Тупроқ унумдорлигига ноанъанавий органо-минерал компостларни қўллаш самарадорлиги
Автор: Болтаев С., Бойназаров О., Имамов Ф., Абдиназаров Ж., Артиқова Д., Турдимов Б.
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Сельскохозяйственные науки
Статья в выпуске: 3-4 (7-8), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада тақир ва тақирсимон тупроқларнинг унумдорлигини оширишда қўшимча озиқа сифатида ноанъанавий органо-минерал компостларни турли меъёр ва муддатларда қўллашнинг тупроқ сув-физик ва агрокимёвий хоссалари ўзгаришига таъсири баён этилган.
Тақир ва тақирсимон тупроқлар, органик ўғит, минерал ўғит, органо-минерал, компост, бентонит, азот, фосфор, калий, гумус, сув ўтказувчанлик, нам сиғими, ҳажим масса, сингдирувчанлик, унумдорлик, агрофизика, агрокимиё
Короткий адрес: https://sciup.org/14124720
IDR: 14124720
Текст научной статьи Тупроқ унумдорлигига ноанъанавий органо-минерал компостларни қўллаш самарадорлиги
Бугунги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириб бориш билан бирга экинларни озиқлантириш ҳамда қўшимча озиқлантиришда минерал ўғитлардан ташқари органик ўғитлар ва ноанъанавий агрорудалардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Жаҳон миқёсида 44 та мамлакатда ноанъанавий агрорудаларнинг табиий заҳиралари мавжуд бўлиб, улардан халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг фойдаланилиб келинмоқда. Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда органик ўғитлар ҳамда ноанъанавий агрорудалар ва улардан тайёрланган турли органоминерал компостларнинг самарадорлиги юқоридир. Пахтачиликда қўшимча озиқа сифатида қўлланилаётган маҳаллий ўғитлар ҳамда ноанъанавий агрорудалардан тайёрланган компостларнинг компоненти нисбатларини ишлаб чиқиш энг муҳим масала х,исобланади.
Дунёнинг пахта етиштирувчи мамлакатларида ғўзани озиқлантириш ва тупроқ унумдорлигини сақлашда минерал ўғитлар билан бир қаторда органик ўғитлардан тайёрланган компостлардан кенг миқёсда фойдаланилмоқда. Ноанъанавий агрорудалар ва ҳар хил гўнглар билан турли нисбатларда компостлар тайёрлаш, органо-минерал компостларни тупроц унумдорлигига таъсирини аниқлаш, ўсимликнинг тупроқдан озиқа моддаларини ўзлаштиришини яхшилаш ҳамда компостларнинг сўнгги таъсирларини ўрганиш борасидаги тадцицотлар долзарб х,исобланади.
Республикамиз пахтачилигида минерал ва маҳаллий ўғитлар билан бир қаторда тупроқ унумдорлиги, пахта ҳосилдорлигини ошириш борасида микро ва макро элементларга бой ноанъананавий агрорудалардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ноанъанавий агрорудаларни турли усулларда ва меъёрларда тупроққа қўллаш технологияларини такомиллаштириш орқали республикамизда мавжуд минерал ўғитлар заҳирасини тежаш икмконияти яратилади. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлоқхўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни қўллаш» муҳим вазифалардан бири этиб кўрсатилган. Шу нуқтаи назардан тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишда минерал ўғитлар билан бирга ноанъанавий органо-минерал компостлардан кенг фойдаланиш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий изланишларни олиб бориш муҳимдир. Республикамиз замини жуда катта майдонни эгаллаб, унинг ерлари турли минтақаларда жойлашган бўлиб, ер-сув шароитининг турличалиги билан ажралиб туради.
Шунинг учун ҳар бир табиий иқлим шароитларида тарқалган тупроқларнинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш учун ўзига хос агротехник, мелиоратив ва иқтисодий минтақавий илмий ва амалий тадбирларни ишлаб чиқиш мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини юксалтиришда энг асосий долзарб масалалардан биридир. Республикамизда тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида илмий асосланган мелиоратив ва агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда. Минерал ва маҳаллий ўғитлар тақчиллигини камайтириш, тупроцнинг сув-физик хоссаларини яхшилаш, унумдорлигини оширишда ноанъананавий агрорудаларни қўшимча озиқа сифатида қўллаш яхши натижалар бериши аницланган.
Тадқиқот услублари.
Тадқиқотларни ўтказишда «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари», тупроқ таркибидаги озиқа моддалар миқдорларини аниқлаш ва агрофизикавий таҳлилларда «Методика агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливных районах», «Методы агрофизических исследований почв Средней Азии», «Методы агрохимических исследований почв Средней Азии» ҳамда тажриба маълумотларини математик-статистик таҳлилида Б.А.Доспехов услубидан фойдаланилди.Жумладан, Ҳовдак бентонит лойқаси ва турли органик ўғитлар асосида тайёрланган компостларнинг кимёвий таркиби сувли эритмани спектордан утказиш йули билан СоюзНИХИ нинг (1963), (1977) услубияти асосида бажарилган. Тупроқнинг физик ҳусусиятлари: ҳажм массаси цилиндр ёрдамида (Качинский услубида, цилиндр х,ажми - 500 см3), ғоваклиги А.Р.Дояренко услубида, сув физик хоссаларидан нам сиғими (Розов усулида) (сувни тутиб қолиш қобилиятлари), тупроқнинг сув ўтказиш қобилияти квадрат Ром усулида аницланди.
Тупроқ агрокимёвий таҳлиллари СоюзНИХИ, (1963 ва 1977) услубиятлари асосида, тупроқдаги чиринди миқдори И.В.Тюрин, умумий азот, фосфор И.М.Мальцева ва П.Н.Гриценко, нитратли азот ионометрик асбобда, ҳаракатчан фосфор Б.П.Мачигин, алмашинувчи калий миқдори В.П.Протасов усулларида аницланди.
Синов ўтказилган жойнинг тупроқ ва иқлим шароитлари
Тадқиқот ишлари Сурхондарё вилояти Термиз тумани собиқ ЎзПИТИнинг Сурхондарё филиали, ҳозирда ПСУЕАИТИнинг Сурхондарё ИТС тажриба хўжалиги далаларида, ишлаб чиқариш шароитида Термиз ва Қизириқ туманларида олиб борилди. Сурхондарё вилояти республикамизнинг жанубий минтақасида жойлашган бўлиб, шимолдан жанубга 180-200 км, Fарбдан-шарцца 70-140 км кенгликка чузилган.
Вилоят ҳудудида Сурхондарё, Шерободдарё, Сангардак, Хўжаипок, Кофирнихон, Тўпаланг ва Амударёнинг ўнг қирғоғидаги дарё водийлари киради. Сурхондарё вилоятининг умумий ер майдони 2059,9 минг/га, шундан фойдаланиладиган қисми 450,2 минг/га, суғориладиган майдон 333,8 минг/га қолган 1358,7 минг /га майдон тоғлик, дарё ва кўл ҳамда бошқа ерларни ташкил этади. Бўз қўнғир тупроқлар майдони
6793 га, тақирсимон тупроқлар 82568 га, тақирсимон ўтлоқи тупроқлар 10645 га саҳро қумоқ тупроқлар 9358 га саҳро ўтлоқи тупроқлар 46417 га ва шўрхоклар 21506 гектарни ташкил этади. Саҳро минтақаси туманларига Термиз, Жарқўрғон, Музрабод, Шеробод, Қизириқ ва Ангор, Бандихон ва Қумқўрғон туманининг бир цисми киради.
