Ширин алампирнинг (булор алампир) фузариоз касаллиги ва уларга арши кураш чоралари

Автор: Расулов У.Ш., Абдуллаев Б.О., Махмудов О.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-1 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Бизга маълумки ўсимлик асосан замбуруғли ва бактериял касалликлар билан касалланиш хусусиятига эга бўлиб, ўсимлик нихолларини етиштириш давомида иссиқхона шароитида асосан тупроқ замбуруғлари илдиз чириш касалликларини қўзғатса, ўсимликларнинг вегетация ва сақлаш даврида доғланиш ва чириш касалликлари кузатилиши мумкин. Ушбу касалликларни олдини олиш чораларини қўллашда уруғ дорилагичларни ўрни катта қисобланади. Олинган маълумотлардан кўра ҳар қандай уруғни тупроққа экишдан олдин камида 21 соат давомида фунгицид билан ишлов беришни тақозо қилади.

Ширин қалампир, илдиз чириш, фузариоз, замбуруғ, витовакс, фундазол

Короткий адрес: https://sciup.org/140293121

IDR: 140293121

Текст научной статьи Ширин алампирнинг (булор алампир) фузариоз касаллиги ва уларга арши кураш чоралари

Кириш. Қалампир томатдошлар ( Solanaceae ) оиласига мансуб бўлиб, маданий ҳолда Capsicum annuum L. тури экилади. Қалампир европада пайдо бўлиши 1493 йилда Х. Колумбнинг саёҳати билан боғлиқдир. Россияда қалампир ХVI-XVIII асрларда пайдо бўлган бўлган бўлиб, у Ўрта Осиёга -Aстрахан орқали, Эрондан - Кавказ орқали, Кичик Осиёдан - Болгария орқали кириб келган (Луш, 2002). Ширин қалампир Марказий Осиё, Марказий Европа мамлакатларида ва Америкада экилади.

Ҳозирги вақтда қалампир дунёда 1,7 млн. гектар майдонда экилиб, 25

млн. тонна ялпи ҳосил олинади. Асосан, Хитой, Мексика, Туркия, АҚШ, Испанияда 70% дан зиёд ҳосил етиштирилади.

Ширин қалампирдан энг юқори ҳосил Голландияда қайд етилган - 271

т/га, Буюк Британияда - 255,4 т/га; Белгияда – 227,0 т/га; Финляндияда - 122,6

т/га ҳамда Германияда - 117,42 т / га (ФAО, 2020).

Ўзбекистонда режали асосда ширин қалампир касалликларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар умуман олиб борилмаган. Ҳозирги кунгача ширин қалампирда учрайдиган касалликлар ва уларни қўзғатувчи замбуруғ турлари, уларнинг ривожланиши, тарқалиш қонуниятлари ҳамда улар билан кураш чораларининг илмий асосларини ижобий ҳал қилиш шу куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир.

Бизга маълумки ўсимлик асосан замбуруғли ва бактериял касалликлар билан касалланиш хусусиятига эга бўлиб, ўсимлик нихолларини етиштириш давомида иссиқхона шароитида асосан тупроқ замбуруғлари илдиз чиришкасалликларини қўзғатса, ўсимликларнинг вегетация ва сақлаш даврида доғланиш ва чириш касалликлари кузатилиши мумкин.

Бу борада фузариоз касаллиги хам шулар жумласидандир. Фузариум авлодига кирувчи замбуруғлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, улар тупроқда ҳавода, сувда ва ўсимлик қолдиқларида учрайди. Бу замбуруғлар асосан факультатив паразитлар ҳисобланиб, айримлари эса сапрофит ҳолда ҳаёт кечириш хусусиятига эга. Фузариум авлодининг айрим турлари ўсимликларни илдизини, поясини ва мевасини чиритиб сезиларли даражада зарар келтиради (Брюкин 1969).

Ширин қалампирининг фузариоз сўлиш касаллигини - Fusarium solani

(Mart.) Appel. et Wollenw. замбуруғи қўзғатади.

Касаллик билан ўсимликнинг ўтказувчи тўқимаси зарарланиши оқибатида унинг барглари, пояси ва мевалари касалланади. Ўсимлик

ўтказувчи тўқима найлари замбуруғ гифалари билан тўлиб қолиши ҳамда ушбу замбуруғлардан ажратилган токсинлар натижасида бутунлай сўлиб

қолиши ва нобуд бўлиши мумкин.

Ўсимликнинг кўпгина чидамсиз навларида фузариоз касаллигининг биринчи белгилари ўсимликнинг ғунчалаш фазасида пайдо бўлади ва 15-20

кун ичида ўсимликни бутуглай нобуд қилади.

