Қуёшва иссиқлик энергияси асосида ишлайдиган самарали мева қуритгичларини ишлаб чиқиш

Автор: Нуров Ҳомид Ибрагимович, Жумаев Ахром Асрор ўғли, Ҳамроев Илхомжон Файзулло ўғли

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11 (78), 2020 года.

Бесплатный доступ

Мақолада асосан мева қуритгичларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш учун меваларни қуриши давомида юз берадиган иссиқлик-масса алмашиниш, иссиқлик-физикавий жараёнларини энергетик кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Қуритгич камераси, герметик, структуравий, оптик, гигроскопик, терморадиацион, конструкци

Короткий адрес: https://sciup.org/140253065

IDR: 140253065

Текст научной статьи Қуёшва иссиқлик энергияси асосида ишлайдиган самарали мева қуритгичларини ишлаб чиқиш

Keysword: Drying chamber, hermetic, structural, optical, hygroscopic, thermoradiation, construction.

Энергетика муаммоси бутун жаҳонда глобал муаммолардан бирига айланиб энергия манбаларидан фойдаланишнинг ҳозирги тизимини қайта қуриш ва қайта тикланадиган ҳамда экологик тоза энергия манбаларини ўзлаштириш йўлларини излашни талаб этмоқда. Республикамизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан истиқболли фойдаланиш, ундан фойдаланишнинг хуқуқий асосини таъминлаш борасида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Шу маънода Президентимизнинг 2013 йил 1 мартида қабул қилинган «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4512-рақамли Фармони фикримизга яққол мисол бўла олади. Ҳозирги пайтда ер юзида аҳоли сонининг йил сайин ошиб бориши ҳамда фан-техниканинг тез суръатларда ривожланиб бориши ижтимоий-иқтисодий, экологик ҳамда энергетик муаммоларни вужудга келишига сабаб бўлмоқда [1].

Муқобил энергия манбаларидан бошқа соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалик махсулотларини қуритиш сохасида ҳам кенг кўламда изланишлар олиб борилимоқда. Бир қанча тадқиқотлар олиб борилганига қарамасдан ҳалигача ўз ечимини топмаган муаммолар мавжуд. Қуёш қуриткичларининг афзаллиги шундаки қишлоқ хўжалиги махсулотларини қуритишда муқобил энергиядан фойдаланиб қисқа вақт давомида, сифатли махсулотларни олиш мумкин. Республикамизда қуёш қуритгичларини яратиш соҳасида кўпгичилик олимлар томонидан изланишлар олиб борилган. Ҳозирги вақтгача яратилган қуёш қуритгичларининг орасида мукаммал қурилмалар яратилмаган. Конструкцияси ҳисобига айрим кўрсаткичлари яхшиланган қурилмалар мавжуд. Яратилган барча қурилмалардаги кўрсаткичларни мужассамлаштирган ягона қурилмалар мавжуд эмас. Бугунги кунда республикамизда бундай қурилмаларга эҳтиёж мавжуд. Чунки, малакатимизда етиштириладиган мева ва сабзавотлар ўзининг бетакрор таъмга эга эканлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли улардан тайёрланадиган қуруқ мева ва қуритилан сабзовотлар ўхшаши жаҳон бозорида учрамайди. Шунинг учун бундай маҳсулотларга жаҳон бозорида талаб катта [2,3,4].

Самарали қуёш мева қуритгичларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш учун меваларни куриши давомида юз берадиган иссиклик-масса алмашиниш, иссиклик-физикавий жараёнларини тадкик этишни такозо этади. Қуритгичларда қуритиладиган ҳар бир меванинг қуриш режимини аниқлаш, қуриш кинетикаси, қуритилган меваларни сифати билан боғлиқ технологик жараёнларни урганиш хозирги пайтда долзарб вазифалардан хисобланади.

Куритилган махсулотнинг сифати ва ташки куриниши (куритгичнинг намлик-иссиклик режими) меваларни куритиш режимларидан ташкари меваларга қуритишдан олдин дастлабки ишлов бериш ва қуритиш технологиясига кам боFлик булади.

