Ўткир ва сурункали тонзиллофарингитлар ҳақида замонавий тасаввурлар

Автор: Ходжаева Нафосат Ҳабибулла

Журнал: Re-health journal.

Статья в выпуске: 3 (15), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу адабиётлар шарҳи клиник оториноларингологик амалиётда кўп учрайдиган ўткир ва сурункали тонзиллофарингитлар ҳамда улар ҳақидаги замонавий тушунчаларга бағишланган. Мақола тиббий амалиётдаги оториноларингологлар, педиатрлар, юқумли касалликлар шифокорлари ва умумий амалиёт шифокорлари учун хабарнома бўлиб ҳизмат қилади.

Ўткир ва сурункали тонзиллофарингитлар ҳақида замонавий тасаввурлар

Короткий адрес: https://sciup.org/14124710

IDR: 14124710

Текст научной статьи Ўткир ва сурункали тонзиллофарингитлар ҳақида замонавий тасаввурлар

УТКИР BA СУРУНКАЛИ ТОНЗИЛЛОФАРИНГИТЛАР ХАДИДА ЗАМОНАВИЙ ТАСАВВУРЛАР

Ушбу адабиётлар шарх,и клиник оториноларингологик амалиётда куп учрайдиган уткир ва сурункали тонзиллофарингитлар х,амда улар х,акидаги замонавий тушунчаларга багишланган. Макола тиббий амалиётдаги оториноларингологлар, педиатрлар, ю ку мл и касалликлар шифокорлари ва умумий амалиёт шифокорлари учуй хабарнома булиб х,измат килади.

Калит сузлар: уткир ва сурункали тонзиллофарингитлар хдкида замонавий тасаввурлар.

Кириш. Уткир тонзиллофарингит (УТФ) - х,алкум шиллик кавати ва танглай муртаклари х,амда огиз-х,алкум орка девори лимфатик тизимларини уткир юкумли касаллигидир. Тонзиллофарингит атамаси одатда х,ар иккала сох,а, яъни танглай муртаклари ва х,алкумни яллигланишини англатсада, бирок нозологик жих,атдан ананавий тасаввурлар колипига бироз тушмайди ва сох,аларни айнан бир вактда яллигланишини ифода этади [1].

Сунгги йилларда амалий тиббиётга замонавий технологияларни кенг жорий этилаётганлиги муносабати билан айрим касалликларни клиник белгиларини уларда содир буладиган морфологик узгаришлар билан кенг корреляция килинишига имкон яратди. Шу жумладан уткир ва сурункали тонзиллитлар ва фарингитларни х,ам тугридан тугри эндоскопик текширувлар натижалари ва турли муаллифлар хулосаларига асосан х,озирги кунда “ангина” атамасидан воз кечиш таклиф килинмокда. Чунки фарингоскопияга асосланган ангиналар таснифи этиологик ва терапевтик жих,атидан корреляцияланмайди. Шу муносабат билан клиник амалиётга уткир тонзиллофарингитлар нозологияси кириб келди. Халкаро касалликлар таснифининг 10 рукнида (МКБ 10) уткир тонзиллитлар ва фарингитлар куйидаги: J02/J03/B00.2/B08.5/B27 нишони билан белгиланган [1,2]. Бирок тонзиллит ва фарингит аълох,ида кодлар билан курсатилган: J02.0 - уткир стрептококкли фарингит, J02.8 - номаълум кузгатувчи чакирган уткир фарингит, J02.9 - тасдикланмаган уткир фарингит, J03.0 - уткир стрептококкли тонзиллит, J03.8 - тасдикланган бошка кузгатувчи томонидан чакирилган уткир тонзиллит, J03.9 - тасдикланмаган уткир тонзиллит.

Уткир ва сурункали тонзиллитларни охирги йиллардан, хусусан СОУШ-19 пандемиясидан кейин коморбид патологиялар билан х,ам богликлиги амалиётда фаолият юритаётган оториноларингологолар томонидан кизгин мунозараларга сабаб булмокда.

