Социальная защита - это помощь для яркого будущего!
Автор: Сувонова С.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-2 (79), 2020 года.
Бесплатный доступ
В данной статье освещена суть понятия социального педагога, личные и профессиональные качества, присущие социальному педагогу, проблемы, возникающие в процессе овладения педагогическими навыками, исполнения, в частности, понятие бедности, меры по предотвращению причин ее возникновения, масштабы проводимых в нашей стране реформ.
Социальный педагог, авесто, комил хорезми, афлотун, cоциальный педагогические качества, альтуристика, cоциальный сервис, ихтмоий работник, оон, бедность, уровень жизни населения
Короткий адрес: https://sciup.org/140258152
IDR: 140258152 | УДК: 004.02:004.5:004.9
Текст научной статьи Социальная защита - это помощь для яркого будущего!
Калит сўзлар Абдураҳмон ибн Халдун, “Муқаддима”, Таваҳҳуш, ижтимо, бадавия, тамаддун (хадаро), Ислом, ислом фалсафаси, жамият,ёввойи ва маданий жамият, “фойда келтирувчи”, “нозарурий неъматлар”, меҳнат тақсимоти, “ортиқча маҳсулот”, тараққиёт ва таназзул
Ибн Халдун ислом дунёсининг илмий ва ғоявий тарихида энг таниқли шахслардан биридир. Бу шуҳрат, машҳурликни биринчи навбатда унинг китоби олиб келди. Маълумки, Ибн Халдуннинг асосий таниқли асари, бу –
“Мукаддима”дир. Мутафаккир узининг ижтимоий - сиёсий Fояларини “Му^аддима” асарида баён этган.
Биринчи навбатда, Ибн Халдун тамаддуннинг асосий қонунлари ва унинг шаклланишини тадқиқ этишга қизиқади. У жамиятларнинг қай ҳолда ибтидоий кўчманчилик ҳаётидан юқори маданиятли ҳаётга ўтишини билишга ҳаракат қилади. Маълумки, мутафаккир турли хил давлатларда, жумладан, Андалузия, Ифрикия, Миср, F арнота, Кастилия, Марокашда, шунингдек, Бану ^илол ва ад-Довудия каби араб ва барбар қабилалари ичида ҳаёт кечирган. Шунда у турли хил маданиятларни, яъни дабдабали, ҳашаматли шаҳар маданияти ва кўчманчиларнинг оддий ва қашшоқ ҳаётининг гувоҳи бўлди. Ибн Халдун бундан чуқур фарқларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида бош қотирди. Мутафаккир ушбу фарқларнинг уч сабабини кўрсатади: Биринчи сабаби, қабила ва оиланинг алоҳида аъзоларини боғлаб турадиган ҳиссиёт ва фикрлар мох,иятини акс эттирувчи психологок, рух,ий х,одисадир.
Энди эса Ибн Халдуннинг жамиятга доир фикрлари ва қарашларини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Мутафаккир фикрига кўра, инсоният наслини давом эттириш учун жамият зарурдир. Бунинг маъноси шуки, у бошқа файласуфларнинг инсон-сиёсий мавжудот деган фикрига рози [4,43-б]. Ибн Халдун фикрича, инсон ҳайвонот оламидан қуйидаги жиҳатлари билан фарқ килади:
Мух,окамалар мах,сули булган билим ва кобилият (акл-идроки) билан, инсон ана шу орқали мавжудотлар орасида энг олий асл мартабага даъво қила олади; Донишманд, ташкилотчи ва кучли х,укмдорга э^тиёжи борлиги билан;
Ва асосийси, жамиятга эҳтиёжи борлиги билан. Жамиятга Ибн Халдун мана шундай таъриф беради:
“Одамларнинг муайян шахар ёки унинг бирор бир қисмида уз эҳтиёжарини қондириш учун қариндошлик ва қабиладошлик асосида биргаликда ва х,амкорликда яшашлари-жамиятдир” [5, 125-б].