Шимолдан Ҳисор, ғарбдан Бойсун, Кўҳитанг, шарқдан Боботоғ, жанубдан Амударё водийлари билан чегараланган ва яхлит Сурхон-Шеробод вох,асини ташкил этади. Вилоятнинг саҳро зонаси жанубий-Fарбдан кенг худудга тарцалган бўлиб, Ҳовдак, Учқизил, Каттақум ва Қизириқдара чўллари киради. Сурхондарё вилояти чўл зонаси суғориладиган тупроқларида автоморф ривожланиш босқичи жараёнлари кечган, лекин ўтган асрнинг охирларига келиб суғорма деҳқончиликнинг авж олиши натижасида кўплаб тупроқ гуруҳларида ярим гидроморф жараёнлар бошланган, натижада ер ости сувлари сатҳи кўтарилиб минераллашганлик даражаси ошиб борган. Яримгидроморф ва гидроморф тупроқларнинг кўпайишига имкон туғилган. Натижада фаол шўрланиш жараёнлари бошланган ва салбий сув-туз баланси шаклланиб, тупроц мелиоратив х,олати ёмонлашган.
Сурхондарё вилояти тупроқлари шўрланиш даражаси бўйича умумий ер фондига асосан цуйидагича;
Шурланмаган ерлар-100,8 минг/га бўлиб, умумий ер майдониниг 36,1%, кучсиз шўрланган ерлар 108,4 минг/га, 38,8%, ўртача шўрланган ерлар 47,6 минг/га, 17,0%, кучли шурланган ерлар 22,5 минг/га, 8,1% ни ташкил этади.
Сурхондарё вилоятида мелиоратив ҳолати қониқарсиз бўлган суғориладиган ерлар жами 19,6 минг/га ни ташкил қилади (Ер ресурслари тўғрисидаги Миллий х,исобот, Тошкент-2011й)
Сурхондарё вилоятининг турли даражада шўрланган кучли антропоген таъсирга учраган ерларида тупроқ мелиоратив ва экологик ҳолатини яхшилашга
қаратилган чора тадбирлар комплексини ишлаб чициш зарурати пайдо булмоцда.
Илмий-тадцицот ишимизда олиб борилган тажрибалар тупроқлари қадимдан суғориб келинаётган,
ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон ва ўртача шўрланган тақирсимон тупроқлар булиб, х,айдов (0-30 см) ва х,айдов ости (30-50 см) цатларида гумус мицдори 0,888-0,700%, умумий азот 0,086-0,070%, умумий фосфор 0,141-0,115%, нитрат шаклидаги азот 18,7-12,1, х,аракатчан фосфор 27,7-14,0 ва алмашинувчи калий эса 200-160 мг/кг ни ташкил цилиб, озиқа унсурлари билан кам таъминланган.
Ноанъанавий органо-минерал компостларнинг тупроқнинг агрофизикавий хусусиятларигатаъсири, тупроқ ҳажм массаси ва Fоваклигининг узгариши
Тупроқ унумдорлигини белгиловчи асосий омиллардан бири унинг агрофизик хусусиятидир.
Жумладан, тупроқнинг механик таркиби, донадорлиги, ҳажм массаси, ғоваклиги, унинг сув ўтказувчанлиги, сувни ушлаб туриш цобилияти ва бошцалар.
Ўсимликнинг илдиз тизими яхши ривожланиши, модда алмашинуви тупроқдаги газ алмашинуви микробиологик жараёнларининг мақбул ўтиши учун тупроқ нам сиғими, сувни ушлаб қолиш қобилияти яхши бўлиши керак.
Кўпчилик олимлар томонидан исботланганидек, тупроқ ҳайдов қатлами нам, ҳаво, озиқа унсурлари билан яхши таъминланса, микробиологик жараёнлар ҳам фаол кечади. Қолаверса, турли таъсирлар туфайли тупроқнинг ҳажм массаси ўзига хос равишда ўзгариб туради.
Н.А.Качинский [1; 236-318-б].
механик таркиби оғир тупроқларни ўрганиш жараёнида, тупроқнинг унумдорлик хусусияти унинг механик таркибига боғлиқ, соз механик таркибли тупроқларда қишлоқ хўжалиги экинлари ривожланиши доимо яxши бўлади деган хулосага келган.
М.Белоусов [2; 186-б], С.Н.Рыжов,
Саакянц [3; 25-26-б] ва бошцалар шундай хулосага келишганки, суғориш тупроқнинг ҳажм массасини ошириб, кимёвий таркибий қисмига ҳам таъсир этади, тупроқдаги маълум миқдорда озиқ элементлар - азот, фосфор, калий, углерод ва микро унсурларнинг ювилиб камайиб кетишига сабаб бўлади. Ф.М.Ҳасанова, М.Тожиев, А.Содиқов. [4; 237-241-б] лар суFориладиган ерларда тупроцца ишлов берувчи техника воситаларининг тупроқ зичлашиши ва ғўза
ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиб, оғир тракторлар ва занжирли тракторларнинг ишлаш давридаги тупроққа кўрсатадиган таъсири турлича эканлиги таҳлил этганлар.
Б.М.Холиқов, Р.Тиллаев,
С.Чолдонбоевлар [5; 67-70-б, 94; 67-70- б]ўтказган кўплаб илмий тадқиқотларидан олинган маълумотларга кўра, агротехник тадбирлар тупроқнинг ҳажм массаси ошиши, мақбул ҳажм массаси
ўсимликнинг яҳши ривожланишига тупроқнинг гидрометрик, аэрация, микробиология ва озиқа режимининг ҳам яхшиланишига сабаб бўлишини аницлаганлар.
Л.А.Спижевская [6; 24-б.] нинг илмий кузатув натижасига кўра, барча турдаги зироатлар ўзининг ўсув даври давомида тупроқ ҳажм массасини кўпайиши ва унинг зичлашишига сабаб бўлиб, экин майдонлари шудгор қилингандан сўнг қолдирган илдиз ва анғизлар ҳисобига тупроқ ҳажм массасининг камайишини аниқлаган.
Жумладан, бедада амал даврида тупроқ ҳайдов қатламида ҳажм массаси 1,38 г/см3 ни ташкил этган бўлса, ҳайдалгандан сўнг бу кўрсаткич 1,27 г/см3 га тенг бўлганлиги аниқланган.
Тупроқнинг зичлиги 1,1-1,3 г/см3 атрофида бўлганда ғўзанинг мақбул ўсиши ва ривожланиши учун шароит яратилади. Бундай зичликда тупроқда етарли ҳаво алмашиши, биологик активлик юзага келади ва озиқа элементларининг юқори даражада сўрилиши таъминланади, ўсимлик қийин ўзлаштирадиган озиқа унсурларининг капилляр сўрилиши осонлашади.
Юқорида баён қилинган адабиётлар таҳлилига кўра, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни ошириб боришда замонавий ресурстежамкор технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти катталиги англатилган.
Ноанъанавий агрорудалардан бентонитни қўллаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида маҳаллий ўғитлар билан аралаштириб, компост тайёрлаб уни тупроққа қўшимча озиқа сифатида қўллаш борасида илмий изланишлар ўтказилмаган.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда Сурхондарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон ҳамда ўртача шўрланган тақир ўтлоқи тупроқлари шароитида ноанъанавий органо-минерал компостларни ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларда қўллашнинг самарадорлигини ошириш мақсадида илмий тадқиқот ишлари олиб борилди.
