Қурғоқчиликка бардошли юмшоқ буғдой нав ва тизмаларини танлаш
Автор: Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Обилов Нурбек Эркинович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Агрономия
Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Мақолада рақобат нав синаш кўчатзорида ўрганилаётган нав ва тизмаларнинг лаборатория шароитида унувчанлигини аниқлаш орқали қурғоқчиликка бардошли кузги буғдой нав ва тизмаларни танлаш ишлари баён қилинган.
Кузги юмшоқ буғдой, унувчанлик, қурғоқчилик, ҳарорат, сахароза, корреляция, ҳосилдорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125645
IDR: 14125645 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10029
Текст научной статьи Қурғоқчиликка бардошли юмшоқ буғдой нав ва тизмаларини танлаш
Кириш. Республикада кейинги йилларда бошоқли дон экинларининг, хусусан кузги ва баҳорги юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратишда қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. Лекин, кейинги йилларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бораётганлиги, глобал иқлимнинг ўзгариши оқибатида, сув тақчиллигининг юзага келиши, республиканинг асосий ғалла етиштириладиган ҳудудларида иссиқлик ва қурғоқчилик кузатилиши ғаллачиликда қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Юқоридаги муаммоларни илмий ечимини топишда қурғоқчилик ва иссиқликка бардошли, касалликларга чидамли, ҳосилдор, дон сифати юқори бўлган тизмаларни ажратиб олиш, улар асосида буғдойнинг янги навларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш давр талаби ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади. Республиканинг суғориладиган ва лалмикор ерлари учун қурғоқчиликка бардошли, ҳосилдор ҳамда юқори сифатга эга бўлган кузги юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари. Тадқиқотни амалга ошириш учун республиканинг суғориладиган ва лалмикор ерлари учун қурғоқчиликка бардошли, ҳосилдор ҳамда юқори сифатга эга бўлган кузги юмшоқ буғдойнинг нав ва тизмаларини танлашдан иборат.
Тадқиқот объекти ва усуллари. Тадқиқотнинг объекти сифатида Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли буз тупроқлари шароитларига мос кузги юмшоқ буғдойнинг 31 та тизма ва 4 та андоза (Гром, Бунёдкор, Ғозғон, Шамс) навларини қурғоқчиликка бардошлилигини баҳолаш ишлари амалга оширилди. Қурғоқчиликка бардошлилигини лаборатория шароитида Н.Н.Кожушко (1987 й.) услуби бўйича баҳоланди.
Олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси. Олимларнинг таъкидлашларича, қурғоқчиликка чидамли навлар ўзларининг кучли ривожланган илдиз тизими орқали тупроқдаги мавжуд намлик захирасидан самарали фойдаланиш хусусиятига эга бўлади. Шу нуқтаи назардан ҳозирги вақтда буғдой селекцияси олдида турган долзарб вазифалардан бири қурғоқчиликка чидамли, кучли ривожланган илдиз тизимига эга бўлган, тупроқнинг қуйи қатламларида тўпланган намлик ва озуқа моддалардан самарали фойдаланиш хусусиятига эга бўлган навларни яратиш ҳисобланади [2; 165-168-б.].
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали тажриба далаларида рақобат нав синаш кўчатзорида экиб, ўрганиб келинаётган нав ва тизмалар уруғларини лаборатория шароитида сахарозанинг 15 фоизли эритмасида юқори осмотик босим остида унувчанлиги орқали қурғоқчиликка чидамлилиги баҳоланди.
