Ўсимликларни зараркунадалари аида

Автор: Султашова О.Г., Керимбаева А.А., Убайдуллаев К.Д.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу маколада хўжаликларда зарарли организмлар тарқалиши ва уларга қарши курашиш чоралари бўйича маълумотлар келтирилган.

Вегетация, трипс, кандала, олтинкўз, феромон, культивация, кўчат, азот, фосфор

Короткий адрес: https://sciup.org/140300501

IDR: 140300501

Текст научной статьи Ўсимликларни зараркунадалари аида

Бизга маълумки, Fyза вегетациясининг дастлабки даврида зараркунандалар (энг асосийлари Fyза тунлами, шира, трипс, ургимчаккана ва дала кандалалар) нинг хуружи зураяди. Них,олларни асраб колиш ва тунлам зарарининг олдини олиш мақсадида назорат ишларини кучайтириб, зараркунанда ўчоқларини ўз вақтида аниқлаш ва унга қарши қатъий чоралар куриш зарур.

Биринчидан, барча хўжаликларда зарарли организмлар тарқалиши бўйича маълумотлар олиш мақсадида дар 50 гектар майдонга биттадан мавсумий назоратчилар тайинланади.

Иккинчидан, бошоқли дон экинлари ва дала четларидаги бегона ўтлардаги ўргимчаккана, трипс, ширага қарши ҳар гектар майдонга 300 донадан олтинкуз чикариш яхши самара беради.

Олтинкуз личинкаси жуда хура, бир суткада 50-60 тадан ортик усимлик битларини, 200 тагача тухумларини еб куяди.

Ёш ниҳолларнинг шира ва трипсга чидамлилигини ошириш максадида 1,5% ли карбамид эритмасидан хар гектар майдонга 200-300 литрдан пуркаш яхши натижа беради.

Ургимчаккананинг дастлабки купайиш жойларида атроф-мухитга зарарсиз булган олтингугурт кукунидан хар гектар майдонга 25-30 кг дан чанглатиш ёки унинг оҳакли кайнатмасини ишлатиш керак. Булар билан бир каторда омайт (1,5 л/га) 5 неорон (1,0-1,2 л/га), ниссорон (0,1-0,2 л/га), флумайт (0,2 л/га) препаратларини ҳам ишлатиш мумкин. Бу чоралар кандалага қарши ҳам яхши самара беради. Ўтган йил бу кимёвий чораларни ургимчакканага ишлатган фермерлар уз тажрибасида курди.

Учинчидан, кўсак қурти ғўзани шоналаш давридан бошлаб зарарлайди. Fуза тунламнинг битта урFOчи капалаги мавсумда 400-600 тадан тухум куйиб, 3-5 авлод беради. Битта курт 15-20 дона шона, гул, тугунча ва кусакларни зарарлайди.

Капалаклар кечқурун ва кечаси учишини инобатга олиб, феромон тутқичларнинг фойдаланиш муддатини узайтириш мақсадида кечқурун ўсимлик ўсув нуқтасидан 25 см баландликка ўрнатиб, эрталаб олиб салқин жойга куйиш керак.

Капалак тухумлари пайдо бўлгач, 3 маротаба 5 кун оралатиб гектарига 1 граммдан трихограмма қўйиб юборилади. Ғўзада ўрта ёшли куртлар пайдо булса, (100 та усимликда 2-3 та) 3 марта 5-7 кун оралатиб 1:20, 1:10 ва 1:5» нисбатда браком куйиб юбориш керак.

Агар бир далада ҳам кўсак қурти, ҳам ўргимчаккана кўп миқдорда таркалса ёппасига таъсир этувчи: Каратэ (0,5л/га), Нурелл-Д (1,5 л/га), Талстар (0,6 л/га), Дельтафос (1,5 л/га) сингари дориларнинг бирини 250300 сувли аралашмасини хар гектарга куллаш керак.