Меваларни қуритишнинг оптимал режимини танлашда қуритиладиган меваларнинг технологик, иссиклик-техникавий ва бошка хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Шунингдек, қуритишнинг самарали технологик жараёнини ишлаб чикишда меваларнинг физикавий-кимёвий, структуравий, оптик ва бошка купгина хоссаларини билиш талаб этилади.

^ар кандай куритгични хисоблашда дастлабки маълумотлар сифатида куйидагилар олинади [5].

  • 1.    Қуритгичнинг ҳўл ёки қуруқ махсулотга нисбатан унумдорлиги.

  • 2.    Қуритган махсулотнинг дастлабки намлиги W %

  • 3.    Куритилган махсулотнинг охирги намлиги %

  • 4.    Атроф-мухит харорати 0С

  • 5.    Куритгич камераси ичидаги харорат 0С

  • 6.    Куриш давомийлиги т сутка.

кг         кг

∏       ёки сутка    соат

Куритишнинг самарали технологияси ишлаб чикилмаганлиги туфайли кўп хўжаликларда қуритилган мева ва майиз махсулотларининг сифат кўрсатгичлари паст бўлиб қолмоқда. Қуёш ва иссиқлик энергиясини қўллаш асосида ишлайдиган самарали мева қуритгичларини ишлаб чиқиш билан бирга самарали қуритиш технологияларини яратиш соҳасида ҳам изланишлар олиб борилмоқда. Қуритилган меваларнинг таркиби, ташқи кўриниши, ранги ва бошқа сифат кўрсатгичлари меваларнинг қуриш режимларидан ташқари уларга қуритишдан олдин дастлабки ишлов беришга хам боғлиқ бўлади. Бошқача айтганда узум ва меваларни қуритишдан олдин олтингургут ангидриди билан ишлов бериш натижасида сифатли, қизғиш тусли қуритилган махсулот олиш мумкин. Бу тадбирларнинг барчаси қуритиш технологиясининг асосини ташкил этади. Бундай қуритиш технологияларининг айримлари билан танишамиз. Қуритиладиган мева ва сабзавотларга дастлабки ишлов беришнинг механик, кимёвий ва физикавий усуллари мавжуд. Механик усулнинг моҳияти шундан иборатки, унда узум ва мевалар механик деформацияланади ёки кесилади. Айрим ҳолларда юқори кучланиш остида электр разряди билан ишлов берилади. Натижада уларнинг қуриш тезлиги ортади. Меваларга кимёвий ишлов беришнинг кўп қўлланиладиган усулларидан бири обжўш усули ҳисобланади. Бу усулда мевалар куритишдан олдин 0,3-0,4 фоизли ишкор эритмасига (каустик содали) қайноқ сувга маълум муддат ботириб олинади. Бунинг учун саватларга 2-3 кгдан мева ёки узум жойланади.ва эритма ичида 5-7 секунд ушлаб турилади. Ишлов бериш наижасида мева доналари устида тўрсимон майда ёриқлар ҳосил бўлади. Бу ёриқлар мева таркибидаги сувнинг буFланишини тезлаштиради. Натижада мах,сулотнинг куриш муддати 3-4 баробар қисқаради. Ишқор эритмаси қуйидаги тартибда тайёрланади. Козонда кайнаб турган сувга бир литр х,исобига 2-3 грамм каустик сода ишқор ташланади. Ишлов берилган саватдаги мевалар патнисларга ёйилиб, қуритиш учун қуритгичга киритилади. Турли мевалар учун ишлов бериш вакти турлича булиб у тажрибада аникланади [6].

Меваларга олтингургут гази билан (димлаш) қуйидагича амалга оширилади: Бир килограмм максулотга олтингургут сарфи 1-2 граммни ташкил этади. Ишлов беришда махсус герметик хона ёки қуттилардан фойдалинилади. Ўрик олтингургут билан ишлов берилганда ўз рангини сақлаб қолади ва айни вақтда бундай туршакка зараркунандалар кам таъсир этади. Меваларга бундай усулда ишлов берилганда улар сарғиш рангда бўлиб, улар таркибидаги микроорганизмлар қирилиб кетади. Лекин бу усулда мевалар таркибидаги олтингургут уни таъмига зарарли таъсир кўрсатади. Шунинг учун уларга ишлов беришда уларни димлаш режимига эътибор килиш керак.

