Туйнукли дренаж ҳосил қилишнинг такомиллашган техника ва технологияси
Автор: Ражабов Яраш Жабборович
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11 (78), 2020 года.
Бесплатный доступ
Мақолада шўрланган тупроқларда шудгордан олдин белгиланган(60-80 см) чуқурликда туйнукли дренаж ҳосил қилиш, сўнгра меъёрида шўр ювиш,тупроқ таркибидаги зарарли тузларнисувни тежаш орқали осон чиқариб юбориш, кузги шўр ювишда кам сув сарфлаб, максимал даражада заҳарли тузларни тупроқ таркибидан чиқариб юбориш бўйича такомиллашган техника ва уни қўллаш технологияси тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Дренаж, туйнукли дренаж, мурракаб сиртли конус учли цилиндр, маркер, таянч ғилдирак, контур, қамров кенглиги
Короткий адрес: https://sciup.org/140253068
IDR: 140253068
Текст научной статьи Туйнукли дренаж ҳосил қилишнинг такомиллашган техника ва технологияси
Бугунги кунда Республикамизда 4,2 млн гектар суғориладиган майдон мавжуд бўлиб, шундан 45% турли даражада шўрланган майдонлар ҳисобланади. Республикамизда ҳар йили 680 минг гектардан ортиқ майдонда шўр ювиш ишлари олиб борилади. Бухоро вилоятида 274612 гектар суғориладиган майдоннинг 85,8% турли даражада шўрланган, шу сабабли ҳар йили 180 минг гектар майдонда шўр ювиш ишлари олиб борилади [1].
Шўрланган тупроқларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг салбий оқибатларига ниҳоятда катта. Мелиратив тадбирлар ва бу тадбирларни механизациялаш орқали амалга ошириш ҳозирги куннинг долзаб муаммоларида бири эканлиги барчага маълум.
Бухоро вилояти шароитида умумий шўрланган тупроқлар 86% ни ташкил этган бўлса, йилдан йилга бу кўрсатгич камайиш ўрнига баъзи бир ҳудудларда ўсиш ҳолатлари кузатилмоқда. Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Гидромелиоратив экиспедициянинг маълумотларига кўра 2019 йил охирига келиб, Жондор туманида 92%, Шофиркон туманида 89 %, Олот туманида 87 %, Қоракул туманида 88%, Когон туманида 85% экин ерлари турли даражада шўрланганлиги аниқланган.
Шу сабабли ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида биз томондан кузги шўр ювишдан олдин қўлланиладиган такомиллашган сув тежамкор туйнукли дренаж ҳосил қиладиган янги қурилма ишлаб чиқилди. Қурилмага анолог сифатида ТДҲҚҚ-1/100 қурилмасидан фойдаланилди. Илмий изланишлар ва лаборатрория дастлабки синовлари натижаларига таяниб наъмуна сифатида Когон туман МТП билан ҳамкорликда дала тажриба-синов қурилмаси тайёрланилди. Қурилмага шартли равишда ТДҲҚҚ-3/70. Индексация маркаси билан белгилаб, мустаҳкам канструкцияда пишиқ қилиб тайёрланди. Ҳозирда янги қурилма дала шароитида тажриба тадқиқот ишларини кузги мавсумда олиб боришга тайёргалик кўрилмоқда .

Мавжуд ТДХКК_1_100 курилмаси шурланган ерларда кузги шур ювишдан олдин туйнукли дренаж ҳосил қилишга мўлжалланган бўлиб, унинг осма рамаси икки қисмга, яъни олд ва орқа рамаларга бўлинади. Олд рама тракторнинг орқа тақмасига илдирилади ва орқа рама олд рамага учта нуқта орқали шарнирли бирикма билан бириктирилади. Олд ва орқа рама ўртасида ўрнатилган гидроцилиндр ёрдамида орқа рамани иш устуни, ишчи орган конус учли, пўлат арқон билан биргаликда ишчи ва транспорт ҳолатларида бўлишини таъминлаб туради. Орқа рамада ўрнатилган иш устунининг ишлов бериш чуқурлигини ишга тушириш олдидан ўзгартириш мумкин. Юмшатувчи иш органи сирти тўлқинсимон шаклдаги унча катта бўлмаган бурчак остида жойлашган юмшаткич (долото) иш устуни ва конус учли цилиндрни боғловчи пўлат арқон ва туйнукли дренаж ҳосил қилувчи конус учли цилиндр билан жих,озланган [4].
