ўшимча тармолар фаолиятни йўлга ўйишдаги ташкилий ва итисодий муносабатлар
Автор: Калимбетов Х., Зарикеева М., Ибрагимова С., Иннаминова Н.
Журнал: Мировая наука @science-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5 (110), 2026 года.
Бесплатный доступ
Ushbu maqolada mualliflar fermer xo'jaliklarida ko'p tarmoqli faoliyatni yo'lga qo'yish va qishloq joylarda bozor tomonidan yetarli bo'lmagan va talabga ega bo'lgan xizmatlar ko'lamini kengaytirishni ta'minlash orqali agrobiznesni rivojlantirish orqali dehqon xo'jaliklarida qishloq xo'jaligi ishlab chiqarishini rag'batlantirish imkoniyatlarini o'rganadilar.
Саноати иловагӣ, агробизнес, бисёрсоҳа, ҳавасмандгардонии иқтисодӣ, ҷанбаҳои ташкилӣ, саноати аввалия
Короткий адрес: https://sciup.org/140315974
IDR: 140315974
Организационные и экономические отношения при организации деятельности дополнительных отраслей
В данной статье авторы раскрыли возможность стимулирования производства сельскохозяйственной продукции в дехканских хозяйствах за счет развития агробизнеса путем налаживания многоотраслевой деятельности в фермерских хозяйствах, обеспечения расширения масштабов оказания услуг, недостаточных и востребованных рынком в сельской местности.
Текст научной статьи ўшимча тармолар фаолиятни йўлга ўйишдаги ташкилий ва итисодий муносабатлар
Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида фермер хўжаликлари устувор равишда ривож топаётган бўлиб, қишлоқ жойларида асосий иш берувчи сифатида шаклланди. Фермер хўжаликларида мол-мулк ва ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларга хусусий мулкчилик, қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан эса ижара шартномаси асосида (узоқ муддатли ижара) фойдаланиб келиши, ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб қилишдаги юқори даражадаги таваккалчилик ҳамда давлат томонидан доимий равишда, молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб қувватлаш фермер хўжаликларининг ривожланиб боришидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган пойдевор ҳисобланади.
Аммо, бугунги кунда фермер хўжаликлари олдида янада кўпроқ талаблар қўйилмоқда. Жумладан, Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, «...Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилади» .1
Шунинг учун ҳам фермер хўжаликларининг иқтисодий мустаҳкам хўжалик юритиш субъектларига айланиши, фермер хўжаликларида ҳар томонлама билимли, тажрибали мутахассислар шаклланиши, рақобатбардош техника ва технологияларнинг жорий қилиниши асосида бозорга рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таклиф қилиш имкониятлари кенгайиши билан бевосита боғлиқ ҳисобланади.
Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши доирасида маҳсулотлар етиштириш, етиштирилган маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва ташиш тизимларини йўлга қўйган ҳолда, тайёр маҳсулотларни охирги истеъмолчиларга таклиф қилиш жараёни - иқтисодий моҳияти жиҳатидан аграр соҳа субъектларининг агробизнес фаолияти ҳисобланиб, аграр ишлаб чиқариши муносабатлари ривожланиб боришининг ҳозирги босқичда кластер тизими сифатида ҳам талқин қилинмоқда.
Агробизнес фаолияти одатда – тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (дастлабки, чуқур қайта ишлаш) қайта ишлаш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шу жумладан қайта ишланган (асосан тез бузиладиган қишлоқ хўжалиги озиқ - овқат маҳсулотларини) сақлаш; янги узилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги хом ашёси (қайта ишлашга мўлжалланган барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) савдосини йўлга қўйиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишловчи субъектларга хизматлар кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш каби йўналишларини ўз ичига олади.
Юқоридаги фикрларга таянадиган бўлсак, фермер хўжаликларининг кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиши, бу агробизнес фаолияти сифатида талқин қилиниши ҳам мумкин. Айни пайтда фермер хўжаликларида ташкил қилинган қўшимча тармоқлар орқали тегишли ҳудудларда аграр тармоқ корхоналарига турли йўналишлардаги хизматлар кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий механизмларни такомиллаштириб боришни тақозо қилади.
Фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш орқали агробизнесни ривожлантириш, қишлоқ жойларида етарли бўлмаган ва бозор талаб қиладиган хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайишини таъмин этиши орқали деҳқон хўжаликларида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш имконияти пайдо бўлади. Кичик ҳажмли деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг товарлилик даражаси ортиши учун шароит кенгаяди.
Фермер хўжаликларида қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш кўплаб ташкилий ва иқтисодий масалаларни ҳал этишни талаб этади. Хусусан, фермер хўжаликларида қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга
қўйишдаги ташкилий ва иқтисодий асосларни қуйидаги расм орқали изоҳлаш мумкин (1.1-расм).
У
I s
i
У
J
1 й
$
1.1- расм. Фермер хўжаликларида қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйишнинг ташкилий ва иқтисодий асослари2
Фермер хўжаликларида қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйишнинг ташкилий жиҳатлари қуйидаги масалаларни ўз ичига олиши мақсадга мувофиқ:
-
- республикадаги мавжуд ҳуқуқий базага таянган ҳолда фермер хўжалигининг қўшимча тармоқлари мақомини (фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш бўлинмаси ёки мустақил юридик шахс) танлаб олиш;
-
- фермер хўжалиги жойлашган ҳудуднинг табиий - иқлим шароитлари ва маҳаллий бозорлардаги ишлаб чиқариш кўзда тутилаётган маҳсулотга бўлган талабни ҳисобга олиб қўшимча фаолиятнинг ишлаб чиқариш (қўшимча тармоқларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича ихтисослашуви) йўналишини танлаш;
-
- фермер хўжаликлари томонидан қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйишда, қўшимча тармоқларни (агар мустақил юридик шахс бўлса) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш кейинги босқичда амалга ошириладиган масала ҳисобланади. Бунда фермер хўжалигининг қўшимча тармоқлари кичик корхона, маъсулияти чекланган жамият каби хўжалик юритиш шаклларида иш юритиши мумкин;
-
- фермер хўжалиги қошидаги қўшимча ишлаб чиқаришни зарур ер участкалари, сув, электр энергияси ва бошқа моддий - техник ресурслар ва мутахассислар билан мунтазам таъминлашнинг самарали фаолият юритадиган тизимини ташкил қилиш;
-
- қўшимча тармоқларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бозорларга чиқариш ва савдо тизимини ташкил қилиш масалаларидан иборат бўлади.
Фермер хўжаликларида қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйишнинг иқтисодий жиҳатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
-
- фермер хўжаликлари қошида ташкил қилинган қўшимча тармоқлар фаолиятини қисқа муддатли бизнес режалаштириш ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегик ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда босқичма-босқич жорий этиш;
-
- фермер хўжалигининг доимий ишчилари ва қўшимча тармоқда фаолият юритувчи ходимлар билан ўзаро манфаатли ҳамда меҳнатни иқтисодий рағбатлантирувчи ички муносабатларини йўлга қўйиш;
-
- фермер хўжалиги ва қўшимча тармоқларда сувдан, ердан, моддий-техник ресурслар ҳамда фермер хўжалиги ихтиёридаги техника воситаларидан самарали фойдаланиш борасидаги иқтисодий меҳанизмларини йўлга қўйиш;
-
- қўшимча тармоқларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун талаб этиладиган моддий-техник ресурслар, замонавий техника ва технологиялар ҳамда хизматлар харид қилиш юзасидан хўжалик шартномалари имзолаш уларнинг ижросини йўлга қўйиш;
-
- қўшимча тармоқда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш, фермер хўжалиги ва қўшимча тармоқларни ривожлантириш механизмларини жорий этиш кабилар.
Фермер хўжаликларида қўшимча тармоқларни ташкил қилишнинг ташкилий-иқтисодий асослари бири иккинчисини тақозо қилувчи ўзаро боғлиқ жараёнлар бўлганлигидан уларни ажратиш шартли ҳисобланади. Шу билан биргаликда иқтисодий асослар бирламчи аҳамиятга эга бўлади.
