Телевидение ва жамият
Автор: Ниетуллаев Р.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 1-2 (92), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада телевидениенинг ижтимоий-гуманитар ҳаётнинг муҳим соҳаси эканлиги, у маънавий ишлаб чиқариш воситаси ва оммавий маданиятни намоён этиши билан унинг таркибий қисмлари бирлиги сифатида кўринганлиги айтилади.
Короткий адрес: https://sciup.org/140290926
IDR: 140290926
Текст научной статьи Телевидение ва жамият
Телевидение синтетик саньат. Телевидение технологик аср маҳсули сифатида экран образлари билан воқеликни техник воситалар орқали узатиши ТВ моҳиятини ташкил этади, унинг хусусиятлари билиш объектлари
(инсон, табиат, му\ит) билан изох,ланади. «Кичик экран»нинг оммавийлиги ва социомаданий маконда фаолият юритиш шарт-шароитлари матбуот, радио, техника воситаларини уЙFунлаштириши, санъат ва журналистиканинг синтези тарзида нисбатан мустакилликка эгалиги, коммуникатив хусусиятлари билан белгиланади. Дунёда санъатшунослик соҳасида телевидение санъат тури ҳамда ОАВ сифатида устувор йўналишга айланиб, жамиятнинг маданий ҳаёти ва коммуникатив соҳасида томошабинларни интеллектуал, бадиий ахборот билан таъминлаши жиҳатидан етакчи мақомга эгалигини сақлаб қолмоқда. Телевидение социомаданий институт сифатида фаоллашиши бевосита унинг самарадорлигини, бадиий захиралари ва миллийлик аҳамиятини ўрганиш ва тадқиқ этиш билан боғлиқ бўлиб, у тобора долзарблик касб этмоқда. Социомаданий самарадорлик телевидениенинг техник, тасвирий ва ифодавий воситаларини уйгунлаштириб, маданий-ахборот майдон ва таъсир доирасини кенгайтиришига ёрдам беради.
Жаҳонда санъатшунослик телевидениенинг социомаданий эҳтиёжлар билан боғлиқ бадиий телевидениега оид тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада маънавий ва маданий қадриятларда телевидение, образли тили, шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, жанрлар каби масалалар қамраб олинган. Ўз навбатида миллий телевидениенинг социомаданий самарадорлигини аниқлаш ва бадиий ресурслар (сах,налаштириш маданияти, ижро маданияти, умуман телевидениенинг ижодий-техник имкониятлари, жумладан, тасвирий-ифодавий воситалари) ҳамда хусусиятларини ўрганиш зарурати ортиб бормоқда. Бу миллий телевидениенинг ривожланишига, унда сифат ўзгаришлари ва бадиий изланишларни рагбатлантиришга таъсир килади.
Истиклол йилларида Узбекистонда телевидениени ривожлантириш учун кагор чора-тадбирлар амалга оширилиб, жумладан, кейинги йилларда рақобат муҳитини шакллантириш йўли билан маҳсулотларнинг сифатини ошириш, профессионализмни кучайтириш мақсадида юқори технологияларга асосланган рақамли узатиш тизимига ўтиш, каналлар ихтисослашуви, нодавлат аудиовизуал ОАВни кенгайтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирда телевидениенинг жамиятни ижтимоий-муомала, дунёқараш, ахлоқий-этик асосларини шакллантиришдаги роли ошиб бораётгани аён.
Меҳнатсеварлик, интизом, сафарбарлик мисолларида томошабинни ўз мақсадларини рўёбга чиқаришига йўналтириш, ўзаро ёрдам, бағрикенглик, олижаноблик намуналари билан ўзаро ҳурматни тарбиялаш орқали телевидение жамиятнинг ижтимоий ва ахлоқий қиёфасига таъсир этади. Қачонки томошабин ўзини кўп жиҳатдан экран персонажлари билан тенглаштирса, ўзининг дунёқараши ва қилмишлари билан солиштирса, бу ТВнинг бадиий-техник захиралари воситасида оламга ижобий қараши ва маънавий негизини мустаҳкамлайди. Бу эса, Қорақалпоғистон телесанъатининг муҳим ахлоқий ва фуқаролик вазифасидир (бу борада «Қорақалпоғистон телерадио» каналининг «Оила ва жамият», «Бугинги кун ёшлари» лойиҳасини алоҳида қайд этиш мумкин, унинг мақсади – ўсмир ёшларда фаол позицияни шакллантириш, ижодий қобилиятларини, инновацион ғояларга қизиқишини ривожлантиришдир).
