Узумчиликнинг итисодиёт ва хал хўжалигидаги аамияти
Автор: Абдиев А.Н., Мамудов Ш., Трабоев А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 1-1 (80), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Ўзбекистонда узумчиликнинг аҳволи, муаммолари, ток ўсимлигининг биологияси,узумчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ҳамда узум навлари баён этилган.
Vitaceae juss, vitis, вегетатив, крахмал, вакуум-сусло, бекмес, узум пастаси
Короткий адрес: https://sciup.org/140260249
IDR: 140260249 | УДК: 004.02:004.5:004.9
Текст научной статьи Узумчиликнинг итисодиёт ва хал хўжалигидаги аамияти
Ушбу мақолада Ўзбекистонда узумчиликнинг аҳволи, муаммолари, ток ўсимлигининг биологияси,узумчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ҳамда узум навлари баён этилган.
Калит сўзлар: Vitaceae Juss, Vitis, вегетатив, крахмал, вакуум-сусло, бекмес, узум пастаси.
ANNOTATION
Ўзбекистоннинг табиий иқлими ҳар қандай узум навларини-эртапишар ва кечпишар узум навларини етиштириш имконини беради. Ток Vitaceae Juss оиласининг Vitis туркумига мансуб қадимий гулли ёки ёпиқ уруғли ўсимлик.Дунёнинг мўътадил, субтропик ҳамда тропик минтақаларида учрайди. Ток ўсимлиги доим яшил тропик ўрмонларда, шунингдек, дарё соҳиллари ҳамда тоғ ёнбағирларида, асосан ёввойи ҳолда ўсади. Маданий ток токдошлар оиласининг вакилларидан биридир.Унинг бўйи 2-4 (6-10)м гача етади. Вегетатив йўл билан кўпайтирилади. Барги оддий узун бандли, панжасимон бўлинган. Гуллари майда, икки жинсли одатда мураккаб шингил деб аталадиган тўпгулда жойлашган. Ўзбекистонда токнинг 500 га яқин нави ўстирилади. Булардан Кишмиш, Каттақўрғон, Қорагўзал, Даройи, Буваки, Ҳилолий, Қирмизи, Ҳусайни, Соҳиби, Ризамат, Чарос, Сояки, Чиллаки каби навлари кенг тарқалган.
Узумнинг барча ампелографик навлари фойдаланишига қараб хўраки, майизбоп ва винобоп турларга бўлинади.
Хўраки узум навлари (Vitis sylvestris L.) узумнинг таъмини яхшиловчи қанд кислота ва хушбўй моддаларнинг тенг миқдорда бўлиши билан ажралиб туради. Бу навга мансуб узум меваларининг қобиғи юпқа, нафис, лаҳми ширали, уруғи майда ва жуда кўп бўлади. Хўраки узум навлари бошқа навларга қараганда таркибида қанднинг анча оз - 15% дан 20% гача бўлиши (фақат инверт қанд), шунингдек вино ва олма кислотасининг озроқ миқдорда 0,8 % гача бўлиши билан ажралиб туради. Ўзбекистонда экиладиган Андижанский чёрный, Гузаль кара, Джанджал кара, Нимранг, Ранний Шредера, Ризамат, Сурхак Китабский, Тайфи розовый, Султани, Хурманы кизыл, Хусайне белый, Хусайне мускатный, Хусайни келин бармоқ навлари хўраки узум навларига киради.
Майизбоп узум навлари. Бу нав узумнинг лаҳми зич ва ёпишқоқсимон бўлиши, таркибида қанд кўп (20 % ва ундан кўпроқ), кислота миқдори эса озроқ бўлиши билан характерланади. Майизнинг таъми нордон бўлмаслиги учун майизбоп узум навларида кислота кам бўлиши зарур.Майизбоп узум навлари Ўрта Осиёда ўстирилади. Катта Қўрғон(Ангур калон) ва Вассарга уруғи билан қуритиб майиз қилинадиган энг яхши узум навидир. Оқ ва қора кишмиш навлари – асосан уруғсиз майиз- кишмиш тайёрлаш учун фойдаланилади ва янгилигича ҳам истеъмол қилинади. Катта Қўрғон навлари янги ҳолича 3-4 ой, кишмиш навлари 1-2 ой сақланади.
