Турли препаратлар самараси асосида буғдой дон ҳосилини зарарли организимлардан ҳимоя қилиш

Автор: Амирқулов О.С.

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 2 (14), 2023 года.

Бесплатный доступ

Мақолада кузги бошоқли дон экинларини зарарли организимлардан ҳимоя қилишда турли пестицидлар асосида зараркунандалардан буғдойни турли ривожланиш даврларида қарши кураш самараси кўрсатилган.

Cуспензия, пестицид, уйғунлашган, бегона ўт, касаллик, зараркунанда, ҳашарот, ҳосилдорлик, дон, яшил, муҳит, ғалла, таъсир, ўсимлик, кураш

Короткий адрес: https://sciup.org/14127516

IDR: 14127516

Текст научной статьи Турли препаратлар самараси асосида буғдой дон ҳосилини зарарли организимлардан ҳимоя қилиш

Бошоқли дон экинларини барг орқали суспензияли озиқлантиришни амалга оширганда ўсимлик соғлом, майсалар тўқ яшил рангда бўлиб, яхши ўсиб ривожланади. Суспензия ёрдамида озиқлантирилганда биринчи навбатда ўсимлик баргида яшил хлорофил миқдори кўпаяди ва ўсимлик тўқималарида хўжайра шираси биокимёвий таркиби ўзгариши натижасида ўсимлик касаллик ва зараркунандаларга ҳамда ташқи муҳит таъсирларига чидамлилиги ортади ва қўшимча дон ҳосили олиш имкони яратилади.

Эрта баҳорда туплаган ғалла майдонлар учун маъданли ўғитлар суспензияси ва пестицидлар уйғунлашган ҳолда барг орқали ишлов ўтказилиши натижасида, биринчи навбатда ғалла бегона ўтларига, зараркунанда ҳашаротлар ва касалликларнинг олди олинади, ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда кетадиган ортиқча сарф харажатларни иқтисодий тежаб қолиш имконини беради.

Бошоқли дон экинларидан юқори дон ҳосил етиштиришда, экинларга зарар келтирадиган зарарли организимлардан замбуруғли касалликлар ва бегона ўтлар, турли хил зараркунанда ҳашаротларга қарши курашда суспензия ва пестицидларни уйғунлаштириб ишлов берилганда буғдой дон ҳосили ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Кузги бошоқли дон экинларини турли бегона ўтлар, зараркунанда ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилишда суспензия ва пестицидларнинг уйғунлаштириб қўллаш усулининг ўз ўрни аҳамияти бор. Бунда ғалла агробиоценоздаги муҳим, фойдали энтомафаг ҳашаротларга таъсирини камайтириш мақсадида зарарли организмларнинг иқтисодий зарар миқдори ва мезонига амал қилган ҳолда кимёвий ишловлар муддатини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади (Танский, Тулаеева, 2007).

Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини қўллашнинг биологик ва иқтисодий самарадорлигини ошириш омилларидан бири уларни барг орқали озиқлантириш мақсадида қўлланиладиган маъдан ўғитли суспензияга қўшиб ишлатишдир. Бу усулнинг афзалиги шундан иборатки, бунда фақат суспензияли ишлов билан бирга бегона ўтлар, зараркунанда ҳашоратлар ва касалликларга қарши бир йўла кураш олиб боришга эришиш билан бирга агрокимёвий ишловларнинг таннархи ҳам пасаяди, меҳнат унумдорлиги ортади, ёқилғи-мойлаш материаллари тежаб қолинади, экинларни механик шкастланишининг олди олинади, ҳамда зарарли организмларни кимёвий перепаратларга чидамлилигининг ортиши секинлашади (Пўлатов ва б., 2009). Украиналик олимлар янада чуқурроқ тадқиқотлар ўтказиб, суғориладиган кузги ғаллада пестицидлар аралашмасини биргаликда қўллаганда зараркунанда ҳашаротларга қарши 80100 %, касалликларга қарши 90 %, бегона ўтларга қарши эса 93%, гача биологик самарага эришган (Шелудько, Тимошенко, 1988). ВИЗР (Россия) олимлари Б.А.Арешников ва С.П.Старостин (1992) Маъданли ўғитли суспензияга пестицидлар аралашмасини қўшиб ишлатишда уларнинг биологик самарадорлиги юқори бўлиши билан бирга буғдойнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир қилмаслигини таъкидлашган.

