Томас Майн Рид асарларида давр руини акс эттирувчи сўзларнинг ўлланиши айрим усусиятлари ва функционал-семантик жиатлари талили
Автор: Ринов М.Т.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-2 (82), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада инглиз тилидаги бадиий асарларда давр руҳи ва миллий ўзига хосликни ифода қилувчи сўзлар таҳлили амалга оширилган бўлиб, асосий эътибор уларнинг мантдаги концептуал-семантик, функционал-экспрессив жиҳатлари қиёсий ўрганиб чиқилган.
Миллий колорит, тарихий манзара, тарихий реалия, архаик сўзлар функцияси, эквивалентсиз историзмлар, реалия, хронотроп, тил бирликлари фунцкионал-экспрессив жиҳатлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140260392
IDR: 140260392
Текст научной статьи Томас Майн Рид асарларида давр руини акс эттирувчи сўзларнинг ўлланиши айрим усусиятлари ва функционал-семантик жиатлари талили
Бадиий мант уз мазмунида эмоционал-экспрессив таъсирга йуналтирилган воқеа тасвирини акс эттириш билан бир қаторда ўзига хос бадиий воқеликни ҳам акс эттиради. Бу жиҳат Европа адабиётшунослигида кенг ўрганилган мавзулардан бири бўлиб, жумладан инлиз адабиётида алоҳида атама “сетинг(Setting)” номинациясига ҳам эга. Бироқ ўзбек адабиётида бу соҳа этардли даражада тадбиқ қилингмаган бўлиб, мавжуд тадқиқотларда ҳам бу жиҳат эпизодик характер касб этади. Замонавий тилшуносдикда бадиий борлиқнинг ифодалари ва структурасини тадбиқ қилишга қаратилган бир қанча ёндашувлар мавжуд. Бунинг асосий сабаларидан бири бу - бадиий борликнинг алоҳида категория сифатида жуда кенг қамровлилигидир. Бир томондан бу тушунча асар воқелари содир бўлган маконни ифода қилиб, адабиётдаги эстетик тафаккурнинг ўзига хос алоҳида тури ҳисобланиб, сабаб ва оқибат муносабатлари билан боFлик вокеалардан ташкил топади. (1. 46-б)Иккинчи томондан бадиий борлиқ тушунчаси структур муносабатларни акс эттирувчи воситаларнинг барчасини қамраб олади. Бу ёндашув С.Ю.Нехлюдова, Ю.М.Лотман тадқиқотларида ёритиб берилган бўлиб, бир пайтни ўзида ҳам макон ҳам замон муносабатларини бирдек акс эттиради. Ҳудди шундай фикрни М.М.Бахтин тадқиқотларида ҳам “хронотроп” категорияси сифатида талқин қилинганини кузатишимиз мумкин. Бадиий мантларда бадиий борлиқни тўлақонли акс эттириш мақсадида аксарият ҳолларда бадиий мант мазмунидаги лексик-грамматик воситалар адабий тил нормаларидан фарк килувчи шаклларда қўлланилиши кузатилади. Бадиий нутқ миллий тил базасида воқеланади. Ёзувчи миллий тилдан фойдаланар экан, умумодатланилган нормадан оғади (яъни тил унсурларини одатдагидан ўзга шакл, маъно, тартиб, муносабат ва ш.к.ларда куллайди) ва бу «огиш»дан маълум бадиий-эстетик максадни кузлайди (2: 67-б). Бу хил огишлар тилнинг турли сат^ларида -фонетик, морфологик, лексик, семантик, синтактик сатҳларда кузатилиши мумкин. Жумладан, лексик сатҳдаги нормадан оғиш ёзувчининг миллий тил базасидаги лексик воситалардан фойдаланишида кўринади. Миллий тил
“заҳираси”даги сўзлар қўлланиш фаоллиги жиҳатидан ҳам, тасвир ва ифода имкониятларига кура хам бир-биридан фаркланади. Яъни бу уринда гап тилдаги сузларга табиий равишда хос булган услубий-экспрессив хусусиятлар ҳақида бормоқдаки, улар ижодкорга «сўз танлаш» ҳисобигагина ифодавийлик ва тасвирийликни кучайтириш имконини беради. Сўздаги мазкур хусусиятлар уни ноодатий лисоний муҳитга олиб кирганда, бошқача айтсак, сўз қўллашда одатий «нормадан OFилганда» намоён булади.
