Табиатга экологик муносабат ва маданият

Автор: Уринбаева М.С.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11-2 (90), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу маколада инсониятнинг табиатга бўлган экологик муносабатлари тарихи ва уларнинг ахлоқий жихатларининг айрим масалалари таҳлил килинган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140262289

IDR: 140262289

Текст научной статьи Табиатга экологик муносабат ва маданият

Жамият тараққиётининг ҳар бир босқичида инсон ва табиат муносабатларига турли услубий ёндошувлар, муқобил илмий қарашлар, баҳолаш мезонлари шаклланган бўлиб, унинг сабабларини экологик онгнинг даражалари, парадигмалари ўзгаришидан қидириш керак. Лекин, ижтимоий муносабатлар моҳиятини, ривожланиш даражасини баҳолайдиган мезонлар таркибида экологик ахлоқ доимо устувор аҳамият касб этган. Масалан, Зардушт таълимотига кўра, табиатга нисбатан килинган \ар кандай вахшийлик катта гунох хисобланган[1] ва инсоннинг табиатга муносабат мезонлари, уни муҳофаза қилиш масъулияти ва бурчининг ахлоқий нормалари, табиатга нисбатан қилинган ҳар қандай жиноят учун жазо кодекси ишлаб чикилган[2].

Айни пайтда, Шарқнинг буюк файласуфлари Форобий, Беруний, Ибн Сино ва бошка мутафаккирлар ижодида ахлокнинг “табиат-жамият-инсон” муносабатларини бошқаришдаги роли ҳақидаги назарий хулосалар, методологик тавсиялар, амалий таклифлар ҳозир ҳам ўз илмий аҳамиятини йукотмаган[3].

Ислом динининг ҳудудимизга кириб келиши ва мавқеини мустахкамлаб бориши билан, ^уръон ва хадисларга асосланган теологик-фалсафий таълимотларда инсоннинг табиатга муносабатидаги маънавий-ахлоқий жиҳатлар илоҳий эътиқод нуқтаи назаридан ёритилган. Хусусан, тасаввуф фалсафасининг экологик ахлоққа оид таълимотларида умуминсоний (маълум маънода, дунёвий) ва ислом дини маънавий-ахлокий кадриятлари уЙFунлашуви намоён булганини курамиз.

XVI-XIX асрларда ижод килган алломалар таълимотларининг энг муҳим аҳамияти, экологик танглик сабабларини ва унинг оқибатларини жамиятдаги маърифатсизлик, маънавий қашшоқлик билан боғлаб кўрсатилишини ахлоқий детерминизмнинг тизимлашган шакли сифатида караш мумкин.

^ар кандай тарихий даврда миллий экологик ахлокий нормаларнинг умуминсоний манфаатларга мос келиши, уларнинг гуманистик мохиятидадир. Зеро, “ижтимоий-экологик инкирозлар амалий инсонпарварликни тақозо қилади. Ҳақиқий глобал онг ва умумжаҳон маданиятини... ахлоқ инвариантлари бирлаштириб туради. Янги экологик тафаккур зўровонлик бўлмаган анъанавий инсонпарварлик билан уйғунлашиши зарур… Экологик гуманизм Шарқ ва Ғарб анъаналари кесишган жойда туради”[4]. Эндиликда бунинг мазмуни Fоят кенгайиб, фақатгина инсонларга ғамхўрлик эмас, балки бутун оламга ахлоқий муносабатлар устуворлашмоқда. “Ҳозирги замондаги экологик дунёқарашда ахлоқнинг навбатдаги инсонпарварлик босқичи намоён булмоцда, - деб ёзади, профессор Н.Н.Марфенин. Энди гап фацат замондошлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ҳақида эмас, балки шу билан бирга, келгуси авлодларнинг фаровон яшашлари учун ғамхўрлик, биз билан бирга яшаётган барча тирик мавжудодлар учун “умумий уй” бўлган биосферани сацлаш х,ацида бормокда”[5].

