Суоришнинг замонавий усуллари агротехнологияси
Автор: Шодиев Ш.Б., Амроев .Ф., Амроев И.Ф.
Журнал: Мировая наука @science-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12 (69), 2022 года.
Бесплатный доступ
Mаълумки Орол денгизининг сув захираси йилдан йилга камайиб бормоқда, бунинг оқибатида сувдан мақсадли оқилона фойдаланиш ҳамда сувни тежаб ишлатиш, сув тежовчи инновацион технологияларни жорий қилиш орқали умумий сув захирамизни тежаб қолишга эришиш мумкинлиги ва томчилатиб суғоришда ҳовуз ўлчамини каттароқ олиш, сув филтирлар сонини талаб даражасида ўрнатиш, бу технологияни кластерлар назорати остида фермер хўжаликларига мавсумий сервис хизматларини кўрсатиш мухим ахамият касб этиши ва зарурлиги борасида кузатув натижалар келтирилган.
Насос, ўғит, дискли фильтр, тўрли фильтр, суғориш, мавсумий, қувур, магистрал, тарқатувчи, босим, томизгич
Короткий адрес: https://sciup.org/140297133
IDR: 140297133
Текст научной статьи Суоришнинг замонавий усуллари агротехнологияси
MODERN METHODS OF IRRIGATION AGROTECHNOLOGY
Sh.B. Shadiev1, G.F. Hamraev2, I.F. Hamraev3.
-
1direktor, Regional Center of Irrigation and water problems ITU Bukhara region, 2Head of laboratoria, Regional Center of Irrigation and water problems ITU
Bukhara region,
-
3MTU” TIKHMMI " is a student of the Bukhara Institute of Natural Resources Management.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий суғориш технологияларини татбиқ этиш, ҳамда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, экин майдонларини томчилаб суғориш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Томчилатиб суғориш технологияси сув ресурсларини тежаш, сув танқислигининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Бундай технология қўлланганда, меҳнат сарфи, ўғит ва сув харажати сезиларли даражада камайиб, ҳосилдорлик ошади. Томчилатиб суғориш усулида сувнинг бир меъёрда тақсимланиши натижасида ўсимлик сувга қонади, илдиз атрофидаги тупроқнинг намланиб туриши таъминланади. Минерал ўғит сув билан аралаштириб юборилади ва ўсимлик озуқа моддалар билан яхши тўйинади[1].
Масалан, экин майдонларини томчилатиб суғорганда сув ҳар бир экиннинг маълум даврдаги эҳтиёжига мос равишда дала бўйлаб бир текисда тақсимланади. Натижада, тупроқнинг намлиги бир хил меёрда таъминланади, ўғит сув билан берилганлиги боис ўғитлаш учун техника ишлатишнинг зарурати қолмайди. Шунингдек, бундай усулда берилган озиқ моддаларнинг экинга ўзлаштирилиш кўрсаткичи юқори бўлади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, томчилатиб суғорилган боғ ва токзорларда ҳосилдорлик 40, пахта ва сабзавот пайкалларида эса 60 фоизгача ортар экан. Узумчиликда сувни тежаш 45 фоиз, боғдорчиликда 40, мева-сабзавотчиликда 35-45 фоизни ташкил қилади[2].
Бу усул мураккаб релефли, нишаблиги катта майдонлар, қурғоқчилик узоқ давом этадиган ва кучли шамол турадиган ҳудудлар, тупроқ қатлами юпқа, сув шимилиши юқори майдонларда, айниқса, яхши самара беради. Тупроққа фақат зарур миқдорда сув қуйилиши ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши, даланинг ботқоқланиши ва ерлар шўрланишининг олдини олади. Сув кам бўлганда қудуқлардан фойдаланиб, катта майдонларни суғориш имконини берадиган томчилатиш усули ҳозир юртимизнинг тоғ олди минтақаларида қўлланилиб, сув ва ўғит сарфи икки баробар иқтисод қилинмоқда.