Бадиий матннинг лингвистик таҳлили тилшунослик назариясида қадим замонлардан буён асосий сохалардан бири сифатида алохида ахамият касб этиб келаётган бўлсада, ҳамон ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Бу давр давомида унинг тадқиқ обьекти анъанавий бўлиб қолаётган бўлишига қарамай, соҳанинг номланиши турли даврларда ўзига хос ўзгаришларга учради. Жумладан, илк даврларда у “Риторика” атамаси билан номланган бўлса, кейинчалик бадиий дискурс, матншунослик, корпорал лингвистика, герменевтика каби номлар билан тилга олинган. Қандай номланганлига ва йўналишидан қатьий назар бадиий матн таҳлилида лексик бирликлар асосий материал бўлиб хизмат қилган. Ушбу тадқиқотимизда ҳам айнан бадиий матнларда лисоний воситаларнинг тарихий манзара яратиш ва диахроник хусусиятларни қай тарзда акс этттиришини таҳлил оситга оламиз. Таҳлил материали сифатида атоқли инлиз ёзувчиси Томас Майн Риднинг асарлари танлаб олинган бўлиб, улардаги тарихийлик категорияси асосан икки жиҳати билан алоҳида аҳамитя касб этади. Биринчидан Майн Рид асарлари яратилиши ҳам бевосита 18 асрга тааллуқли булганлигидан, яратилган даврининг узига хос лексик-грамматик жихатларини ўзида акс эттиради. Бошқа томондан асар сюжетидаги воқеалар ҳам нисбатан илгарироқ содир бўлган воқеаларни тасвирлаганлиги боис, тарихийликни реалрок курсатиб бериш максадади айнан шу дарвга хос лексик-грамматик хусусиятлар қўлланилишини таъқазо этади. Таҳлил остидаги М.Рид асарлари бу икки жиҳатни ҳам бирдек акс эттира олади. Қолаверса, бадиий асар тилинидаги дарга оид лексик-грамматик бирликлар тахлили уша даврдаги халқнинг маданияти, анъаналари, тарихи ҳақида қимматли маълумотлар бера олади. Бу борада лексик бирликларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Кўп ҳолларда асар руҳини акс эттирувчи лексик воситалар “реалия”лар сифатида талқи қилинади. Жумладан B.C. Виноградов, Э. Медникова каби айрим олимлар тадкикотларида бу бирликлар айнан мана шундай таллин килинган (3. 85-б). Бирок бундай сузларни семантик компонентлари ва функцонал-экспрессив хусусиятларини чуқурроқ таҳлил қиладиган бўлсак, бу сўзлар реалия сифтаида эмас, тарихий даврни тўлақонли акс эттирш мақсадида қўлланганлини кўрамиз. Масалан М.Риднинг асаридан олинган қуйидаги парчада бу холат яккол сезилади.
In fear of this, most of the women were to be seen mounting into the rude carretas , scores of which were upon the ground, having carried their owners to the spectacle. Of course the señoras and señoritas on the raised benches felt secure. ( M.Reid. The White Chief. P-2 )
Ана шундан қўрққан кўплаб хотин-халаж араваларга чиқиб олишган, кўпчилик буёққа уловда келгани боисидан ҳам аравалар талайгина эди. Амфитеатрсимон ортга қараб аста баландлаб борадиган ўриндиқларга жойлашган сеньору сеньориталарга келганда эса, улар ўзларини бехавотир сезишаётганди, албатта. (М.Рид. Оц танли сардор. 3-б)
Мисолдаги “ carretas , señoras, señoritas ” каби сўзлар реалия эмас айнан давр руҳини акс эттириш учун қўлланилган. Воҳаланки, асар сюжетидаги воқеалар 18 асрга тегишли бўлиши билан бир қаторда Мексика чугараларида штатларда содир бўлганиги боис, персонажлар нутқи, нарратив тасвир жараёнида тарихийликка мос келиши учун мексиканча ёки испанча сўзлардан ҳам кенг фойдаланилган. Чунончи, бу даврда сўзлашув нутқи айнан мана шундай сузларнинг кенш кулланилганлиги билан характерланади.