Бизнинг изланишларимизда Ҳовдак бентонити билан турли хил гўнглар асосида тайёрланган компост меъёрларининг тупроқ ҳажм массасининг ўзгаришига таъсири 2006-2016 йиллар давомида турли меъёр ва муддатларда ғўза ва ғўза мажмуидаги зироатларда ўрганилди.
Таъкидлаш жоизки, компост меъёрлари тупроққа кузги шудгор олдидан солиниб, уларнинг сўнгги таъсирлари йиллардавомида ўрганилди.
Олиб борилган дала тажрибасида маъдан ўғитларнинг йиллик меъёрлари N-150, Р-105, К-75 кг/га бўлган вариантда баҳорда тупроқнинг 0-10; 10-20 ва 20-30 см қатламларида ҳажм массаси мутаносиб равишда 1,30; 1,32 ва 1,34
г/см3 ни ташкил қилган ҳолда, 0-30 ва 3050 см да бу кўрсаткичлар 1,32 ва 1,39 г/см3 га тенг бўлди.
Ушбу кўрсаткичлар назорат сифатида дастлабки кўрсаткичлардир.
Ғўза амал даври охирига келиб берилган ишловлар ва мавсумий суғоришларнинг таъсирида тупроқнинг 0-10, 10-20 ва 20-30 см ли
қатламларидаги ҳажм массаси дастлабки кўрсаткичлардан 0,03 ва 0,04 г/см3 га, 030 ва 30-50 см қатламда 0,03 ва 0,04 г/см3 га ортганлиги кузатилди.
Тажрибада маъдан ўғитларининг йиллик меъёрлари N-200, Р-140 ва К-100 кг/га бўлган вариантда амал даври бошида тупроқнинг 0-10; 10-20 ва 20-30 см қатламларида, ҳажм масса 1-вариант кўрсаткичларига яқин бўлди (чунки бу даврда ҳали ўғитларнинг йиллик меъёрлари тула қўлланилмаган эди). Амал даври охирида юқоридаги тупроқ қатламларида мутаносиб равишда ҳажм массалари 1,33; 1,35 ва 1,37 г/см3 ҳамда 1,35 ва 1,42 г/см3 ни ташкил қилди ёки 1-вариантга нисбатан 0,1; 0,01; 0,01 ва 0,01; 0,01 г/см3 га камроқ бўлганлиги аниқланди 1-расм.
Илмий адабиётлардан маълумки, маъдан ўғитлар меъёрларининг ортиши тупроқнинг ҳажм масасининг бироз бўлсада камайишига олиб келади. Маъдан ўғитларнинг N-150, Р-105, К-75
кг/га фонида қўшимча 15 т/га гўнг шудгордан аввал қўлланилганда чигит экиш олдидан тупроқнинг ҳажм массаси 0-10; 10-20; 20-30 ва 0-30; 30-50 см ли қатламларида мутаносиб равишда 1,29; 1,30; 1,31 ва 1,30; 1,37 г/см3 ни ташкил қилган бўлса, маъдан ўғитлар шу меъёрларда бўлган (гўнг қўлланилмаган) вариантга нисбатан 0,01; 0,02; 0,03 ва 0,02; 0,02 г/см3 га камроқ бўлди.
Бу камайиш маъдан ўғитлар N-200, Р 2 О 5 -140, К 2 О-100 кг/га меъёрда қўлланилган вариантга нисбатан ҳам шундай даражада бўлганлиги аниқланди. Айтиш керакки, бентонит ва гўнг асосида тайёрланган компостларнинг қўлланилган меъёрларидан қатъий назар назорат вариантига нисбатан тупроқнинг ҳажм массасининг чигитни экиш олдидан
Лекин, компостларнинг 16,5 т/га ва 18,0 т/га меъёрларининг тупроқнинг ҳажм массасининг ўзгаришига бўлган таъсири назоратга нисбатан юқори 15 т/га гўнг қўлланилган вариантга нисбатан ҳам 0,02 ва 0,01 г/см3 га камайишига сабаб бўлди.
Компостларнинг нисбатан юқори таъсири уларнинг 21,0 т/га меъёрда қўлланилганда кузатилиб, чигит экиш олдидан тупроқнинг 0-10; 10-20; 20-30 ва 0-30; 30-50 см ли қатламларида ҳажм массаси мутаносиб равишда 1,25; 1,26; 1,28 ва 1,26; 1,37 г/см3 ни ташкил қилди.
Бу кўрсаткичлар маъдан ўғитлар N-150, Р 2 О 5 -105, К 2 О-75 ва N-200, Р 2 О 5 -140, К 2 О-100 кг/га меъёрларда қўлланилган вариантларга нисбатан 0,05; 0,06; 0,06 ва 0,06; 0,02 г/см3 камроқдир.
ҳам амал даври охирида ҳам камайганлиги кузатилди.

1-расм. Компост меъёрлари таъсирида тупроц ^ажм массаси ва Fоваклигининг корреляцион боFлицлиги, 2006 йил.
Шунингдек, тадқиқотларда компост, гўнг ва бентонит таъсирида тупроқ ғоваклиги ва унинг ҳажм массаси орасида юқори даражада тескари корреляцион боғлиқ аниқланиб, r=-1,0 га тенглиги исботланди.
Ғўзанинг амал даври охирига келиб вариантлар ўртасидаги фарқлар сақланиб қолган ҳолда тупроқнинг барча цатламларида х,ажм массаси 0,05; 0,04; 0,03 ва 0,04; 0,02 г/см3 га ортганлиги аницланди.
Маъдан уFитларнинг N-150, Р-105, К-75 кг/га меъёрлари фонида 9,0 т/га бентонитнинг ўзи қўлланилган вариантда тупроқнинг ҳажм массаси чигит экиш даврида назорат кўрсаткичларига яқин бўлса ҳам амал даври охирида 0-30 ва 30-50 см ли цатламларда 1,34 ва 1,42 г/см3 ни ташкил қилиб, назоратга нисбатан 0,01 ва 0,02 г/см3 га камроц булди, лекин, компостни мацбул меъёрининг таъсиридан 0,02-0,03 г/см3 га купроц булгани аницланди.
Изланишларнинг кейинги иккинчи, учунчи йилларида қўлланилган компостларнинг сўнги таъсирида, қолаверса фақат маъдан ўғитлари ва бентонит (9,0 т/га) қўлланилган вариантларда ҳам тупроқнинг ҳажм массаси йилдан йилга оз бўлсада ортиб борганлиги кузатилди.
Лекин, тупроқ ҳажм массасининг ортиб бориши сўнгги таъсирларида ҳам гўнг ва компостлар қўлланилган вариантларда назоратга нисбатан камроқ эканлиги аниқланди. Ҳаттоки компостларнинг таъсирининг учунчи йилда чигит экиш даврида маъдан уFитлар N-150, Р 2 О 5 -Ю5, К 2 О-75 кг/га меъёрларда ўғитлар фонида (15 т/га) гўнг қўлланилган вариантда бу курсаткичлар 0,03 г/см3 га, компостларни мақбул меъёрлари (21,0 т/га) цулланилган вариантда х,ам 0,02 г/см3 га ортганлиги кузатилдики, бу ҳолат қўлланилган гўнг ва компостларни сўнги таъсирларининг 3-йилида камайиб боришидан далолат беради.
