Тола таркиби турлича бўлган ипларнинг физик-механик хоссаларининг ўзгариши
Автор: Ризаев Ф.Ф., Танибердиев Ф.Р., Собиров О.Г., Баоева Д.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные технологии управления организацией
Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада тола таркиби турлича бўлган ипларнинг физик-механик хоссалари замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида аниқланди ва ишлаб чиқариш оптимал варианти тавсия этилди.
Вариация коэффициенти, узилиш кучи, солиштирма узилиш кучи, узилишдаги узайиши
Короткий адрес: https://sciup.org/140300525
IDR: 140300525
Текст научной статьи Тола таркиби турлича бўлган ипларнинг физик-механик хоссаларининг ўзгариши
Нотекислик йигириш корхонасида ишлаб чиқариш маҳсулотларининг салбий хоссалари булиб, купинча корхонадаги техник-иктисодий курсаткичларга, ^амда ипнинг физик-механик хоссаларига салбий таъсир килади. Йигириш ишлаб чикаришидаги махсулотларнинг нотекислигини синаш ва назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, нотекисликни келтириб чиқариш сабабларини ва вақтини белгилаб беради. Йигириш машиналарида ипларни ўраш ва шаклланиш вақтидаги узилиши қанчалик кўп бўлса, унда ипнинг нотекислиги шунчалик юқори бўлади. Ипларнинг узилишининг ошиши натижасида ишчиларнинг иш билан таьминланганлиги ошади, хамда машиналарнинг иш унумдорлигининг пасайишига олиб келади.
Нотекислик ишнинг техник-иктисодий курсаткичларига, хамда йигириш ва тукувчилик махсулотларининг физик-механик хоссаларига салбий таьсир кўрсатади. Кўпгина омиллар, масалан, хом ашё хоссаларининг нотекислиги, кўпинча технологик жараён ва машинанинг конструкциясига, ишчи режимнинг бузилганлигига, ҳамда ишчиларнинг машиналардан узоклашиш ва таъмирлаши натижасида юзага келади.
Узунлиги бўйича маҳсулот хоссаларининг ўзгаришидаги нотекислиги куйидаги куринишларга асосан аникланади: чизикий зичлик буйича нотекислик, турли узунликдаги кесим оғирлиги ёки маҳсулот кўндаланг кесимидаги толалар сони бўйича маҳсулотнинг ҳажмий оғирлиги (зичлиги), физик-механик хоссалари буйича нотекислиги ва хакоза.
Йигириш маҳсулотларининг нотекислигини таҳлил этиш жуда мураккабдир. Йигириш маҳсулотлари учун нотекисликнинг кўпгина турлари мавжуддир: йигиришнинг биринчи босқичида ҳосил бўлиши ҳамда кейинги босқичларда ўзгариши ва унга янги турдаги нотекисликларнинг кушилишидир.
Иплар нотекислиги ўзига бир қанча таркибий қисмларни қўшиб, йигириш ишлаб чиқаришдаги турли босқичли нотекисликларига таьсири кўринади. Турли кўринишдаги нотекисликлар бир-бирига боғлиқдир.
Йўғонлиги бўйича ипларнинг нотекислиги энг муҳим сифат кўрсаткичлари бўлиб ҳисобланади. Нотекислик натижасида буюмларда йўл-йўллар ҳосил бўлади ва ташқи кўриниши бузилади. Ипларнинг нотекислиги қанчалик ошса, ипдаги толаларнинг ва тўда ипларидаги танҳо ипларнинг мустаҳкамлигидан фойдаланиш камаяди, натижада ипларнинг механик хоссалари ёмонлашади, тўқувчилик ва ўрилиш жараёнида узилиши ошади.
Йигириш корхонасида сифатли ип ишлаб чиқаришда толанинг узунлиги, мустаҳкамлиги ва чизиқий зичлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Тола қанчалик сифатли бўлса, ундан талабга жавоб берадиган талабгир ип ишлаб чиқариш мумкин. Унинг учун, хом ашёни тўғри танлаш, қолаверса пахта тозалаш корхоналарида чигитли пахтани ғарамда сақлаш, қуритиш, тозалаш, толасини чигитидан ажратиш, толасини тозалаш жараёнларининг оптимал шароитини яратиб бериш лозим бўлади.
Шу сабабли, 100% пахта толасидан, 40% рогоза ўсимлигидан олинган толаси билан 60% пахта толаси аралашмасидан, 50% рогоза ўсимлигидан олинган толаси билан 50% пахта толаси аралашмасидан, 60% рогоза ўсимлигидан олинган толаси билан 40% пахта толаси аралашмасидан олинган ипларнинг сифат кўрсаткичлари лабораторияда аниқланди.
Тадқиқот натижалари 1-4-расмларда келтирилган.

Аралашма таркиби 1-чизиқий зичлиги бўйича; 2-буралишлар сони бўйича.
1-расм. Тола таркиби турлича бўлган ипларнинг чизиқий зичлиги ва буралишлар сони бўйича вариация коэффициентининг ўзгариши.

