уйи.Тошкент- 2012

  • 2.             https://ziyouz.uz/ozbek-sheriyati/ozbek-zamonaviy-sheriyati/muxtor-

  • xudoyqulov/
    • 3.    Баҳром Жалилов.Диний-маърифий мавзуларнинг бадиий адабиётдаги талқини. Тошкент – 2010 http://uz.denemetr.com/docs/768/index-34857.html

    • 4.    Раҳматова М.М. Инглиз, ўзбек ва тожик миллий маданиятида “гўзаллик” концептининг лисоний хусусиятлари. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Бухоро – 2019

    • 5.    Ўразбоев А., Курбанова С. Буюк ипак йўли туғавий бирликлар йўлаги сифатида.“Буюк ипак йўлида умуминсоний ва миллий қадриятлар: тил, таълим ва маданият” халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Самарқанд-Шанхай, 2016.

    • 6.    https://uz.wikipedia.org/wiki/Guli_sumbul

      "Экономика и социум" №11(78) 2020

Список литературы Шарона гўзаллик тасвирида ўсимлик номларининг роли

  • Лутфий. Девон. Faфyp Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижоий уйи.Тошкент- 2012
  • https://ziyouz.uz/ozbek-sheriyati/ozbek-zamonaviy-sheriyati/muxtor-xudoyqulov
  • Баҳром Жалилов.Диний-маърифий мавзуларнинг бадиий адабиётдаги талқини. Тошкент - 2010 http://uz.denemetr.com/docs/768/index-34857.html
  • Раҳматова М.М. Инглиз, ўзбек ва тожик миллий маданиятида "гўзаллик" концептининг лисоний хусусиятлари. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Бухоро - 2019
  • Ўразбоев А., Курбанова С. Буюк ипак йўли туғавий бирликлар йўлаги сифатида."Буюк ипак йўлида умуминсоний ва миллий қадриятлар: тил, таълим ва маданият" халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Самарқанд-Шанхай, 2016.
  • https://uz.wikipedia.org/wiki/Guli_sumbul
Статья научная