Қурғоқчиликга чидамлигини аниқлаш (уруғларни сахароза эритмасида ўстириш) Кожушко (1987) услубий қўлланмаси асосида олиб борилди [1; 70 -73-с.]. Уруғлик донни петри чашкасида сахароза эритмасида филтирланган қоғозларда ивитилиб, термостатда 21-220С да ўстирилди. Ҳар бир петри чашкасида 100 донадан уруғ 4 қайтариқда 10 мл 15% ли сахароза эритмасида қуйилди. 5 кун ўтгандан кейин эритмадаги осмотик босим остида уруғларнинг униб чиқиш даражаси аниқланди ва назорат вариант билан таққосланди. Униб чиқиш даражаси фоизларда ифодаланади (назорат варианти уруғнинг униб чиқиши дистирланган сувда олиб борилди). Униб чиқиш даражаси ҳосилни қандай шароитда ўстирилганлигига боғлиқ бўлади. Суғориладиган ва лалмикор майдонларда етиштирилган уруғларни сахароза эритмасида униб чиқиш даражаси ҳар хил бўлади. Айрим навлар уруғлари лалмикор майдонларда етиштирилганда сувли майдонларда етиштирилган уруғларга нисбатан сахароза эритмасида униб чиқиш қуввати юқори бўлади.
Рақобат нав синаш кўчатзорида экиб ўрганилаётган 35 та нав ва тизмалар уруғини сахароза эритмасида ўстириш орқали қурғоқчиликка чидамлилигини униб чиқиши, илдизчалар сони, илдиз узунлигини таҳлил қилиш асосида баҳоланди. Бунда 25 та нав ва тизмаларда унувчанлик 51-75 % гача ўртача чидамли, 10 та нав ва тизмаларда унувчанлик 76% дан юқори бўлиб чидамли эканлиги аниқланди. Унувчанлик 0-25% гача қурғоқчиликка чидамсиз ҳамда унувчанлик 26-50 % гача кучсиз чидамли бўлган нав ва тизмалар кузатилмади (1-жадвал).
Нав ва тизмаларнинг қурғоқчиликка чидамлилигини баҳолашда уруғини сахароза эритмасида ундирилганда илдиз сони ва илдиз узунлиги муҳим кўрсаткичлар ҳисобланади. Илдиз сони барча нав ва тизмаларнинг назорат вариантида 3 -5 дона, сахароза эритмасидаги вариантда 2,9-3,2 дона бўлганлиги кузатилди. Илдиз узунлиги эса назорат вариантида сахароза эритмасида ундирилган уруғларнинг илдиз узунлигидан 2,4 см га юқори бўлганлиги аниқланди. Қурғоқчиликка бардошли деб танлаб олинган 10 та нав ва тизмада унувчанлик даражаси назорат вариантида 95 -100 %, сахароза эритмасида ундирилганда 79-95 % оралиғида бўлиб, илдизлар сони ўртача назорат вариантида 3,0-5,0 дона, сахароза эритмасида ундирилган уруғлардаги илдизлар сони 2,9-3,2 дона бўлганлиги кузатилди. Илдиз узунлиги эса, назорат вариантида 3,9-6,3 см, сахароза эритмасида илдиз узунлиги 1,7-3,9 см оралиғида бўлганлиги аниқланди.
1-жадвал
Юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг қурғоқчиликка чидамлилигини баҳолаш
Т/р |
Нав ва намуналар номи |
Унган уруғ, % |
Илдиз сони, дона |
Илдиз узунлиги, см |
Колеоптиле узунлиги, см |
||||
lim |
х |
lim |
х |
lim |
х |
lim |
х |
||
1 н |
Buniyodkor |
98 |
3-4 |
3,3 |
3-5 |
3,9 |
3-4 |
3,5 |
|
сах |
74-86 |
80 |
3 |
3,0 |
2 |
2,0 |
1-3 |
2,1 |
|
2 н |
Shams |
96 |
3-5 |
3,8 |
4,5 |
4,4 |
3-4 |
3,5 |
|
Сах |
84-90 |
87 |
3-4 |
3,0 |
2-4 |
2,6 |
1-3 |
1,9 |
|
3н |
Gozgon |
98 |
3 |
3,0 |
3-6 |
4,6 |
3-5 |
3,9 |
|
Сах |
74-88 |
81 |
3 |
3,0 |
1-5 |
2,7 |
1-4 |
2,2 |
|
4н |
UZ15PC-270 |
96 |
2-4 |
3,0 |
3-4 |
3,2 |
2-3 |
2,5 |
|
Сах |
94-96 |
85 |
2-3 |
2,9 |
1-3 |
1,7 |
1-2 |
1,8 |
|
5н |
KRBW17-6 |
98 |
5 |
5,0 |
3-7 |
6,1 |
2-5 |
3,7 |
|
Сах |
84-94 |
89 |
3 |
3,0 |
2-4 |
2,9 |
1-3 |
2,2 |
|
6н |
KRBW17-12 |
100 |
3 |
3,0 |
4-5 |
4,7 |
4-5 |
4,2 |
|
Сах |
76-82 |
79 |
3 |
3,0 |
2-5 |
3,4 |
2-4 |
2,8 |
|
7н |
KR18-IWY-9827 |
99 |
3 |
3,0 |
4-6 |
4,5 |
3-5 |
4,0 |
|
Сах |
96-98 |
94 |
3 |
3,0 |
2-4 |
2,6 |
2-3 |
2,3 |
|
8н |
KR18-IWY-9834 |
100 |
3 |
3,0 |