Демак, маъдан ўғитлар меъёрларининг N-150, Р-105, К-75 кг/га дан N-200, Р-140, К-100 кг/га гача, компост меъёрлари 16,5 т/га дан - 21,0 т/га гача ва 15 т/га гўнг қўлланилган биринчи йилида, улар таъсиридан тупроцнинг х,ажм массаси 0,01-0,03 г/см3 га камайганлиги кузатилди. Компостларнинг сўнгги таъсирлари камайиб бориши, ҳатто 9,0 т/га бентонитнинг учинчи йилги сўнгги таъсири деярли назорат вариант кўрсаткичларига тенг бўлиб қолиши кузатилди.
Ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқларда, турли меъёрларда суғориш натижасида тупроқнинг агрегат ҳолати тез ўзгаради ва физик ҳолатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
Ҳажм масса ва ундан келиб чиқадиган ғоваклик тупроқдаги гумуснинг миқдорига боғлиқ бўлиб, тупроқнинг сингдириш қобилиятига ҳам таъсир этади.
Бизнинг тадқиқотда ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлар ғоваклигининг ўзгаришига қўлланилган компост меъёрларининг таъсири аницланди.
Маъдан уFитларининг N-150, Р-105, К-75 кг/га фонида 15 т/га гунг ва бентонитларнинг1,5; 3,0; 6,0 ва 9,0 т/га меъёрлари асосида тайёрланган компостларни қўллашда тупроқ ғоваклиги нафақат маъдан ўғитлар, қолаверса гўнг қўлланилган вариантларга нисбатан ҳам ошганлиги кузатилди.
Тажрибада қўлланилган компост меъёрларининг нисбатан юқори таъсири уларнинг 21 т/га (15+6,0) меъёрида бўлиб, бу вариантда чигитни экиш олдидан тупроцнинг 0-10; 10-20; 20-30 ва 0-30; 30-50 см ли цатламларида ғоваклиги мутаносиб равишда 51,9; 51,5; 50,8 ва 51,8; 47,3% ни ташкил қилган ҳолда назорат вариантдан 1,9 ва 2,3; 2,3 ва 2,2; 0,8% га, 15 т/га гўнг қўлланилган андоза вариантга нисбатан эса 1,5; 1,5; 1,2 ва 1,4% га юцори булди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлар шароитида тупрқнинг физик ҳолатларидан ғоваклигини яхшилаш учун маъдан ўғитларнинг N-150, Р-105, К75 кг/га меъёрларида 15 т/га гўнг ва 6,0 т/га бентонит лойқаси асосида тайёрланган 21,0 т органо-минерал компостларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Чунки тупроқ ғоваклигининг ошиши ҳам иссиқлик, сув, ҳаво, микробиологик жараёнларга ижобий таъсир кўрсатиб, ўсимликни озиқа режимини яхшилашга олиб келади.
Цулланилган органо-минерал компостларнинг тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва нам сиғимига таъсири
Тупроқнинг сув-физик
ҳусусиятларидан яна бири унинг сув ўтказувчанлиги бўлиб, суғориш технологияси элементларини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Жумладан, сув ўтказувчанлик оптимал бўлганда тупроқнинг намланиши керак бўлган қатлами тез намланади ва эгатларда сув сатҳини ошириш имкониятини беради.
Шу сабабли сувнинг оқовага чиқиши камаяди, ўқариқлар орасидаги масофани тўғри белгилаш, далани бир текис суғориш ва сувдан фойдаланиш коэффициентини ошириш имкони яратилади.
Таъкидлаш жоизки, маданий ҳолатига қараб, бир типга мансуб тупроқларда ҳам турли сабаблар таъсирида сув ўтказувчанлик фарқланиши мумкин М.М.Саримсоқов [7; 57-59-б].
Умуман олганда эса, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги сувни сингдириб олиши, сўнгра қатламларининг пастки қисмига ўтказиши билан белгиланади. Агар тупроқнинг ҳажм массаси ортиб,
ғоваклиги камайса, пастки қатламларга фильтрацияси (шимилиши) ҳам пасаяди. Қолаверса, тупроқнинг сув ўтказувчанлигига қўлланилган барча агротехник тадбирлар таъсир кўрсатади.
Бизнинг изланишларимизда эса бентонит ва гўнг асосида тайёрланган компост меъёрларининг тупроқ сув ўтказувчанлигига таъсири ўрганилди (1-жадвал ).
Изланишларнинг иккинчи йилида, яъни компостларнинг 1-чи йил сўнги таъсирида назорат вариантида (N-150, Р105, К-75 кг/га), амал даври бошида тупроқ сув ўтказувчанлиги кузатув соатларининг бошида 1 соатда 330 м3/га тенг бўлган бўлса, бу кўрсаткич 6 соатда 723 м3/га ни ташкил қилди.
Бу кўрсаткичлар биринчи йилдагига нисбатан 8,0 м3/га фарқланади холос, чунки бу вариантда фақат маъдан ўғитлари назорат сифатида қўлланилган эди. Амал даврининг охирида минерал ўғитларнинг нафақат N-150, Р-105, К-75 кг/га қўлланилган (1) вариантда, қолаверса N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрларининг таъсирида ҳам тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ўзгармаганлиги аниқланди ва вариантларда (1 ва 2) мутаносиб равишда амал даври охирида 6 соатда 516-521 м3/га ни ташкил қилди.
Маъдан ўғитларнинг N-150, Р-105, К-75 кг/га меъёрлари фонида 15 т/га гўнг қўлланилган вариантда, иккинчи йил шароитида кузатувнинг 1-соатида 337 м3/га, 6 соатда 730 м3/га сувни сингдирган ҳолда (экиш олдидан) сўнги таъсири биринчи йилига нисбатан бу кўрсаткичлар 13,0 ва 33,0 м3/га камайганлиги аниқланди.
Бу вариантда амал даври охирида кузатувнинг 1-соатида 231 м3/га, 6 соатда эса 526 м3/га сув сингдирилган ҳолда биринчи йили бу кўрсаткичлар 240 ва 567 м3/га тенг бўлган эди, сўнги таъсири йилида сув ўтказувчанлик 9,0 ва 41,0
м3/га камайгани кузатилди. Лекин, таъкидлаш жоизки, гўнг (15 т/га) қўлланилган вариантда унинг таъсиридан иккинчи йил ҳам, сўнги таъсиридан учунчи йилда ҳам тупроқнинг сув ўтказувчанлиги назорат вариантига (1) нисбатан амал даври охирида 16 ва 10 м3/га ортганлиги аницланди.
Демак, ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлар шароитида гектарига 15 тонна гўнг қўлланилганда тупроқнинг нафақат агрофизик хусусиятлари, цолаверса сув-физик хусусиятлари ҳам яхшиланиши кузатилди.
Қўлланилган компост меъёрларининг 16,5 т/га дан 18,0; 21,0
т/га гача ортиши билан тупроцнинг сув-физик хоссаларидан сув ўтказувчанлиги назоратга ва гўнг қўлланилган вариантга нисбатан ҳам янада яхшиланганлиги аницланди.
