Телекоммуникация тармоқларини модернизациялаш лойиҳаларини баҳолаш методологияси ва усуллари

Автор: Турсунов Аваз Абдукаримович

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11 (78), 2020 года.

Бесплатный доступ

Бугунги кунда барча давлатларда бўлгани сингари мамлакатимизда ҳам тизимли ёндашувларнинг янги тушунчалари асосида янги телекоммуникацион муҳит шаклланмоқда. Буни алоқа тизимлари соҳасида аниқ кўриш мумкин. Телекоммунникация -бу барча давлат тизимларинингўзаро келишилган ва уюшган ҳолда ишлашини таъминлайдиган иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини англатади. Aлоқа хизматлари бозори ривожланишининг юқори суръатлари, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатларидан юқори бўлиб, замонавий технологиялар ва истиқболли техник воситалардан фойдаланишга асосланган.

Тизимли ёндашув, телекоммуникация тармоқларининг самарадорлиги, даврий режалаштириш тамойиллари, мослашувчанлик, «жипп» қарамлик меъзонлари, рентабеллик коэффиценти

Короткий адрес: https://sciup.org/140253069

IDR: 140253069

Текст научной статьи Телекоммуникация тармоқларини модернизациялаш лойиҳаларини баҳолаш методологияси ва усуллари

Annotation: Today, as in all countries, a new telecommunications environment is being formed on the basis of new concepts of structural approaches in our country. This can be clearly seen in the field of communication systems. Telecommunications-This refers to the most important sectors of the economy, ensuring that all state systems work in a coordinated and organized manner. The high pace of development of the communication services market is based on the use of modern technologies and promising technical tools, which is higher than the growth rate of the gross domestic product.

Бугунги кунда барча давлатларда бўлгани сингари мамлакатимизда ҳам тизимли ёндашувларнинг янги тушунчалари асосида янги телекоммуникацион муҳит шаклланмоқда. Буни алоқа тизимлари соҳасида аниқ кўриш мумкин. Телекоммунникация - бу барча давлат тизимларининг ўзаро келишилган ва уюшган ҳолда ишлашини таъминлайдиган иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини англатади. Aлоқа хизматлари бозори ривожланишининг юқори суръатлари, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатларидан юқори бўлиб, замонавий технологиялар ва истиқболли техник воситалардан фойдаланишга асосланган.

Шу билан бирга, телекоммуникацияларнинг етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли, жамият, асосан иқтисодий ривожланиш суръатларининг пасайишида намоён бўладиган катта моддий йўқотишларга дуч келмоқда. «Aлоқа ва ахборотлаштириш» соҳаси мамлакат иқтисодиётида алоҳида ўрин тутади, чунки унинг энг муҳим вазифаси жамиятнинг ахборот узатиш эҳтиёжларини қондиришдир. Шу сабабли, бизнинг фикримизча, телекоммуникация тармоқларининг самарадорлигини баҳолаш жуда муҳим ва долзарб вазифадир.

Самарадорликни англашда энг му^ими мавжуд шарт-шароитларда муваффақиятли натижа алоқа тизимларининг қандай ресурсларининг қандай комбинацияси хисобига қўлга киритилиши, қандай имкониятлар бой берилгани, қандай захиралар ишлатилмаётгани тўғрисидаги таҳлилни ҳисобга олган ҳолда келажакда самарадорликни қандай ошириш кераклигини англаш ва аниқлашдир. Aфсуски, бугунги кунда алоқа тизимларининг самарадорлигини баҳолашнинг ягона ва универсал тамойиллари мавжуд эмас. Илмий тадқиқотлар, соха мавзусига оид китоблар ва амалиёт шуни кўрсатадики, қуйидагилар бугунги кун холатига энг муҳим ва универсал мезонлардир:

  • —    жалб ^илинган техник воситаларнинг амалдаги техник даражаларга ва амалдаги стандартларга мувофиклиги;

  • —    такдим этилаётган хизматлар руйхати ва сифатининг замонавий талабларга мувофиклиги;

  • —    моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги (радиочастоталар, рақамлаш қобилияти, транспорт тармоқлари, электр энергияси, ҳудудлар, бинолар, антенна устунлари ва бошкалар);

  • —    телекоммуникация тармокларини куриш ва ривожлантиришга жалб этилаётган инвестицияларнинг самарадорлиги.

