Умумий ўрта таълим мактабларида кураш машулотларини ташкил этишга доир

Автор: Жрабоев А.Б.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-2 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада халқимизнинг оммавий спорт турларидан бўлган миллий курашнинг умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга ўргатишнинг долзарблиги шарҳланган бўлиб, унинг самарадорлигини ошириш борасида қатор таклиф ва тавсиялар берилган.

Кураш, камтаринлик, кучига эрк бермаслик, каттани ҳурмат қилиш, боланинг ҳам маънан-руҳан, жисмонан соғломлиги, чиниқиши таъминланади

Короткий адрес: https://sciup.org/140292919

IDR: 140292919

Текст научной статьи Умумий ўрта таълим мактабларида кураш машулотларини ташкил этишга доир

Юртимизда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган оқилона ислоҳотлар жараёнида жисмоний тарбия ва спорт йўналиши салмоқли ўрин эгаллайди. Негаки, баркамол авлодни вояга етказишда спорт х,ар томонлама асосий воситалардан булиб хизматкилади.

«Жисмоний тарбия ва спорт инсоннинг нафақат жисмоний, балки маънавий камолотга эришишида ҳам улкан омилдир. У иродани тоблайди, одамни аник максад сари интилиш, кийинчиликларни бардош ва чидам билан енгишга ўргатади. Инсон қалбида ғалабага ишонч, ғурур ва ифтихор туЙFуларини тарбиялайди. Ватан, халк шух,ратини дунёга тараннум этишда, ёшларни карбий-ватанпарварлик рух,ида тарбиялашда спортнинг урни беқиёсдир. Соғлом, билимли ва фидойи фарзандлари бўлган халқ, албатта, ўзининг буюк келажагини барпо этади. Шунинг учун жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, уни ривожлантириш баркамол шахсни тарбиялашнинг мух,им шартидир» [1].

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан оммалаштирилиб келинаётган ана шундай спорт турларидан бири бу узбек миллий курашидир.

Тадкикотларда акс эттирилганидек, узбек халкининг анъанавий спорт турларидан бўлмиш кураш уч ярим минг йиллик тарихга эга. Кураш ўзбекча суз булиб, у катор кадимий шарк адабий манбаларида яккама-якка олишув ва кўнгилочар спорт тури сифатида тилга олинган. Курашда енгилган акасининг орига укаси даврага чикаверади. “Унинг ёши мендан катта ё вазни OFир-ку”,-деб уйлаб утирилмайди. Мукими, ор-номусни, гурурни саклаш. Буни биров ўйлаб топгани ҳам, жорий қилгани ҳам йўқ. Ҳақиқатан ҳам, биз ана шундай илдизлари мустаккам томирларга эга халкмиз. Ватан туЙFуси мурFак тасаввурларда, биринчи навбатда, оила шаъни тимсолида шаклланган. Зеро, ўз оиласи орини кимоя килган одамгина Ватан шаънини асрай олади. Миллий кураш спорт тури замирига ана шундай эзгу умуминсоний Fоялар ва узбекона қадриятлар сингдирилган. Давлатимиз раҳбарининг 1990 йил 1 февралдаги “Халкаро “Кураш” Ассоциациясини куллаб-кувватлаш туFрисида”ги Фармони миилий спортимиз - кураш ривожини янги боскичга кутарди. 1990 йилда Тошкентда бўлиб ўтган кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатида Европа, Осиё, Африка, шимолий ва жанубий Америка қитъаларининг 32 мамлакати вакиллари иштирок этди.1998 йил 6 сентябрда Европа, Осиё ва Америка қитъасининг 28 мамлакати вакиллари Халқаро Кураш Ассоциациясига (IKA) асос солдилар. У халқаро миқёсда ўзбек курашини намоён этувчи расмий халқаро спорт ташкилотига айланди. Дастлабки таъсис конгресси давомида янги халқаро спорт ташкилотининг низоми тасдиқланди, Курашнинг халқаро цоидалари кабул цилинди хамда 1КАнинг бошцарув органи - Ижроия цумитаси сайланди.

Модомики ўзбек кураши халқимиз ва мамлакатимизни дунё миқёсида танитиб, халқимизга хос маданият ва қадриятларимизни эътироф этар экан, уни умумий ўрта таълим мактабларида ёшларга мунтазам ўргатиш, келажакда уларнинг ушбу спорт тури бўйича етук спортчилар бўлиб улғайишига замин

ҳозирламоғимиз лозим.

Узбек курашида, аввало, халцимизга хос маънавий- руҳий, жисмоний фазилатлар ўз тажассумини топган. Хусусан:

  • -    курашчидаги камтаринлик, кучига эрк бермаслик, каттани хурмат цилиш,

кичикларга иззат-икром курсатиш;

  • -    рацибга нисбатан хурмат-эхтиром курсатиш, унинг куч-цудрати ва имкониятларини муносиб бахолаш;

  • -    бахсни халол, адолатли,самимий ва беFараз олиб бориш;

  • -    курашганда хам, бахсдан ташцарида хам рацибига нисбатан дустона муносабатда булиш, унинг фикрлари ва царорларини хурмат цилиш;

  • -    рацибини маглуб этганда, унга хурмат курсатиш, йицилганда, урнидан туришга кумаклашиш ёки йицилганда хужум уюштирмаслик;

  • -    маFлубиятни тан олиш, рацибининг Fалабасини чин дилдан эътироф

этиш;

  • -    курашга уз манфаати учун эмас, балки уз оиласи, махалласи, юртининг шаънини химоя цилиш учун киришиш ва х.к каби фазилатлар узбек курашининг бошқа спорт турларига нисбатан янада инсонпарварлигини намоён этади.