Кейинги йилларда меваларни куришдан олдин уларга ишлов беришнинг замонавий физикавий усулларидан фойдаланилмоқда. Бу усуллардан бири меваларни қуритишдан олдин маълум муддат юқори интенсивликда (бир неча минут давомида импульсли нурланиш) инфра-кизил (ИК) нурлар билан нурлантирилиб кейин куритгичда куритилади. ИК нурлар КГТ-1000 турдаги ИК лампалар ёрдамида ҳосил қилинади. Бундай усулда қуритилган маҳсулотнинг сифат кўрсатгичлар юқори бўлиб, қуриш муддати мева турига боFлик холда 1,6-2 марта кискаради. Мазкур усулда куритилган узум, тут ва қовун махсулотларининг оптимал нурлатиш режимлари аниқланган. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек қуритилган махсулотларнинг сифат кўрсатгичлари қуритиш режимларига ҳам боғлиқ бўлади. Қуритиш режимига жуда кўп омиллар таъсир этади. Масалан, қуритгич ичидаги ҳарорат намлик, ҳаво тезлиги, қуритиш усули, қуритгич тури ва ҳ.к. Меваларнинг қуриш режимларини аниқлашда уларнинг тури, қуриш кинетикаси ва улардаги иссиқлик–масса алмашиниш коэффициентларини ҳам аниқлаш зарур бўлади. Чунки турли мевалар учун ҳарорат рухсат этилган қийматидан ошмаслиги лозим. Масалан, узум 70-750 С кароратдан юкори кароратда карамелизация жараёни рўй бериши мумкин. Бу унинг сифатига таъсир этади. Иссиқлик энергияси билан ишлайдиган куритгичларда бунга эътиборни каратиш керак.

Шунинг учун куритгичларда мева ва сабзавотларнинг куриш режимларини аниклашда куритгич ичидаги температура-намлик режимларини тадқиқ этишни талаб этади. Барча турдаги қуритгичларга қўйиладиган асосий талаб, қуритиш жараёнини интенсивлаштириш, уларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш ва қуритиладиган махсулотларнинг сифат курсатгичларини яхшилашдан иборат [7].

Шунингдек куритгичларда жумладан куёш мева куритгичларда х,ам қуритиладиган махсулотлар узлуксиз бир текисда қуриши ҳамда қуритиш жараёнида купинча кул мехнатини камайтиришга эриишиш асосий муаммолардан бири х,исобланади. Бунга кандай эришиш мумкин?. Бундай муаммолар иссиқлик (ёқилғи билан ишлайдиган) қуритгичларда қисман ҳал этилган. Аммо қуёш қуритгичларида юқорида таъкидланган муаммоларни ҳал этиш анча мушкул. Чунки қуёш қуритгичлари мавсумий бўлиб, ундаги ҳарорат сутка давомида ўзгариб туради. Бу эса меваларнинг қуриш кинетикаларини чуқур ўрганишга тўсқинлик қилади. Бунда қуритгич ичидаги температура намлик режими ҳам ўзгариб кетади. Натижада меваларнинг қуриш режимларини аниқлаш анча қийинлашади. Шунинг учун кейинги йилларда мазкур масалани ҳал қилиш учун иссиқлик ва қуёш қуритгичларининг афзаллик томонларини олиб, уларни бирлаштириш асосида янги конструкцияли куритгичлар ишлаб чикилган.

Юкори самарали куёш куритгичлари конструкцияларини яратиш ва уларни ишлаб чиқишга тадбиқ қилиш ҳамда унда кечадиган қуриш жараёнларининг рационал режимларини танлаш мева ва сабзавотларнинг гигроскопик, иссиклик-физикавий терморадиацион характеристикаларини билишни тақозо этади. Шу мақсадда ишда тут ва ўрик меваларнининг баъзи бир физикавий характеристикалари, жумладан, гигроскопик ва терморадиацион характеристикалари аникланди.

Меваларни қуритишнинг оптимал режимини танлашда қуритиладиган меваларнинг технологик, иссиклик-техникавий ва бошка хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Шунингдек, қуритишнинг самарали технологик жараёнини ишлаб чиқишда меваларнинг физикавий-кимёвий, структуравий, оптик ва бошқа кўпгина хоссаларини билишни талаб этади.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4512-рақамли «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2013 йил 1 март.