Нисбатан юқори кўрсаткичлар компостнинг 21,0 т/га меъёрида олиниб, чигит экиш олдидан кузатув соатларига мутаносиб равишда тупроқнинг сув ўтказувчанлиги 352; 534; 671; 715; 737 ва 746 м3/га ни, амал даври охирида эса 248; 374; 485; 513; 533 ва 543 м3/га ни ташкил цилди.
Барча вариантларда кузатилганидек, бунда ҳам кузатувнинг 1-соатидан 6-соатига томон тупроцнинг сув сингдириш қобилияти пасайиб бориши аниқланди. Кузатувнинг охирги соатидаги кўрсаткичлар назорат вариантига нисбатан 23 ва 27 м3/га, маъдан уFитлари N-200, Р2О5-140, К2О-100 кг/га қўлланилган вариантга нисбатан 22 м3/га, 3-вариантга нисбатан эса 16 ва 17 м3/га ортицча булганлиги аницланди. Мацбул х,исобланган 6-вариантда қўлланилган компостнинг (21,0 т/га) сўнгги таъсири, унинг таъсирига нисбатан 36 ва 45 м3/га камроц булди. Бу эса тупроқнинг сув ўтказувчанлигига цулланилган компост меъёрларининг 1-чи йилдаги таъсири нисбатан юқори булганлигидан далолат беради.
Компост меъёрларини янада, 24,0 т/га кўпайтириш натижасида тупроқ сув ўтказувчанлиги кўрсаткичлари унинг мақбул меъёрига (21,0 т/га) нисбатан кузатувнинг охирги соатларида деярли фарцланмади.
Маъдан уFитлар фонида (N-150, Р 2 О 5 -Ю5, К 2 О-75 кг/га) 9,0 т/га бентонит қўлланилган вариантда кўрсаткичлар назоратдан юцори (8-11 м3/га) булган ҳолда гўнг ва компост меъёрлари қўлланилган вариантларга нисбатан кам булганлиги кузатилди.
Изланишларнинг 3 йилида ҳам вариантлар орасида юқоридагидек қонуниятлар асосида кўрсаткичлар олинди, лекин уларда компостларнинг таъсири биринчи йилги ва сўнги таъсирини 1 йилига нисбатан камайиб борганлиги аницланди.
Цулланилган ноанъанавий органоминерал компостлар меъёрининг тупроқнинг чекланган нам сиғимига нисбатан юқори (22,0%) кўрсаткичи компост меъёрлари 21,0 т/га цулланилганда (0-50 см да) булиб, бу кўрсаткич назоратдан 0,5% кўп бўлганлиги аниқланди. Тупроқнинг пастки қатламларида эса дала нам сиғимининг фарқи назоратга нисбатан 0,1% га тенг булди.
Фақат бентонит (9,0 т/га) цулланилган вариантда тупроцнинг 0-50; 0-70 ва 0-100 см ли цатламларида чекланган дала нам сиғими 21,6; 21,4 ва 21,4% ни ташкил қилган ҳолда назоратдан 0,1-0,2% (0-50 см да) га фарцланди. Изланишларнинг 3-йилида қўлланилган компостларнинг турли меъёрларида сўнги таъсири барча вариантларда ЧДНС деярли назорат вариантига яқин бўлиб қолганлиги, бироқ мақбул меъёрларида бу кўрсаткичнинг назоратдан фарқи сезиларли бўлганлиги аниқланди.
Изланишларда 15 тонна қорамол гўнгги ва 6 тонна бентонит лойқаси асосида тайёрланган ноанъанавий органо-минерал компостларнинг мақбул меъёри 21,0 тонна қўлланилганда тупроқнинг сув-физик ва агрофизик хусусиятлари назоратга нисбатан яхшиланганлиги кузатилди.
Турли меъёрларда қўшимча озиқа сифатида қўлланилган органо-минерал компостларнинг тупроқ агрофизик хусусиятларига сўнгги таъсирларининг камайиб бориши кузатилди, лекин
қўлланилган ноанъанавий органоминерал компостларнинг мақбул меъёрида уларнинг сўнгги таъсирларининг камайиб бориши тажрибадаги бошқа вариантларга нисбатан сезиларли даражада кам бўлганлиги кузатилмади.
Органо-минерал компостларнинг мақбул 21,0 т меъёрини ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлада кузги шудгордан аввал қўшимча озиқа сифатида қўллаш тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва нам сиғимининг яхшиланишига бўлган таъсири уларнинг сўнгги учунчи йилида ҳам ижобий бўлганлиги аниқланди.
1-жадвал
Компост меъёрларининг тупроқ сув ўтказувчанлигига таъсири.
s ю н 05 H H К 05 К 05 CQ |
Маъдан ўғитларининг йиллик меъёрлари, кг/га |
Компост, гўнг ва бентонитн и 3 йиллик меъёрлари, т/га |
Экишдан олдин |
Амал даври охирида |
||||||||||||
N |
Р 2 О 5 |
К 2 О |
кузатувлар давомида (соат) сингиган сув миқдори (м 3 /га) |
|||||||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
|||||
1 |
15 0 |
105 |
75 |
- |
33 5 |
51 5 |
65 7 |
69 9 |
71 8 |
73 1 |
23 0 |
36 3 |
47 8 |
50 8 |
52 7 |
541 |
2 |
20 0 |
140 |
100 |
- |
33 9 |
52 4 |
67 0 |
71 7 |
74 0 |
75 8 |
23 6 |
37 2 |
49 0 |
52 4 |
54 5 |
562 |
3 |
15 0 |
105 |
75 |
15 (гўнг) |
35 0 |
53 0 |
67 6 |
72 2 |
74 6 |
76 3 |
24 0 |
37 7 |
49 4 |
52 9 |
55 0 |
567 |
4 |
15 0 |
105 |
75 |
15+1,5(16,5 ) |
36 0 |
53 6 |
68 0 |
72 5 |
75 2 |
77 0 |
24 5 |
38 2 |
50 0 |
53 4 |
55 6 |
574 |
5 |
15 0 |
105 |
75 |
15+3,0(18,0 ) |
36 7 |
54 1 |
68 6 |
73 1 |
76 0 |
77 3 |
25 1 |
38 6 |
50 6 |
54 1 |
56 2 |
581 |
6 |
15 0 |
105 |
75 |
15+6,0(21,0 ) |
38 1 |
55 1 |
69 3 |
73 8 |
76 7 |
78 2 |
25 8 |
39 3 |
51 4 |
54 9 |
57 1 |
588 |
7 |
15 0 |
105 |
75 |
15+9,0(24,0 ) |
38 8 |
55 0 |
69 0 |
73 6 |
76 5 |
78 0 |
25 6 |
39 2 |
51 2 |
54 7 |
57 0 |
586 |
8 |
15 0 |
105 |
75 |
9,0(бентон ит) |
35 7 |
53 4 |
67 7 |
72 7 |
74 8 |
76 5 |
24 0 |
37 6 |
49 6 |
53 1 |
55 0 |
566 |
Қўлланилган органо-минерал сифатини ошириш учун албатта тупроқ компостларнинг тупроқдаги чиринди, ялпи азот ва ҳаракатчан озиқа унсурларининг ўзгаришига таъсири ҳақида
Деҳқончиликда қишлоқ ҳўжалиги экинларининг маҳсулдорлиги ва унумдорлигини тиклаш ва яхшилаш энг долзарб вазифа ҳисобланади.
Маълумки, қўлланилган маъдан ўғитлар (NPK) тупроқдаги чиринди миқдорини оширмайди, балки унинг заҳирасининг парчаланиши ва сацланишига ижобий таъсир этади.
