Таълим сифати назоратини ташкил этишнинг мазмуни мохияти ва ахамияти

Автор: Ибадуллаев .М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-1 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ҳамда айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш лозимлигини кўрсатмоқда.

Еще

Таълим сифати, назорат, таълим жараёнини ташкил қилиш, илғор технологиялар

Короткий адрес: https://sciup.org/140288986

IDR: 140288986

Текст научной статьи Таълим сифати назоратини ташкил этишнинг мазмуни мохияти ва ахамияти

Мамлакатимизда ўтказилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг юксак талаблари ва замонавий халқаро стандартларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш таълим тизимини тубдан ислох қилиш ва модернизация жараёнларини чукурлаштириш илғор технологиялар, инновацияларни таълим ва тарбия жараёнларига тадбик этишни кун тартибигакуймокда.

Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган олий таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилишни ташкил этиш энг аввало таълим ва тарбия жараёнларини бошқарадиган ваколатли давлат органлари зиммасига бир қатор маъсулият юклайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Таълим ту-рисида”ги конунини 4-булимида таълим тизимини бошқариш масалаларига яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг таълим сохасидаги ваколатлари; Таълимни бошкариш буйича махсус ваколат берилган давлат органларининг хукук доираси; Махаллий давлат хокимияти органларининг таълим сохасидаги ваколатлари; Таълим муассасасини бошкариш; Таълим сохасидаги давлат бошкаруви органлари билан нодавлат таълим муассасалари уртасидаги узаро муносабатларга алохида эътибор каратилган.

^онуннинг 25-моддасида Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг таълим сохасидаги ваколатлари:

  • - таълим сохасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

  • - таълим сохасидаги давлат бошкаруви органларига рахбарлик килиш;

  • - таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чикиш ва амалга ошириш;

  • - таълим муассасаларини ташкил этиш, кайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилаш;

  • - таълим муассасаларини аккредитациядан, педагог, илмий кадрларни аттестациядан утказиш тартибини белгилаш;

  • - бошка давлатларнинг таълим муассасаларига Узбекистон Республикасининг ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш;

  • - конун хужжатларига мувофик хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва ҳужжатларнинг эквивалент эканлигини кайд этиш тартибини белгилаш;

  • - давлат таълим стандартларини тасдиклаш;

  • - давлат томонидан тасдикланган намунадаги маълумот туFрисидаги хужжатларни тасдиклаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;

  • - давлат грантлари микдори ва таълим муассасаларига кабул килиш тартибини белгилаш;

  • - давлат олий таълим муассасасининг ректорларини тайинлаш;

  • - таълим олувчиларни аккредитация килинган бир таълим муассасасидан бошкасига утказиш тартибини белгилаш;

  • - конун хужжатларига мувофик бошка ваколатлар.

Конуннинг 26-моддасида таълимни бошкариш буйича махсус ваколат берилган давлат органларининг хукук доираси:

Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларининг хукук доираси:

  • - таълим сохасида ягона давлат сиёсатини руёбга чикариш;

  • - таълим муассасалари фаолиятини мувофиклаштириш ва услуб масалаларида уларга рахбарлик килиш;

  • - давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига булган талаблар бажарилишини таъминлаш;

  • - укитишнинг илFор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини укув жараёнига жорий этиш;

  • - укув ва укув-услубият адабиётларини нашр этишни ташкил килиш;

  • - таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва давлат таълим муассасаларида экстернат туFрисидаги низомларни тасдиклаш;

  • - давлат олий таълим муассасасининг ректорини тайинлаш туFрисида Вазирлар Махкамасига таклифлар киритиш;

  • - педагог ходимларни тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ва кайта тайёрлашни ташкил этиш;

  • - конун хужжатларига мувофик бошка ваколатлар.