Ибн Халдун инсон ибтидосининг ҳайвонот олами ичида булган вақтини ёввойилик (таваҳҳуш) деб аташган. Инсон табиат қўйнида фаолият юритар экан, кичик жамиятларга (ижтимо) уюшиб яшай бошлашди. Ижтимо бу жамият, у ўз тараққиёти даврида икки босқични ибтидоийликни (бадавия) ва тамаддун (хадаро) боскичларини босиб утади [2,94-б]. Яъни, Ибн Халдун жамиятни икки турга бўлади: маданий бўлмаган (яъни ёввойи) жамият ва маданий (яъни шаҳар) жамияти. Унинг фикрича, инсон табиатига кўра жамият ичига яшашга мажбурдир. Шунингдек, Ибн Халдун жамият шаклланиши ва яшашида диний алокаларнинг мавкеини пасайтиради.
«Муқаддима»нинг иккинчи қисмида ёввойи жамият тадқиқига оид фикрлар баён этилган. Бу қисмида бир неча боблар бўйлаб бундай жамиятларнинг табиийлиги, ёввойилик руҳи арабларга хослиги ва ёввойи жамиятнинг маданий шахар жамиятига нисбатан бирламчилиги ҳақида гапирилади. Ибн Халдун ошкор баён этади: “Инсоният жамиятининг илдизи ва асослари сахродаги ёввойи ҳаёт тарзидадир. Бу шунинг учунки, бадавийлар х,аётни инсонинг энг асосий эхтиёжлари чорчубасидан ташкарига чикмайди, ҳолбуки, шахар ҳаёти биринчи даражали зарурати бўлмаган нарсаларга эгалик қилиш иддоаси ва истаклари оқибатидир, ҳамда унинг натижасида пайдо бўлган хийла тараққий этган даврдир. Биринчи даражали ахамиятга молик зарурий нарсалар ҳаётда бўлмаса ҳам, аммо умр ўтказиш мумкин бўлган нарсаларга нисбатан бирламчи эканлиги сабабли, бадавийлик (кўчманчилик) ҳаёти амалда дарахтнинг илдизига ўхшайди, шаҳар хаёти эса унинг шохларидир” [1,249-б].
Ибн Халдун фикрига кўра, иқлим, рельф, тупроқ ҳаво жамият ҳаётига таъсир қилувчи георафик омиллардан бўлсада, лекин жамият ривожланишининг бош омили бўла олмайди. Унингча, жамият ривожига ҳал қилувчи таъсирли омил, бу одамнинг меҳнат фаолиятидир. Меҳнат инсонлар жамоасини жамият даражасига етказувчи омилдир. Ибн Халдун шундай деб ёзади:
“Шарқликлар нафақат таълим олиш санъатида, балки бошқа санъатлар ва ҳунарлар борасида ҳам кучлидирлар. Мағрибликлар Шарққа илм олгани келишар экан, улар шарқликлар ақл –заковати мағрибликлардан кўра кучли деб билишади. Улар биз ва ўзлари орасидаги фарқ, инсон табиатидандир деб тасдиқлашади. Лекин бу хатодир. Инсон табиати масаласида Шарқ ва Ғарб уртасида катта фарц мавжуд эмас. Балким, биринчи ва еттинчи минтацалар яшовчилар маънавияти, руҳияти мўътадилликдан йироқдир. Шарқликларнинг устун хусусияти, бу шахар маданиятининг устун тафаккурига таъсири демакдир” [5,126-б].
Юқорида таъкидлаганидек, жамият ривожида икки босқич бор: ибтидоий (бадавия) ва тамаддун (хадаро). Ушбу босцичлар бир-биридан яшаш учун бўлган воситаларнинг характерига кўра фарқланади, яъни ибтидойилик зироаткорлик, чорвачилик , термачилик, овчилик билан изоҳланса, тамаддун уларни тўлдириб келувчи ҳунарлар ва савдо билан изоҳланади.. Шунингдек, улар истеъмол характерига кўра ҳам фарқланадилар. Ибтидоийликда одамлар зарур неъматларни истеъмол қилса, тамаддун ҳолатида эса «фойда келтирувчи» ва «нозарурий неъматлар» билан ҳам кифоятланмайдилар. Бу шунинг учунким, одам меҳнат тақсимоти натижасида “ортиқча маҳсулот” ишлаб чиқара бошлади[2,94-б].