Қўшимча тармоқларни ташкил қилган фермер хўжаликларида иқтисодий асослар ёки иқтисодий муносабатлар шаклланишининг дастлабки ҳамда энг асосий бўғини бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўғини ҳисобланади. Қўшимча тармоқлар эса асосий тармоққа хизмат қилган ҳолда, унинг ривожланиши учун иқтисодий базисни кенгайтириши лозим. Шунинг учун ҳам қўшимча тармоқларни йўлга қўйишдаги иқтисодий муносабатлар тизимини қуйидаги йўналишлар ва иқтисодий алоқалари доирасида гуруҳларга ажратиш мумкин (1.2-расм):
Ўз навбатида қўшимча тармоқларга эга фермер хўжаликларида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар умумий ҳолда ички ва ташқи иқтисодий муносабатлардан иборат бўлиб:
қўшимча тармоқларга эга фермер хўжаликларининг таъминоти ва хизмат кўрсатувчи субъектлар билан ўзаро иқтисодий муносабатлар тизимига (қўшимча тармоққа эга фермер хўжаликлари ва давлат идоралари
|
Қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйишдаги иқтисодий муносабатлар тизими |
||||||||
|
Қўшимча тармоққа эга фермер хўжаликларининг таъминот ва хизмат кўрсатувчи субъектлар билан иқтисодий муносабатлар тизими |
Қўшимча тармоққа эга фермер хўжаликларининг маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги ички иқтисодий муносабатлари тизими |
|||||||
|
Қўшимча тармоққа эга хўжаликлар ва давлат идоралари ўртасидаги маҳсулот етиштириш ва экинларни жойлаштириш борасидаги иқтисодий муносабатлар |
Қўшимча тармоққа эга фермер хўжаликларида маҳсулот етиштириш, сотиш, ресурслар ва хизматлар харид қилиш фаолиятини бошқариш, |
|||||||
|
Кўп тармоқли хўжаликлар ва ресурс етказиб бериш тизими корхоналари ўртасидаги, |
режалаштиришнинг |
|||||||
|
ресурслар олди-сотдиси бўйича пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар |
иқтисодий тизими |
|||||||
|
Қўшимча тармоққа эга фермер хўжаликларида ишчи кучидан |
||||||||
|
Қўшимча тармоқ фаолияти юзасидан хизматлар кўрсатиш ва хизматлар харид қилиш бўйича юзага келадиган иқтисодий муносабатлар |
самарали фойдаланиш ва моддий манфаатдорликни таъминлаш борасидаги иқтисодий муносабатлар |
|||||||
|
Давлат буюртмаси бўйича маҳсулот етиштирувчи кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва пахта тайёрловчи, қайта ишловчи давлат корхоналари ўртасида етиштирилган маҳсулотни сотиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар тизими |
||||||||
|
Қўшимча тармоққа эга фермер хўжаликлари (мустақил қўшимча тармоқлар) билан ресурс таъминоти, молия-кредит, солиққа тортиш ва суғурталаш тизими субъектлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатлар тизими |
||||||||
1.2- расм. Фермер хўжаликларида қўшимча тармоқлар фаолияти билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар3
ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экинларни жойлаштириш борасидаги; ресурс етказиб бериш тизими корхоналари ўртасидаги, ресурслар олди-сотдиси бўйича пайдо бўладиган; хизматлар кўрсатиш ва хизматлар харид қилиш бўйича юзага келадиган; давлат буюртмаси бўйича маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлар ва пахта тайёрловчи, қайта ишловчи давлат корхоналари ўртасида етиштирилган маҳсулотни сотиш юзасидан пайдо бўладиган; ресурс таъминоти, молия кредит, солиқ, суғурталаш тизими субъектлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатлар тизими);
-
- қўшимча тармоқларга эга фермер хўжаликларининг маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги ички иқтисодий муносабатлари тизимига бўлган ҳолда
ўрганиш мумкин (кўп тармоқли фермер хўжаликларда маҳсулот етиштириш сотиш, ресурслар ва хизматлар харид қилиш фаолиятини бошқариш режалаштириш борасидаги; иш кучидан самарали фойдаланиш ва моддий манфаатдорликни таъмин этиш борасидаги иқтисодий муносабатлар тизими).
Юқорида санаб ўтилган иқтисодий муносабатлар тизими ўз ўрнида янада майдароқ бўлган иқтисодий муносабатлар тизимларига бўлиниб боради, иқтисодий муносабатларнинг чуқурлашиб бориши, унинг мураккаблашиб, такомиллашиб боришидан далолат беради. Ва аксинча такомиллашиб бориш асносида иқтисодий муносабатларнинг оддийлашиб соддалашиб бориши кузатилади.