Суз куллашдаги нормадан OFишда аник бадиий-эстетик максад кузда тутилиши, яъни бунда атайинлик моменти устуворлигини таъкидлаш зарурки, айни шу жихати уни шунчаки «хато»дан фарклайди. Суз куллашдаги норма-дан OFишларда кузатилувчи бадиий-эстетик максадлар куйидагича умумлаштирилиши мумкин: 1) давр руҳини акс эттириш; 2) жой колоритини бериш; 3) персонаж нутқини индивидуаллаштириш; 4) тасвир предметига муносабатни ифодалаш.
Тарихий мавзудаги асарларда тасвирланаётган давр руҳи (колорити)ни акс эттириш максадида эскирган сузлар - архаизм ва историзмлардан фойдаланилади. Луғатда таркибидаги эскирган сўзлар кундалик мулоқотда қўлланмайди, уларнинг кўплари ўқувчи омманинг катта қисмига тушунарсиз экани, изоҳ талаб қилиши ҳам маълум. Бироқ тарихий мавзудаги асарларда уларнинг қўлланиши заруратга айланади. Зеро, уларнинг иштирокисиз давр х,аётини, унда юз берган вокеаларни акс эттиришнинг имкони йук.
Дейлик, ўз асарида ўн саккизинчи аср воқелигини тасвирлаётган ижодкор, табиийки, ўша даврга хос реалияларни тасвирлаши лозим. Буни эса уша даврга хос булган нарса-буюмлар, х,одисалар, тушунчаларни ифодаловчи сўзларсиз амалга оширишнинг имкони йўқ. Ҳудди шундай ҳолатларни атоқли инглиз ёзувчиси Томас Майн Рид асарларида кузатишимиз мумкин.
Мусобақалашувчи рақиблар аллақачон бир қаторга тизилиб, саф тортишганди. Биринчи қур пойгада ўн икки киши – энг олди чавандоз ёки ўзларини шундай деб ҳисоблайдиган турли табақаларю тоифадан чиққан ўспиринлар қатнашиши керак. Антиқа либосдаги чорвадорлар дейсизми, ҳеч кимдан тап тортмайдиган мол ҳайдовчилар дейсизми, тоғдан тушиб келган маъдан қазувчилару шаҳарликлар дейсизми, водийлик ер эгаларию, чорвадор фермалардан келган молбоқарлар дейсизми, бошпанаси бепоён дашт бўлмиш бизон овчилари дейсизми – барининг намоёндаси бор эди. От ўйнатиш, чавандозлик санъати бобида ҳеч ким ўзлари билан тенглаша олмаслигини исбот қилиш майлу иштиёқида тоқатсизланаётган бир неча улан ҳам бор эди бу сафда . ( М.Рид. Оц танли сардор. 8-б )
The competitors were now drawn up in a line. There were a dozen detailed for this first race,—young men of all classes, who were, or fancied themselves, “crack” riders. There were rancheros in their picturesque attire, smart arrieros, miners from the hills, townsmen, hacendados of the valley, vaqueros from the grazing-farms, and ciboleros, whose home is for the most part on the wide prairies. Several dragoons, too, were arrayed with the rest, eager to prove their superiority in the manège of the horse. (M.Reid. The White Chief. P-6)
Ушбу контекстдаги “rancheros(чорвадорлар), arrieros(маъдан қазувчилар), hacendados(ер эгалари), vaqueros, ciboleros(бизон овчилар), dragoons (уланлар), manège(от ўйнатиш)” каби сўзлар ўзлашган сўзлар тарзида қўлланилиши бевосита асар тарихий даврига мос келадиган шаклда цулланилган.
