Суориладиган ерлардан фойдаланишнинг социал-итисодий ва экологик муаммолари
Автор: Усманова Р., Хушмуродов Ф.М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада Қашқадарё воҳасида суғориладиган ерлардан фойдаланишнинг бугунги кунда долзарб масалалари ҳақида баён этилган. Воҳа ижтимоий-иқтисодий ривожланишига суғориладиган ерлардан фойдаланишга табиий ва антропоген омилларнинг таъсири ҳамда иккиламчи шўрланиш жараёнида ердан фойдаланишнинг географик-экологик муаммолари қараб чиқилган.
Ер фонди, суғорма деҳқончилик, чўлланиш, арид, деградация, шўрланиш, ландшафт
Короткий адрес: https://sciup.org/140293078
IDR: 140293078
Текст научной статьи Суориладиган ерлардан фойдаланишнинг социал-итисодий ва экологик муаммолари
Кириш ва долзарблиги. Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг ер майдони унинг муҳим миллий бойлиги саналади. Қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим ва етакчи тармоғи ҳисобланади. Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида давлатимиз томонидан сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ, бу умумий ҳолат бўлиб, бу борада энг аввало қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ерлар, хусусан бизнинг шароитимизда суғориладигиан ерлар катта аҳамиятга эга. Ерлардан фойдаланиш, айниқса қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш муҳим вазифалардан хисобланади.
Асосий кием. Узбекистонда кишлок хужалиги ерлари 20,2 млн га (45 %)ни ва шундан 4,3 млн и ёки 9,5 фоизи суFOриладиган ерлардан иборат ҳамда ушбу ерлар республикамизнинг “олтин фонди” ҳисобланади. Қашқадарё воҳаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги муҳим роль ўйнайди. Ахолининг озик-овкат махсулотларига булган эхтиёжи ва саноатни хом ашё билан таъминлаш айнан қишлоқ хўжалиги зиммасига юкланганлигини инобатга оладиган бўлсак, унинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутиши яққол намоён бўлади. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини ҳудудий ташкил этиш ва ихтисослаштириш ҳамда ер, меҳнат ресурслари асосий ҳамда айланма фондларидан самарали фойдаланиш имкониятини бериш ижтимоий меҳнат унумдорлигини, ялпи маҳсулот ҳажмининг ортишини таъминлайди.
Қашқадарё воҳаси республикамизда ғалла ва пахта етиштириш бўйича биринчи ўринда туради. Ҳудудда ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш максадида коллектор-дренаж тармоклари курилган. ^ашкадарё вохасида суғориладиган деҳқончиликни ривожлантириш мақсадида суғориш каналлари ва сув омборлари, суғоришни ташкил этиш учун йирик насос станциялари барпо этилган. Воҳада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини купайтириш максадида ^арши чулида янги ерлар узлаштирилган.
Қурғоқчил (арид) иқлим минтақасида жойлашган Қашқадарё вилояти ўзининг эгаллаб турган ер майдони бўйича Ўзбекистонда энг йирик вилоятлардан хисобланиб, унинг умумий ер майдони 2856,8 минг гектарни ташкил этади. ^ашкадарё вилояти статистика бошкармаси 2020 йил январь ҳолати маълумоти бўйича, 2143,3 минг гектар майдони қишлоқ хўжалик ерлари булиб, шундан 417,2 минг гектар ерга сугориладиган дехкончилик ва 253,2 минг гектар майдонда лалмикор деҳқончилик қилинади ўрмонлар 109,1 минг гектарни, боғлар ва токзорлар 35670 гектарни ташкил этади [2.]. Мамлакатларда аҳоли сонини тўхтовсиз ошиб бориши, мамлакатларнинг ахолини озик-овкат билан таъминлаш, максадида кишлок хужалигини ривожлантириш учун экин майдонларининг кенгайтириб бориш заруриятини юзага келтиради. Натижада суғорма деҳқончиликни ривожлантириш билан биргаликда ердан фойдаланишда табиий ва анртопоген омилларнинг салбий таъсирлари \ам юзага кела бошлайди. Бу омиллар билан биргаликда суFориладиган ерларнинг деградациясига - бузилишига ва атроф табиий муҳитнинг ифлосланишига, яъни геоэкологик вазиятнинг салбий ўзгаришига олиб келган ҳолда суғориладиган ерларда етиштириладиган экинлари хосилдорлигининг камайишига, кишлок хужалик экинларни етиштириш учун қилинадиган харажатларнинг яъни, маҳсулот таннархининг ошишига сабаб булади.
