Такрорий қурт боқишда касалланган тут барглари билан озиқлантиришни ипак қуртининг яшовчанлигига ва пиллаларниннг ҳосилдорлигига таъсири
Автор: Сохибова Нигора Садритдиновна, Назирова Мохинур Иброхимжон қизи
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Агрономия
Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Қурт боқиш агротехникаси даврида ипак қуртини касалланган тут барглари билан озиқлантирилганда баргни яҳши емайди натижада ёшдан-ёшга ўтиши, қуртлик даврини чўзилиши, бешинчи ёшни узайиши, баргларни дағаллашиши таъсирида жами ўраган пиллалар сони камайиб (71-76 %) қиёсловчи вариантда (88%) нисбатан 12-17 % га ва 1 қути қуртдан олинадиган пилла ҳосилдорлиги 20-24 кг га камайиши аниқланди.
Тут дарахти, новда, тут барги, озиқлантириш, микроорганизмлар, касаллик, актиномицетлар, муҳит омиллари, сувсизланиш, ёруғлик, яшовчанлик, қуртлик даври давомати, пилла, ҳосилдорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125649
IDR: 14125649 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10032
Текст научной статьи Такрорий қурт боқишда касалланган тут барглари билан озиқлантиришни ипак қуртининг яшовчанлигига ва пиллаларниннг ҳосилдорлигига таъсири
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17-январдаги ПҚ-4567-сон қарорида [1] белгиланган вазифаларда Республикада тутзорларни кенгайтириш, тутчиликда сув тежовчи суғориш технологияларини қўллаш ҳамда агротехника тадбирларни самарали ўтказилишини рағбатлантириш, инновацион ғоялар, илмий ишланмалар ва илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш орқали пиллачилик тармоғи озуқа базасини кўпайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда пиллачилик ташкилотлари томонидан тутзорлар барпо этилишини мониторинг қилади, ўтказилган мониторинг натижалари ҳар йили бир марта халқ депутатлари туман кенгашлари томонидан муҳокама қилинади ва муҳокама натижаларига кўра ажратилган ер майдонларида бир йил давомида тутзорлар ташкил қилмаган пиллачилик корхоналарига қонун ҳужжатларига мувофиқ ер солиғи бўйича қўлланиладиган солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Тизимли равишда: ҳудудларда янги тутзорлар барпо этиш, эскирган тутзорларни янгилаш, пилла етиштириш мавсумларини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилиши, ижро этилиши ва мониторингини ташкил қилади, ҳар ҳафта туманлар секторлари раҳбарлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари билан биргаликда пиллачилик тармоғидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида пиллачилик ташкилотлари билан учрашувларни, пилла етиштириш мавсумларида эса касаначи пиллакорлар хонадонларига чиқишни ташкиллаштиради; Тут дарахти ривожланиши ва ўсиши даврида турли хил қатор касалликларга учрайди. Бу касалликлар бактериялар, вируслар, замбуруғлар, микоплазмалар, актиномицетлар томонидан келтириб чиқарилади ва уларнинг зарари йилдан- йилга кучайиб боради. Ҳозирги вақтда тутнинг 100 дан ортиқ касалликлари аниқланган бўлиб, тут дарахтларининг кўпчилиги йўл ёқалари, ариқ бўйлари, зовур четлари ва экинзорлар атрофида экилган бўлиб, улар чанг тўзон билан ифлосланади [2]. Бундай шароитда зарарли микроорганизмлар тут баргларига ўтириб қолиш, озуқабоп тут баргларни касаллантириши, касаллантириш сабаблари ва уларни барг ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисида олимлар қатор тажрибалар ўтказиб, уларни олдини олиш ва қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида маълум амалий тавсиялар берилган. Шундан, энг кўп учрайдиган вильт замбуруғларининг 20 га яқин тури бўлиб, шулардан 7 та тури тутда учрайди ва экинзорлар атрофидаги қаторлаб экилган дарахтларга жанубий вилоятлардаги экологик шароитлар эвазига фузариоз касаллигини чақирувчи турларининг ривожланишига қулай муҳитга эга бўлади ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, Украина ва Ўрта Осиё шароитида тутнинг фузариоз касаллигининг трахеоминоз тури касаллиги туфайли бута тутзордаги тутларнинг новдалари қуриб қолишига олиб келиши ва унга қарши курашиш учун 1 гектар тутзорга ҳар йили 20 т гўнг, 60 кг азот ва 30 кг фосфор солиниши зарурлигини айтади.