Самарадорликни ба^олаш тизими,    бизнинг фикримизча, телекоммуникация тармоқларини яратиш ва ривожлантиришнинг барча босқичларида жумладан инвестициялар учун асосларни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, қуриш ва ишга тушириш, телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, назорат қилувчи органлар томонидан тармоқларни мониторинг қилиш сингари барча жараёнларда тўлақонли фаолият олиб бориши керак. Бунинг учун эса уяли алоқа тармоқлари учун техник параметрлар тизимини ишлаб чиқиш орқали алоқа самарадорлигини баҳолаш тизимини яратиш мухим ахамиятга эга. Бу эса лойиҳачилар, тармоқ операторлари, тасарруф этиш тартиботларини яратувчи экспертлар ва тармоқларни лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатишдаги барча иштирокчилар учун техник муаммоларни умумий тушуниш учун асос бўлиши мумкин. Техник параметрлар тизимида тармоқларнинг техник кўрсатгичлари, истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси, техник воситаларнинг ишончлилиги ва техник-иктисодий самарадорлигини объектив акс эттирувчи илмий асосланган, тизимнинг асосий параметр ва кўрсатгичларининг рўйхати ишлаб чикилган булиши керак.

Аксарият холларда, биринчи навбатда тармоқ операторлари, керакли параметрлар ва баҳолаш мезонларини ўз ичига олган телекоммуникация тармоқларини режалаштириш учун тегишли дастурий воситалардан фойдаланишлари туFрисида гапиришга туFри келади. Аммо, шу билан бирга, коида тарикасида, уларга киритилган тизим - техник ёндошувлар кайси стандартларга мос келиши аник эмас. Жумладан:

  • —    абонент трафикларининг дастлабки моделлари, хусусан, абонент юкламасининг ^удудий таксимоти номаълум;

  • —    даврий режалаштириш тамойиллари;

  • —    микдори, таркиби, манбалари, йиFиш ва тизимлаштириш усуллари;

  • —    дастлабки маълумотларнинг ишончлилиги ва етарлилигини бах,олаш мезонлари;

  • —    натижаларни бах,олаш мезонларини аниклаб олиш илмий муаммо сифатида тадқиқ этишни тақозо этади.

Мобил телекоммуникация тармоқларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, уларни ўлчаш учун техник параметрлар ва кўрсатгичлар тизимини ишлаб чиқиш тармоқларни лойиҳалашга тизимли ёндашувни, жараённинг сифатини баҳолашни, моддий ресурслардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигини, умуман тармоқларни қуриш ва улардан фойдаланишнинг техник-иқтисодий самарадорлигини таъминлайди. Шу ўринда бизнинг олдимизда алоқа тизимлари самарадорлигини баҳолашимиз мумкин бўлган кўрсаткичларнинг таркибини аниқлаш вазифаси юзага келади.

Aлоқа тизимларининг самарадорлигини баҳолашда фойдаланиладиган кўрсаткичларни қуйидаги ўзаро боғлиқ гуруҳларга бўлиш мумкин.

Биринчи гурух кўрсатгичлари. Aлоқа тизимларининг самарадорлигини тавсифловчи, тармоқларнинг якуний натижалари ва уларнинг харажатларини акс эттирувчи кўрсаткичлар гуруҳи. Телекоммуникация тармоқларининг якуний натижаларини тавсифловчи кўрсаткичлар асосида самарадорликни баҳолашда кўрсатилаётган хизматлар ҳажмининг ўсиши, фойда ва даромаднинг кўпайиши, хизматлар нархининг пасайиши, телекоммуникация хизматлари сифати ва бошқалар бўлиши мумкин.

Иккинчи гурух кўрсатгичлари. Телекоммуникация тармоқларини бошқариш жараёни, шу жумладан бевосита натижалар ва бошқарув ишларининг харажатларини ўз ичига олган кўрсаткичлар гуруҳи.