Мавжуд ТДХКК"1_100 туйнукли дренаж х,осил килувчи курилмада битта иш органи билан жиҳозланган, иш самарадорлиги паст, ишлов бериши чуқурлигини қўл ёрдамида ишга туширишдан олдин бир хил чуқурликда узгартириш мумкин ва иш унумдорлиги паст булганлиги сабабли такомил-лашган сув тежамкор туйнукли дренаж ҳосил қилувчи қурилма лойиҳаланиб, ишлаб чиқилган конструктив чизмалари асосида дала шароитига мосланган янги туйнукли дренаж ^осил киладиган курилма яратилди ва Узбекистон
Республикаи интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел учун патентланди [5] ва у 1-расмда келтирилди.
Курилма содда килиб ишлаб чикилган, рама ва унга урнатилган учта иш устуни ва унинг орақа томонидан пўлат арқон орқали мураккаб сиртли конус учли цилиндрлар урнатилган. Конус учли цилиндралар парраксимон мурак-каб сиртлардан ташкил топган булиб, унинг учки кисмида шарнирли бирикма орқали маҳкамланади ва тракторнинг олд томонга ҳаракатланиши кисобидан у айланма карактни юзага келтириб, 3600 да ён деворларни сил-лиқлаб, зичлаб, мустахкамлигини ошириш орқали белгиланган чуқурликда туйнукли дренажларни 1,5-2 м ораликда косил килади.

а) б)
а) қурилманинг умумий кўрниши; б) занжир орқали мураккаб сиртли конус учли цилиндрнинг ўрнатилиши.
1-расм. Такомиллашган туйнукли дренаж ҳосил қилувчи қурилма.
Шунингдек куйилган муаммони ечимини топиш ва уни такомиллаш-тиришда янги тавсия этилаётган, мураккаб шаклга эга геометрик сиртли конус учли цилиндр тупроқни ён атрофга зичлаш ҳисобидан туйнукли дренажни упирилмасдан, узок муддат (2-3 йил) самарали ишлашини таъминлайди.
Ушбу қурилманинг тортишга қаршилик кучи қуйидаги формула ёрдамида аниклаш мумкин [4].
£ F tc = 3( R rez + Fsd + Fkts + Fpkts + Ftro + Fktsy + F ioy ) + 2( F opk + F mar ) (1)
Бунда: £ F - курилманинг умумий тортишга каршилик кучи, кН;
Rre z- понасимон иш устунининг тупрокни кесишдаги каршилик кучи, кН;
Fsd - тулкинсимон юмшатувчи понанинг каршилик кучи, кН;
Fs - парраксимон шаклдаги мураккб сиртли конус цилиндрнинг каршилик кучи, кН;
Fpkts - парраксимон шаклдаги мураккб сиртли конус цилиндрга тупрокнинг ёпишиб колишидан косил буладиган каршилик кучи, кН;
Ftr 0 - иш устуни ва ишчи органни боFловчи занжирнинг каршилик кучи, кН;
Fbsу - иш устунига тупрокнинг ёпишиб колишидан косил буладиган каршилик кучи, кН;
Fi0-- иш устунининг каршилик кучи, кН;
Fop-- таянч гилдиракларнинг каршилик кучи, кН;
Fma- маркёрнинг каршилик кучи, кН.
Иш жараёнида туйнукли дренаж ҳосил қилувчи қурилма тупроқнинг механик таркиби уртача булган тупрокларда уртача ^ Ftc = 27 - 33 кН каршилик кучи юзага келиши урганилган.
^урилманинг иш жараёнида талаб этиладиган кувват куйидаги формула ёрдамида аникланади.
N -FF cL V k^ кВт; N = 52 - 79 кВт
kd kd
Пы
Бунда: Nkd - туйнукли дренаж косил килувчи курилмага талаб этиладиган кувват, кВт;
Vkd - курилманинг ишчи тезлиги, м/с;
n kd =0,80-0,85- машинанинг фойдали иш коэффициенти.
Кузги шўр ювишдан олдин туйнукли дренаж ҳосил қилувчи курилманинг нормал иш жараёнини ташкил этиш учун тупрокнинг физик-механик хоссалари унинг механик таркиби ва шўрланиш даражаси боғлиқ равишда ишлов бериш чуқурлиги тўғри танлаб, шўр ювиш меъёрларини белгилаб, тупроқнинг шўр ювишдан олдинги ва шўр ювишдан кейинги тупроқ таркибидаги зарарли тузлар миқдорини ўзгариш динамикаси ўрганиб борилиши талаб этилади.
Фойдаланилган адабиётлар .
-
1. Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”. Тошкент, Ўзбекистон, 2016.-56 б.