Қашқадарё воҳаси ҳам қадимдан суғориладиган ва суғорма деҳқончилик ривожлана борган ҳудудлардир. Дунёнинг барча илк цивилизациялари суғориладиган деҳқончилик ҳудудларида пайдо бўлган ва ривожлангани каби, Қашқадарё воҳасида ҳам деҳқончилик асосан сунъий суғориш асосида юзага келгандир. Натижада суғорма деҳқончилик бир қатор салбий экологик оқибатларга сабаб бўлади. Воҳанинг суғориладиган деҳқончилик зоналарида қишлоқ хўжалигига сув эрозияси, шамол эрозияси, гравитацион жараёнлар, сел ҳодисалари, лойқа босиши, ботқоқланиш, шўр босиш, қатқалоқ ҳосил бўлиши каби табиий географик жараёнлари энг кўп салбий таъсир кўрсатишини билан кузатиш мумкин. Aнртопоген омилларга ерларни нотўғри суғориш ҳамда қишлоқ хўжалик ерларининг ерларнинг ифлосланиши, табиат ресурсларидан нооқилона фойдаланиш, яъни саноат чиқиндилари, тош, қум ва минералларни қазиб олиш кабилар киради. Вилоятда узоқ тарихий даврлар давомида кўплаб сув иншоотларининг барпо этилишига боғлиқ ҳолда суғориладиган ерларнинг майдони кенгая борган. Қашқадарё воҳасида 5157 км дан ортиқ каналлар мавжуд бўлиб, ушбу каналлар орқали қишлоқ хўжалиги экинлари ва аҳоли хўжаликлари учун хизмат килмокда. Кейинги йилларда вилоятдаги сугориладиган ерлар майдонининг кенгайиши мелиоратив ҳолатини яхшилашни талаб қиладиган ерлар майдони ҳам кенгайишига сабаб бўлди.
Қашқадарё вилоятининг суғориладиган ер майдонининг 1915-2020 йиллар давомида ўзгариш диаграммаси (1- расм.)ни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, кейинги йилларда қурғоқчилик, чўлланиш ва иккиламчи шўрланиш натижасида суғориладиган ер майдонлари камайиб бормоқда, буни қуйидаги маълумотлардан билиш мумкин.

1-расм. Қашқадарё вилоятининг суғориладиган ер майдони (1915-2020 йй.).
Жами ер фонди ва умумий қишлоқ хўжалиги ерлари таркибида экин ерлар, жумладан суғориладиган ерлар унча катта майдонларни эгалламайди. Шу боис, мавжуд суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини, қишлоқ хўжалигининг самарадорлигини ошириш муҳим ва долзарб аҳамият касб этади. Суғориш эрозияси агроирригацион ландшафтларда сув-физикавий ва агрономик-кимёвий хоссаларнинг ўзгаришига, яъни ёмонлашувига олиб келмоқда. Бу жараёнлар туфайли тупроқлардаги чиқинди, азот ва бошқа озиқлантирувчи моддаларнинг миқдори ҳам камайиб боради. Тупроқдаги моддаларнинг камайиши эса минерал ўғитлардан анча кўп миқдорда фойдаланишни тақозо этади [1; 45-48 б.].
Ердан оқилона фойдаланишнинг устувор йўналишларидан асосийларини белгилашда ер ресурсларини замонавий ҳолатини ўрганиш, уларнинг миқдор ва сифатини белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Булар энг аввало, тупроқларнинг сифат ҳолати – бонитировкасини аниқлаш билан чамбарчас боғлиқ. Бу муаммони бартараф этиш учун вилоят тупроқ бонитетларини аниқлаш тадбирлари амалга оширилмоқда. Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси 2020 йил январь ҳолати маълумотларини таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатадики, суғориладиган ерлар бўйича энг юқори бонитети Шаҳрисабз тумани (72 балл)да кузатилади. Тупроқ бонитети суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувларининг жойлашиши каби омиллар таъсири кам бўлган Яккабоғ (60 балл), Касби (64 балл) ва Қамаши (58 балл) туманларида ҳам вилоят ўртача кўрсаткичидан юқори натижага эришилган. Қолган туманларда бонитет вилоят ўртача кўрсаткичларидан паст.
