Турли тола таркибли кўйлакбоп матоларнинг механик хоссаларининг ўзгариши

Автор: Хайдаров У.П., Исмоилова С.И., Ортиалиева О.Ф.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные технологии управления организацией

Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада турли тузилишдаги матоларнинг механик хусусиятларини тақослаш учун нисбий узиш кучи ва узилишда бажарилган ишнинг солиштирма миқдори каби кўрсаткичлар ва толалар таркиби турлича бўлган кўйлакбоп матоларнинг механик хоссаларини аниқлаш борасида тадқиқот ишлари ўтказилган

Намуналарни узиш учун маълум миқдорда сарфланган энергия уларнинг узилишдаги бажарилган ишнинг ҳақиқий миқдоридир

Короткий адрес: https://sciup.org/140292753

IDR: 140292753

Текст научной статьи Турли тола таркибли кўйлакбоп матоларнинг механик хоссаларининг ўзгариши

CHANGES IN THE MECHANICAL PROPERTIES OF DIFFERENT

FABRICS

Haydarov Ulug’bek Panjiyevich assistant

Tashkent Institute of Textile and Light Industry

Ismoilova Sabida Isroilovna docent

Tashkent Institute of Textile and Light Industry

Ortiqaliyeva Ozodakhon Furkatjon qizi student

Tashkent Institute of Textile and Light Industry

Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида халқ хўжалиги маҳсулотлари ва техника материалига бўлган эҳтиёжни ошириш учун, маҳсулот турларини кўпайтириш, сифатини ошириш, янги илмий-техникавий янгиликларни тадбиқ этиш, тўқимачилик ва енгил саноат ишларидаги энг муҳим йуналишлардан бири ҳисобланади.

Кўйлакбоп матоларнинг механик хоссаларига узилиш кучи, узилишдаги узайиши киради.

Матоларнинг зичлиги қанчалик кўп бўлса, унинг узилиш кучи, ишқаланишга чидамлиги шунчалик юқори бўлади.

Матоларнинг узиш кучи бу юқорида айтилган ўлчовли намуналарни узиш учун сарф қилинган куч. Узиш кучи матоларнинг узилиш кучини кўрсатади. Матоларнинг узилиш кучи уларнинг тола таркибига, ҳосил қилувчи ипларнинг тузилиши ва чизиқий зичлиги, ўрилиши, зичлиги, пардозлаш турига боғлиқ. Иплар қанча йўғон ва қанча зич бўлса, у шунча мустаҳкамдир. Босиш, аппретлаш каби пардозлаш жараёнлари матоларнинг мустаҳкамлигини оширади, оқартириш, бўяш жараёнлари бўлса, мустаҳкамликни бироз пасайтиради.

Узиш кучини аниқлаш билан бир пайтда намуналарнинг чўзилишдаги узайиши ҳам аниқланади. Чўзилишдаги узайиши деб намуналарнинг дастлабки узунлиги билан узилгунгача чўзилгандаги узунлиги орасидаги фарқи тушунилади.

Намуналарни узиш учун маълум миқдорда сарфланган энергия уларнинг узилишдаги бажарилган ишнинг ҳақиқий миқдоридир.

Турли тузилишдаги матоларнинг механик хусусиятларини тақосслаш учун нисбий узиш кучи ва узилишда бажарилган ишнинг солиштирма миқдори каби кўрсаткичлар қўлланилади.

Толалар таркиби турлича бўлган кўйлакбоп матоларнинг механик хоссаларини аниқлаш борасида тадқиқот ишлари ўтказилди ва олинган синов натижалари қуйидаги 1-жадвалда келтирилди.

1-жадвал

Турли тола таркибли кўйлакбоп матоларнинг механик хоссаларининг ўзгариши

т/р

Тола таркиби

Матонинг узилиш кучи, H

Матонинг узилишдаги узайиши, %

Юза зичли-ги, g/m2

танда бўйича

арқоқ бўйича

танда бўйича

арқоқ бўйича

1.

Танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 5% жун+65% лавсан+30% пахта

348,5

322

13

29

126,6

2.

Танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 6% жун+17% лавсан+67% пахта

316,2

280

12

31

127,3

3.

Танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 12% жун+10% лавсан+78% пахта

306,5

290

11

22

120,5

4.

Танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 50% бамбук +50% полиамид тола

357,5

343

11

25

117,4

5.

Танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 90% акрил +10% полиамид тола

441,3

356

10

38

131,1

6.

Танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 40% акрил +60% бамбук тола

438,4

332

12

35

125,5

Тадқиқот натижаларини танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 5% жун+65% лавсан+30% пахта толали аралашмалардан олинган матоларнинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирсак, танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 6% жун+17% лавсан+67% пахта толали аралашмалардан олинган матоларнинг танда бўйича узилиш кучи 9,3% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 14,1% га, танда бўйича узилишдаги узайиши 8,7% га камайди, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 7,5% га ошди, юза зичлиги 1,6% га ошди, танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 12% жун+10% лавсан+78% пахта толали аралашмалардан олинган матоларнинг танда бўйича узилиш кучи 12,1% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 10,0% га, танда бўйича узилишдаги узайиши

16,4% га, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 25,2% га, юза зичлиги 5,9% га камайди, танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 50% бамбук +50% полиамид толали аралашмалардан олинган матоларнинг танда бўйича узилиш кучи 3,6% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 7,2% га ошди, танда бўйича узилишдаги узайиши 16,4% га, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 14,8% га, юза зичлиги 8,3% га камайди, танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 90% акрил +10% полиамид толали аралашмалардан олинган матоларнинг танда бўйича узилиш кучи 22,1% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 10,6% га ошди, танда бўйича узилишдаги узайиши 24,1% га камайди, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 24,7% га, юза зичлиги 4,5% га ошди, танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 40% акрил +60% бамбук тола аралашмалардан олинган матоларнинг танда бўйича узилиш кучи 21,6% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 4,1% га ошди, танда бўйича узилишдаги узайиши 8,7% га камайди, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 18,2% га ошди, юза зичлиги 6,0% га камайди.

Олиб борилган натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 90% акрил +10% полиамид толали ва танда ипига 100% пахта билан арқоқ ипига 40% акрил +60% бамбук толали аралашмалардан олинган матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи бошқа матоларга нисбатан юқори эканлиги аниқланди.

Адабиётлар рўйхати

  • 1.    Пономоренко Д.Н., Лыс Л.Х. и др. Исследования по определению оптимального соотношения степени очистки хлопкового волокна на хлопкозаводах и хлопкопрядильных фабриках с учетом сохранения прядильно-технологических свойств волокна. Отчет ЦНИИХпрома. Т.: 1975.

  • 2.    Ванчиков А.Н. Справочник по переработке химических волокон по хлопчатобумажной системе. Легкая индустрия, М.:,1970.

  • 3.    Бурнашев Р.З., Очилов Т.А., Муратова Д.А., Волкова О.В. Кинетика изменения показателей массодлины хлопкового волокна в технологии прядении //Проблемы текстиля, №2, 2002, 30-32 с.

  • 4.    А.Н.Соловьев, С.М.Кирюхин. Оценка качества и стандартизация текстильных материалов. М., Легкая индустрия, 1974.

  • 5.    Соловьев А.Н. Выбор показателей качества и оценка их значимости.-«Технология текстильной промышленности», 1972, №2, с.134.

  • 6.    Виноградов Ю.С., Соловьев А.Н. О довертительных интервалах при оценке генеральных статистических характеристик по малым выборкам.-«Технология текстильной промышленности», 1973, №5, с.15.

"Экономика и социум" №3(94) 2022

Список литературы Турли тола таркибли кўйлакбоп матоларнинг механик хоссаларининг ўзгариши

  • Пономоренко Д.Н., Лыс Л.Х. и др. Исследования по определению оптимального соотношения степени очистки хлопкового волокна на хлопкозаводах и хлопкопрядильных фабриках с учетом сохранения прядильно-технологических свойств волокна. Отчет ЦНИИХпрома. Т.: 1975.
  • Ванчиков А.Н. Справочник по переработке химических волокон по хлопчатобумажной системе. Легкая индустрия, М.:,1970.
  • Бурнашев Р.З., Очилов Т.А., Муратова Д.А., Волкова О.В. Кинетика изменения показателей массодлины хлопкового волокна в технологии прядении //Проблемы текстиля, №2, 2002, 30-32 с.
  • А.Н.Соловьев, С.М.Кирюхин. Оценка качества и стандартизация текстильных материалов. М., Легкая индустрия, 1974.
  • Соловьев А.Н. Выбор показателей качества и оценка их значимости.-"Технология текстильной промышленности", 1972, №2, с.134.
  • Виноградов Ю.С., Соловьев А.Н. О довертительных интервалах при оценке генеральных статистических характеристик по малым выборкам.-"Технология текстильной промышленности", 1973, №5, с.15.