Шу мақсадда кузги буғдойга суспензияли ишлов беришда суспензияга инсектицид, фунгицид ва гербицидларни уйғунлашган ҳолда қўшиб ишлов бериш самарали ҳисобланади. Юқорида келтириб ўтилган адабиётлар шарҳидан маълум бўлишича, бошоқли дон экинларини барг орқали озиқлантириш бўйича тажрибаларда турли хил тупроқ-иқлим шароитларида ўтказилган ва уларда асосан азотли ўғитларнинг буғдой ҳосилдорлигига ва дон сифатига, пестицидлар эса суспензияга уйғунлаштирилганда фойдали энтомофаг ҳашаротларнинг қирилиб кетиш хавфи олди олинади.

Олиб борилаётган илмий-тадқиқот иши Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти (Қарши тумани марказий тажриба хўжалигида) кузги юмшоқ буғдойнинг “Туркистон” нави уруғи 12 та вариантда 4 та такрорланишда очиқ майдонда анъанавий СЗУ-3,6 ғалла экиш сеялкасида экилди.

Ўтказилган тадқиқотлардаги тупроқ, сув ва ўсимлик намуналарини таҳлили, доннинг ва уннинг технологик, нон ёпиш сифатлари дон сифатини аниқлаш Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти лабораториясида амалга оширилди ва улар буғдойнинг технологик хусусиятларини ўрганиш методикаси бўйича аниқланди (1976).

Ҳар бир вариантдан 1м.кв.майдон жойдан 3 нуқтадан ғалла ўриб олиб ҳосилдорлик аниқланди. Олинган ҳосил стандарт намликка ва 100 % тозаликка келтирилиб ҳисобланди. Математик тахлил қилиш Доспехов Б.А.методикаси усулида амалга оширилди(1985).

Ўтказилган тажрибада суспензия ва пестицидлар сепилган пайкалчаларда доннинг ҳосилдорлиги турлича ўзгариб, назорат вариантига нисбатан юқори бўлганлиги аниқланди.

Назорат вариантидаги доннинг ҳосилдорлик кўрсаткичи 41,8 ц/га, суспензия ва пестицидлар уйғунлаштирилиб ишлов берилганда 53,2-73,8 ц/га, вариантлардаги нисбатан пайкалчаларда дон ҳосилдорлиги сезиларли даражада ошиб борганлиги маълум бўлди.

Тажрибада иккинчи вариантда дон ҳосилдорлиги 53,2 ц/га, назорат вариантига нисбатан қўшимча 11,4 ц/га, суспензия 9,3 фоиз вариантда 54,4 ц/га, қўшимча назорат вариантига нисбатан 12,6 ц/га, учинчи вариантда 60,7 ц/га, назоратга нисбатан 18,9 ц/га, қўшимча дон ҳосили олинди. Бу вариантда суспензия ва пестицидлар уйғунлиги қўлланилмасдан фақат гербицид билан ишлов бериш орқали бегона ўтлар нобуд қилиниб, ўтлар таъсирида юқотиладиган дон ҳосили сақлаб қолишга эришилди. Тўртинчи вариантида 63,3 ц/га қўшимча дон ҳосили 21,5 ц/га ошди.

Ушбу вариантда бир вақт ўзида ўсимлик барг орқали озиқланади, гербицид таъсирда бегона ўтлар нобуд бўлиши кузатилади. Инсектицид вариантда 60,9 ц/га, қўшимча дон

ҳосили 19,1 ц/га, ошиб бориши маълум бўлди. Ушбу вариантда ўсимлик зарарли хасва, трпис, ғалла шираси ҳамда бошқа турли хил зараркунанда ҳашаротлардан кучли зарарланишдан сақланади. Еттинчи вариантда, инсектицид вариантида 64 ц/га, назоратга нисбатан 22,2 ц/га, қўшимча ҳосил олинди. Бу вариантда ўсимлик барг орқали суспензия билан озиқлантириш билан уйғунликда турли хил зараркунанда ҳашаротлардан ҳимояланиб дон ҳосилдорлиги сақлаб қолинди.