Бадиий мантлардаги тарихий даврни ифода цилувчи сузлар структурал-семантик хусусиятларига кура асосан 3 гурухга:
-
1) Жуғрофий соҳага оид сўзлар: географик номлар, табиат ҳодисалари, инсон фаолияти билан боғлиқ георафик обьектлар ва эндемик турдаги флора ва фаунани ифодаловчи сузлар
-
2) этнографик сузлар: уй-рузFOр анжомлари(овцат, ичимликлар, кийим-бош, мебел, идиш-товоцлар, транспорт) каби предметларнинг номлари, миллий маданият (мусиқа, рақс, мусиқа асбоблари, байрамлар, санъат намоёндалари, анъаналар ва маросимлар, уларнинг иштирокчилари), этник обьектлар (этнонимлар, лақаб ва номлар), ўлчов бирликлари ва пул каби тушунчаларни ифода цилувчи сузлар.
-
3) ижтимоий-сиёсий сохага оид сузлар: худудий булиниш, хукумат органлар, ижтимоий ҳаракатлар ва ташкилотлар, ҳарбий атамалар(бўлинма, цурол-аслаха, кийим-кечак) номлари каби сузларга ажратилади. Куп холларда бадиий асар мазмунида тилга олинган юқоридаги каби тушунчалар ҳозирга кунларда умуман ишлатилмаслиги, ёъинки улар бошқа сўзлар билан аталиши мумкин. Тасвирланган жараённинг амалга ошишига хизмат цилган ёзув
асбоблари хам, ёзув ашёлари хам хозир истеъмолда эмас, уларни ифодаловчи сўзларни эса ўқувчиларнинг каттагина қисмига изоҳсиз тушунарли эмас. Шунга қарамай, муаллифнинг қай тарзда ёзганини ўша сўзларсиз тарихий жихатдан хаццоний тасвирлаб булмайди.
Тарихий сўзлар персонажларнинг ташқи кўринишига оид муҳим деталлар, хусусан, энгил-бошини тасвирлашда хам Fоят мухим.
Like all negroes born in the “ Old Dominion,” he was proud of his nativity. In caste, a “ Vaginny nigger ” takes precedence of all others . (M.Reid. Headless
Horseman. P-3)
“Эски колониялар”да туғилган ҳамма қуллар каби у ҳам ўз туғилган жойи билан мақтанишни ёқтирар эди. Ўз навбатида, бизнинг қулларимиз орасида ҳам “виргиниялик”лар алоҳида ҳурматга эга эдилар . (М.Рид. Бошсиз чавандоз . 4-б)
Мисолдаги “Old Dominion(эски колония)” сўзи ҳозирги кунда архаик сўза айланган бўлиб, унинг мазмунида акс эттирилган концептуал ифодалар замонавий кишилар учун деярли тушунарсиз ҳолга келган. Бироқ асар воқеалари тасвирланаётган 18 асрда дастлаб босиб олинган жойларда,
“фронтир”ларга кенгайиштирилган жойларга нисбатан Европа маданияти узоқроқ тадбиқ этилганлиги боис, у ерда туғилган қуллар анчайиб “европалашган” ҳисобланарди. Ҳудди шундай ҳолатни “Vaginny nigger” бирикмаси мазмунида ҳам кузатишимиз мумкин. Ибора асл моҳиятига кўра вулгар сўз ҳисобланиб, қулнинг онаси қора танли аммо отаси европалик эканлигини англатарди. Иборанинг калкалаштирилган таржимаси “негр онадан туғилган оқ танли отанинг фарзанди” маъносини беради. Худди шу каби тарихий рўзғор буюмларини ифода қилувчи архаик сўзлар асар тарихий даврини реал акс эттиришини бошқа эпизодларда ҳам кузатишимиз мумкин.
