"Temur Tuzuklari" - an important source on the history of military art of Amir Temur's period
Автор: Usmonova M.N.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-1 (85), 2021 года.
Бесплатный доступ
This article describes the historical significance of the work “Temur tuzuklari”, which was left behind by the great commander, Sahibkiran Amir Temur, a huge heritage in the field of military art. It contains scientific information about the achievements of Amir Temur in the field of military arts, the procedure for appointing military commanders, weapons, army, political and military system.
Amir temur, temur's rules, master, military art, military tactics, army structure, patriotism, political-military system
Короткий адрес: https://sciup.org/140260605
IDR: 140260605
Текст научной статьи "Temur Tuzuklari" - an important source on the history of military art of Amir Temur's period
Буюк Соҳибқирон Амир Темурни етук давлат арбоби, моҳир саркарда, илм-фан ҳомийси, бунёдкор, адолат ва тинчлик тарафдори, Шарқ Ренассансининг ривожига улкан ҳисса қўшган шахс сифатида барчамиз эъзозлаймиз.Унинг “Темур тузуклари”да давлат тизими, давлатдаги турли лавозимларининг вазифаси, ундаги турли тоифалар ва уларга муносабат каби масалалар баён этилган.
Турон халқларининг ҳарбий санъати Амир Темур даврига келганда ўзининг энг юқори чўққисига етди. Шарқ олимлари билан бир қаторда Европа давлатларидаги олимлар ҳам буни ўз асарларида эътироф этганлар.
Немис олими Ф.Шлоссер ўзининг “Жаҳон тарихи” асарида: “Бахтиёр жангчи, жаҳонгир, узоқ Шарқда қонуншунос бўлиш билан бирга ўзида, Осиёда кам учрайдиган тактик ва стратегик билимларни ифодалади”, - деб ёзса, атоқли немис олими ва тарихшуноси М.Вебер: “Темур ўз душманларига нисбатан жуда бераҳм эди, лекин саркардалик, давлатни бошқариш ва қонунчилик соҳасида буюк талантга эга эди”, - деб таърифлайди. 2
Қадимда ва илк ўрта асрларда туркий халқлар ҳарбий санъатида асосан сочма саф бўлиб жанг қилиш усулини, тўда-тўда бўлиб душманга ёпирилиб душманга ҳужум қилиш усулини учратсак, Соҳибқирон даврига келганда қўшин тартиб билан сафга тортилган ва жангга бирин-кетин киритилган ва бу билан рақиб қўшини ҳолдан тойдирилгандан сўнг сара жангчилардан иборат заҳира қисм жангга ташланганининг гувоҳи бўламиз. Амир Темур салтанати ниҳоят даражада катта қўшин ва унинг таъминоти тизимига эга бўлган. Энг олий бош қўмондон Темурнинг ўзи ҳисобланиб, у бўлмаган вақтларда қўшинлар иши юзасидан ноиб-бош амир, амир ул-умаро бошчилик қилган. “Темур тузуклар”да кўрсатилишича, бу унвонга беш киши: Бадахшон ҳокими Амир Ҳудайдод, Балх ва Ҳисор ҳукмдори Амир Жоку, шунингдрк, Амир Ику Темур, Амир Сулаймоншоҳ, Амир Темурнинг куёви, орлот уруғидан чиққан Амир Муяядлар сазовор бўлган.3
Амир Темур кишиларнинг бирлиги, бир бўлишлари, жипслашувлари катта сиёсий-ҳуқуқий аҳамиятга эга эканлигини айтади. “Шижоатли ва ақл-фаросатли эр йигитларни атрофимга бирлаштирдим,-деб ёзади “Тузуклар”да,-Бирлик иттифоқлари шундай эдики, барилари гўё бир тандек эдилар. Барчаларининг мақсадлари, раъйлари сўзлари ва ишлари битта эдилар. Бир ишни қилайлик, деб қарор қилсалар, тугатмагунларича ундан қўл узмас эдилар” 4
Ҳар бир бошлиқ (амир ёки туманбоши) учун унга тегишли қўшинларни таъминлаш жойи (шаҳар, қишлоқ, вилоят) 3 йилга белгиланган. Бу давр ичида агар аҳоли бошлиқдан мамнун бўлса, у бу ерда кейинг муддатга қолар, акс ҳолда халқдан олинган ортиқча нарсаларнинг ҳаммаси ундан тортиб олиниб, 3 йилгача ҳеч қандай маош берилмас эди.Солиқ олишда ҳам жисмоний жазо қўллашни тақиқлаган. У бошлиқлардан зулм ўтказиш ва товламачилик қилишдан ўзларини тийишларини талаб қилар, ўз мансабини суиистеъмол қилиш очлик ва ҳар хил фалокатларга олиб келиши, халқни эса ўзга ерларга қочиб кетишга мажбур этишини билар эдилар. Амир Темурнинг фикрича, халқни талон-тарож қилиш давлат даромадининг камайишига ва давлатнинг қулашига олиб келади.