Учинчи гурух кўрсатгичлари. Тизимнинг ўзига хос алоҳида қуйи тизимлари ва телекоммуникация тармоқлари элементларининг самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар гуруҳи.

Телекоммуникация тармоқлари фаолияти тизимининг самарадорлигини баҳолашда миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланадиган кўрсаткичлардан фойдаланилади. Телекоммуникация тармоқларининг ишлаш хусусиятлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

  • —    ишлаб чи^ариш самарадорлиги;

  • —    тежамкорлик;

  • —    мослашувчанлик;

  • —    эгилувчан бикирлик;

  • —    тезкорлик;

— ишончлилик.

Самарадорлик кўрсатгичи баҳоланиб, ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, телекоммуникация тармоқларини самарадорлик холатига қаратилган ташхис экспертизаси, яъни алоқа тизимларининг самарадорлиги юқори ёки пастлигини аниқлаш тадбирларини амалга оширилиши лозим. Айнан шу ўринда, ўтказилган баҳолашлар натижаларини норматив асос сифатида қабул қилинган холда алоқа тизимлари фаолияти самарадорлигини ўрнатиладиган самарадорлик параметрлари билан таққослаш учун, қиёслама эталонларни ишлаб чиқиш вазифаси юзага келади. Бунда назорат тизимининг самарадорлигини ташхисдан ўтказиш учун таққослаш учун асос танлаш ёки меъёр сифатида қабул қилинган самарадорлик даражасини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда биз алоҳида ва муайян ҳолатлар учун бир биридан ўзларига хос хусусияти билан фарқланувчи, ўзларига мутанносиб равишда ишлатилиши мумкин бўлган бир нечта ёндашувларни кўрсатишимиз мумкин.

Улардан биринчиси алоқа-телекоммуникация тармоғининг намунавий тизимининг самарадорлигини таққослаш ва тавсифлашга мўлжалланган 6

кўрсаткичлардан иборат бўлади. Эталон даражасидаги наъмунавий телекоммуникация тармоғининг модели ва унинг баҳолаш параметрлари илғор техник ва ташкилий ечимларни қўллаш асосида алоқа тизимларини лойиҳалашнинг барча мавжуд усуллари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чи^илиши назарда тутилади. Ушбу параметрнинг хусусиятлари норматив сифатида қабул қилинади, таҳлил қилинган ёки ишлаб чиқилган тизимнинг қиёсий самарадорлиги асосан миқдорий таққослаш усулларидан фойдаланган ҳолда тизимнинг норматив ва ҳақиқий, лойиҳавий параметрларини таккослаш оркали аникланади.

^озирги вактда филиалларда ва х,удудларда алока коммуникация тармоқларини, ривожлантириш даражасини баҳолаш тизими деярли мавжуд эмас. Алока-коммуникация тармокларини ривожлантиришнинг яхлит кўрсаткичлари ва уларни таққослаш учун минтақавий хусусиятлар кўрсаткичлари ўрнатилмаган. Бу эса минтақавий телекоммуникация тармокларининг х,олати х,удудларнинг ижтимоий-иктисодий ривожланишига қанчалик мос келишини, ушбу соҳадаги компаниялар ўз салоҳиятидан қай даражада фойдаланишини тавсифлаб булмаслигига олиб келади.