4-5 |
4,7 |
3-5 |
4,0 |
|
Сах |
94-96 |
95 |
3 |
3,0 |
2-3 |
2,5 |
2-3 |
2,2 |
|
9н |
UZ15PC-58 |
100 |
3-5 |
3,6 |
5-8 |
6,3 |
5-6 |
5,4 |
|
Сах |
94-96 |
95 |
3 |
3,0 |
2-4 |
3,1 |
2-3 |
2,6 |
|
10н |
UZ15PC-282 |
98 |
3-5 |
4,5 |
4-6 |
5,6 |
4-6 |
5,0 |
|
Сах |
92-94 |
93 |
3-5 |
3,2 |
2-6 |
3,9 |
2-4 |
3,1 |
Хулоса. Рақобат нав синаш кўчатзорида экиб ўрганилган 35 та нав ва тизмаларнинг уруғи 15 % ли сахароза эритмасида унувчанлиги ўрганилганда 10 та нав ва тизмаларда унувчанлик 76 % дан юқори кўрсаткичга эга бўлиб, қурғоқчиликка бардошли деб баҳоланди ва селекция ишларига фойдалнишга тавсия этилди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Кожушко Н.Н., Волкова А.М. Лабораторная оценка засухоустойчивости новых сортов яровой пшеницы из мировой коллекции//Весник с/х науки. –1987 г. –№12. – С 70-73.
-
2. Мавлонов Ж.С., Қаршибоев Ҳ.Х. Қаттиқ буғдой нав ва намуналарнинг қурқоқчиликка чидамлилигини лаборатория шароитида баҳолаш//Профессор Атабаева Халима Назаровна таваллуд кунининг 85 йиллигига ва илмий-педагогик фаолиятининг 67 йиллигига бағишланган//“Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент. –2020 й. 1-қисм. –Б 165-168.
-
3. Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович. Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
4. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович. Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
5. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович. Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик кўрсаткичларини ўрганиш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
6. Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна. Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
7. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович. Баҳорги
буғдой навларида бошоқ ўлчамлари // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
8. Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич. Кузги буғдойни ресурстежамкор технология
асосида етиштирилишининг дон ҳосилдорлигига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
9. Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна. Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
Список литературы Қурғоқчиликка бардошли юмшоқ буғдой нав ва тизмаларини танлаш
- Кожушко Н.Н., Волкова А.М. Лабораторная оценка засухоустойчивости новых сортов яровой пшеницы из мировой коллекции//Весник с/х науки. -1987 г. -№12. - С 70-73.
- Мавлонов Ж.С., Қаршибоев Ҳ.Х. Қаттиқ буғдой нав ва намуналарнинг қурқоқчиликка чидамлилигини лаборатория шароитида баҳолаш//Профессор Атабаева Халима Назаровна таваллуд кунининг 85 йиллигига ва илмий-педагогик фаолиятининг 67 йиллигига бағишланган//"Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. - Тошкент. -2020 й. 1-қисм. -Б 165-168.
- Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович. Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Дилмуродов Шерзод Дилмуродович. Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович. Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик кўрсаткичларини ўрганиш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна. Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович. Баҳорги буғдой навларида бошоқ ўлчамлари // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич. Кузги буғдойни ресурстежамкор технология асосида етиштирилишининг дон ҳосилдорлигига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна. Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.