Маълумки, мустақил, демократик-ҳуқуқий давлат қураётган бизнинг жамиятимизда, давлатчиликнинг олий мансаблари ва ҳарбийларнинг йўл-йўриқлари хусусида тасаввурлар энди-энди шаклланиб, ривожланиб бормоқда. Уларни такомиллаштиришда даврлар синовидан ўтган “Темур тузуклар”ига ўхшаган асарларга суянишимиз лозим деб ҳисоблайман.
Амир Темур ҳарбий санъатида ислом динининг роли катта эди. Россия империяси бош штаби ҳарбий-илмий комитетининг аъзоси М.И.Иванин 1836-1845-йилларда ёзган “Икки буюк саркарда: Чингизхон ва Амир Темур” асарида ёзишича, “ўз мутаассиблиги билан бу эътиқод Амир Темур моҳир қўлларида у юксак санъат билан ҳаракатлантира оладиган ҳарбий-сиёсий машинанинг дастаги бўлиб хизмат қила бошлади.Амир Темур бошқариш тартиботининг шу жиҳати ҳеч қандай буйсунмаган, ўз лашкарларида босқинчиликка рағбатни бошқа мутаассиблик усуллари билан қозғата олган Чингизхоннинг бошқарувидан фарқ қиларди.” 5
Амир Темур ўз “Тузуклари”да : “Амр қилдимки, амир ул-умаро
5 М.Иванин. Икки буюк саркарда:Чингизхон ва Амир Темур. 26-бет.
уруш майдонини танлашда тўрт нарсани назарда тутишини тайинлаган.Биринчиси- у ернинг сувга узоқ-яқинлиги, иккинчиси – аскар сақлайдиган ернинг хавфсизлиги, учунчиси – ғаним лашкари турган турган ердан тепароққа жойлашиши ва офтобга рўбарў бўлмаслиги, токи қуёш шуъласи сипоҳийлар кўзини қамаштирмасин, тўртинчиси– уруш майдони олди очиқ, кенг жой бўлиши лозим. ” Бундан кўриниб турибдики ҳарбий стратег сифатида ҳар томонлама ўйлаб, пухта режа асосида жангга кириши Соҳибқиронни доимо ғалабага этаклаган.
Амир Темур даврида ўз замонасининг энг юксак техникавий ютуқларидан бири бўлган ўт сочар қурол-раъд ҳамда қўшин таркибидаги раъдандозлар қисми ташкил топди.
А.Ю.Якубовскийнинг ёзишича, Амир Темур жаҳон ҳарбий санъатида илк бор қўшинни жанггоҳда етти қўлга ажратиб сафга тортиш тартибини ишлаб чиқди.