Уцувчи ёшларни болаликдан кураш билан шугуллантириш натижасида:

  • -    боланинг кам маънан-ру^ан, жисмонан соFломлиги, чиникиши таъминланади;

  • -    болада босиклик, вазминлик хислатлари, мураккаб шароитларда аник ва туFри карорлар кабул килиш куникмалари шаклланади;

  • -    жамоада узини тутишга одатланади, заифларга ёрдам бериш, кучлилар билан муроса килиш кобилияти ривожланади;

  • -    болада камтаринлик, уз куч-имкониятларини муносиб баколаш, атрофдагиларга нисбатан самимий, адолатли муносабат карор топади;

  • -    у уз малакаларини такрорлаш, давом эттириш баробарида ён-атрофидаги ёшларни ҳам ўз жамоасига, соғлом муҳитга, яъни спорт машғулотларига тортади.

Шу сабабли ҳам, республикамизда ўсмир ва ёшларни жисмоний тарбиялаш тизимидан миллий кураш муносиб ўрин олган. Ҳoзирги даврда жисмоний маданият ва спорт каракатига умумхалк тавсифи берилиб, жисмоний маданият ва спорт халқимиз ҳаётига кенг кириб бормокда. Бунда жисмоний маданиятнинг жуда куп ранг-баранг  воситалари ва шаклларидан фойдаланилмокда.

Мактабларда кураш машгулотларини ташкил килиш мураббийнинг маҳорати ва малакасига боғлиқ. Бунда у жисмоний таёргарликка муҳим эътибор каратиши керак. Яъни:

  • -    шугулланувчилар соFлиFи даражасива улар организми турли тизимларининг функционал имкониятларини ошириш;

  • -    курашчининг узига хос хусусиятларига жавоб берадиган бирликда жисмоний сифатларини ривожлан тириш асосий вазифалардан кисобланади.

Худди шу уринда Президентимиз Япония аколисининг соглом турмуш тарзини мисол келтирадилар. Унга кура, япон халки куйидагиларга диккат килгани учун соFлом каёт кечирмокдалар:

^еч иккилман май айтиш мумкинки, узбек миллий курашида юкоридаг ижикатлар уз аксини топган. Шу боис, укувчиларга узбек миллий кураши сирларини чукур ургатиш натижасида:

  • -    ёшлар халқимиз миллий    маданияти ва маънавияти руҳида

тарбияланади;

  • -    уларнинг онги ва қалби оммавий маданият, турли ёт ғоялар таъсиридан муносиб ҳимоя қилинади;

  • -    ёшлар қалбида она-Ватан тарихи, кўҳна қадрият, урф-одат ва маросимларга ҳурмат, эҳтиром туйғулари, ватан парварлик, юртга садоқат туйғулари шаклланади.

Юқоридагилардан келибчиққан ҳолда, умумий ўрта таълим мактабларидаги кураш машғулотларини ташкил қилиш ва олиб боришда:

  • -    муассасада кураш машғулотларини ўтказиш бўйича ўқув дастурларини мукаммал ишлаб чиқиш, уларга малакали мураббийларни бириктириш;

  • -    кураш бўйича мактабдан ташқари дарслар мазмунини ошириш: тўгараклар фаолиятини кучайтириш, ёш курашчиларни оммавий мусобақаларга жалб қилиш, юқори кўрсаткичга эришганларни муносиб рағбатлантириш;

  • -    муассасада алоҳида режага асосан кураш мусобақаларини ўтказиш, улар ичидан нуфузли мусобақалар учун номзодларни саралаш;

  • -    машғулотларни самарали ташкил этиш орқали ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни тарбиялаш ва катта спортга сафарбар қилиш ва ҳ.к. каби чораларни амалга ошириш муҳим ўқув-тарбиявий вазифалардан ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. - Т.: Ўзбекистон, 1996. 3-том. 74-б.

  • 2.    И.Д.Матчанов. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўсмирларнинг соғлом турмуш маданиятини шакллантириш. Номзодлик диссертацияси. Т.-2011.162 б. Б.:28.

  • 3.    Й. Ж. Жумабоев. Ҳаёт мазмуни ва комил инсон муаммоси. //Халқтаълими. 1997. № 4. Б: 17.

"Экономика и социум" №4(95) 2022

Список литературы Умумий ўрта таълим мактабларида кураш машулотларини ташкил этишга доир

  • Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. - Т.: Ўзбекистон, 1996. 3-том. 74-б.
  • И.Д.Матчанов. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўсмирларнинг соғлом турмуш маданиятини шакллантириш. Номзодлик диссертацияси. Т.-2011.162 б. Б.:28.
  • Й. Ж. Жумабоев. Ҳаёт мазмуни ва комил инсон муаммоси. //Халқтаълими. 1997. № 4. Б: 17.
Статья научная