Д.В.Харьков, Ф.Е.Кольясева [8; 4-11-б] ларнинг маълумотларига кўра, тупроққа бериладиган йиллик маьдан ўғитларнинг меъёрини ошириб бориш ҳосилдорликнинг ошишига ижобий таъсир этади, азотли ўғитлар меъёрини мавсумда 90 кг/га дан 240 кг/га кўпайтириш ижобий натижалар берганлиги исботланган.
Қишлоқ хўжалиги экинлари парваришида тупроққа маъдан ўғитларга қўшимча органик ўғитларни қўллаш минерал озицалар самарасини оширади.
Тупроқ унумдорлигини оширишда ортиқча минерал ўғитлардан фойдаланиш етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархининг ошиб кетишига ва минерал ўғитлар самарасининг кескин камайишига сабаб бўлади А.Т.Азизов [9; 35-39-6].
Тупроқдаги чиринди (гумус) миқдорини оширувчи омилларнинг асосийси, бу органик ўғитлар ва компостлардан фойдаланиш, экинларни алмашлаб, навбатлаб ва такрорий экишдир.
Тажрибада қўлланилган бентонит лойқалари ярим чириган гўнг билан компост тайёрлаш учун мақбул хомашё ҳисобланади. Умуман олганда эса чириндининг кўп бўлиши тупроқ унумдорлигини белгилайди, чунки унинг таркибида умумий азот, фосфор, калий, карбонат ангидридлардан ташқари, гумин, улмин ва фульво ва крен кислоталар борки, булар тупроқнинг сувга чидамли макро ва микроструктурасини яхшилайди Р.Мусаев [10; 16-17-6].
Тадқиқотларимизда, бентонит ва гўнг асосида тайёрланган компост меъёрларининг тупроқ унумдорлигига ундаги умумий чиринди, азот ва фосфор ва ҳаракатчан озиқа унсурларининг мицдорларига таъсири аницланди.
Тадқиқотларнинг биринчи йилида қўлланилган компостларнинг тупроқ унумидорлигининг ўзгаришига бўлган таъсири ва сунгги таъсирлари (2-жадвал) урганилди.
Тажрибани бошлашдан олдин ҳали компостлар қўлланмасдан аввал олинган тупроқ намуналарида умумий чиринди мицдори 0-30 ва 30-50 см ли цатламларда мутаносиб равишда 0,888 ва 0,700% ни ташкил цилган х,олда, 2006-йилда, Fузани амал даври охирида маъдан уFитлар N-150, Р-105, К-75 кг/га меъёрларда қўлланилган назорат вариантда юқоридаги тупроқ қатламларидаги гумус миқдори 0,890 ва 0,700% га тенг 6улганлиги аницланди.
Шунингдек, бу вариантда ялпи азот ва фосфорнинг дастлабки миқдорлари тупроқ қатламларига мутаносиб равишда 0,086-0,070 ва 0,141-0,115% ни ташкил цилган х,олда, 2006-йилнинг кузида бу курсаткичлар 0,089-0,073 ва 0,142 ва 0,117% га тенг булди.
Демак, назорат вариантида умумий чиринди, азот ва фосфорнинг миқдорлари биринчи йилдан сўнг деярли узгармаганлиги кузатилди.
Маъдан уFитлар N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрларда қўлланилган иккинчи вариантда, тупроқнинг юқоридаги қатламларида, умумий чиринди, азот ва фосфор миқдорлари мутаносиб равишда 0,898-0,711; 0,094-0,074 ва 0,149-0,119% ни ташкил қилди. Бу вариантда ҳам, тажрибанинг биринчи йилдан сўнг тупроқда чиринди миқдори кам ўзгарган ҳолда умумий азот, фосфор миқдори 0,005-0,007% га ошганлиги аницланди. Бу ҳолатни қўлланилган азот ўғитларининг ўсимлик ривожланиши учун ҳам сарфлангани билан ифодалаш мумкин.
Маъдан уFитларининг N-150, Р-105, К-75 кг/га меъёрлари фонида 15 т/га гўнг қўлланилган вариантда, 2006 йилнинг кузига келиб (ғўза амал даври охирида) тупроцнинг 0-30 ва 30-50 см қатламларида чиринди миқдори, 0,980 ва 0,708% ни ташкил қилиб, дастлабки х,олатига нисбатан 0-30 см да 0,092% га ортганлиги аницланди.
Қўлланилган гўнгнинг биринчи йили минераллашуви натижасида тупроцнинг х,айдов (0-30) цатламида чиринди миқдори нисбатан ортганлиги кузатилди. Шунингдек, бу вариантда умумий азот миқдори ҳам 0,007% га ортганлиги, қолаверса умумий азот тупроқдаги чиринди таркибига боғлиқдир. Тупроқнинг ҳайдов қатламида умумий фосфор миқдори 0,005% га узгаргани, х,айдов остки қатламида эса бу кўрсаткичлар деярли узгармаганлиги аницланди.
Изланишларининг биринчи йилида бентонит ва гўнг асосида тайёрланган компост меъёрининг таъсири тупроқдаги чиринди, умумий азот микдорининг фақат (15 т/га) гўнг қўлланилган вариантга нисбатан бирмунча ошганлиги кузатилди.
Бу ҳолатни компостларни тайёрлашда маълум муддатда етарли намлик ва ҳарорат остида бентонит билан аралаштирилган гўнгнинг сифати яхшиланганлиги, унинг таркибидаги озиқа элементларининг ошганлиги ва таъсири ҳам ортганлиги билан ифодалаш мумкин булади.
Бу вариантларда компост меъёрлари (16,5; 18,0; 21,0 ва 24,0 т/га) га мутаносиб равишда тупроцнинг 0-30 ва 30-50 см ли цатламларида чиринди мицдори 0,990-0,710; 0,990-0,710; 1,0100,715; 1,000-0,710% ни, умумий азот -0,090-0,070; 0,090-0,069; 0,096-0,076 ва 0,095-0,071% ни ташкил цилди.
Компост меъёрларининг тупроқдаги чиринди, умумий азот ва фосфор миқдорларининг ўзгаришига мақбул таъсири 21,0 т/га қўлланилганда кузатилиб, чиринди миқдори назоратга нисбатан 0,12-0,015% га, умумий азот 0,006% га ортди.
Тажрибада N-150, Р-105, К-75 кг/га ўғит меъёрлари фонида фақат (9,0 т/га) бентонит қўлланилган вариантда тупроқдаги умумий азот миқдорининг назоратга нисбатан ортиши кузатилмади, бироқ умумий фосфор миқдори тупроқнинг ҳайдов қатламида 0,006% га юцори булганлиги аницланди.
Изланишларнинг иккинчи йилида (цулланилган компостларнинг 1-йил сўнги таъсири йилида) барча вариантларда (шу жумладан назоратда ҳам) умумий чиринди, азот ва фосфор миқдорларининг биринчи йилга нисбатан камайгани кузатилдики, бу тупроқда кечадиган микробиологик, агрокимёвий ўзгаришларга, қолаверса ўсимликларнинг озиқа унсурларини узлаштиришига боFлицдир.
Ноанъанавий агрорудаларнинг фақат ўзини ишлатгандан кўра, уларни гўнг билан аралаштириб компост сифатида қўлланилса тупроқ унумдорлигининг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатиши нисбатан юқори булиши аницланди.