Чўл зонаси ҳудудларида жойлашган туманларда ерларнинг сифатини яхшилаш устувор вазифа ҳисобланади. Ҳозирги кунда вилоятда тупроқни хариталаштириш ва тупроқ бонитировкасига тузатиш натижалари шуни кўрсатадики, кейинги йилларда чўл туманларида тупроқ сифатининг пасайиб бораётганлиги кузатилмоқда. Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси [2] 2020 йил январь ҳолати маълумоти бўйича, вилоятда (0-100 см қ алинликда) шўрланган майдон 232309 га жами майдонга нисбатан 45.2% бўлиб, шундан кучли шўрланган майдон 9600 га, кучсиз шўрланган майдон 184580 га ва ўртача шўрланган майдон 38129 га ни ташкил этади. Қуйидаги 2-расмда вилоят туманлари суғориладиган ер майдонларининг шўрланиш даражаси ва кучли шўрланган майдонларнинг холати тасвирланган.

*Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
2- расм. Қашқадарё вилояти туманларининг суғориладиган ер майдонларининг а) шўрланган майдон минг га ҳисобида: б) кучли шўрланган майдон га ҳисобида (2020 й.).
Ҳозирги кунда суғориладиган ерларнинг 8 фоизига яқини ёки 325 минг гектари мелиоратив полати ёмон ерлар хисобланади. Берилган 2-расмдаги маълумотлардан маълумки, Миришкор туманида у ёки бу даражада шўрланган ерлар майдони 30,3 минг гектарни, Косон туманида 46,9 минг гектарни, Муборак туманида 28,8 минг гектарни ва Нишон туманида 34,6 минг гектарни, Касби 31,3 минг га, Кдрши 23,0 минг га, Fузор 22,7 минг га, Қамаши 16,2 минг га ер майдони шўрланган. Шундан кучли ш ў рланган майдонлар Косон туманда 2700 га., Муборак туманда 2840 га., Нишон туманда 1834 га. туFри келади (2-расм). СуFOриладиган тупрокларнинг шўрланиш даражаси ҳам дарёнинг қуйи қисми томон қонуний равишда ортиб боради. Масалан, Қашқадарё дарёсининг тоғли қисмида суғориладиган тупроқларда шўрланиш йўқ ҳисобида. Бу ўз навбатида, тупроқлар шўрланиш даражасининг юқорилиги ҳамда ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши туфайли юз берган.
Вилоят чўл зонасида жойлашган туманларда ер ости сувларининг кўтарилиши суғориладиган майдонларда мелиоратив ҳолатини яхшилашни талаб этади. Хусусан Муборак, Нишон ва Косон туманларида тупроқ таркибида тузларнинг концентрацияси ошиб бормоқда. Бунинг олдини олиш учун мавжуд зовур ва ирригация иншоотларини таъмирлашга маълум миқдорда капитал маблағларни ажратиш ва ундан самарали фойдаланиш лозим.
Вилоят туманлари тупроқ сифатини таҳлил қилиш шундан далолат берадики, тоғ ва тоғ олди ҳудудлари жойлашган туманларда юқори тупроқ сифатига эга. Бунга асосий сабаб бу туманларнинг ўзига хос табиий географик жойлашувини кўрсатиш лозим. Чунки тоғ ва тоғ олди ҳудудларида юкори даражада шурланишни келтириб чикарадиган омиллар таъсири кам бўлади. Шу билан бирга тоғ ва тоғ олди ҳудудларида жойлашган туманларда шўрланган ерларнинг салмоғи эса олиб борилаётган мелиоратив ва агротехник тадбирлар таъсирида янада яхшиланмоқда. Чунки, юқори зонада жойлашган туманларда пахта майдонлари қисқартирилиб ғалла, пичан, боғдорчилик, сабзавот экинлари катта майдонларни эгаллайди. Бу эса кишлок хужалиги экинларини алмашлаб экиш имконини яратди.