Касаллик белгилари. Замбуруғ ўсимликда сўлиш касаллигини келтириб чақиради.Зарарланган ўсимликлар сўлишдан олдин заифлашади ва бўйи жуда паст бўлиб қолдаи. Ўсимлик сўлишининг сабаби - ўтказувчи тўқималар замбуруғ мицелийси билан тўлиб ўсимликнинг пастки қисмидан юқори ярусларга тарқалиши ҳамда ўсимлик замбуруғ чиқарган токсинлари билан зарарланишидир. Поя қия кесилса, ўтказувчи тўқималар қўнғир тус олгани – кучли доғланиш кузатилади. Дастлаб ўсимлик барглари пастки ярусдан бошлаб сўлий бошлайди ва аста-секин қурийди. Кейинчалик поялар ва меваларнинг (мева тутгичларидан бошлаб тургор ҳолати йўқолиши) қурий бошлагани кўзга ташланади. Зарарланган тўқима қорайиб қолади ва одатда ингичка қизил айлана ботиқ доғ шаклига киради.

Касалланиш оқибатида, зарарланган уруғ, уруғбарглар ва ёш ниҳоллар бутунлай чириб кетади. Фузариоз сўлиш қалампирнинг барглари, кўпинча бир томондан сарғайиши ва ўсимликлар сўлғин бўлиб қолишидан бошланади. Соғлом барглар қурийди, бироқ тушмасдан, новдаларда осилиб қолади.

Замбуруғ иссиқсевар организм ўсимликлар тупроқ ҳарорати 21-33ºC, оптимум 28ºC, бўлганида кучли зарарланади. Ортиқча азотли ўғит бериш касалликни янада кучайтиради. Қўзғатувчи ўсимлик тўқималарида томирлари орқали киради. Зарарланган ўсимликнинг илдиз бўғзида пушти моғор кўриниши мумкин. Замбуруғнинг хламидоспоралари тупроқда 11 йилгача сақланиши, қўзғатувчи уруғ орқали ҳам ўтиши мумкин.

Итузумдошлар оиласига мансуб ширин қалампир экин далаларида учрайдиган бегона ўтларнинг фузариоз касаллиги қўзғатувчисининг қишлаб қоладиган инфекция манбаи ва бу касалликнинг резерватори эканлиги турли олимлар томонидан тадқиқотларда синаб кўрилган. Шу сабабли биз ҳам тажрибаларимизда бегона ўтларда касаллик қўзғатувчисини қишлаб қолишини ҳамда уларнинг ширин қалампири ҳосилдорлигига таъсирини тажрибалармизда синаб кўрдик. Тажрибаларимиз ширин қалампирининг Ласточка, Дар Ташкента ва Зумрад навларида, Фарғона вилояти Учкуприк тумани Мирвохит фермер хўжалигида олиб борилди. Бунда, касалликни ривожланиш динамикасиўрганганлигида, сабзавот экинлари ва бегона ўтларнинг қолдиқлари йиғиб олинмаган майдонларда фузариоз касаллигини ривожланиши 2,4% дан 21,4% бўлганлиги. Бегона ўтларнинг қолдиқлари йиғиб олинмаган майдонларда эса фузариозни ривожланиши 2,0% дан 12,7% гача бўлган бўлса, ўсимлик қолдиқларидан тозаланган майдонларда бу кўрсаткич 1,4% дан 4,9% гача бўлганлиги қайд қилинди (1-жадвал).

Тадқиқотлар давомида фузариоз касаллигинингширин қалампири х,осилдорлигига таъсири урганилди (2-жадвал).

Сабзавот экинлари ва бегона ўтларнинг қолдиқлари йиғиб олинмаган майдонда фузариоз касаллиги туфайли ширин калампирнинг 20,0 % росили йўқотилган бўлса, фақат бегона ўтларнинг қолдиқлари йиғиштириб олинган майдонларда бу курсаткич 10,0 % ни ташкил этган.

1-жадвал

Ширин қалампирда фузариоз касаллигининг ривожланиш динамикаси (Мирвохит Ф/х, 2020 йил)

Тажриба вариантла ри

Касалликнинг ривожланиши, %

20.05

12.06

24.06

6.07

18.07

5.08

20.08

5.09

Шири н қалам пир

Шири н қалам пир

Шири н қалам пир

Шири н қалам пир

Шири н қалам пир

Шири н қалам пир

Шири н қалам пир

Шири н қалам пир

Сабзавот экинлари ва бегона ўтларнинг қолдиқлар и  йиғиб

олинмага н майдон

2,5

8,1

10,4

11,8

15,0

18,6

19,3

21,4

Бегона ўтларнинг қолдиқлар и  йиғиб

олинмага н майдон

2,0

5,9

7,8

8,9

9,7

10,9

11,6

12,7

Ўсимлик қолдиқлар идан тозаланга н майдон (назорат)