Yellow Jake was our woodman ; Black Jake, the curator of the horses, the driver of “ white massa’s ” barouch e . (M.Reid. Osceola, The Seminole. P-8)
Малла Жек бизнинг ўтинчимиз, Қора Жек эса отбоқарлик ва “оқ хоним”нинг ландосида извошчилик вазифаларини бажарарди . (М.Рид. Оцеола семиноллар сардори. 11-б)
Мисолдаги “woodman” сўзи ҳозирги маъносида “ўрмончи” семантикасини англатсада, асарда тасвирланаётган даврда “ўтинчи” концептини ифода қиларди. Шунга кўра лексик бирликнинг ушбу маънода қўлланилиши тарихий даврни акс эттиришига гувоҳ бўламиз. Ўз навбатида мисолдаги “white massa-оқ танли хоним” сўзи ҳам бир пайтнинг ўзида икки фарқланувчи когнитив мақсад:
биринчидан тарихий даврга мосланган сўз, иккинчидан бадиий персонаж нутқида образга хос нутқий ифодалар (хонадондаги негр қуллар одатда “massa” сўзи билан мурожаат қилишлари шарт эди) вазифасида қўлланилган. “ barouche” тушунчаси эса фақатгина 18 асрга хос бўлган бой хонадонларнинг от қўшиладиган юмшоқ транспорт воситасини ифода қилиб, тарихий жараёнда тўлиқ архаизмга айланиб улгурган.
Бадиий асарнинг воқеалари тасвирида тарихий давр реаллигини акс эттиришда асар қаҳрамонлари нутқида ўша замонга мос лексик ва грамматик қурилиш ифодалаш айниқса муҳим саналади. Персонажлар нутқида эскирган сўзларни қўллаш билан бирга тарихий давр услубий хусусиятларини ҳам акс эттириш зарурати юзага келади. Бу ҳолат қуйидаги мисолда яққол ўз аксини топади.
And yet I observe a change. The scene is the same, but not the characters! Where are they of that red race who were born of thee , and nurtured on thy bosom? I see them not . In thy fields, I behold white and black, but not red— European and African, but not Indian—not one of that ancient people who were once thine own. Where are they?
Gone! All gone ! No longer tread they thy flowery paths—no longer are thy crystal streams cleft by the keels of their canoes—no more upon thy spicy gale is borne the sound of their voices—the twang of their bowstrings is heard no more amid the trees of thy forest: they have parted from thee far and for ever. (M.Reid. Osceola, The Seminole. P-3)
Мисолда келирилган “thee, thy, thine” каби сўзлар олмош туркумига хос бўлиб, биргина олмошнинг турли категриал парадигмаси ҳисобланиб, бугунги кунда архаик формалар сифатида талқин қилинсада, 18 аср инглиз тилисида кенг қўлланилар эди. Қолаверса гапларнинг грамматик қурилиши, инкор(see them not шаклида) ва сўроқ мазмунидаги гапларда ёрдамчи феълларнинг қўлланмаслиги ҳам персонаж нутқидаги тарихий давра хос нутқ қурилишини реал ифода қилади. Бундан ташқари персонаж нутқидаги гапнинг синтактик қурилиши, ҳусуан гапдаги сўз тартибдаги ўзгаришлар (“No longer tread they thy flowery paths” шаклида синтактик эганинг феъдан кейин келиши) ҳам функционал-экспрессив маъно ифодалаш учун эмас, айнан давр руҳини акс эттириш учун қўлланилган. Ҳинду персонаж тилидан айтилаётган ушбу жумлалар ўз дарининг линҳсоний хусусиятларини тўлақонли акс эттиради.
Таҳлиллардан аён бўляптики, тарихий сўзлар ва морфологик бирликлар тасвирланаётган давр кишилари нутқини аслига монанд қайта яратиш воситаси сифатида ўқувчи тасаввурида ўтмишнинг тўлақонли ва ҳаққоний манзараларини жонлантиришда муҳим аҳамият касб этар экан. Шунингдек, кўриб ўтилган мисоллар бадиий нутқ тасвир воситасигина эмас, айни пайтда, тасвир предмети ҳам эканлигини ёрқин намоён этади.