Охирги йилларда республикамизнинг ҳар бир ҳудудида замонавий суғориш усулларидан фойдаланган ҳолда интенсив боғлар, иссиқхоналар ташкил этилмоқда. Хусусан, ўтган йиллар давомида мамлакат бўйича 18,5 минг гектар майдонга томчилаб, 18,4 минг гектар ерга эгилувчан қувурлар


ёрдамида, 16,3 минг гектар майдонда эгатларга плёнка тўшаб суғориш усуллари жорий этилиб, улардан самарали фойдаланиб келинаётгани қайд этилди.
Ҳозирги кунда деҳқончиликда тараққий этаётган технологиялардан бири бу иссиқхоналардир. Иссиқхоналарнинг тараққиёти сабабли анча олдин бошланган бўлса ҳам ҳозирги замонавий томчилатиш усули билан суғориладиган технологияларни қўллаш орқали иссиқхоналарда йилнинг ҳар бир ойида исталган мева, сабзавот маҳсулотларини етиштириш мумкин.
Ёмғирлатиб суғориш-суғориш усулларидан бири. Бунда сув махсус мослама ёрдамида тупроққа ва ўсимликка ёмғир қилиб ёғдирилади. Ёмғирлатиб суғоришда ҳаво намлиги 10-40% ошади, ўсимликнинг нормал ривожланиши учун қулай шароит вужудга келади, суғориш суви кислород ва

бошқа газлар билан тўйиниб, тупроқни шу газлар билан бойитади, барглардаги чангни ювиб кетади, сув тежалади, тупроқ шўрланмайди, ботқоқланмайди, ҳосилдорлик ошади.
Ёмғирлатиб суғоришда томчилар ўлчами 1...2 мм дан ортиқ бўлмаслиги зарур. Ёмғирлатиб суғориш интенсивлиги, яъни вақт бирлиги ичида тупроққа бериладиган намлик қатламининг қалинлиги оғир тупроқларда 0,1...0,2 мм/мин, ўртача тупроқларда 0,2...0,3 мм/мин ва енгил тупроқларда 0,5...0,8 мм/мин дан ортиқ бўлмаслиги керак. Бундай шароитларда томчилар ўсимликни шикастлантирмайди, сув тупроққа шимилиб кетади, тупроқ структураси бузилмайди. Талаб қилинган суғориш нормасига амал қилиш зарур. [3,4].
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. Авлиёқулов А.Э. -“Мамлакатимиз деҳқончилик тизими истиқболлари”. Монография. - “NISHON NOSHIR” нашриёти., Тошкент-2015., 600 б.
-
2. “Томчилатиб суғоришда ғўза ва унинг мажмуасига кирувчи экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар” Тошкент 2009 й. Шамсиев А.С. - Қатор орасини мулчалаб суғориш орқали ғўзанинг сув истеъмолини мақбуллаштириш. //Докторлик диссертацияси автореферати. – Тошкент-2015., 1-22 б.
-
3. F U Zhurayev, G' F.Khamroyev, I F. Khamroyev, Z. Khaydarova, I. Ibodov. THE USAGE OF A COMBINED MACHINE IN THE PROCESS OF PREPARING THE LAND FOR PLANTING // CONMECHYDRO - 2021. IOP Conf. Series: Materials Science and Engineering Scopus.
-
4. Israelsen, O.W. -1932. (1st Edition). Irrigation Principles and Practices. John Wiley, New York.
Список литературы Суоришнинг замонавий усуллари агротехнологияси
- Авлиёқулов А.Э. -"Мамлакатимиз деҳқончилик тизими истиқболлари". Монография. - "NISHON NOSHIR" нашриёти., Тошкент-2015., 600 б.
- "Томчилатиб суғоришда ғўза ва унинг мажмуасига кирувчи экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар" Тошкент 2009 й. Шамсиев А.С. - Қатор орасини мулчалаб суғориш орқали ғўзанинг сув истеъмолини мақбуллаштириш. //Докторлик диссертацияси автореферати. - Тошкент-2015., 1-22 б.
- F U Zhurayev, G' F.Khamroyev, I F.Khamroyev, Z. Khaydarova, I.Ibodov. THE USAGE OF A COMBINED MACHINE IN THE PROCESS OF PREPARING THE LAND FOR PLANTING // CONMECHYDRO - 2021. IOP Conf. Series: Materials Science and Engineering Scopus.
- Israelsen, O.W. -1932. (1st Edition). Irrigation Principles and Practices. John Wiley, New York.