Винобоп узум навлари. Ошхона винолар тайёрлаш учун таркибида камида 18 % қанд ва 0,6%-0,7 % кислотаси бўлган узум навларидан; ўткир винолар тайёрлаш учун таркибида камида 23-24 % цанд ва 0,8% кислотаси булган: ликёр винолар тайёрлаш учун таркибида камида 35 % қанд ва кислотаси 0,8 % дан ортиц булмаган узум навларидан фойдаланилади. Бундан ташцари, тайёрлаш учун ишлатиладиган узум навлари таркибида таъм ва хушбўй таъм берувчи моддалар маълум мицдорда булиши лозим. Винобоп узум навларига Каберни Фран, Ркацители, Рислинг, Саперави,Баян Ширей каби навлар киради.
Узумчилик республикамиз цишлоц хужалигининг цадимий сердаромад тармоқларидан бири саналади. Узумнинг меваси ўзининг парҳезлик ва озуқалиги жихатидан инсон организмы учун энг зарур махсулот хисобланади. Пишиб етилган узум таркибида, айницса кишмиш навларида 28-30 % гача организм томонидан тез ўзлаштириладиган қандлар; глюкоза,фруктоза ва сахароза бор.Фруктоза - ошцозон ости безининг иштирокисиз тез сингади.Шу туфайли қанд касаллиги(қандли диабет)нинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, янги узилган узум таркибида инсон саломатлиги учун зарур бўлган олма-вино-цахрабо, шавел, чумоли ва бошца бир цанча органик кислоталар, калий,кальций, фосфор, натрий каби минерал тузлар, мева пўсти таркибида ранг берувчи моддалар (пигментлар), дубил моддалар бор. Узум меваси А,С, РР, Bi,B2,B6,B12 каби витаминларга бой. В гурух витаминлар, аминокислоталарнинг цандай микдорда сацланиши узум навини пишиш муддатига, Fужумларнинг уруFли ёки уругсизлигига, ток тупининг усиш кучига, об-хаво шароитига хамда парвариш усуларига боғлиқ. Олимларнинг кузатишига қараганда, В гуруҳига мансуб витаминлар, аминокислоталар ва микроэлементлар кечпишар узум навларида кўпроқ тўпланар экан. Узумнинг шифобахш хусусияти қадимдан маълум бўлиб, табобатда турли касалликлар (сил, камқонлик, камқувватлик, ошцозон-ичак, сийдик йули, юрак хасталиги ва х.к.)ни даволашда кенг цулланилган. Узум билан даволашнинг илмий асосланган янги йуналиши -ампелотерапия (юнонча ampelos узум, therapela даволаш) табобатда кенг қўлланилади. Узум шарбати, айниқса ёш болалар ва кексалар учун бебаҳо озуқа. У организмда моддалар алмашинувини яхшилаш, қон томирларини кенгайтириш, юрак мускулларини озиклантириш, конни тозалаш ва купайтиришдек хусусиятларга эга. К.В. Смирнов ва бошқа олимларнинг маълумотларига қараганда 1 литр янги узум шарбатининг қувватини таққослаганда 1,7 литр сигир сутига, 650 гр мол гуштига, 1 кг баликка, 300 г бринзага, 500 гр нонга, 3-5 дона тухумга, 1,2 картошкага, 3,5 кг помидорга, 1,5 кг олма , нок ёки шафтолига тенг келар экан. Узум майизи таркибида 80 % гача қанд моддаси бўлиб, асосан, у гюкоза ва фруктозадан иборат. Шунингдек, азотли ва ошловчи (дубил) моддалар, органик кислоталарга ҳам бой. Майизнинг қимматлилиги яна шундаки, уни узоқ муддат сақлаш, олис жойларга бориш ёки жўнатиш мумкин. Узоқ сафар (экспедиция)га борувчилар учун организмга кувват берувчи,толикишдан асровчи бебаҳо озиқ ҳисобланади. Айрим давлатларда майиз давлат заҳирасидаги армияга бериладиган озик-овкат маусулотлари каторига киритилган. Узумдан тайёрланадиган маусулотлар ишлатилиши ва тайёрланиш технологияси буйича виночилик маҳсулотлари (вино,коньяк, шампан ва ҳ.