Саккизинчи вариантида 49,6 ц/га, гектарига, назорат вариантига нисбатан қўшимча 7,8 ц/га, дон ҳосили олинганлиги маълум бўлди. Ушбу вариантда ўсимликка фақатгина фунгицид билан ишлов берилиши оқибатида, вариантда бегона ўтлар, турли хил зараркунада ҳашаротлар сони кўпайиши ҳамда кучли зарар етказиши сабабли, ҳосилдорликка салбий таъсир курсатди. Аммо тажриба вариантида ўсимликллар замбуруғли касалликлардан зарарланиш ҳолатлари учрамади. УЗГУМИ-0,3 Л/ГА+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га, фунгицид инсектицид вариантларида 66,5 ц/га, назорат вариантида 24,7 ц/га қўшимча дон ҳосили олинганлиги тажрибада анқланди. Бу вариантда уйғунлашган ҳолда қўлланилган суспензия, фунгицид ҳамда инсектицидлар ўсимлик ҳаётида ўз таъсирини курсатди.

Ўсимлик суспензили барг орқали озиқлантириш билан бирга турли хил замбуруғли касаллик ва турли ҳашаротларнинг етказадиган зарарли таъсирида фақатгина ҳимояланибгина қолмай қўшимча дон ҳосили олинади. IFO AMINOMAX-06,-1,25 л/га+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га инсектицид вариантларида 70,3 ц/га, назорат вариантида 28,4 ц/га қўшимча дон ҳосили олишга эришилади.

Натижада ушб вариантда ўсимлик барг орқали суспензия билан озиқлантирибгина қолмасдан, ғалла бегона ўтлари ва турли хил зараркунанда ҳашаротлар зарарли таъсиридан буғдой дон ҳосилини сақлаб қолиш имкони бўлади. IFO KALIFOS-1,5-3,5 л/га+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га вариантида 66,6 ц/га, назорат вариантига нисбатан 24,8 ц/га, қўшимча дон ҳосили олинди. Бу вариантда ўсимлик барг орқали озиқлантирилди, бегона ўтлар ва турли хил замбуруғли касалликлардан тўлиқ ҳимояланди. IFO PZN + Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га вариантларида 73,8 ц/га, назорат вариантига нисбатан ўртача 25-30 ц/га, қўшимча дон ҳосили олинди.

Ушбу вариантда ўсимлик барг орқали суспензия пестицидлар билан бирга уйғунлаштириб ишлов берилди, ҳамда турли хил замбуруғли касаллик ва зараркунада ҳашаротлар зарарли таъсиридан ҳимоя қилинди. Қуйидаги бошқа вариантлардан фарқи шундаки, ўсимлик бир вақтда барг орқали минерал ўғитлар билан суспензияли озиқлантирлади, бегонга ўтлар, касаллик ва турли хил зараркунанда ҳашаротлардан уйғунлашган ҳолда ҳимоя қилинади.

Ҳулоса ва таклиф ўрнида шуни айтиш жоизки, ўтказилган тажрибаларда IFO PZN + Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га варианти самарали бўлганлиги маълум бўлди. Ушбу вариантда тажриба пайкалчаларидан олинган ҳосил бошқа вариантларга нисбатан, назорат вариантига нисбатан таққосланганда ўртача 25-30 ц/га дон ҳосили олинишига эришилди.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Танский В.И, Тулаеев А.К. Хозайственная эффективность пестицидов в посевах яровой пшеницы// Защита икарантин растений.- 2007.-12-С.38-39.

  • 2.    Пўлатов З.А, Юлдошев А., Бекчанов З.Б., Ўразбоев А.А. Ғалла экинларини ҳимоялашда самарали усул// Агор илм.-2009.-№2-Б.33.

  • 3.    Арешников Б.А., Старостин С.П. Вредная черепашка. –М. Агропромиздат, 1992.-61 с.

  • 4.    Шелудько А.Д., Тимошенко В.В. Совместное применение пестицидов на пшеницы// Защита растений.-1988.-№4.-С.26-27.

Список литературы Турли препаратлар самараси асосида буғдой дон ҳосилини зарарли организимлардан ҳимоя қилиш

  • Танский В.И, Тулаеев А.К. Хозайственная эффективность пестицидов в посевах яровой пшеницы//Защита икарантин растений.- 2007.-12-С.38-39.
  • Пўлатов З.А, Юлдошев А., Бекчанов З.Б., Ўразбоев А.А. Ғалла экинларини ҳимоялашда самарали усул// Агор илм.-2009.-№2-Б.33.
  • Арешников Б.А., Старостин С.П. Вредная черепашка. –М. Агропромиздат, 1992.-61 с.
  • Шелудько А.Д., Тимошенко В.В. Совместное применение пестицидов на пшеницы// Защита растений.- 1988.-№4.-С.26-27.
Статья научная