Бинобарин, тут баргидаги сув миқдори ипак қурти фаолиятида муҳим рол ўйнашини таъкидлайди, чунки қурт танасининг 85-88% ини сув ташкил этиб, зарур бўладиган сув, оқсил, витамин ва бошқа моддаларни фақат тут баргидан олади. Демак, ипак қуртлари берилган баргнинг қанча қисмини ейиши ва танада ҳазм бўлиши барг таркибидаги сув миқдорига, баргнинг сўлиши ёки сўлимаганлигига боғлиқ бўлиб, серсув барглар берилганида қуртларнинг ривожланиши тезлашиб, қурт даври давомати меъёрида кечиши ва бир текис пўст ташлаши, яшовчанлиги юқори бўлиши пилла ўраш жараёни ҳамда пиллаларнинг етилиши 2 кунга қисқариши маълум бўлган.
Дарҳақиқат, ипак қуртлари навли тут барглари билан боқилганда личинкалик даври 1-2 кунга қисқариб, тирик пилла ва ундаги ипак вазни 4,6-4,7% гача ошгани ҳамда жами ўраган пиллалар миқдори 5,1-5,4% га кўпайиши аниқланди. Кўп йиллар давомида ипак қуртини боқиш технологияси устида тадқиқотлар ёз мавсумида сувсизланиб, озуқавий хусусиятлари пасайган тут дарахтларини ўз вақтида суғориб, унинг тўйимлилиги оширилса тут ипак қуртлари бундай баргларни кўп истеъмол қилади, натижада ғана миқдори камайиб, личинкалар тез ўсади ёшдан-ёшга ўз муддатида ўтади ва қуртлар катта-кичик бўлиб қолмай ёз мавсумига қарамасдан бир қути қуртдан олинадиган пилла ҳосили 55-60 килограмни ташкил қилиши ўтказилган тажрибадаги маълумотларда ўз аксини топган. Бундан ташқари илмий тадқиқотларда об-ҳавонинг юқори ёки паст ташқи муҳит омилларини ўзгариши асосида касалликлар келиб чиқишини аниқлаганлар [3] . Жумладан, тут баргининг қуёш нуридан кўпайиши, дарахт танасининг сувсизланишидан ва ёруғлик етишмаслигидан касалланиши, ўсимликнинг ҳаводан заҳарланиши тажрибаларда аниқланган. Юқорида қайд этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, тут дарахти касалликлари тут баргининг ривожланиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатиб, унинг озиқавий хусусиятларини пасайтириб юбориши таъкидланган. Аммо, касалликка чалинган тут барглари билан ипак қурти боқилганда унинг ривожланиши, яшовчанлиги, қуртлик даври давоматини чўзилиши ва пилла ҳосилдорлигига қандай таъсир кўрсатиши яхши ўрганилмаган [4]. Шунинг учун ушбу масалани ёритиш мақсадида тажрибалар олиб бориб, фузариоз ва ун-шудринг касалликлари билан касалланган тут барглари билан 1 Ипакчи х 2 Ипакчи дурагайи ва Хориж дурагайи қуртлари боқиб кўрилганда унинг яшовчанлиги ва қуртлик даврининг чўзилиши, бир дона пилланинг оғирлиги ва пилла ҳосилдорлигига таъсирини ўргандик. Бу тўғридаги маълумотлар 1-жадвалда берилган.