Шунингдек, Амир Темур қўшини отлиқ ва жангчилардан иборат бўлган.Бунда отлиқ жангчилар еҳгил ва оғир қуролланган сипоҳий қўшинга ажралиб, умумий лашкарнинг зарбдор қисми ҳисобланган. М.Иваниннинг ёзишича, Амир Темур булардан ташқари гвардия цингари шахсий соқчиларга ҳам эга бўлган.Амир Темур қўшинида жангчиларнинг кийимлари, ҳатто отларининг рангларига қараб махсус қисмлар тузган.
Босиб олинган ерларнинг кенгайиб бориши билан Амир Темур қўшинларининг сони ҳам ортиб бораверган.Бу вилоятлардаги қурол кўтара олган ҳар бир киши Амир Темур қўшинига қабул қилинган ва амалига қараб маош олган.Жасур жангчиларнинг фарзандларига ҳам нафақа тўланган.6
Аскарлар юришга чиққан вақтда интизомга қаттиқ риоя қилар эдилар.Ҳар бир бўлинма туман, қўшин амири ўз ўрнини яхши билган ва унга қаттиқ риоя қилган.Бу бўлинмалар юришга чиққан вақтда асосий кучлардан, баъзан эса баъзан эса бир неча тумандан иборат бўлган авангард олдинда борган. Авангарддан олдин ясавул (разведка) юрган.Разведкага энг ботир аскарлар танлаб олинган. Юриш вақтида йўлбошчилар муҳим рол ўйнашган. Амир Темур йўлбошчиларни
қўшинлар ўртасида одатда ўзи тақсимлаб берган.
Амир Темур кушинида XIV-XV аср бошларида отлик кушинни ташкил этиб, унинг стратегия ва тактикаси ўзининг мукаммал босқичига етган.
Ўз
замонаси учун яхши техника, курол-аслахага эга булган кушин
тузилишида бир қанча самарали тажриба ва низомларни яратадики, бу хам улкан мамлакатни барпо этиш ишларига якиндан ёрдамлашди.
Сохибкирон узидан сунг харбий санъат сохасида улкан мерос сифатида қолдирган “Темур тузуклари” ёзилганига олти юзу ўн олти йил бўлди. Ушбу асар ёшлар қалбига бемисл ғурур жойлаб, уларни чинакам инсон қилиб етиштиришда, қўрқмас ва довюрак, ақлли ва ватанпарвар сифатида тарбиялашда бебахо бир мактаб вазифасини адо этмокда.
Хулоса урнида шуни таъкидлаш жоизки, Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар итифоқи фаолиятини куллаб-кувватлаш туFрисида”ги фармонида, буюк давлат арбоби ва саркарда Сохибкирон Амир Темурнинг Ватанга садокат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидоийлик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига “Темурбек мактаблари” номи берилиши ҳам бежиз эмас. Зеро, она Ватанимиз истиқлолини, унинг шаъну шавкатини қандай ҳимоя этишни Амир Темур бобомизнинг “Темур тузуклари”идан мерос қилиб олишимиз ва унинг
ҳимоясига ҳамиша тайёр турмоғимиз лозим.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1 . Ш.Мирзиёев.Парламентга килган Мурожаатномаси, 2018-йил, 22-декабр
-
2 .Темур Тузуклари-Тошкент. 2019-йил
-
3 . Дадабоев ^.Амир Темурнинг харбий махорати. Т., “Ёзувчи”, 1996.
-
4 .Иванин М. Икки буюк саркарда: Чингизхон ва Амир Темур. Т., 1992.
-
5 .^асанов Ф. Турон халклари харбий санъати. Т., 2018.
"Экономика и социум" №6(85) 2021
Список литературы "Temur Tuzuklari" - an important source on the history of military art of Amir Temur's period
- Ш.Мирзиёев.Парламентга қилган Мурожаатномаси, 2018-йил, 22-декабр
- Темур Тузуклари-Тошкент. 2019-йил
- Дадабоев Ҳ.Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати. Т., "Ёзувчи", 1996.
- Иванин М. Икки буюк саркарда: Чингизхон ва Амир Темур. Т., 1992.
- Ҳасанов Ф. Турон халқлари ҳарбий санъати. Т., 2018.