Юқоридаги фикрлврни умумлаштириб, қуйидаги хулосаларга келишимиз мумкир:

биринчидан , экологик ахлоций нормаларнинг вужудга келиши объектив жараён булиб, конкрет тарихий экологик вазият тацозосидир;

иккинчидан, “табиат-жамият-инсон” тизими муносабатларини бошқариш заруриятига доир муқобил экологик ахлоқий таълимотлар жамият ривожланиш даражасига мос келади;

учинчидан, биосфера экологик мувозанати, табиатни мух,офаза цилиш маънавий-ахлоций нормалар фаолияти учун объектив шарт-шароитларни ва субъектив омиллар тизимини тацозо цилади;

туртинчидан , “табиат-жамият-инсон” муносабатлари х,ацидаги тарихий меросни ижодий ривожлантириш, унинг самарали усул-воситаларига боFлицдир.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асцар Маркам таржимаси. -Тошкент:“Шарц”, 2001. -Б. 114.

  • 2.    Абдукамилов Р. Авестийские текст о государствености и праве: вопрос генезиса и эволюции структур. Ўзбекистон тарихи, 2000, 3 сон, 22 бет.

  • 3.    Бизнинг тадқиқот мавзуимиз доирасида ҳозирги даврнинг муаммолари қўйилганлигидан, унинг тарихини батафсил ёритишга диссертация, айниқса автореферат имконияти чегараланганлиги учун алоҳида эътибор бера олмадик. Зеро, экологик ахлоқ тарихининг ҳар бир даври ёки йўналиши махсус диссертация ёки монографик тадқиқот мавзуси бўлишга арзийди.

  • 4.    Экологическая этика. www.ronl.ru/puti resheniya ekologicheskih problem/15847.htm

  • 5.    Марфенин Н.Н. Гуманизм и экология. Журнал “Экология и жизнь” (избранные статьи). Стр. 6. http://www.ecolife.ru/jornal/echo/2000-5-1.shtml 6. Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. Тошкент.1997 й

    • 7.    Комилов Н. Тасаввуф Тошкент 1996й

    • 8.    А.А.Мадаминов. Влияние СМИ на политическую культуру молодёжи. Вопросы науки и образования. 2018. 7 (19).

  • 9.    А.А.Мадаминов. “Морально-нравственное формирование человека в трактатах учёных Фараби и Бируни”. Достижения науки и образования, 2018. №13. 48стр.

"Экономика и социум" №11(90) 2021

Список литературы Табиатга экологик муносабат ва маданият

  • Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. -Тошкент:"Шарқ", 2001. -Б. 114.
  • Абдукамилов Р. Авестийские текст о государствености и праве: вопрос генезиса и эволюции структур. Ўзбекистон тарихи, 2000, 3 сон, 22 бет.
  • Бизнинг тадқиқот мавзуимиз доирасида ҳозирги даврнинг муаммолари қўйилганлигидан, унинг тарихини батафсил ёритишга диссертация, айниқса автореферат имконияти чегараланганлиги учун алоҳида эътибор бера олмадик. Зеро, экологик ахлоқ тарихининг ҳар бир даври ёки йўналиши махсус диссертация ёки монографик тадқиқот мавзуси бўлишга арзийди.
  • Экологическая этика. www.ronl.ru/puti resheniya ekologicheskih problem/15847.htm
  • Марфенин Н.Н. Гуманизм и экология. Журнал "Экология и жизнь" (избранные статьи). Стр. 6. http://www.ecolife.ru/jornal/echo/2000-5-1.shtml
  • Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. Тошкент.1997 й
  • Комилов Н. Тасаввуф Тошкент 1996й
  • А.А.Мадаминов. Влияние СМИ на политическую культуру молодёжи. Вопросы науки и образования. 2018. 7 (19). https://scholar.google.com/citations?view_op=view_citation&hl=ru&user=_3waDc4AAAAJ&citation_for_view=_3waDc4AAAAJ:HoB7MX3m0LUC
  • А.А.Мадаминов. "Морально-нравственное формирование человека в трактатах учёных Фараби и Бируни". Достижения науки и образования, 2018. №13. 48стр. https://scholar.google.com/citations?view_op=view_citation&hl=ru&user=_3waDc4AAAAJ&citation_for_view=_3waDc4AAAAJ:UeHWp8X0CEIC
Еще
Статья научная