Тупроа ишлов бериш усуллари амда гербицидларни ўллашни ўза майдонларидаги бегона ўтларга таъсири
Автор: Тешабаев Ш.А., Турунбоев Х.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Тупроққа оддий плуг билан 28-30 см чуқурликда шудгор қилинганда нисбатан икки ярусли плугда 28-30 см чуқурликда шудгорланганда бегона ўт қолдиқлари ва уруғларини чуқур қатламларга кўмилиши ҳамда шугорлаш олдидан кўп йиллик бегона ўтларга қарши Дафосат гербицидини 6,0 л/га меъёрда қўллаш натижасида уларнинг уруғларини ҳамда илдиз пояларини унувчанлиги паст бўлади, бунинг натижасида экин майдонларида бегона ўтларнинг зарари кескин камаяди.
Тупроқ, бегона ўт, маданий ўсимликлар, илдиз, поя, вегетация, намлик, озуқа, уруғ, унувчанлик, касаллик, зараркунанда, меъёр, муддат, майдон, плуг
Короткий адрес: https://sciup.org/140300442
IDR: 140300442
Текст научной статьи Тупроа ишлов бериш усуллари амда гербицидларни ўллашни ўза майдонларидаги бегона ўтларга таъсири
давлатларда бегона ўтларга қарши курашишда, тупроққа ҳар-хил усулларда ишлов бериш билан бирга гербицидларни шудгор олдидан, чигит экиш билан бирга ҳамда ўсимликларни вегетация даври давомида қўлланилиши натижасида юқори самара бериши аниқланган.
Тажриба тизими ва ўтказиш услубиятлари. Ғўзада олиб борилган тадқиқотлар 6 та вариант, 4 та такрорлашда ва 1 ярусда жойлаштирилиб олиб борилди.
Тадқиқот натижалари. Ҳозирги ривожланган давр қишлоқ хўжалигини инновацион технологиялар билан жадаллаштириш, бегона ўтларга қарши курашни кучайтириш ҳамда курашиш усулларини такомиллаштиришни тақазо этади.
Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда ғўза-ғалла навбатлаб экиш тизимида бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш чора-тадбирларини амалга оширишда тупроққа асосий ишлов бериш усуллари билан бирга гербицидларни қўллашни ғўза ва кузги буғдой далаларидаги бегона ўтларга таъсири ва кейинги таъсир самарадорлигини аниқлаш мақсадида ғўза майдонида олиб борилган тажрибамизда тупроққа асосий ишлов бериш ва юза ишлов беришдан олдин бегона ўтлар сони ҳисобга олиб борилди.
Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, тупроққа оддий плугда 28-30 см чуқурликда ишлов беришдан олдин даладаги бегона ўтлар сони ҳисобга олинганида, бир йилликлар сони 28 дона/м2 ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич, кўп йилликларда 23 дона/м2 ни ташкил этганлиги аниқланди. Баҳорда ушбу фонда тупроққа юза ишлов беришдан олдин бегона ўтлар сони ҳисобга олинганида, бир йилликлари сони 21 дона/м2 донага, кўп йилликлар сони 13 дона/м2 га тенг бўлганлиги қайд этилди.
Икки ярусли плугда 28-30 см чуқурликда шудгорлашдан олдин даладаги бегона ўтлар сони ҳисобга олинганида, бир йилликлар сони 29 дона/м2 ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич, кўп йилликларда 22 дона/м2 ни ташкил этганлиги аниқланди. Баҳорда ушбу фонда тупроққа юза ишлов беришдан олдин бегона ўтлар сони ҳисобга олинганида, бир йилликлари сони 14 дона/м2 донага, кўп йилликлар сони 8 дона/м2 га тенг бўлганлиги кузатилди.
Юқоридаги маълумотларга асосланиб шундай хулоса қилиш мумкинки, тупроққа оддий плуг билан 28-30 см чуқурликда шудгор қилинганда нисбатан икки ярусли плугда 28-30 см чуқурликда шудгорланганда бегона ўт қолдиқлари ва уруғларини чуқур қатламларга кўмилиши ҳамда шугорлаш олдидан кўп йиллик бегона ўтларга қарши Дафосат гербицидини 6,0 л/га меъёрда қўллаш натижасида уларнинг уруғларини ҳамда илдиз пояларини унувчанлиги паст бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Тадқиқотимизда бегона ўтларга қарши тупроққа асосий ишлов беришдан олдин Дафосат ва чигит экиш билан бирга Стомп гербицидларини уйғунлашган ҳолда қўллашни бегона ўтларни тури ҳамда таркибига таъсири самарадорлигини ўрганиш мақсадида тажриба майдонидаги барча вариантларда бегона ўтлар сони 20, 40 ва 60 кундан сўнг ҳисобга олиб борилди. Кузатувлардан олинган маълумотларга кўра, тупроққа оддий плуг билан 28-30 см чуқурликда шудгор қилиниб, бегона ўтларга қарши гербицид қўлланилмаганназорат вариантидабиринчи кузатувимизда бир йиллик бегона ўтлар сони 21,45 дона/м2 ни, кўп йиллик бегона ўтлар сони эса 14,40 дона/м2 ни, кузги шудгор олдидан Дафосат гербициди 6,0 л/га меъёрида қўлланилган вариантда бир йиллик бегона ўтлар сони 20,45 дона/м2 ни, кўп йилликлар эса 13,85 дона/м2 ни, чигит экиш билан бирга Стомп гербициди 2,0 л/га меъёрида қўлланилган вариантда бир йиллик бегона ўтлар сони 21,15 дона/м2 ни, кўп йилликлар эса 14,55 дона/м2 ни ташкил этганлиги аниқланди.