Чўл ҳудудлари, хусусан Муборак, Нишон ва Косон туманларида тупроқнинг шўрланиш даражаси вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан анча юқори. Бу ҳудудларда шўрланган майдонларнинг катталиги Қарши чўлида арид зонада жойлашганлиги ва тупроқ таркиби ва тупроқ қопламида буғланиш миқдорининг юқорилиги билан боғлиқ. Бинобарин, Қарши чўли учун доимий юза оқимининг йўқлиги, қуруқ ўзанларнинг мавжудлиги ва тупрок - грунтларнинг юкори даражада шурлиги, тушадига ёFинларга нисбатан буғланишнинг анча кўплиги хосдир. Қарши чўлининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмай ерларни ўзлаштирилиши натижасида катта майдонларда тупроқ ювилиши, эрозия ҳодисаларининг турли кўринишлари, ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши натижасида шўртоб ва шўрхокланиш каби жараёнлар кузатилади. Кдшкадарё вилоятида вужудга келган дегредациялашган ерлар қишлоқ хўжалик экин майдонларига, яйловларга ва экосистемаларига катта зарар етказмоқда. Шунингдек, ҳудуд табиатига антропоген таъсирнинг кучлилиги ландшафт- экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда ҳамда экотизимларнинг ўзаро модда ва энергия алмашинувида ва мувозанатини бузилишига сабаб булмокда.
^ишлок хужалиги ишлаб чикарувчиларини молиявий куллаб-қувватлаш, нафақат суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, балки уларни минерал ўғитлар, техника, уруғлик ва бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан мунтазам фойдаланиш имкониятини яратди. Бу, ўз навбатида, кишлок хужалик экинлари хосилдорлигини йилдан-йилга юкори бўлишини таъминлади. Натижада, ердан олинадиган даромад ошишига, махсулот ишлаб чикариш рентабеллигига эришилди [3;12-13 б.]. ^ашкадарё воҳасида суғориладиган ерлардан фойдаланишни оптималлаштириш учун
қуйидаги манбалардан самарали фойдаланишни илмий асосда ўрганиш ҳамда карталаштириш зарур: асосий каналлардан деҳқончиликни ривожлантириш карталарини ишлаб чиқиш ва зарур деҳқончиликни режалаштириш карталарини тайёрлаш; дренаж тизимлари ва ирригация суви таъминотини ва ер ости сувларидан фойдаланиш ҳамда у асосида суғориш имкониятларини карталаштириш ва бошқалар.
Хулоса. Шундай қилиб, Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида суғориладиган ерларнинг самараси жуда юқори бўлиб, мамлакат пахта ва ғалла ялпи ҳосилида етакчи ўринни эгаллайди. Суғориладиган ерларнинг ҳолатини мунтазам назорат қилиб бориш натижасида кўзланган ҳосилни олиш имконияти яратилади. Сўнгги йилларда жаҳонда вужудга келган глобал муаммо – озиқ-овқат хавфсизлиги ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан қишлоқ хўжалигини модернизация ва диверсификация қилиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини қониқарли даражада назорат қилиш мақсадида: а) алмашлаб екишни мунтазам амалга ошириб бориш; коллектор-дренаж тармоқларини замонавий технологиялар асосида қайта реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш; деҳқончиликда суғоришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш; агротехник тадбирларни замонавий технологиялар асосида қўллаш; табиий-иқлимий таҳдидларга тайёр туриш; қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши инфратузилмасини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш мақсадга мувофиқ.
Фойдаланилган адабиётлар.
-
1. Юсупова К.У. Қашқадарѐ воҳаси ландшафтларига ирригацион иншоотлар таъсирини оптималлаштириш йўллари //“Ўзбекистонда география фанининг долзарб масалалари” республика илмий-амалий конференцияси материаллари Термиз, 2020 .-45 -48.
-
2. Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотлари 2020.
-
3. Файзуллаев М.А Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнингҳуқуқий-меъёрий асослари //«Олий таълим тизимида табиий фанлар: илмий тадқиқот, ўқитиш ва малака ошириш муаммолари» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Фарғона-2018. 12-13 б.
"Экономика и социум" №3(94) 2022
Список литературы Суориладиган ерлардан фойдаланишнинг социал-итисодий ва экологик муаммолари
- Юсупова К.У. Қашқадарѐ воҳаси ландшафтларига ирригацион иншоотлар таъсирини оптималлаштириш йўллари //"Ўзбекистонда география фанининг долзарб масалалари" республика илмий-амалий конференцияси материаллари Термиз, 2020.-45 -48.
- Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотлари 2020.
- Файзуллаев М.А Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнингҳуқуқий-меъёрий асослари //"Олий таълим тизимида табиий фанлар: илмий тадқиқот, ўқитиш ва малака ошириш муаммолари" мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Фарғона-2018. 12-13 б.