  • 2.    Андерсон Д., Таннехил Дж., Плетчер Р. Вычислительная гидромеханика и теплообмен. В 2-х т. – М.: Мир, 1990. – 728 с.

  • 3.    Бобылев С.Н., Ходжаев А.Ш. Экономика природопользования. Учебник. – Москва, 2003. – 567 с.

  • 4.    Дьяконов В.П., Абраменкова И.В. MathCAD 7 в математике, физике и в Internet. – М.: Нолидж, 1999. – 352 с.

  • 5.    Хамроев Гиёсжон Файзулло yгли, Тураев Саидали Сохиб yгли. Выбор Рабочего Оборудования Гидроцилиндра, Установленного В Комбинированном Агрегате // Столица Науки статья в журнале - научная статья 2020. - №5 (22). – c. 96 - 104.

  • 6.    Ҳамроев Ғиёсжон Файзулло ўғли, Тўраев Саидали Соҳиб ўғли. ЭФФИCИЕНТ УСЕ ОФ ПРЕПАРАТИОН АГГРЕГАТЕС ФОР ПЛАНТИНГ ЛАНДС ИН А СИНГЛЕ ПАСС WИТҲ А СТРАИГҲТЕНИНГ ТОРСИОН WОРК // МАТЕРІАЛИ МІЖНАРОДНОЇ НАУКОВОЇ КОНФЕРЕНЦІЇ. (Т. 1), 12 червня, 2020 рік. Київ, Україна: МЦНД. - c. 119121.

  • 7.    Х Нуров, ГФ Хамроев, Ж Сирожев, О Зайниев, М Мардонов, С Асадов ПРЕИМУЩЕСТВА ТЕХНОЛОГИИ ПРИМЕНЕНИЯ ПОСЕВНЫХ МАШИН УНИВЕРСАЛ В БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ // The Way of Science. 2019. № 12 (70). Vol. II. – c. 62-64.

"Экономика и социум" №11(78) 2020

Список литературы Қуёшва иссиқлик энергияси асосида ишлайдиган самарали мева қуритгичларини ишлаб чиқиш

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4512-рақамли "Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2013 йил 1 март.
  • Андерсон Д., Таннехил Дж., Плетчер Р. Вычислительная гидромеханика и теплообмен. В 2-х т. - М.: Мир, 1990. - 728 с.
  • Бобылев С.Н., Ходжаев А.Ш. Экономика природопользования. Учебник. - Москва, 2003. - 567 с.
  • Дьяконов В.П., Абраменкова И.В. MathCAD 7 в математике, физике и в Internet. - М.: Нолидж, 1999. - 352 с.
  • Хамроев Гиёсжон Файзулло yгли, Тураев Саидали Сохиб yгли. Выбор Рабочего Оборудования Гидроцилиндра, Установленного В Комбинированном Агрегате // Столица Науки статья в журнале - научная статья 2020. - №5 (22). - c. 96 - 104.
  • Ҳамроев Ғиёсжон Файзулло ўғли, Тўраев Саидали Соҳиб ўғли. ЭФФИCИЕНТ УСЕ ОФ ПРЕПАРАТИОН АГГРЕГАТЕС ФОР ПЛАНТИНГ ЛАНДС ИН А СИНГЛЕ ПАСС WИТҲ А СТРАИГҲТЕНИНГ ТОРСИОН WОРК // МАТЕРIАЛИ МIЖНАРОДНОЇ НАУКОВОЇ КОНФЕРЕНЦIЇ. (Т. 1), 12 червня, 2020 рiк. Київ, Україна: МЦНД. - c. 119-121.
  • Х Нуров, ГФ Хамроев, Ж Сирожев, О Зайниев, М Мардонов, С Асадов ПРЕИМУЩЕСТВА ТЕХНОЛОГИИ ПРИМЕНЕНИЯ ПОСЕВНЫХ МАШИН УНИВЕРСАЛ В БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ // The Way of Science. 2019. № 12 (70). Vol. II. - c. 62-64.
Еще
Статья научная