1-жадвал
Тут ипак қуртларини касалланган тут барглари билан озиқлантиришни яшовчанлик, қуртлик даврини чўзилишига ва ўраган пилларни
ҳосилдорлигига таъсирининг ўзгариши
(Тажриба Тошкент вилоятива Фарғона вилояти Бешарик тумунидаги лабароторияда олиб борилди 2019)
Касаллик Номи |
Қуртнинг яшовчан-лиги,% |
Қуртлик даврининг чўзилиши, кун |
Жами ўраган пиллалар, % |
Бир дона пилланинг оғирлиги, г Х±Sx |
1 қути қуртдан олинган ҳосил, кг |
Pd |
Фузариоз |
78 |
28 |
76,0 |
1,53±0,05 |
52,3 |
0,991 |
Ун-шудринг |
74 |
32 |
71,0 |
1,45±0,04 |
47,5 |
0,994 |
Касаллан- маган тут барги |
93 |
23 |
88,0 |
1,92±0,03 |
72,0 |
- |
1-жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ипак қуртларини фузариоз касаллиги билан касалланган тут барглари билан боқилганда қуртларнинг яшовчанлиги 78%, ун-шудринг касаллиги билан касалланган тут барги билан озиқлантирилганда бу кўрсаткич 74% га тенг бўлиб, касалланмаган тоза тут барглари билан озиқлантирилган қиёсловчи вариантга (93,0%) нисбатан 15-19% га камайишига олиб келади.
Касалланган тут барглари билан боқилган қуртлар баргни яхши емайди, ёшдан-ёшга ўтиши сусайиб, умумий қуртлик даври 6-10 кунга чўзилиб, қурт боқиш даври 28-32 кунга тенг бўлган. Оқибатда, бешинчи ёши иссиқ кунларга қолиб, барглар дағаллашади ва пилла ўраган қуртлар сони камайиб (71 -76%), қиёсловчи вариантга (88,0%) нисбатан 12-17% га, бир дона пилланинг оғирлиги 1,45-1,53 г ни ташкил этиб, қиёсловчи вариантга (1,92 г) нисбатан 20,5-24,5% енгил бўлиши аниқланди. Пилла оғирлиги ва биологик кўрсаткичларини бундай пасайиши 1 -қути қуртдан олинадиган пилла ҳосилдорлигига ҳам таъсир этиб, тажриба вариантларидаги ҳосилдорлик 20-24 килограмга камайиб кетиши кузатилди.
Хулоса. Республикамизда ипак қуртини боқишга мўлжалланган худудларда ва фермер хўжаликларида ипак қуртларини касалланган тут барглари билан озиқлантирилганда қуртлик даврини чўзилиши, ипак қуртини яшовчанлиги ва пилланинг ҳосилдорлиги ҳамда биологик кўрсаткичларига таъсири бўйича масалалар аниқланди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2020 йил 17-январдаги ПҚ- 4567 сон “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори.
-
2. Азимжонов Э.М, Жўраев Т.Х. “Ўзбекистон шароитида Озарбайжондан
келтирилган тут навларининг касалланиши” Ўзбекистон Ипакчилик ривожланишининг илмий асаслари “Фан”- Тошкент, 2001 й.
-
3. Собиров С. “Фузариоз сўлиш билан касалланган тутларнинг ризосферасида фузариум авлодига мансуб замбурғларнинг тарқалиши” Республика илмий амалий конференция материаллари. Тошкент 2008 й.
-
4. Жўраев Т.Х., Зуфаров М. Тут навларини ун шудринг касали замбуруғининг ўлчамига оид маълумотлар. Ипакчилик соҳасидаги долзарб вазифалар ечимининг илмий асослари. “Фан”. – Тошкент, 2004 й.
-
5. Жўраев Т.Х. Ўзбекистон тутзорларида микоплазма, бактериоз, вирус касалликларининг тарқалиши ва уларга қарши кураш чоралари. // Ипакчилик. соҳасидаги долзарб вазифалар ечимининг илмий асослари. «Фан». – Тошкент, 2004. 307-310-б.