Тажрибаларнинг учунчи йилига келиб қўлланилган компост меъёрларининг таъсири сусайиб, чиринди, умумий азот ва фосфор миқдорлари айрим вариантларда назоратга яқин кўрсаткичга эга булганлиги аницланди.
Ноанъанавий органо-минерал компостларни ҳар уч йилда юқорида таъкидланган меъёрда кузги шудгордан аввал қўшимча озиқа сифатида қўллаш уларнинг таъсири ва сўнги таъсирларида тупроқдаги озиқа унсурларининг кўпайишига ижобий таъсир этиши исботланди.
2-расм Компостлар таъсирида озиқ элементларининг ўзгариши орасидаги корреляцион боғлиқлик
Қўлланилган гўнг, бентонит ва компостлар таъсирида тупроқдаги умумий ҳамда ҳаракатчан шаклдаги озиқ элементларининг ўзгариши орасида юқори даражада ижобий корреляцион боғлиқ аниқланиб, корреляция коэффициенти r=0,731 га тенглиги исботланди
қарамай, пахта ва ғўза мажмуидаги экинлар ҳосилининг ортишига олиб келмаяпти. Чунки, азотли ўғитлар ғўзада қўлланилганда уларнинг ўзлаштириш коэффициенти паст эканлиги (нишонланган азот) N15 қўллаш орқали ҳам аниқланган.
Азотли ўғитларнинг фойдали

Тупроқ унумдорлиги нафақат умумий чиринди, азот, фосфор ва калийнинг миқдорлари, қолаверса уларнинг ўсимлик томонидан осон ўзлаштириладиган ҳаракатчан шакллари нитратли, амиакли азот, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий билан қай даражада таъминланганлигига ҳам боғлиқдир.
Тупроқ турларига боғлиқ ҳолда нитратли азот динамикасининг ўзгариши жуда кўп илмий изланишларда ўрганилган Н.М.Ибрагимов [11; 46-48-б]. Ҳозирда ҳам азотли ўғит меъёрларини 200 кг/га дан ортиқ қўлланилишига коэффициентларини ошириш тупроққа органо-маъдан компостларни қўллашдир. Шунинг учун изланишларимизда қўлланилган (бентонит ва гўнг асосида тайёрланган) компост меъёрларининг тупроқдаги нитратли азот миқдори ўзгаришига таъсири тадқиқ қилинди.
Олинган маълумотларнинг кўрсатишича, тупроқда дастлабки нитратли азот миқдорлари 0-30 ва 30-50 см да мутаносиб равишда 18,7-12,1 мг/кг ни ташкил қилган ҳолда изланишларнинг 2-йилида ғўзанинг амал даври охирида назорат вариантида (N-150, Р2О5-105, К2О-75 кг/га) тупроқнинг юқори қатламларида нитратли азот мицдорлари 19,4-12,4 мг/кг га тенг булди, ёки дастлабки холатидан 0,7-0,3 мг/кг га ортганлиги аницланди.
Изланишларнинг 2 йилида тупроқдаги нитратли азот миқдори қўлланилган маъдан ўғитларнинг ва компост меъёрларига боғлиқ ҳолда ошиб бориши аниқланди. Таъкидлаш жоизки, айниқса турли меъёрда компост қўлланилган вариантларда, иккинчи йили компостларнинг энг мақбул таъсири 21,0 т/га 1:04 нисбатда (15 т қорамол гўнгги+6,0 т бентонит лойқаси) меъёрда цулланилганда тупроцдаги нитратли азот мицдори 0-30 ва 30-50 см да мутаносиб равишда 24,2-13,5 мг/кг ни ташкил этиб, андоза вариантга нисбатан 2,0-0,7 мг/кг устун булганлиги кузатилдики, буни эса қўлланилган компостларнинг органик қисмининг жадал маъданлашувидан деб ҳисоблаш мумкин булади.
Тажрибада изланишларнинг учунчи йилига келиб вариантларда тупроқдаги нитратли азот миқдори бироз камайганлиги ўсимликлар тамонидан ўзлаштирилганлиги ва компостларнинг сўнги таъсирининг камайиб бориши билан ифодаланади.
Қўлланилган маъдан ўғитлар ва компост меъёрларининг ортиб бориши билан тупроқдаги ҳаракатчан фосфор мицдорларининг йилдан-йилга купайиб бориши кузатилди. Назорат вариантида тупроцнинг 0-30 ва 30-50 см ли қатламларида изланиш йилларида мутаносиб равишда ғўза амал даври охирида ҳаракатчан фосфор миқдорлари 28,0-14,0; 28,9-14,0 ва 29,1-14,4 мг/кг ни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар дастлабки холатидан 0,3-0,1 мг/кг га ортицдир.
Маъдан уFитларнинг N-200, Р2О5-140, К2О-100 кг/га меъёрлари цулланилган вариантда эса бу курсаткичлар 29,1-14,2; 29,8-14,2 ва 30,014,5 мг/кг ни ташкил қилиб, назоратдан 0-30 ва 30-50 см цатламларда (охирги йили) 0,9-0,1 мг/кг га юцори булди.
Қўлланилган компостларнинг энг мақбул таъсири 21,0 т/га (15+6,0) меъёрда тупроқдаги ҳаракатчан фосфор мицдори изланишларнинг сунгги 3-йилида хам юцоридаги цатламларда 32,915,8 мг/кг ни ташкил қилиб, назорат вариантидан 3,8-1,4 мг/кг, фацат 15,0 тонна гўнг солинган вариантга нисбатан 1,9 мг/кг ва фақат бентонит (9,0 т/га) цулланилганга нисбатан эса 3,3 мг/кг га юцори булганлиги исботланди.
Қўшимча озиқалар гўнг ва турли меъёрдаги компостлар қўлланилган вариантларда тупроқда калий мувозанати деярли қониқарли бўлиб, энг мақбул ҳисобланган яъни 21,0 т компост цулланилганда изланишларнинг 2-йилида амал даври охирида К 2 О мицдори 235-170 мг/кг ни ташкил цилиб, тупроқнинг дастлабки ҳолатидан 35,0 мг/кг га ортиқроқ бўлди. Тадқиқотнинг сунгги 3-йилида бу курсаткич назорат вариантга нисбатан 30,0 мг/кг кўп эканлиги аницланди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, цулланилган ноанъанавий органоминерал компост меъёрларининг тупроқдаги умумий ва ҳаракатчан озиқа унсурларининг кўпайишига таъсири ва сўнгги таъсирлари ижобий бўлиб, уларнинг сўнгги учинчи йилги таъсирининг нисбатан камайиб бориши кузатилди.
Ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлар шароитида тупроқнинг унумдорлигини сақлаш ва ошириб боришда қўшимча озиқа сифатида компостларни қўшимча озиқа сифатида уч йилда бир марта шудгордан аввал қўллаш ижобий самара бериши аницланди.
