Surxon kuychisi

Автор: Муртазоев Б.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (85), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада шоир Теша Сайдали ва унинг ижод бисоти хусусида фикр юритилиб, айрим шеърлари таҳлил назаридан ўтказилади. Шоир шеъриятидаги ўз даврига хос туйғулар ва мос бадиий ғоялар анча эътиборга молик жиҳатлар ҳақида тааллуқли хулосалар ясалади.

Короткий адрес: https://sciup.org/140259756

IDR: 140259756

Текст научной статьи Surxon kuychisi

Ал-Ҳаким ат-Термизий, Абубакр Варроқ ат-Термизий, Юсуф Ҳайёт, ат-Термизий, Ҳомид ат-Термизий, Мунжик Термизий, Адиб Собир Термизийлар таваллуд топган муқаддас заминда бўлажак шоир Теша Сайдалиев (1933–1973) дунёга келди. Термизийлар маърифати ва руҳи мададкор бўлган Теша Сайдалиев, дарҳақиқат, истеъдодли шоир даражасига етишди, ўз мухлисларига эга бўлди. 1951–1956 йилларда Самарқанд давлат дорулфунунида сабоқ олди, талабалик чоғлари унинг кичик - кичик хабарлари ва жажжи шеърлари Самарқанд вилоят газетаси саҳифаларидан жой ола бошлаган эди. Таҳсилни тугатгач, шоир Самарқанд вилоят газетасида иш бошлади, аввал мухбир, кейин бўлим бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатди. Теша Сайдалиев 1959 йилдан Сурхондарё вилоят газетасида фаолиятини давом этгирди, муҳаррир муовини, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сурхондарё вилоят бўлими раиси (1961–1973) вазифаларида ишлади. У киши ижодкор ёшларга ғамхўр ва меҳрибон эди, уларни ардоқлар эди, чунончи, Усмон Азим, Эркин Аъзам, Муҳаммаджон Раҳмон, Нодир Нормат каби ва бошқа истеъдодларнинг адабиёт оламига кириб келишида хизмати беқиёсдир. Дарҳақиқат, Теша ака Сурхон адабий ҳаракатчилигининг асл сарвари, чин сардори, беминнат саркори эди, кўплаб ёш ижодкорларни ижод манзилига етаклашда бу инсон самарали ва хайрли меҳнат қилди.

Теша Сайдалиев шеърлари турли йилларда чоп этилган “Оқ йўл”, “Шонли авлод”, “Тўёна”, “Мушоира”, “Гулдаста” сингари шеърий мажмуалардан ўрин ола борди ва шеърхонларга манзур ҳамда мақбул бўлди. Шоирнинг илк шеърлар тўплами “Туҳфа” (1961) номи билан китобхонларга тақдим этилди ҳамда адабий танқидчиликнинг назар - эътиборини тортди. Кейинроқ шоирнинг “Сурхон садолари” (1966) шеърий тўплами ҳам китобхонларда катта қониқиш ҳиссини туйди. Шу тариқа яна унинг “Кўнгил гавҳари” (1974), “Ҳаёт ишқи” (1993) китоблари нашр этилди ва шоир мухлисларига тортиқ қилинди.

Сурхон ижодкорлари ва шоирларининг раҳнамоси Теша Сайдалиевни фожиали ўлим орамиздан олиб кетди, бу воқеа кўпларни ларзага солди, мудҳиш фалокат 1973 йилнинг 22 июлида содир бўлган эди. Ундан шеърлар, қўшиқлар, битмаган мисралар, адоғига етмаган байтлар қолди. Ҳа, шоирдан шеър қолади, шеър билан дард, ҳасрат, надомат, қувонч - севинч мерос қолади. Айни замонда шеърларда шоир яшаган заминнинг ўзига яраша ютуқлари ва гоҳо замоннинг етишмовчиликлари акс этади, бу эса табиий,

ўша давр ҳақидаги тасаввурларимизни бойитади. Теша Сайдалиевнинг Термиз шаҳри ҳақидаги “Сен ва мен” сарлавҳали шеърининг сўнгги бандида ғаройиб мисралар мавжуд, гўё шоир аллақачон ўзи ҳақида нималардир дегандек туюлади кишига:

Сенсиз хеч нарсалар

Менинг менлигим,

На шухрат, на олтин менга хавасдир,

Шеърий базмларда эслашиб номим,

“Термизлик шоир бу”, десалар басдир!

Биласизми, мархум адибимиз Менгзиё Сафаров каламига тегишли “Боботоғ” эссесида бир ғаройиб воқеа ҳикоя қилинади, унда Теша Сайдалининг охирги баҳори тасвирини топган. “1973 йилнинг баҳорида ёзувчи Пиримқул Қодиров келди. Бир неча йилдан бери Боботоғни кўришга илҳақ бўлиб юрарди. Шоир Теша Сайдали билан унга ҳамроҳ бўлдик. Бахтга қарши чаппасига олиб, тоғларга ғубор тушди. Лекин бу ҳол бизни йўлдан қайтара олмади... Одамларнинг кўнгли, кайфияти тоғнинг таърифга сиғмас манзараларига монанд эди.