-

-

-

-

-

1,4

2,4

4,9

2-жадвал

Фузариоз касаллигини ширин қалампирўсимлиги ҳосилдорлигига таъсири

Тажриба вариантлари

Битта ўсимликнинг ҳосилдорлиги, кг ҳисобида

Булғорширин қалампири

Соғлом ўсимлик

Касал ўсимлик

Соғлом ўсимликка нисбатан ҳосилдорликнинг пасайиши % ҳисобида

Ўсимлик қолдиқларидан тозаланган майдон (назорат)

1,3

1,2

7,7

Сабзавот экинлари ва бегона ўтларнинг қолдиқлари йиғиб олинмаган майдон

1,0

0,80

20,0

Бегона ўтларнинг қолдиқлари йиғиштириб олинмаган майдон

1,0

0,90

10,0

Ўсимлик қолдиқларидан тозаланган майдонда, яъни назоратда соғлом

ўсимликка нисбатан касаллик таъсирида ширин қалампирҳосилнинг камайиши 7,7% га тенг бўлди.

Фузариоз касаллиги натижасида фақат ҳосилдорлик эмас, балки ҳосилнинг сифати ҳам кескин ёмонлашиб, касал ўсимликлардаги меваларнинг нисбатан майда бўлиши ва товарлик хусусиятларининг пасайиши кузатилган.

Ширин қалампирэкин далаларида учрайдиган бегона ўтларнинг фузариоз касаллигини қўзғатувчи Fusarium туркуми вакиллари ўсимлик қолдиқлари билан биргаликда тупроқда сақланиб қолиши натижасидамавжуд инфекция ўсимлик кўчатлари экилганда илдизлари орқали ўсимлик танасига кириб келиши имкониятининг мавжудлигидир.

Илмий манбаларда ўсимликларнинг фузариоз касаллигига қарши фунгицидларни қўллаш ва уларнинг самарадолиги бўйича фикрлар турличадир. Ўсимликларнинг фузариоз касаллигига қарши (Фундазолнинг 50 7

% э.к.), Цебир сус.к., Бист сус.к., Триходермин н.кук., Спорагин с.э.к., Скарлет м.эм., Ессанзалил 27% сус.к., Максим 2,5% сус.к. каби препаратларнинг самара бериши қайд этилган.

Хулосалар Ширин қалампирининг фузариоз сўлиш касаллигини - Fusarium solani (Mart.) Appel. et Wollenw. замбуруғи қўзғатади. Сабзавот экинлари ва бегона ўтларнинг қолдиқлари йиғиб олинмаган майдонларда фузариоз касаллигини ривожланиши 2,4% дан 21,4% бўлганлиги. Бегона ўтларнинг қолдиқлари йиғиб олинмаган майдонларда эса фузариозни ривожланиши 2,0% дан 12,7% гача бўлган бўлса, ўсимлик қолдиқларидан тозаланган майдонларда бу кўрсаткич 1,4% дан 4,9% гача бўлганлиги қайд қилинди.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Наумов Н.А. Методы микологических и фитопатологических исследований. – Л.: Сельхозгиз, 1937. –

  • 2.    Методы экспериментальной микологии./Билай Е.А.и др под ред .Билай В.И.-Киев : Наук Думка 1973.

  • 3.    Роскии Г.И Микроскопическая техника .-М.:Сов.наука.

  • 4.    Пидопличко Н.М.Грибная флора грубих кормов. Киев: Изд-во АН УкрССР. 1953. 486 с.

  • 5.    Пидопличко Н.П. Грибы паразиты культурных растений определитель. В 3-х т.. – Киев, «Наукова Думка», 1977. Т.2. С. 102-233.

"Экономика и социум" №5(96) 2022

Список литературы Ширин алампирнинг (булор алампир) фузариоз касаллиги ва уларга арши кураш чоралари

  • Наумов Н.А. Методы микологических и фитопатологических исследований. - Л.: Сельхозгиз, 1937. -.
  • Методы экспериментальной микологии./Билай Е.А.и др. под ред.Билай В.И.-Киев: Наук Думка 1973.
  • Роскии Г.И Микроскопическая техника.-М.:Сов.наука.
  • Пидопличко Н.М.Грибная флора грубих кормов. Киев: Изд-во АН УкрССР. 1953. 486 с.
  • Пидопличко Н.П. Грибы паразиты культурных растений определитель. В 3-х т. - Киев, "Наукова Думка", 1977. Т.2. С. 102-233.