“Bravo, toro! bravissimo !” was heard on all sides. All eyes were now turned upon the enraged animal, and his one remaining pursuer . (M.Reid. The White Chief. P-7) - Қойил! Тасанно! – деган нидою ҳайқириқлар янграяпти тўрт томондан. (М.Рид. Оқ танли сардор. 9-б)
“Carlos the cibolero!” cried a voice, loud enough to satisfy all at once. (M.Reid. The White Chief. P-8)
- Бу Карлос-ку, бизон овчиси ! – қичқириб деди ҳозир бўлганлардан бири ҳамма эшитадиган балан овозда. (М.Рид. Оқ танли сардор . 9-б)
Мисолларда келтирилган “ cibolero , toro, bravissimo ” каби сўзлар мексика шевасига оид сўзлар тасвирланаётган даврга тарихий тааллуқлигина эмас,
қўшимча тарзда қаҳрамоннинг ижтимоий ҳолати ва этник жиҳатларини ҳам акс эттира олган.
Олиб борган тадқиқоларимизга асоланган ҳолда шуни таъкидлаш керакки, сўзнинг номинатив тасвирийлиги ва ифодавийлиги бадиий адабиётдаги ҳар қандай образнинг асоси, жавҳари демакдир. Айни ҳол бадиий адабиётни «сўз санъати» дея таърифлашга имкон берувчи бош омил саналади. Сўз бадиий адабиётдагина ўзининг аслига – образли табиатига қайтади, оламни тўлақонли акс эттириш, тасавуримизда уни қайта яратишга хизмат қилади. Сўзнинг бу борадаги имконлари бениҳоя кенг, мавжуд имконларнинг қай даражада етказа олиш эса, табиийки, муаллифнинг маҳоратига боғлиқ.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Андреева Т.А. Структура сюжетного времени. Автореф. дис. канд. – Л., 1976.
-
2. Вежбицкая, А. Понимание культур через посредство ключевых слов / А. Вежбицкая. – М. : Яз. славянской культуры, 2001. – 288 с. 4.
-
3. Виноградов, В. В. О языке художественной прозы / В. В. Виноградов. – М. : Наука, 1980. – 360 с.
-
4. Есин А.Б. Время и пространство // В кн.: Введение в
литературоведение. Литературное произведение: основные понятия и термины. – М., 1999. – С. 47-62.
-
5. Қуронов, Дилмурод. Назарий қайдлар [Матн] / Д.Қуронов. – Тошкент: Akademnashr, 2018. – 128 б.
-
6. Лотман Ю.М. Проблема художественного пространства в прозе Гоголя // Труды по русской и славянской филологии XI. Литературоведение. Вып. 209. – Тарту, 1968. – С. 5-51.
-
7. Маргелашвили Г.Т. Сюжетное время и время экзистенции. – Тбилиси, 1976.
-
8. Тураева З.Я. Категория времени. Время грамматическое и время художественное. – М., 1979.
"Экономика и социум" №3(82) 2021
Список литературы Томас Майн Рид асарларида давр руини акс эттирувчи сўзларнинг ўлланиши айрим усусиятлари ва функционал-семантик жиатлари талили
- Андреева Т.А. Структура сюжетного времени. Автореф. дис. канд. - Л., 1976.
- Вежбицкая, А. Понимание культур через посредство ключевых слов / А. Вежбицкая. - М.: Яз. славянской культуры, 2001. - 288 с. 4.
- Виноградов, В. В. О языке художественной прозы / В. В. Виноградов. - М.: Наука, 1980. - 360 с.
- Есин А.Б. Время и пространство // В кн.: Введение в литературоведение. Литературное произведение: основные понятия и термины. - М., 1999. - С. 47-62.
- Қуронов, Дилмурод. Назарий қайдлар [Матн] / Д.Қуронов. - Тошкент: Akademnashr, 2018. - 128 б.
- Лотман Ю.М. Проблема художественного пространства в прозе Гоголя // Труды по русской и славянской филологии XI. Литературоведение. Вып. 209. - Тарту, 1968. - С. 5-51.
- Маргелашвили Г.Т. Сюжетное время и время экзистенции. - Тбилиси, 1976.
- Тураева З.Я. Категория времени. Время грамматическое и время художественное. - М., 1979.