Пиримкул ака тепаликка чикиб, бир жойнинг узидан етти хил рангдаги дашт гулларини териб олди. “Мен Ўзбекистонимизда баҳорнинг бунақа зўр бўлишин биринчи кўришим”, деди (2–Б.82). Баҳор чечакларидан сармаст Теша ака қўлларини кенг ёйиб, парвозга шайланган қушдек тулкинланиб шеър укиб кетди:

Табиат хукми бу:

Келару вакти,

Гурсиллаб йикилар умрим дарахти.

Аммо сиз,эй менинг дуст-азизларим,

Сиз хам, Эй навкирон уFил-кизларим, фабрим тепасида деманг: “Алвидо...”

Истайман: ҳаётдан бўлмайин жудо.

Юз қатлам ер ичра кириб кетсам-да,

Ҳатто увададай чириб битсам-да,

Сира йўқолмасман!

Зарралар бўлиб,

Она - Ер ишқига қайтадан тўлиб, Бу улуғ дунёга келгим бор қайтиб, Келгум бор ҳаётнинг қўшиғин айтиб !...

Бу шеърни кекса тоғ, ундаги поёнсиз гиёҳлар тинглади” (2.– Б.83).

Теша шоир билан боғлиқ бу лавҳани Менгзиё Сафаров қуйидагича якунлайди: “Орадан йиллар ўтиб яна Боботоққа бордим. Шоир шеър ўқиган тепаликка кўтарилдим. Шу дашт, шу ёввойи гуллар, шу кўкатлар шоир овозини эшитган эди. Тонг шудринглари қуриб селгимаган гул япроқларига боқаман. Улар маъюс силкинади. Ҳаёт қўшиғини айтиб келаётган шоир кўзларидек кулади...”. Ҳа, шоир чиндан ҳам ҳаётни севар эди:

Нурга шайдо одамизодга, Нур сочмаса ҳар босган изинг. Беэътибор бўлсанг ҳаётга, Эътиборсиз қоларсан ўзинг.

начора табиат ҳукмига қарши бориб бўлмас экан. Зеро биз, ҳаммамиз эртами-кечми зуволамиз йўғрилган ўша тупроқ оғушига бехос ошиқамиз, лекин шоирдан шеър қолади, боғбондан боғ қолади, чўпондан далаю яйлов, тоғ қолади, демакки ҳеч ким изсиз йўқолиб кетмайди. У келажак авлоднинг дилида, қалбида яшайди, ишларида, юмушларида, ютуқларида яшайди, тўғрироғи иккинчи ҳаётини яшайди.

Бир куни гузарим оғиб матбуот уйига бордим, вилоят ва шаҳар, шунингдек, турли ташкилотларнинг газеталари таҳририяти шу янги бинода жойлашган эди. Бу, адашмасам 2003 ёки 2004 йили эди, қайси ойлиги ёдимда йўқ, афтидан, баҳор ойларининг ўрталари бўлса керак. Қадрдон танишлардан учратган кишим бор - йўғи Маҳмуд Абулфайз бўлди, ундан Теша Сайдали

ҳақида маълумотлар бўлса, ёрдам беришини сўрадим. Маҳмуд Абулфайз менинг қўлимга беш - олти варақ ёзувли, печатдан чиққан қоғозларни тутқазди, қарасам “Қояни ёриб чиққан дарахт ёхуд иссиғида тухум пишадиган юртнинг шоири Теша Сайдалиев ҳақида айрим хотиралар” деган сарлавҳали тайёр эссе экан. Маҳмуд Абулфайз қувонганимни кўриб “олиб кетаверинг, менда бошқа нусхаси бор” деди, хурсандчиликдан раҳматни ҳам насия қилиб жўнаб юборибман. Эсседа шоирнинг умр йўлдоши Рўзиой янга ўзига бағишлаб ёзилган Теша Сайдали хиргойисидан ушбу сатрларни Маҳмуд Абулфайзга айтган берган экан:

Куним тундир, дилим хундир,

Дарак бўлмай жавобингдан,

Ё ўрташ завқи авломи бу шайдойи кавобингдан.

Ҳолимдан гулларим йиғлар, Куйиб булбулларим йиғлар, Бу-ку мен, тоғ чўкиб кетгай раво кўрган азобингдан.

Хатинг – малҳам бу хастангга,

Ҳамон кўнгли шикастангга,

Жонимга жон қўшилгай шоҳ аталмиш ул китобингдан.

Адабиётлар:

Список литературы Surxon kuychisi

  • Сайдалиев Теша. Кўнгил гавҳари. Шеърлар. - Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1974. -160 б.
  • Сафаров М. Табиат эҳроми (Эгамбердиев З. Умр чорраҳаларида). -Тошкент: Ёш гвардия, 1985. -176 б.
Статья научная