Конуннинг 27-моддасида Махаллий давлат хокимияти органларининг таълим сохасидаги ваколатлари:

  • - Махаллий давлат хокимияти органлари:

  • - таълим муассасалари фаолиятининг минтакаларни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш эхтиёжларига мувофиклигини таъминлайди;

  • - таълим муассасаларини ташкил этадилар, кайта ташкил этадилар ва тугатадилар, (республика тасарруфида бўлган муассасалар бундан мустасно), уларнинг уставларини руйхатга олади;

  • - уз худудларидаги таълим муассасаларини ваколат доирасида молиялаш микдорларини ва имтиёзларни белгилайди;

  • - таълим сифати ва даражасига, шунингдек педагог ходимларнинг касб фаолиятига булган давлат талабларига риоя этилишини таъминлайди;

  • - конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши белгилаб берилган.

Козирги давр олий таълим тизимига ва олий таълим муассасаларига янги талаблар қўймоқда, уни меҳнат бозорида талаб этиладиган рақобатбардош дипломли мутахассислар тайёрлашга йўналтирмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мамлакатимизда таълим тизимини модернизация қилишни, жаҳон талабларига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлашнинг илмий-амалий асосларини яратишни назарда тутади. Бунда юқори малакали кадрлар тайёрлаш кўп босқичли тизими, узлуксиз таълим, бутун таълим тизимини ривожлантиришга нисбатан инновацион ёндашув, олий укув юртларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш, таълим сифатининг халқаро стандартларига ўтиши устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

Ҳозирги жамият ривожланишининг янги шароитлари олий таълим тизими олдига янги устувор вазифаларни қўймоқда. Ўз фикрлаш услубига ва қўйилган вазифаларни ечишга нисбатан ўзига хос ёндашувга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашнинг бутунлай янги даражасини шакллантириш биринчи даражали аҳамият касб этмоқда. Олий таълимни изчил ривожлантириш ва тизимли ислоҳ қилиш таълим халқаро стандартларига мувофиқликни таъминлашга қаратилган таълим жараёнларининг мазмуни ва уларни ташкил этишга нисбатан янгича ёндашувларнинг қарор топтирилишини такозо этади.

Таълим соҳасида изчил сиёсат, бир томондан, жаҳон таълим стандартларининг юксак даражасига эришишга қаратилган, иккинчи томондан эса - муайян ижтимоий-иктисодий шароитларни, шунингдек, халкимизнинг маънавий-маданий кадриятлари ва узига хослигини ^исобга олади. Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг кўламлилиги, мазкур жараёнда давлат ўрни ва аҳамиятининг кенгайиши ва кучайиши таълим тизимини, шу жумладан, олий таълимни такомиллаштиришга нисбатан оқилона ёндашувларни топиш йўлидаги изланишларнинг ахамиятини янада кучайтиради.

Давлатимизнинг ушбу соҳада шароитлар ва самарали ҳимоя механизмларини яратишга каратилган саъй-харакатлари халкаро микёсда мустақил экспертлар («ИНСЕАД» тадқиқотлари) томонидан эътироф этилди. Тадқиқотларнинг натижалари таълим тизимини ривожлантириш бўйича бир қатор кўрсаткичларга кўра Ўзбекистон жаҳоннинг кўпгина мамлакатларидан устун эканлигини намойиш этади. Хусусан, таҳлилий маълумотлар Ўзбекистоннинг мамлакат таълим соҳасини ривожлантириш, ушбу соҳага давлат харажатлари, капитал қурилиш ва мактабларни янгилаш харажатлари, ўқитувчилар сонининг ўқувчилар сони билан нисбати, аниқ фанлар ва мухандислик иши сохасида битирувчилар сони, GMAT (бизнес-мактабларда муваффақиятли ўқиш қобилиятларини аниқлаш учун стандартлаштирилган тест) бўйича ўқувчиларнинг ўртача баҳосига доир ва бошқа кўрсаткичлари жуда баланд эканидан далолат беради.