Икки ярусли плугда 28-30 см чуқурликда шудгорланиб, бегона ўтларга қарши гербицид қўлланилмаган назорат вариантида биринчи кузатувимизда бир йиллик бегона ўтлар сони 16,93 дона/м2 ни, кўп йиллик бегона ўтлар сони эса 11,95 дона/м2 ни, кузги шудгор олдидан Дафосат гербициди 6,0 л/га меъёрида қўлланилган вариантда бир йиллик бегона ўтлар сони 16,40 дона/м2 ни, кўп йилликлар эса 11,70 дона/м2 ни, чигит экиш билан бирга Стомп 4
гербициди 2,0 л/га меъёрида қўлланилган вариантда бир йиллик бегона ўтлар сони 16,85 дона/м2 ни, кўп йилликлар эса 12,20 дона/м2 ни ташкил этганлиги қайд этилди.
Икки ярусли плуг билан 28-30 см чуқурликда шудгорланиб, бегона ўтларга қарши гербицид қўлланилмаган назорат вариантида бир йиллик бегона ўтлар сони 20,80 дона/м2 (23,8%) га, кўп йиллик бегона ўтлар сони эса 13,67 дона/м2 (16,3%) га ортган бўлсада, кузги шудгор олдидан Дафосат гербициди 6,0 л/га меъёрида қўлланилган вариантда бир йиллик бегона ўтлар сони 4,70 дона/м2 (73,9%) га, кўп йилликлар эса 2,30 дона/м2 (82,0%) га, чигит экиш билан бирга Стомп гербициди 2,0 л/га меъёрида қўлланилган вариантда бир йиллик бегона ўтлар сони 2,60 дона/м2 (84,1%) га камайган бўлсада, кўп йиллик бегона ўтлар 12,63 дона/м2 (3,6%) га кўпайганлиги кузатилди.
Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, бегона ўтларга қарши тупроққа оддий плугда 28-30 см чуқурликда асосий ишлов беришга ва икки ярусли плугда 28-30 см чуқурликда асосий ишлов берилиб, шудгор олдидан Дафосат 6,0 л/га, чигит экиш билан бирга Стомп 2,0 л/га гербицидлари уйғунлашган ҳолда қўлланилганида, 20 кундан сўнг бир йиллик бегона ўтларга таъсири 77,7 %дан 84,1% гача, кўп йиллик бегона ўтларга таъсири 73,2% дан 82,0 фоизгача, 40 кундан сўнг бир йиллик бегона ўтларга таъсири 79,5% дан 85,4% гача, кўп йиллик бегона ўтларга таъсири 73,9% дан 82,7% гача, 60 кундан сўнг бир йиллик бегона ўтларга таъсири 78,7% дан 85,0% гача, кўп йиллик бегона ўтларга таъсири 59,5% дан 64,7% гача бўлганлиги аниқланди.
Тажрибада назорат вариантларида бегона ўтларни тупроққа асосий ишлов бериш усулларига нисбатан кўпайиш миқдорлари ҳисобга олинганида, тупроққа оддий плуг билан 28-30 см чуқурликда шудгор қилинган вариантга нисбатан икки ярусли плуг билан 28-30 см чуқурликда ишлов берилганида
20 кундан сўнг ҳисобга олинганида бир йиллик бегона ўтлар миқдори 8,7% га, кўп йиллик бегона ўтлар миқдори 2,3% гача, 40 кундан сўнг ҳисобга олинганида 8,9% дан 3,3% гача, 60 кундан сўнг ҳисобга олинганида 8,0% дан 2,9% гача кам униб чиққанлиги кузатилди.
Тупроққа асосий ишлов бериш усулларига нисбатан эса 20 кундан сўнг бир йиллик бегона ўтларга таъсири 6,4% гача, кўп йиллик бегона ўтларга таъсири 8,8% гача, 40 кундан сўнг бир йиллик бегона ўтларга таъсири 5,9% гача, кўп йиллик бегона штларга таъсири 8,8% гача, 60 кундан сўнг эса бир йиллик бегона ўтларга таъсири 6,3% гача, кўп йиллик бегона ўтларга таъсири 5,2% гача юқори натижа берганлиги қайд этилди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” гифармони
-
2. Мўминов К.М., Ризаев Ш.Х. Агротехнические и химические меры борбы ссорнякаминапосева хозимойпшеницы // Зерновое хозяйство. 2005. №6. С. 21-22
-
3. Ҳасанова Ф.М., Саломов Ш.Т. “Қишлоқ хўжалигида янги тежамкор агротехнологияларни жорий этиш” мавзусидаги халқаро илмий амалий конференция маърузалар тўплами. Т. 2011. Б. 258-259.
-
4. Тешабаев Ш.А., Хошимов И.Н. “Ғўза майдонларида ўсувчи бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш” АГРОИЛМ 2020 №1.Б. 57-59
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Тупроа ишлов бериш усуллари амда гербицидларни ўллашни ўза майдонларидаги бегона ўтларга таъсири
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" гифармони.
- Мўминов К.М., Ризаев Ш.Х. Агротехнические и химические меры борбы ссорнякаминапосева хозимойпшеницы // Зерновое хозяйство. 2005. №6. С. 21-22.
- Ҳасанова Ф.М., Саломов Ш.Т. "Қишлоқ хўжалигида янги тежамкор агротехнологияларни жорий этиш" мавзусидаги халқаро илмий амалий конференция маърузалар тўплами. Т. 2011. Б. 258-259.
- Тешабаев Ш.А., Хошимов И.Н. "Ғўза майдонларида ўсувчи бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш" АГРОИЛМ 2020 №1.Б. 57-59.