Аксарият х,олларда уткир ва сурункали тонзиллофарингитлар билан огриган беморларда муайян хамрох касалликлар, жумладан юкори (уткир ва сурункали ринит хамда синуситлар) ва пастги нафас йуллари (бронхитлар) билан корреляциясига эътибор каратилиши лозимлиги эътироф этилган. Уткир ва сурункали тонзиллофарингитлар мавзусининг долзарблигига ургу берувчи яна бир жих,ат уларни клиник амалиётда жуда куп учраши ва кенг таркалганлиги билан тушунтирилади. Бундан ташкари УТФ лар беморларни ногиронликга ва хатто улимига олиб келиши мумкин булган асоратлари билан хам хатарли булиб хисобланади. Шундай экан УТФ лар баъзи беморлар уйлагандек томок огришига сабаб буладиган гайри оддий касаллик булмай уни асорати сифатида жиддий йирингли асоратлар (паратонзилляр, парафарингеал ва ретрофарингеал абсцесслар хамда йирингли лимфаденитлар)ни санаб утиш мумкин [4-7].

УТФ этиопатогенези ва коморбид касалликлар. Уткир фарингитлар, тонзиллитлар ёки умуман олганда нафас йулларининг уткиР юкумли касалликлари касалланишлар статистикасида етакчи уринларда туради. Жахон согликни саклаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кура хар бир инсон йилиги камида икки маротаба томок; огригига шикоят килади. Сабаб омили булиб бунда албатта халкум шиллик каватини вируслар ёки бактериялар туфайли альтерацияси ва кейинчалик яллигланиш агентлари таъсирида циклооксигеназанинг фаоллашиши ва натижада простогланд ин лар гиперфункцияси булиб хисобланади. Бундан ташкари УТФ ларни ривожланишига мойиллик курсатадиган муайян махаллий омиллар хам мавжуд булиб улар бурун оркали нафас олишни бузилиши билан кузатиладиган бурун ва бурун юткун касалликларидир [3-8].

Уткир тонзиллитларда ва фарингитларда 85% холатларда этиологик фактор булиб вируслар хисоланади. Касалликни энг куп кузгатадиган вируслар аденовируслар ва риновируслар хисобланишади. Бирок; УТФларнинг ривожланишида энтеровируслар (Коксаки В) ва Эпштейна-Барр вирусдари хам истисно этилмайди [7-9].

УТФ га чалинган хар бешинчи беморда эса касаллик бактерия сабаб юзага келиши мумкин. Болалар ёшида эса 30% холларда текширув ва синамаларда уткир тонзилофарингитларни сабаби булиб А гурухидаги Р гемолитик стрептококклар эканлиги тасдикланган. А гурухидаги 0 гемолитик стрептококклар туфайли чакирилган УТФ нинг энг юкори курсаткичи 5-15 ёшли болаларда кузатилган [3]. Ёш фактори ортиб борган сари, яъни 45 ёшдан катта беморларда УТФ нинг стрептококкли этиологияси минимал даражагача камаяди. Шунингдек, А гурухидаги 0 гемолитик стрептококклар туфайли чакирилган УТФ учуй мавсумийлик (киш фаслининг охири, бахор фаслининг бошлари) хосдир. Баъзан бу холат йилнинг шу даврида гиповитаминоз даври, ёки халк тилида “илик узилиш” даври хам деб талк;ин этилади [7-9].

Уткир тонзиллофарингитларнинг диагностикаси. Уткир тонзиллофарингитлар ушбу касаллик учуй патогномоник булган белгилар асосида куйилади. Жумладан беморни томок; сохасидаги ифодаланган огрик ва ютинганда кучаювчи огриклари, объектив курик ва фарингоскопик инструментал текширувда танглай муртаклари ва халкумдаги гиперемия, шиш ва махаллий лимфа тугунларининг шиши каби белгилар асосида ташхис куйилади.

УТФ ларни диагностикасида ва дифференциал диагностикасида кузгатувчининг стрептококклар ёки вируслар эканлигига аник; ишонч хосил килиш максадга мувофикдир. Чунки кузгатувчини эрта аниклаш этиотроп давони эрта бошлашга имконият яратади. Бирок;, бунга хар доим хам имкон йук булиши муикин, согликни саклаш тизимидаги муассасаларни хаммасида хам кузгатувчини фарклаб лабораториялар мавжуд эмас. Шунинг учуй даво тури купчилик холларда мавсумий эпид курсаткичлар асосида танланади.

Жадвал 1

УТФ ларни огирлик даражасини бахолаш

(УТФ буйича клиник тавсиялар РФ 2021 йил) [2].