-
6. Жўраев Т.Х. Ўзбекистон тутзорларида микоплазма, бактериоз, вирус касалликларининг тарқалиши ва уларга қарши кураш чоралари. // Ипакчилик соҳасидаги долзарб вазифалар ечимининг илмий асослари. «Фан». – Тошкент, 2004. 307-310-б.
-
7. Кучкаров У, Гатин Ф, Холматов Д.И, Ахмедова М. Новый высокопродуктивный сорт шелковицы Жарарык-2. //Шелк. - Ташкент, 1994. - №3. – С. 3-4.
-
8. Холматов Д.И., Қўчқоров Ў. Тут ипак қурти боқиш учун янги бута тутзорларни ташкил этишда барг ҳосилдорлигига таъсир этувчи омиллар. // «Ипакчилик соҳасининг долзарб муаммолари ва уларни янги технологияларга асосланган илмий ечимлари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. –Тошкент,
-
9. Холматов Д.И., Қўчқоров Ў. Тут ипак қурти боқиш учун янги бута тутзорларни ташкил этишда барг ҳосилдорлигига таъсир этувчи омиллар. // «Ипакчилик соҳасининг долзарб муаммолари ва уларни янги технологияларга асосланган илмий ечимлари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. –Тошкент, 2012.
Список литературы Такрорий қурт боқишда касалланган тут барглари билан озиқлантиришни ипак қуртининг яшовчанлигига ва пиллаларниннг ҳосилдорлигига таъсири
- Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2020 йил 17-январдаги ПҚ- 4567 сон "Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарори.
- Азимжонов Э.М, Жўраев Т.Х. "Ўзбекистон шароитида Озарбайжондан келтирилган тут навларининг касалланиши" Ўзбекистон Ипакчилик ривожланишининг илмий асаслари "Фан"- Тошкент, 2001 й.
- Собиров С. "Фузариоз сўлиш билан касалланган тутларнинг ризосферасида фузариум авлодига мансуб замбурғларнинг тарқалиши" Республика илмий амалий конференция материаллари. Тошкент 2008 й.
- Жўраев Т.Х., Зуфаров М. Тут навларини ун шудринг касали замбуруғининг ўлчамига оид маълумотлар. Ипакчилик соҳасидаги долзарб вазифалар ечимининг илмий асослари. "Фан". - Тошкент, 2004 й.
- Жўраев Т.Х. Ўзбекистон тутзорларида микоплазма, бактериоз, вирус касалликларининг тарқалиши ва уларга қарши кураш чоралари. // Ипакчилик. соҳасидаги долзарб вазифалар ечимининг илмий асослари. "Фан". - Тошкент, 2004. 307-310-б.
- Жўраев Т.Х. Ўзбекистон тутзорларида микоплазма, бактериоз, вирус касалликларининг тарқалиши ва уларга қарши кураш чоралари. // Ипакчилик соҳасидаги долзарб вазифалар ечимининг илмий асослари. "Фан". - Тошкент, 2004. 307-310-б.
- Кучкаров У, Гатин Ф, Холматов Д.И, Ахмедова М. Новый высокопродуктивный сорт шелковицы Жарарык-2. //Шелк. - Ташкент, 1994. - №3. - С. 3-4.
- Холматов Д.И., Қўчқоров Ў. Тут ипак қурти боқиш учун янги бута тутзорларни ташкил этишда барг ҳосилдорлигига таъсир этувчи омиллар. // "Ипакчилик соҳасининг долзарб муаммолари ва уларни янги технологияларга асосланган илмий ечимлари" мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент.
- Холматов Д.И., Қўчқоров Ў. Тут ипак қурти боқиш учун янги бута тутзорларни ташкил этишда барг ҳосилдорлигига таъсир этувчи омиллар. // "Ипакчилик соҳасининг долзарб муаммолари ва уларни янги технологияларга асосланган илмий ечимлари" мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент, 2012.