Инсон билимлари, малакалари ва кўникмалари, маданиятини ҳар томонлама бойитиб, телевидение ўзининг универсал, шу жумладан, ижтимоий, интеллектуал, эстетик ва бунёдкорлик функцияларини намоён этади, айни вақтда ўз методлари билан маданиятни ишлаб чиқариш воситасига айланади.
Ҳозирда телевидение кўп ўлчамли тасвир, дизайн, фотомонтаж, график расм, сўз, мусиқа воситаларига эга. Оламни кузатиш билан томошабин ҳар томонлама билимни ҳосил қилади, ўз-ўзига таълим бериш ва тарбиялаш билан шуғулланадики, бу жамиятни фақатгина интеллектуаллашувига эмас, балки эстетлашиш жараёнига ҳам рағбат этадиган замонавий телевидениени социомаданий институт сифатидаги фаолияти фойдасига ҳал этади.
ТВнинг социомаданий фаолият содаси шунингдек, ишлаб чидариш-ижодий жамоанинг барча иши истеъмолчи аудиториясини максимал қамраб олишга, мулоқотда ахборот тенглигига эришишга, аҳолининг барча ёш ва маданий қатламларини зарур ахборот билан таъминлашга йўналтирилади. Бу шахсиятни тарбиялашга, холислик, материални ёритиш технологияси ва сифати юқори бўлишига интиладиган медиа воқеликка тўғри муносабат билдиришни ифода этадиган “медиа туйғуси”ни шакллантиришга хизмат дилади. Телевидениенинг ушбу имкониятлари унинг функциялари билан узвий боFлид.
Жадон да, илм-фаннинг ривожланишида дам инсон фактори, биринчи ўринда туради. Қанақанги янгилик бўлмасин, у биринчи навбатда инсан уйлаши, унинг ақлий идрокининг натижаси. Шу сабабдан ҳам замонавий телевидение узининг хизматини толид ва сафали ижро этиши учун, малакали мутахассислар зарурлиги анид.
Давлатимиз мустадилликга эришгандан сунг, туртинчи ^акимят-деб белгиланган ОАВ ходмларига янги мақсат ва вазифалар белгиланиб, уларнинг ишлаш жараёнлари тубдан ўзгарди. Давлатимизнинг Миллий телерадио компанияси ва унга қарашли Қорақалпоғистон Республикаси телерадио компанияси, вилоятлардаги телерадио каналлар тулид, жадон стандартларига жавоб берадиган замонавий техникалар билан жидозланди. Бунга жавобан телевидение кўрсатувлари ҳам жамият талабига жавоб берадиган даражага етишмодда.
Давлат даражасида ишлаб чидилган «Кадрлар таёрлашнинг миллий дастури» телевидение содасида узгаришлар олиб келди. Ушбу дастур асосида, телевидение ва радио учун олий ва урта махсус маълумотга эга мутахассисларни таёрлаш йулга дуйилди. Узбекистон давлат саньат ва маданият институтида (шунинг ичида Нукус филиалида ҳам) кино, телевидение ва радио буйича олий маълумотли бакалавр ва магистрларни тайёрлайдиган факультет, сода буйича таълим йуналишлари (режиссёрлик, операторлик, овоз режиссёрлиги) очилди. Махсус таълим йуналишида телевидение ва радио режиссёрлари, тележурналистлар таълим олмақда. Касб-ҳунар колледжларида ушбу соҳа бўйича техник ходимларни тайёрлаш йўлга қуйилган.
Биз, телевидениенинг янги эрасида яшамоқдамиз. Бугинги телевидение инсаният жамиятининг ривожланишида, унинг эстетик завқ олиши билан обадан турмишида, гуманизмнинг янгидан-янгиа босқичларида хизмит қилишида ишонишимиз комил.
Фойдаланган адабиётлар:
-
1 .М.Ромм. Изб.произ-я в 3-х т. “Пед.наследие” М., «Искусство»1982 г.
-
2 .М.Муҳамедов “Устозлар изидан” Тошкент 2006 йил
-
3 . Акбаров Х. Кино ва телевидение оламида. - Т.: Ғ.Ғулом. 1999 йил
"Экономика и социум" №1(92) 2022
Список литературы Телевидение ва жамият
- М.Ромм. Изб.произ-я в 3-х т. "Пед.наследие" М., "Искусство"1982 г.
- М.Муҳамедов "Устозлар изидан" Тошкент 2006 йил.
- Акбаров Х. Кино ва телевидение оламида. - Т.: Ғ.Ғулом. 1999 йил.