Уткир тонзиллофарингит белгилари

Балл тизимида бах,олаш

Тана х,арорати >38°С

1 балл

Танглай муртакларини шиши, гиперемияси, юткун орти деворида ва танглай муртакларида карашлар

1 балл

Путал ва катарал белгиларни йуклиги

1 балл

Буйин олди ва/ёки жаг ости лимфааденити (л/т катталашиши ва огриклилиги)

1 балл

Беморни ёши

5-14 ёш

1 балл

14-44 ёш

0 балл

> 45 ёш

-1 балл

Даволаш. Уткир тонзиллофарингитлар купгина касалликларни жумладан неврологик касалликлар (хореялар, тиклар, дистониялар, паркинсонизм) уткир ревматоид иситмаси, гломерулонефрит, IgA нефропатияси, юрак ревматик касаллиги, юкумли носпецифик полиартрит ва бошка бир каина касалликларни бошланиш нуктаси булиб хизмат килиши мумкин. [4]. Шунинг учуй касалликни даволашга ёндашув жиддий уйлаб курилган ва этиотроп х,амда патогенетик асосли булиши лозим. Шунингдек даво динамикада беморни кузатув натижалари асосида коррекция килиб борилади.

Юкорида эътироф этилганидек, баъзи муаллифлар (Шиленкова В.В. 2018) фикрича УТФ ОТФ атамаси ушбу касаллик этиологиясини мох,иятан тушунтирмайди ва шу сабаб антибиотикотерапияни асоссиз куллашга ёки аксинча антибиотикотерапия лозим булганда уни кулламасликга сабаб булиши мумкин [4].

УТФ ларни даволашда антибиотикларни куллаш асосланган кузгатувчи тури ва х,ар бир муайян х,олатда х,ар бир беморга индивидуал ёндашув билан амалга оширилиши лозим. Халкаро амалиётга кура УТФ ларни даволашда тизимли антибиотикотерапия шарт эмас, чунки юкорида кайд этганимиз каби УТФ ларни аосан вируслар кузгатади. Бунда асосан мах,аллий терапияга купрок ургу берилади. Мах,аллий терапия сифатида синтетик антисептиклар, мах,аллий антибиотиклар, нестероид яллигланишга карши воситаларни куллаш нафакат яллигланишга карши балки аналгезияловчи самара х,ам беради [8-10].

УТФ ларни мах,аллий даволаш максадида кулланиладиган воситалар купинча спрейлар куринишида, х,алкумни ювувчи эритмалар (чайиш) х,амда таблеткалар куринишида булади. У ёки бу даво воситасини танлаш купрок беморни х,ох,ишига караб амалга оширилиши х,ам мумкин. Бирок таблеткалар анча самаралирок булиб, улар огиз бушлигида секин эрийди ва бу таъсир этувчи моддани секин ажралиб бориши х,амда шиллик кават билан контактини таъминлайди.

Шунингдек УТФ ларни пархез терапиясини урни х,ам бекиёсдир. Беморларга х,алкумни китикловчи овкат махсулотлари тавсия этилмайди, овкат мах,сулотлари юмшок тана х,ароратига максимал якинлаштирилган булиши лозим. Рациондан аччик, шур, нордон, иссик, совук х,амда ширинликларни чеклаш лозим.

Асоратлар. Уткир ёки сурункали тонзиллофарингитларни симптоматик кечувини тулик кузатиб, уз вактида талаб этилган даво чораларини амалга оширилса асоратларни кисман булсада назорат килиш мумкин. Баъзан УТФлар х,ар кандай даво муолажасини олиб боришдан катъий назар асоратлари шунчаки юзага келиши мумкин. Бундай асоратлар паратонзилляр абсцесс,

Паратонзилляр абсесс бу х,алк;ум констриктор мушаги ва танглай муртаги капсуласи орасига йиринг йигилишидир. Касалликнинг ушбу асорати нисбатан огир асоратлар сарасига кириб гох,ан йиринг флораси анаэроб булганда йиринг буйин ён деворига ёриб чициши ва флегмона чацириши мумкин. Буйин флегмонаси эса медиастенитгача бориши ва беморни х,аётига жиддий х,авф тугдириши мумкин.

Куй ид аги жадвалда УТФ сабаб юзага келиши мумкин булган асоратлар келтирилган.