к.), шарбат маҳсулотлари (табиий ва айрим фабрикат ҳолдаги шарбатлар ва ҳ.к.); концентратлар (узум асали, вакуум - сусло, бекмес ва у.к.); консервалар (компот, маренатлар, мураббо, жэм, узум пастаси ва ҳ.к.) ҳамда узумнинг дастлабки ишлашдан ҳосил бўлган чиқиндилардан иборат иккиламчи маҳсулотларга бўлинади. Масалан, узум турпидан озука уни, пустидан вино кислотаси буёклар, уруFидан танин, мой, шунингдек, узум дрожжаларидан спирт, озука дрожжалари, озик-овкат ва кондитер маусулотларини тайрлаш учун фойдаланилади. Узумчиликнинг озик-овқат саноати билан узвий боғлиқлиги ҳам мана шунда. Узум маҳсулотларининг сифати, асосан, узумнинг нав хусусиятларига, уни парваришига, табиий иқлим шароитига боFлик. Токнинг бошка мевали усимликларга нисбатан афзаллиги ана шундаки, уни купайтириш кулай, кучати утказилгач, 2-3 йилда уосилга киради ва қулай шароитда яхши парвариш қилинса 100, ҳатто ундан кўп йил яшаб ҳосил бериши мумкин. Ток илдиз тизими бақувват бўлгани учун у қурғоқчиликка анча чидамли. Ундан тоF ва тог олди ерларини узлаштириш, кумли ерлар ва жар ёқаларини мустаҳкамлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Уни бошқа мевали дарахтлар усиши анча кийин булган, шурланган, тошлок, ер ости суви якин (1-1,5
метр ерларда ҳам ўстириб ҳосил етиштириш мумкин. Узумчилик аслида сердаромад соҳа. Районлаштирилган узум навлари жойнинг тупроқ-иқлим шароитларига тўғри танланиб жойлаштирилса, тупроққа ишлов бериш ва ўсимликларнинг парвариши билан боғлиқ барча агротехника ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилса узумчилик ўсимликшуносликнинг юқори рентабелли, иқтисодий кўрсаткичлари юксак тармоғига айланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.В.Г. Сперанский, Г.С. Инихов, Р.И. Монтицкий, М.И. Соболева “Дон-ун, мева-сабзавот, кондитер ва лаззатли маҳсулотлар товаршунослиги” 1969 йил Тошкент “Ўқитувчи” нашриёти 296-297 бетлар.
2.Ш. Темуров “Узумчилик” “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”.Давлат илмий нашриёти. Тошкент – 2002 6-7 бетлар.
"Экономика и социум" №1(80) 2021
Список литературы Узумчиликнинг итисодиёт ва хал хўжалигидаги аамияти
- В.Г. Сперанский, Г.С. Инихов, Р.И. Монтицкий, М.И. Соболева "Дон-ун, мева- сабзавот, кондитер ва лаззатли маҳсулотлар товаршунослиги" 1969 йил Тошкент "Ўқитувчи" нашриёти 296-297 бетлар.
- Ш. Темуров "Узумчилик" "Ўзбекистон миллий энциклопедияси".Давлат илмий нашриёти. Тошкент - 2002 6-7 бетлар.