3-жадвалКомпост меъёрларининг тупроқдаги озиқа унсурлари ҳаракатчан шаклларининг ўзгаришига таъсири (мг/кг), 2007 й. амал даври охирида
H S к ю а а ЛЗ су со н |
Маъдан ўғитларининг йиллик меъёрлари, кг/га |
Компост, гўнг ва бентонитнинг 3 йиллик меъёрлари, т/га |
N-NO 3 |
P 2 O 5 |
K 2 O |
|||||
тупроқ қатламлари, см |
||||||||||
N |
Р 2 О 5 |
К 2 О |
0-30 |
30-50 |
0-30 |
30-50 |
0-30 |
30-50 |
||
1 |
150 |
105 |
75 |
- |
19,4 |
12,4 |
28,9 |
14,0 |
210 |
180 |
2 |
200 |
140 |
100 |
- |
22,2 |
12,8 |
29,8 |
14,2 |
220 |
170 |
3 |
150 |
105 |
75 |
15 (гўнг) |
23,1 |
11,9 |
30,4 |
14,5 |
225 |
170 |
4 |
150 |
105 |
75 |
15+1,5(16,5) |
23,5 |
12,8 |
31,2 |
15,0 |
235 |
160 |
5 |
150 |
105 |
75 |
15+3,0(18,0) |
23,5 |
13,0 |
31,8 |
15,1 |
230 |
170 |
6 |
150 |
105 |
75 |
15+6,0(21,0) |
24,2 |
13,5 |
32,4 |
15,4 |
240 |
180 |
7 |
150 |
105 |
75 |
15+9,0(24,0) |
23,8 |
13,4 |
31,8 |
15,3 |
240 |
180 |
8 |
150 |
105 |
75 |
9,0(бентонит) |
20,3 |
12,2 |
29,0 |
11,8 |
210 |
160 |
Олиб борилган кўп йиллик тадқиқот ишлари натижасида маълум бўлдики сўнгги йилларда тупроқ унумдорлигини оширишда ва тупроқ таркибида камайиб бораётган озиқа унсурларининг миқдорини ошириб боришда минерал ўғитларга қўшимча сифатида ноанъанавий органо-минерал компостларни қўллаш гумус, умумий ва ҳаракатчан шаклдаги озиқа унсурларининг кўпайиши ва самарасининг ошишига сабаб бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
-
1. Качинский Н.А. Структура почвы. // В кн.: Физика почвы, Москва, 1965; С. 236-318.
-
2. Белоусов М.А.Физиологические основы корневого питания хлопчатника.– Ташкент: Узбекистан, 1964. 186 с.
-
3. Рыжов С.Н., Саакянц К.Б. Изменение химических и физических свойств сероземов под влиянием окультуривания//Труды САГУ, Вып.138, Ташкент, 1958. –С. 25-26.
-
4. Ҳасанова Ф.М., Тожиев М., Содиқов А. Суғориладиган ерларда тупроққа ишлов берувчи техника воситаларнинг тупроқ зичлашиши ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири // Халқаро илмий-амалий конференция маърузалари асосида мақоллар тўплами. I-қисм. –Тошкент:, Ўзбекистон, 2007. –Б. 237-241.
-
5. Спижевская Л.А. Влияние однолетных и многолетных культур на плодородие почвы и урожай хлопка: Автореф.дисс... к-дат.сел. хоз наук.-Ташкент, 1963. –24 с.
-
6. Саримсоқов М.М. «Пахтачиликда сув тежамкорлиги». Тупроқ унумдорлигини оширишнинг илмий ва амалий асослари // Халқароилмий-амалий конференция маърузалариасосидагимақолалар тўплами. –Тошкент: Ўзбекистон, 2007. –Б. 57-59.
-
7. Харьков Д.В, Кольясева Ф.Е. Химизация культуры хлопчатника. Потребность среднеазиатских почв в удобрениях. – Ташкент: Госиздат, 1933. – С. 4-11.
-
8. Азизов А.Т. Влияние разовых норм фосфорных и калийных удобрений на накопление в почве органических остатков люцерны // Труды ин-та СоюзНИХИ. –Ташкент. Вып. 65. 1999. -С.35-39.
-
9. Мусаев Р. Фарғона вилоятининг ўтлоқи-соз тупроқлари шароитида ғўза навларини мақбул ўғит ва суғориш тартиблари: қишлоқ хўжалик фанлари номзоди. Дисс. –Тошкент, 1997. –128 б.
-
10. Мусаев Р. Эффективность норм удобрений на сортах хлопчатника в зависимости от густоты стояния в условиях луговых почв Ферганской области: Автореф.дисс... к-дат.сел. хоз наук.-Ташкент, 1997. –Б. 16-17.
-
11. Ибрагимов Н.М. “Минерал ўғит меъёрларининг кузги буғдой NРК ни ўзлаштириши ва ер усти биомассасига таъсири” Тупроқ унумдорлигини оширишнинг илмий ва амалий асослари // Халқоро илмий-амалий коференция маьрузалари асосидаги мақолалар тўплами.–Тошкент: Ўзбекистон, 2007. –Б.46-48.
Список литературы Тупроқ унумдорлигига ноанъанавий органо-минерал компостларни қўллаш самарадорлиги
- Качинский Н.А. Структура почвы. // В кн.: Физика почвы, Москва, 1965; С. 236-318.
- Белоусов М.А.Физиологические основы корневого питания хлопчатника.– Ташкент: Узбекистан, 1964. 186 с.
- Рыжов С.Н., Саакянц К.Б. Изменение химических и физических свойств сероземов под влиянием окультуривания//Труды САГУ, Вып.138, Ташкент, 1958. –С. 25-26.
- Ҳасанова Ф.М., Тожиев М., Содиқов А. Суғориладиган ерларда тупроққа ишлов берувчи техника воситаларнинг тупроқ зичлашиши ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири // Халқаро илмий-амалий конференция маърузалари асосида мақоллар тўплами. I-қисм. –Тошкент:, Ўзбекистон, 2007. –Б. 237-241.
- Спижевская Л.А. Влияние однолетных и многолетных культур на плодородие почвы и урожай хлопка: Автореф.дисс... к-дат.сел. хоз наук.-Ташкент, 1963. –24 с.
- Саримсоқов М.М. «Пахтачиликда сув тежамкорлиги». Тупроқ унумдорлигини оширишнинг илмий ва амалий асослари // Халқароилмий-амалий конференция маърузалариасосидагимақолалар тўплами. –Тошкент: Ўзбекистон, 2007. –Б. 57-59.
- Харьков Д.В, Кольясева Ф.Е. Химизация культуры хлопчатника. Потребность среднеазиатских почв в удобрениях. – Ташкент: Госиздат, 1933. – С. 4-11.
- Азизов А.Т. Влияние разовых норм фосфорных и калийных удобрений на накопление в почве органических остатков люцерны // Труды ин-та СоюзНИХИ. –Ташкент. Вып. 65. 1999. -С.35-39.
- Мусаев Р. Фарғона вилоятининг ўтлоқи-соз тупроқлари шароитида ғўза навларини мақбул ўғит ва суғориш тартиблари: қишлоқ хўжалик фанлари номзоди. Дисс. –Тошкент, 1997. –128 б.
- Мусаев Р. Эффективность норм удобрений на сортах хлопчатника в зависимости от густоты стояния в условиях луговых почв Ферганской области: Автореф.дисс... к-дат.сел. хоз наук.-Ташкент, 1997. –Б. 16-17.
- Ибрагимов Н.М. “Минерал ўғит меъёрларининг кузги буғдой NРК ни ўзлаштириши ва ер усти биомассасига таъсири” Тупроқ унумдорлигини оширишнинг илмий ва амалий асослари // Халқоро илмий-амалий коференция маьрузалари асосидаги мақолалар тўплами.–Тошкент: Ўзбекистон, 2007. –Б.46-48.