Бизнинг фикримизча, алоқа хизматлари худудларида аҳоли жон бошига истеъмол килиш курсаткичи - х,ар бир кишига туFри келадиган алока даромади ҳар бир минтақада алоқа бозори ривожланишининг ажралмас кўрсаткичи сифатида ишлатилиши керак. Жаҳон амалиётида одатда саноат бозорлари мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) билан таққосланади ва маълум бир соҳанинг ЯИМга қўшган ҳиссаси билан баҳоланади. Телекоммуникация тармоқларини ривожланганлик даражасини аниқлашда кулланиладиган, телефон тармоги зичлигини мамлакат ялпи ички маҳсулотига нисбатини тавсифлайдиган машхур «Жипп» қарамлик меъзонларини назардан четда колдириш керак эмас.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бугунги кунда телекоммуникацион инновациялар самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Кўрсаткичлар тизимидан фойдаланган ҳолда инновацияни баҳолашнинг энг мақбул усули аниқ инновацион ечимни жорий этиш самарасини белгилаб беради. Ушбу кўрсаткичлар тизимини ташкил этувчи кўрсаткичлар сифатида қуйидагиларни алохида ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • >    Инновацияларнинг рентабеллик коэффиценти. У молиявий натижанинг инновация учун сарфланган харажатларга нисбати билан белгиланади. Инновацион натижага телекоммуникация компаниясининг янги хизматларини сотишдан олган қўшимча даромадлари, янги маҳсулотни бозорга олиб чиқилишидан олинадиган ҳақиқий даромаднинг режалаштирилган кўрсаткичлардан ошиб кетиши, ҳар қандай компаниянинг хизматларини сотишда камайтирилган транзакцион харажатлар миқдори, телекоммуникация компаниялари ўз маҳсулотларини бозорнинг янги сегменти кириб келишидан олган фойда ва даромадлар киритилади;

  • >    навд пул тушумларининг умумий х,ажмида янги мах,сулотларни сотишдан тушган тушумнинг улуши. Ушбу кўрсаткич маълум бир давр учун ҳисоблаб чиқилган ва жуда кенг тарқалган баҳолаш метрикаси ҳисобланади;

  • >    телекоммуникация компанияси маълум бир даврда бозорга олиб кирган янги маҳсулотлар, хизматлар ва хизматлар сони;

  • >    амалга оширилган инновацион Fояларнинг илгари сурилган ташаббус ва таклифларнинг умумий сонига нисбати. Бунда, ҳисобот даврлари кўрсаткичларини таққослаб, алоқа компаниясида «инновацион кайфият» динамикасини кузатиш, кейинчалик инновацион фаолиятни оптималлаштириш назарда тутилади. Ушбу кўрсаткич қийматининг пасайишига алоқа компаниясида ҳужжат айланиши учун мақбул бўлмаган ечимлар ва қарорларни қабул қилиш алгоритмларининг мураккаб тизими тўсқинлик қилиши мумкин;

  • >    Инновацион индекс. Инновацион фаолиятни х,ар томонлама баҳолайдиган, унда илгари сурилган инновацион ғоялар сони, инновацион жараёнга ходимларнинг жалб этилишининг фоизи, инновацион фаолият натижасида алоқа компаниялари савдо кўрсатгичларини ўсиши ва ташкилот томонидан олинган патентлар сони инобатга олинади.

Телекоммуникация тармоқларини ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари ва кўрсатгичларининг методикаси, алоқа-коммуникация тармоқларини менежменти стратегиясини амалга ошириш тизимини қўллаб-қувватлайдиган восита холос. Аммо, телекоммуникация тармоғини ривожлантириш лойиҳаси жамоасининг инновацияларга бўлган муносабати, жуда хам зарурий шарт бўлиб, алоқа компанияси фаолиятидаги инновацион технологиялар хисобиган тармоқларни ривожлантриш лойиҳасини мазкур ижобий муносабат ва иштиёқсиз амалга ошириб бўлмайди.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь;

  • 2.    Емельянов А. К. Оценка эффективности проектов развития инфраструктуры сетей сотовой связи // Современные проблемы науки и образования. 2013. № 5. С. 424.

  • 3.    Патрикеева А. Пять проблем внедрения проектного подхода в государственном секторе / А. Патрикеева, Е. Трохина // Управление проектами. - 2016. - №2. - С. 11-19.

"Экономика и социум" №11(78) 2020

Список литературы Телекоммуникация тармоқларини модернизациялаш лойиҳаларини баҳолаш методологияси ва усуллари

  • Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь
  • Емельянов А. К. Оценка эффективности проектов развития инфраструктуры сетей сотовой связи // Современные проблемы науки и образования. 2013. № 5. С. 424.
  • Патрикеева А. Пять проблем внедрения проектного подхода в государственном секторе / А. Патрикеева, Е. Трохина // Управление проектами. - 2016. - №2. - С. 11-19.
Статья научная