Ибтидойилик ва тамаддун инсоният жамиятининг сифат жихатдан фарцли булган икки босцичдир. Бу икки босцич худудий жихатдан бир-бирига яқин жойда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Масалан: Арабистон ярим оролидаги кучманчи цабилалари ва Меспотамия цадимий тамаддуни. Юцоридагиларни мисол келтирган холда, Ибн Халдун ибтидойликдан тамаддунга ўтиш жамиятининг ички ривожи, ҳамда бошқа ҳудуд ҳосиласини забт этиш орқали ҳам амалга ошиш мумкин деб хисоблайди. Юқоридаги холга қиёслаган ҳолда, Ибн Халдун жамият ҳаётини қишлоқ ва шаҳар ҳаётига бўлади. У бу хақда шундай дейди:
“Қишлоқ ҳаёти шахар ҳаётининг асоси, пойдеворидир. Бирор бир шаҳар аҳолисини ўрганар эканмиз, уларнинг аждодлари шаҳар атрофидаги ёки шу ернинг ўзидаги қишлоқдан бўлганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Хулоса қилсак бўладики, шаҳар ҳаёти шакли, қишлоқ ҳаёти шаклининг сўнгги босқичи демакдир”[3,15-б]. Ибн Халдун шахарда мехнат шаклининг ташкил этилишини ишлаб чиқаришнинг олий юксак формаси деб билган. Шаҳар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши жараёнида моддий ва маънавий қадриятларни шакллантириш усуллари мукаммалашади, инсон эса жамият ривожини юқори поғоналарига кўтарилади. Ишлаб чиқариш қуролларининг ривожланиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг вужудга келиши маҳсулот айирбошлаш имкониятларини кенгайтиради.
Инсон меҳнат қилар экан, жамоа ишлаб чиқариши натижасида фойда ва истеъмолдан ташқари маҳсулот ортиб қола бошлади. Ибн Халдун инсон меҳнати натижасида жамият тараққиётининг асосий омили бўлган ортиқча маҳсулот пайдо бўлди дейди. Шунингдек, мутафаккир қиймат тушунчасига ҳам катта аҳамият беради. Ибн Халдун қиймат тушунчасига қишлоқ хўжалигини, хунанмандликни ва савдони ҳаракатлантирувчи жамият мехнатининг ифодаси сифатида ^арайди [2,94-б].
Ибн Халдун инсон ишлаб чиқарувчи ва мулкдор бўлгандагина, ижтимоий мавжудот бўла олади деб хисоблайди. Мулкка эгалик ҳуқуқини мутафаккир, инсоннинг муқаддас ҳуқуқларидан биридир деб ҳисоблайди. Ибн Халдун жамиятининг шаклланиш жараёнини одамларнинг хусусий мулкчилик ҳуқуқини таъминлашга боғлиқ бўлган иштиёқ билан боғлади. Ҳақиқатдан ҳам, шундай гап бор: Хусусий мулкчилик ибтидоий жамоа тузумининг гўркови, давлатчиликнинг асоси бўлди. Ибн Халдун кимки мулкчиликни куллаб-цувватласа, у адолатлидир деб билади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. ^отамий Сайид Мухаммад. Ислом тафаккур тарихи. Т.: “Минхож”, 2003 й., 248-бет Уша асар, 248-бет
-
2. Игнатенко А. А. Ибн Халдун о природе государства// Народы Азии иАфрики, 1984 г. №1. с. 94
-
3. Кубаева Г., Кушанов Ш. С. Идея историо-философии Ибн
-
-
4. Сулаймонов Ж.Б. Ибн Халдун ижтимоий-фалсафий қарашларида
ахлоқий масалалар//Фалсафа ва ҳуқуқ журнали. 2019 йил 1-сони. 42-45 бетлар.
Халдуна.//
"Экономика и социум" №12(79) 2020
Список литературы Социальная защита - это помощь для яркого будущего!
- Гуров, В. Н. "Опыт организации социально-педагогической работы" / С. Н. Гуров // Педагогика.- 2003.- № 4. - П.54.
- Калачева, И. И. И. "Профессиональное становление школьных социальных учителей, этнопсихологические аспекты" / И. Калачева. 198 с.
- Измерения бедности и социальной интеграции в ЕС: достижения и дальнейшие улучшения. Рабочий документ 25. Подготовлена Евростатом. 20 января 2014 г. С.
- А.Вахабов. " Социальная работа и доступ к социальному обеспечению "Ташкент" экономика-финансы " 2018
- Из интернет-сайтов.