Истиқлол йилларида олий ўқув юртлари сони икки баравар кўпайди ва 78 тага етди, талабалар сони 230 мингдан ошди. Юртимизда Европа ва Осиёнинг етакчи олий ўқув юртлари, хусусан Халқаро Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, Россия нефть ва газ университети, Москва давлат университети, Россия иктисодий университети, Инха университети (Жанубий Корея) филиаллари самарали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур олий ўқув юртлари мехнат бозорида талаб этилган машинасозлик, нефть-газ иши, ахборот технологиялари, иқтисод ва бизнесни бошқариш, молиявий менежмент, тижорат ҳуқуқи, ахборот коммуникация технологиялари сингари ихтисосликлар бўйича малакали бакалаврлар ва магистрлар тайёрлайди, уларнинг битирувчилари бутун дунёда тан олинадиган дипломлар олади.

^озирги вактда мамлакатимиз таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларининг барчаси ZiyoNet таълим портали ва Интернетга уланган.

Бу масофавий таълим усулларини, ўқувчи-ёшлар учун ахборот-коммуникация хизматларининг кенг мажмуини таълим жараёнига фаол жорий этиш имконини бермоқди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида 2017 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилиши, ва қабул квоталарини кўпайтирган холда, энг яхши тайёргарлик кўрган абитуриентларни саралаб олиш имконини беришини таъкидлади.

Таълимни модернизация ва ислоҳ қилиш жараёнлари олий таълим тизимида айниқса яққол намоён бўлади. Бу ерда дарс бериш жараёнида янги технологиялар таълим сифатини ошириш мақсадида доимий равишда жорий этилади. Ўз-ўзидан равшанки, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёни ва унда талабаларни бахолаш ва назорат қилиш механизмларини янада кучайтириш мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг зарур омили ҳисобланади.

Сифатни таъминлаш тизими таълим олувчилар ва битирувчиларнинг жамият томонидан қўйилган ва ўқув юртлари бажаришга ҳаракат қиладиган талабларга мувофиқлигини таъминловчи омилдир.

Таълим сифати жамият талабларига мослик ва мослашувчанлик билан узвий боғлиқ, касб-ҳунар таълимининг сифат тизимини таъминлаш вазифаси эса уларни кафолатлашдан иборатдир.

Олий ўқув юртларида олий таълим халқаро тизимларининг ўзаро алоқасининг таъсирчан воситаси сифатида таълим модуль тизимининг жорий этилиши мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилди. Маълумки, таълим жараёнида модуль технологиялари аудиторияга ажратилган соат ҳажмини қисқартиришни, талаба мустақил ишининг аҳамияти ва мақомини оширишни назарда тутади.

Бундай технологиялар талабалар мустақил ишлашини фаоллаштириш, ўқув материалини мазмунини бойитиш ва мустаҳкамлашга, янги касбий билимларни ўзлаштиришга, ижодий фаолият (креативлик) ва интерфаолликни ривожлантиришга, амалий кўникмаларни шакллантиришга кўмаклашади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки таълим сифатини назорат қилиш ва бахолашда ваколатли давлат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш уларни маъсулиятини ошириш ва амалдаги аълим сифатига таъсир кўрсатадиган хужжатларни танқидий кўриб чиқиш ва тегишли қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш лозим.

Адабиётлар:

  • 1.    Акрамов М.Р. Психолого-педагогические особенности экологического образования //The Way of Science. – 2014. – С. 78.

  • 2.    Akramov M. R. et al. Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти //Молодой ученый. – 2021. – №. 11. – С. 259-261.

  • 3.    Акрамов М.Р. Конфликт и его социально-психологические свойства //Молодой ученый. – 2021. – №. 6. – С. 293-295.

  • 4.    Акрамов М. Р. ЭКОЛОГИЧЕСКОЕ СОЗНАНИЕ КАК ПРЕДМЕТ ПСИХОЛОГИЧЕСКОГО ИССЛЕДОВАНИЯ //Научная платформа: дискуссия и полемика. – 2020. – С. 30-32.

  • 5.    Rustamovich A.M. The moral consciousness dynamics of students is the position in the process of high education //European journal of education and applied psychology. – 2016. – №. 1.

