Тупроққа минимал ишлов бериш технологияси бўйича ишловчи комбинациялашганмакка сеялкасининг конструкциясини ишлаб чиқиш
Автор: Худойбердиев Т.С., Болтабоев Б.Р., Турсунов Б.Н., Абдуллаев О.
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Kейинги пайтларда қишлоқ хўжалик соҳасига тупроққа минимал ишлов бериш технологияси кенг кириб келмоқда. Бу технология, айниқса, ғалла ҳосили йигиштириб олингандан сўнг такрорий экин сифатида макка уруғини экиб ундан юқори хосил олинишида ўзини ижобий томонларини кўрсатмоқда. Лекин, ғалла йигиштириб олингандан сўнг, тупроқ зичлиги ўта юқорилиги учун, экиш агрегатининг тупроқ билан муносабатда бўлувчи ишчи органларни танлашда уларнинг мустахкамликка бўлган чидамлилигига катта эътибор бериш керак бўлади. Мақолада, ғалла йигиштириб олинган майдонларга бир вақтнинг ўзида макка уруғини экиб, тупроқларни ўғитлаб ва сўғориш ариғини очиб кетувчи комбинациялашган сеялканинг конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари келтирилган. Ишлаб чиқилган сеялканинг тажриба нусхаси тайёрланиб бирламчи дала синовлари ўтказилди. Синовлар, таклиф этилаётган комбинациялашган макка экувчи сеялканинг барча танланган ишчи органлари, зичлиги юқори бўлган тупроқларда самарали ишлашини ва экиш жараёни агротехник талабларга тўла жавоб беришини кўрсатди.
Ғалла ҳосили, экин майдони, тупроқ зичлиги, макка экиш сеялкаси, таянч ғилдирак, эккич, ўғитлагич, ариқ очгич, дискли миқдорлагич, йўналтирувчи планка
Короткий адрес: https://sciup.org/14125733
IDR: 14125733 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10110
Список литературы Тупроққа минимал ишлов бериш технологияси бўйича ишловчи комбинациялашганмакка сеялкасининг конструкциясини ишлаб чиқиш
- М.Х.Мамадалиев. Тупроққа минимал ишлов берувчи комбинациялашган агрегат юмшатгичнинг параметрларини асослаш. Дисс.техн.фанл.номзоди. Янги Йўл-130 бет. 66-бетлар.
- Т.С.Худойбердиев, А.Н.Худоёров, Б.Р.Болтабоев, Б.А.Раззақов. Пуштага ўғит солишни такомиллашган технологияси ва уни амалга оширувчи қурилма конструкцияси. "Агросаноат мажмуаси учун фан, таълим ва инновация: муаммолар ва истиқболлар", Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари,1-қисм. Тошкент-2019.-79-82 бетлар.
- Т.С.Худойбердиев, А.Н.Худоёров, Б.Р.Болтабоев, Б.А.Раззақов. Пушта олгич-ўғитлагич қурилмасининг тузилиши ва ишлаши. "Агросаноат мажмуаси учун фан, таълим ва инновация: муаммолар ва истиқболлар",Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари,1-қисм. Тошкент-2019.-82-85 бетлар.