-
2. Н.М.Муродов, Ф.Ў.Жўраев фойдали моделга патент №FAP00727 Туйнукли дренаж очувчи қурилма, Ўзбекистон Республикаси фойдали моделга патент давлат ресторида рўйхатга олинган 05.04.2012 йил Тошкент.
-
3. Хамидов М.Х., Жўраев Ф.У. “Устройство и принципы работы дренажно-кротового орудия”. //Ирригация ва Меллиорация. –Тошкент, 2017. №1 (7). –Б.9-12.
-
4. Жураев Ф.У.,Ражабов Я.Ж. Фойдали моделга патент № FAP20200172 Туйнукли дренаж очувчи қурилма, Ўзбекистон Республикаси фойдали моделга патент давлат реесторида рўйхатга олинган 05.07.2020 йил Тошкент.
-
5. Хамроев Гиёсжон Файзулло yгли, Тураев Саидали Сохиб yгли. Выбор Рабочего Оборудования Гидроцилиндра, Установленного В Комбинированном Агрегате // Столица Науки статья в журнале - научная статья 2020. - №5 (22). – c. 96 - 104.
-
6. Ҳамроев Ғиёсжон Файзулло ўғли, Тўраев Саидали Соҳиб ўғли. ЭФФИCИЕНТ УСЕ ОФ ПРЕПАРАТИОН АГГРЕГАТЕС ФОР ПЛАНТИНГ ЛАНДС ИН А СИНГЛЕ ПАСС WИТҲ А СТРАИГҲТЕНИНГ ТОРСИОН WОРК // МАТЕРІАЛИ МІЖНАРОДНОЇ НАУКОВОЇ КОНФЕРЕНЦІЇ. (Т. 1), 12 червня, 2020 рік. Київ, Україна: МЦНД. - c. 119-121.
-
7. Х Нуров, ГФ Хамроев, Ж Сирожев, О Зайниев, М Мардонов, С Асадов ПРЕИМУЩЕСТВА ТЕХНОЛОГИИ ПРИМЕНЕНИЯ ПОСЕВНЫХ МАШИН УНИВЕРСАЛ В БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ // The Way of Science. 2019. № 12 (70). Vol. II. – c. 62-64.
"Экономика и социум" №11(78) 2020
Список литературы Туйнукли дренаж ҳосил қилишнинг такомиллашган техника ва технологияси
- Мирзиёев Ш.М. "Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз". Тошкент, Ўзбекистон, 2016.-56 б.
- Н.М.Муродов, Ф.Ў.Жўраев фойдали моделга патент №FAP00727 Туйнукли дренаж очувчи қурилма, Ўзбекистон Республикаси фойдали моделга патент давлат ресторида рўйхатга олинган 05.04.2012 йил Тошкент.
- Хамидов М.Х., Жўраев Ф.У. "Устройство и принципы работы дренажно-кротового орудия". //Ирригация ва Меллиорация. -Тошкент, 2017. №1 (7). -Б.9-12.
- Жураев Ф.У.,Ражабов Я.Ж. Фойдали моделга патент № FAP20200172 Туйнукли дренаж очувчи қурилма, Ўзбекистон Республикаси фойдали моделга патент давлат реесторида рўйхатга олинган 05.07.2020 йил Тошкент.
- Хамроев Гиёсжон Файзулло yгли, Тураев Саидали Сохиб yгли. Выбор Рабочего Оборудования Гидроцилиндра, Установленного В Комбинированном Агрегате // Столица Науки статья в журнале - научная статья 2020. - №5 (22). - c. 96 - 104.
- Ҳамроев Ғиёсжон Файзулло ўғли, Тўраев Саидали Соҳиб ўғли. ЭФФИCИЕНТ УСЕ ОФ ПРЕПАРАТИОН АГГРЕГАТЕС ФОР ПЛАНТИНГ ЛАНДС ИН А СИНГЛЕ ПАСС WИТҲ А СТРАИГҲТЕНИНГ ТОРСИОН WОРК // МАТЕРIАЛИ МIЖНАРОДНОЇ НАУКОВОЇ КОНФЕРЕНЦIЇ. (Т. 1), 12 червня, 2020 рiк. Київ, Україна: МЦНД. - c. 119-121.
- Х Нуров, ГФ Хамроев, Ж Сирожев, О Зайниев, М Мардонов, С Асадов ПРЕИМУЩЕСТВА ТЕХНОЛОГИИ ПРИМЕНЕНИЯ ПОСЕВНЫХ МАШИН УНИВЕРСАЛ В БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ // The Way of Science. 2019. № 12 (70). Vol. II. - c. 62-64.