Аралашма таркиби
1- узилишдаги узайиши бўйича вариация коэффициенти ; 2- узилиш кучи бўйича вариация коэффициенти .
2-расм. Тола таркиби турлича бўлган ипларнинг узилиш кучи ва узилиш узайиши бўйича вариация

Аралашма таркиби
-
1- солиштирма узилиш кучи ; 2- узилишдаги узайиши .
3-расм. Тола таркиби турлича бўлган ипларнинг солиштирма узилиш кучи ва узилишдаги узайишининг ўзгариши.

Аралашма таркиби
4-расм. Тола таркиби турлича бўлган ипларнинг узилиш кучининг ўзгариши.
Тадқиқот натижалари таҳлилини қиладиган бўлсак, 100% пахта толасидан олинган ипларнинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирсак, 40% рогоза ўсимлигидан олинган толаси билан 60% пахта толаси аралашмасидан олинган ипларнинг чизиқий зичлиги бўйича вариация коэффициенти 14,7% га, буралишлар сони бўйича вариация коэффициенти 9,3% га камайди, узилиш кучи 7,5% га, солиштирма узилиш кучи 7,1% га ошди, узилиш кучи бўйича вариация коэффициенти 3,2% га, узилишдаги узайиши 28,0% га, узилишдаги узайиши бўйича вариация коэффициенти 17,1% га камайди, 50% рогоза ўсимлигидан олинган толаси билан 50% пахта толаси аралашмасидан олинган ипларнинг чизиқий зичлиги бўйича вариация коэффициенти 8,8% га, буралишлар сони бўйича вариация коэффициенти 15,5% га камайди, узилиш кучи 13,4% га, солиштирма узилиш кучи 12,4% га, узилиш кучи бўйича вариация коэффициенти 3,9% га ошди, узилишдаги узайиши 7,3% га, узилишдаги узайиши бўйича вариация коэффициенти 36,5% га камайди, 60% рогоза ўсимлигидан олинган толаси билан 40% пахта толаси аралашмасидан олинган ипларнинг чизиқий зичлиги бўйича вариация коэффициенти 11,8% га, буралишлар сони бўйича вариация коэффициенти 19,6% га камайди, узилиш кучи 18,8% га, солиштирма узилиш кучи 17,5% га, узилиш кучи бўйича вариация коэффициенти 18,0% га, узилишдаги узайиши 5,6% га ошди, узилишдаги узайиши бўйича вариация коэффициенти 64,8% га камайди.
Олиб борилган тадқиқот натижалари таҳлили шу нарсани кўрсатдики, ип таркибида рогоза ўсимлигидан олинган тола миқдори ортиши билан ипларнинг узилиш кучи 7,5% дан 18,8% гача, солиштирма узилиш кучи 7,1% дан 17,5% гача, узилишдаги узайиши 5,6% дан 28,0% гача ошганлиги, чизиқий зичлиги бўйича вариация коэффициенти 8,8% дан 14,7% гача, буралишлар сони бўйича вариация коэффициенти 9,3% дан 19,6% гача камайганлиги аниқланди.
Адабиётлар рўйхати
-
1 .Ochilov Tulkin Ashurovich, Ashurov Khasan To’lqin o’g’li, Kulmetov Mirpolat, Usmonova Shaxnoza Anvarovna, Mirzaakhmedova Khuriyat Basitovna, Korabayev Sherzod Ahmadjanovich. Evaluation of Physical and Mechanical Properties of Fabric Fabrics from Different Secondary Material Resources. Design Engineering.101 p.
-
2 . Ochilov T.A., Khalmatov D.A., Shumqorova Sh.P., Usanov M.M, Korabayev Sh. A. Analysis of Quality Indicators of Mixed Spun Wool Yarns. Annals of R.S.C.B., ISSN:1583-6258, Vol. 25, Issue 4, 2021, Pages. 779 – 786.
-
3 .Usmonova Shakhnoza, Kulmetov Mirpolat, Ashurov Khasan, Akbarov Rustam1, OchilovTulkin, Nishonov Islombek. Change of Quality Indicators of Fabric Fabrics. Annals of R.S.C.B., ISSN:1583-6258, Vol. 25, Issue 6, 2021, Pages. 2869 - 2874.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Тола таркиби турлича бўлган ипларнинг физик-механик хоссаларининг ўзгариши
- Ochilov Tulkin Ashurovich, Ashurov Khasan To'lqin o'g'li, Kulmetov Mirpolat, Usmonova Shaxnoza Anvarovna, Mirzaakhmedova Khuriyat Basitovna, Korabayev Sherzod Ahmadjanovich. Evaluation of Physical and Mechanical Properties of Fabric Fabrics from Different Secondary Material Resources. Design Engineering.101 p.
- Ochilov T.A., Khalmatov D.A., Shumqorova Sh.P., Usanov M.M, Korabayev Sh. A. Analysis of Quality Indicators of Mixed Spun Wool Yarns. Annals of R.S.C.B., ISSN:1583-6258, Vol. 25, Issue 4, 2021, Pages. 779 - 786.
- Usmonova Shakhnoza, Kulmetov Mirpolat, Ashurov Khasan, Akbarov Rustam1, OchilovTulkin, Nishonov Islombek. Change of Quality Indicators of Fabric Fabrics. Annals of R.S.C.B., ISSN:1583-6258, Vol. 25, Issue 6, 2021, Pages. 2869 - 2874.