Жадвал 2.

Уткир тонзиллофарингитларнинг асоратлари

Уткир тонзиллофарингитларнинг асоратлари

Умумий

Мауаллий

Р гемолитик стрептококкнинг антигенлари билан кесишмали аутоиммун реакция туфайли муайян аъзоларни зарарланиши; Юракнинг клапанли нуксони;

Тонзиллоген кардиопатия;

Уткир гломерулонефрит.

Паратонзилляр абсцесс Парафарингеал абсцесс Ретрофарингеал абсцесс

Хул оса. Тонзиллофарингитлар билан огриган беморларда купинча томок сох,асида огр и к булиб бу белги куплаб мумкин булган ташхислар ва нозолик бирликлар билан умумий симптомдир. Шунинг учун анамнез маълумотлари ва тулик инструментал текширув ташхис куйиш учун жуда мух,имдир.

Тонзиллитни ташхислашда ва даволашда, айникса антибиотикларни кабул килишни мухокама килишда, бемор билан даволаш усуллари ва танловларини келишиб олиш мух,имдир. Х,ар кандай дор и воситасини белгилашда бемор га хавф ва ножуя таъсирларини унутмаслик лозим.

УТФ лар ни даволашда асоратларни олдини олиш максадида касалликни даволашга интердисциплинар - жамоавий ёндашув жуда мух,имдир. Жумладан бирламчи бугиннинг бу борадаги урни бекиёс булиб касалликни самарали давоси ва беморни уз вактида бошка мутахассилар куригига йуллаш ёки улар билан маслахатлашиши касалликни самарали даволашга замин яратади.

АДАБИЁТЛАР:

Список литературы Ўткир ва сурункали тонзиллофарингитлар ҳақида замонавий тасаввурлар

  • Карнеева О.В., Дайхес Н.А., Поляков Д.П. Протоколы диагностики и лечения острых тонзиллофарингитов. Русский медицинский журнал «Оториноларингология". 2015; № 6: с. 307-311;
  • Клинические рекомендации "Острый тонзиллит и фарингит (Острый тонзиллофарингит)" (утв. Министерством здравоохранения РФ, 2021 г.);
  • Косяков С.Я., Анготоева И.Б., Мулдашева А.А. Современные представления о тонзиллофарингите. Медицинский Совет. 2015;(17):32-37.
  • Мальцева Г.С. Особенности стрептококковой инфекции при хроническом тонзиллите. Consilium Medicum, 2010, 11: 26-29
  • Крюков А.И., Ивойлов А.Ю., Кулагина М.И., Кравчук А.П. Острый тонзиллит у детей. Диагностика, прогностическое значение, современное лечение. Consilium Medicum, 2015, 3: 56-59;
  • Оториноларингология. Национальное руководство под ред. В.Т. Пальчуна. М.: ГЭОТАРМедиа. 2008: 120-278;
  • Ball S.L. Expression and immunolocalisation of antimicrobial peptides within human palatine tonsils. J. Laryngol. Otol., 2007, 121 (10): 973-978;
  • Соболева Ю.В., Фадеев С.Б. Межмикробные взаимодействия стрептококков с ассоциантами на слизистой оболочке небных миндалин. Современные проблемы науки и образования, 2013, 6: 58. Электронный научный журнал. https://www.scienceeducation.ru/ru/article/ view?id=10827;
  • Hsieh Tsung-Hsueh, Chen Po-Yen, Huang FangLiang, Wang Jiann-Der, Wang Li-Ching, Lin Heng-Kuei, Lin Hsiao-Chuan, Hsieh Hsin-Yang, Yu Meng-Kung, Chang Chih-Feng, Chuang TzuYau, Lee Chin-Yun Are empiric antibiotics for acute exudative tonsillitis needed in children? Journal of Microbiology, Immunology and Infection, 2011, 44: 328-332;
  • Proenca-Modena JL, Pereira Valera FC, Jacob MG, Buzatto GP, Saturno TH, Lopes L, Souza JM, Escremim Paula F, Silva ML, Carenzi LR, Tamashiro E, Arruda E, Anselmo-Lima WT. High rates of detection of respiratory viruses in tonsillar tissues from children with chronic adenotonsillar disease. PLoS One, 2012, 7(8): 421- 436. doi: 10.1371/journal.pone.0042136.
Еще
Статья научная