Кўсак қурти ва ўргимчаккана, кандалалар, трипс ва ғўза бити тарқалиши ва миқдорини доимий назорат қилиш учун ҳар 50 гектарга битта назоратчи керак булади. Кусак курти таркалган далага - яшил, ургимчаккана таркалган далага - кизил, ишлов берилган далага ок байроқча илиб қўйиш керак. Кўсак қурти капалагининг учишини қайд этиш учун ферамон туткичлардан фойдаланилади. Бунда кар гектар ерга 12 дона қўйиш яхши самара беради. Юқоридаги тавсияларга асосланиб, яхши мекнат килинса, шубкасиз, баракали пахта хирмони бунёд этилади.

Ғўза қатор орасига ишлов беришда культивация, эгат олиш, озиқлантириш, суғориш, ўтоқ, ва чопиқ, чеканка ва ҳашоротларга қарши кураш ишлари киради.

Fуза катор ораларини юмшатиш-бегона утларни кескин камайтиради, тупроқ намини сақлайди, ерни юмшатиб, ўсимлик учун кулай бўлган ҳаво ва иссиклик режимини таъминлайди, тупроқнинг ортикча зичлашиб кетишига йул куймайди.

Биринчи культивация кўчат униб чиқиши билан паст тезлик ҳамда кам чуқурликда ўтказилади. Бунда чопиқ тракторларига четки ишчи органларининг ишлов бериш чукурлиги 5-6 см ва урта ишчи органлариники 10-12 см килиб урнатилади камда кимоя жойи 10-12 см дан ошмаслиги лозим.

Кейинги культивацияларда четки ишчи органлар чукурлиги 8-10 см ва уртадаги ишчи органлар 12-14 ва 14-16 см чукурликда булади.

Ғўза қатор ораларини юмшоқ сақлаш, бегона ўтларнинг кўпайишига йўл қўймаслик ва ўсимликнинг мўл ҳосил туплаши учун қулай шароит яратиш мақсадида, культивацияни ғўза қатор ораларини қоплагунча давом эттириш зарур.

Сўнги культивацияларни озиқлантириш, чеканка ва ҳашоротга қарши кураш билан боғлаб олиб бориш меҳнат ва ёқилғи сарфини камайтиради.

Fyзaни озиклантириш - усимликнинг талабига караб утказилади. Fyзa ёш даврида - азот, фосфор, шоналаш даврида-азот, калий ва гуллаш даврида азот ва фосфор моддаларга жуда талабчан бўлади. Агар йиллик минерал yFитлaр меъёри гектарига: азот-200; фосфор-140; калий -100 кг/га белгиланганда ва ўғитлар нисбати 1:0,7:0,5 бўлганда улар қуйидагича тақсимланади: 70% фосфор ва 50% калий ўғити ерга ҳайдаш олдидан солинади, қолган ўғитлар экиш билан биргаликда 20 кг дан азот, фосфор ва 10 кг калий, шоналаш даврида 90 кг азот, 40 кг калий, гуллаш даврида 90 кг/га азот ва 50 кг/га фосфорли угит билан озиклантириш тавсия этилади.

Эртаги ва мўл пахта ҳосили етиштириш учун азотли озиклантиришни 25-30 июнда тугаллаш зарур ва фосфорли х,амда калийли yFитлaр нисбатига риоя килиш керак.

Азотли ўғитни фосфор ёки калий билан қўшиб бериш шарт, азотнинг узи якка берилса шира ва трипс купайишига кулай шароит яратилади.

Биринчи ва иккинчи озиклантириш усимликнинг ён томонидан 12-13 см ва 13-15 см узокликда ^амда 15-18 см чукурликда солинади. Сунги озиклантириш эса эгатларнинг уртасига ва эгатлар чукурлигидан 3-4 см чуқурроқ солинса, минерал ўғитлар самарадорлиги ошади. Шу билан бир қаторда, калий ва фосфор етишмаган майдонларда тўла чиритилиб, сўнгра қўритилган гўнгни ғўзанинг ўсув даврида минерал ўғитлар билан қўшиб ишлатиш яхши фойда беради.

Фойдаланилган адабиётлар

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Статья научная