  • 6.    Arkamov M.R. THE ETHICAL AWARENESS BEHAVIOR OF STUDENTS DURING HIGHER EDUCATION (IN THE CONDITION OF UZBEKISTAN) //European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences Vol. – 2016. – Т. 4. – №. 10.

  • 7.    Акрамов М.Р. ПРОБЛЕМЫ ИЗУЧЕНИЯ ПСИХОЛОГИЧЕСКИХ ОСОБЕННОСТЕЙ РАЗВИТИЯ ЭКОЛОГИЧЕСКОГО СОЗНАНИЯ ПО ВА ЯСВИНУ //SCIENCE AND WORLD. – 2013. – С. 117.

  • 8.    Назаров А. С. Принятие управленческих решений как основная функция современного менеджера //Вопросы экономики и управления. – 2020. – №. 2. – С. 1-5.

  • 9.    Nazarov A. S. Psychological foundations of managerial decision-making //Молодой ученый. – 2021. – №. 3. – С. 46-48.

  • 10.    Назаров А. С. THE PSYCHOLOGY OF DECISION-MAKING STRATEGIES //Актуальные научные исследования в современном мире. – 2021. – №. 1-7. – С. 79-82.

  • 11.    Назаров А. С. и др. ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ РАЗРАБОТКИ И РЕАЛИЗАЦИИ УПРАВЛЕНЧЕСКИХ РЕШЕНИЙ //Актуальные научные исследования в современном мире. – 2021. – №. 2-9. – С. 31-35.

"Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы Таълим сифати назоратини ташкил этишнинг мазмуни мохияти ва ахамияти

  • Акрамов М.Р. Психолого-педагогические особенности экологического образования //The Way of Science. – 2014. – С. 78.
  • Akramov M. R. et al. Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти //Молодой ученый. – 2021. – №. 11. – С. 259-261.
  • Акрамов М.Р. Конфликт и его социально-психологические свойства //Молодой ученый. – 2021. – №. 6. – С. 293-295.
  • Акрамов М. Р. ЭКОЛОГИЧЕСКОЕ СОЗНАНИЕ КАК ПРЕДМЕТ ПСИХОЛОГИЧЕСКОГО ИССЛЕДОВАНИЯ //Научная платформа: дискуссия и полемика. – 2020. – С. 30-32.
  • Rustamovich A.M. The moral consciousness dynamics of students is the position in the process of high education //European journal of education and applied psychology. – 2016. – №. 1.
  • Arkamov M.R. THE ETHICAL AWARENESS BEHAVIOR OF STUDENTS DURING HIGHER EDUCATION (IN THE CONDITION OF UZBEKISTAN) //European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences Vol. – 2016. – Т. 4. – №. 10.
  • Акрамов М.Р. ПРОБЛЕМЫ ИЗУЧЕНИЯ ПСИХОЛОГИЧЕСКИХ ОСОБЕННОСТЕЙ РАЗВИТИЯ ЭКОЛОГИЧЕСКОГО СОЗНАНИЯ ПО ВА ЯСВИНУ //SCIENCE AND WORLD. – 2013. – С. 117.
  • Назаров А. С. Принятие управленческих решений как основная функция современного менеджера //Вопросы экономики и управления. – 2020. – №. 2. – С. 1-5.
  • Nazarov A. S. Psychological foundations of managerial decision-making //Молодой ученый. – 2021. – №. 3. – С. 46-48.
  • Назаров А. С. THE PSYCHOLOGY OF DECISION-MAKING STRATEGIES //Актуальные научные исследования в современном мире. – 2021. – №. 1-7. – С. 79-82.
  • Назаров А. С. и др. ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ РАЗРАБОТКИ И РЕАЛИЗАЦИИ УПРАВЛЕНЧЕСКИХ РЕШЕНИЙ //Актуальные научные исследования в современном мире. – 2021. – №. 2-9. – С. 31-35.
Еще
Статья научная