Влияние новых инокулянтов на структуру урожая сои

Автор: Кулдашов Бобомурод Хусанович, Ҳалилов Насриддин Ҳалилович, Ҳамидов Нозим Болиевич, Ҳамзаев Абдушукур Худайқулович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 4 (12), 2022 года.

Бесплатный доступ

В статьи приводятся результаты исследований по изучению влияния применения инокулянтов на урожайность и структуру урожая при возделывании новых местных и интродуцированных сортов сои в условиях лугово-сераземных почв Самаркандской области.

Сои, сорта, Brachirizobium japonicum, бор, молибден, бактерия, популяция, орошаемые, лугово-сераземный, почвы, эффективность

Короткий адрес: https://sciup.org/14125184

IDR: 14125184

Текст научной статьи Влияние новых инокулянтов на структуру урожая сои

Мавзунинг долзарблиги. Суғориладиган ерларда соядан юқори ҳосил етиштиришда навларни танлаш, етиштириш технологиясини нав хусусиятлари, минтақа тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш долзарб муаммо ҳисобланади. Ҳозирда ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган соянинг (Brachirizobium japonicum) штаммлари республикамизда яратилмаган. Республикамизда 2017-2020 йилларда сояни катта майдонларда экишда қўлланилган бир неча туганак бактерия штаммлари (Ризовит-АКС, Ризоазот) препаратлари кутилган натижаларни бермади, натижада, соядан аксарият фермер хўжаликларида кам ҳосил олишди ва тупроқ унумдорлигини туганак бактериялар ҳисобидан ошириш ҳамда соянинг ўтмишдошлик самараси кузатилмади. Шунинг учун республикамиз тупроқ-иқлим шароити, экилаётган навларнинг хусусиятлари инобатга олинган ҳолда яратилган янги туганак бактериялар штаммларини ҳамда Россия Федерациясидан келтирилган штаммларни турли тупроқ-иқлим шароитида самарадорлигини синаш, экологик синовдан ўтказиш, навлар кесимида ўрганиш, бўйича тажрибалар ўтказилди.

Ҳозирда республикамизда соянинг илдизларида симбиоз ҳолида яшайдиган туганак бактериялар фаоллигини, самарадорлигини ўрганиш орқали энг юқори натижа берадиган янги инокулянт штаммларини аниқлаш ҳамда уларни амалиётда қўллаш орқали соя етиштиришда азотли ўғитлардан мутлоқо воз кечиш ёки улар меъёрини кескин камайтириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ресурстежамкор технологияларни ишлаб чиқиш соя етиштиришда энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Азотнинг биологик фиксацияси (АБФ) - бу экологик жиҳатдан муҳим жараён ва бу икки экологик гуруҳ прокариотлар томонидан амалга оширилади: 1- кўпинча ўсимликлар билан яқин алоқада эркин тирик ҳужайралар ёки 2-эндосимбиотик алоқада бўлган ризобиал бактериялар орқали N 2 газ молекуласини аммоний ионларига илдиз-туганак бактериялари томонидан айланиши (rhizobia) симбиотик азот фиксацияси (САФ) деб номланади ва бу ўсимликка азотни етказиб бериш жиҳатидан самаралироқ жараёндир.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларга кўра, AБФ ҳар йили глобал қишлоқ хўжалигидаги тупроқдаги азотни миқдорини бир неча баробар оширади ва миллиардлаб АҚШ долларга тенг азотли ўгитларни тежаш имконини беради (4;5). Ўзбекистонда суғориладиган ерларда ризобиал бактериялар асосида яратилган инокулянтлар саноат тамонидан ишлаб чиқарилаётган азотли минерал ўғитларга нисбатан бир неча баробар арзон бўлиб экологик талабларга жавоб беради ҳамда экинлар ҳосилдорлигини ва тупроқ унумдорлигини сезиларли даражада оширади (1:2).

Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича қишлоқ хўжалигида симбиотик азот фиксацияси (СAФ)дан олинадиган фойдани амалиётда иккита стратегия ёрдамида ошириш мумкин:

- биринчиси, дуккакли ўсимлик ва ризобиал бактериялар симбиози натижасижа ҳосил бўладиган азот миқдорини оптималлаштириш, бу нафақат илдиздаги туганак ичида азот фиксацияси тезлигини, балки тупроқ ва ризосферадаги инокулянт штаммларнинг рақобатбардошлигини оширишни ҳам ўз ичига қамраб олади;

-

иккинчиси, дуккакли бўлмаган ўсимликлар билан янги азот фиксацияловчи симбиозларни яратиш. Дунё миқёсидаги асосий экинлар, масалан, бошоқли ўсимликлар азот фиксацияловчи ризобиал бактериялар билан симбиозга кирмайди (8), шу сабабли, ушбу экинлар билан муҳандислик синтетик симбиоз яратиш. Бу СAФдан фойдаланишнинг ғоят улкан аммо қийин имконияти ҳисобланади.

Бинобарин СAФдан фойдаланиш минерал азотли ўғитларни саноат миқёсида ишлаб чиқаришни камайтиришга ҳамда уларни ишлаб чиқиш учун сарфланадиган углеводород ёқилғи манбаларнинг камайтиришга, энергияни, ресурсларни тежашга имкон беради (9). Шунинг учун республикамиз қишлоқ хўжалигида азот манбалари сифатида хаводаги N 2 -ни фиксацияловчи бактериялар асосида яратилган биологик препаратларни қўллаш арзон бўлиб экологик тоза маҳсулотлар етиштиришга имкон беради. Кўпгина олимларнинг қайд этишича соя суғориладиган ерларда мавсум давомида 1 гектарда 150-250 кг тоза биологик азотни тўплайди (2;3;4). Бунда минерал ўғит сифатида қўлланилган азотнинг негатив таъсири бартараф этилади.

Ўтказилган тажриба натижалари. Соя навлари ҳосилдорлигига инокулянтларнинг ҳосил структураси кўрсатгичларига, хусусан, ўсимликнинг бўйи, бир туп ўсимликдаги дуккаклар сони, 1 дона дуккакдаги донлар сони, бир туп ўсимликдаги донлар массаси ва 1000 дона дон массаси киритилди.

Нафис навида ўсимликларнинг бўйи ўрганилган вариантларга боғлиқ ҳолда 159,4 см дан 171,5 см гача бўлган бўлса, Селекта-302 навида эса 155,4 см дан 174,7 см гача ни ташкил этди. Ризобиал бактериялар штамми қўлланилган вариантларда назоратга нисбатан ҳар иккала навида ҳам ўсимликнинг бўйи 12,1 см дан Селекта-302 навида 19,3 см гача ошди. Бир туп ўсимликдаги дуккаклар сони ризобиал бактериялар штамми қўлланган вариантларда назоратга нисбатан ҳар иккала навда ҳам сезиларли даражада кўп бўлиши кузатилди. Нафис ва Селекта-302 навлари назоратга нисбатан Фон+Нитрофорте-Ж қўлланилганда бир туп ўсимликдаги донлар сони мос равишда 26,5; 28,2 донагача кўп бўлиши аниқланди. Шундай қонуният қолган вариантларда ҳам кузатилди. Энг кам кўрсаткич Фон+Ризовит–АКС қўлланилганда қайд этилди.

Битта дуккакдаги донлар сони Нафис навида қўлланилган ризобиал бактериялар штаммларига боғлиқ ҳолда ўзгарди ва назорат вариантида Нафис нави бўйича 2,4 дона, Селекта-302 бўйича 2,2 донани ташкил қилди. Ризобиал бактериялар штаммлари қўлланилганда барча вариантларда дуккакдаги донларнинг сони Нафис навида 3,1; 2,6 донагача, Селекта-302 навида 2,9 донадан 2,5 донагача ўзгарди. Бир туп ўсимликдаги донлар вазнига қўлланилган ризобиал бактериялар штаммлари барчаси ижобий

1-жадвал

Ҳосил структурасининг инокулянтлар таъсирида ўзгариши (2018-2020 йй.)

Тажриба вариантлари

Ўсимлик бўйи, см

Бир туп ўсимликдаги дуккаклар сони, дона

Битта дуккакдаги донлар сони, дона

Бир туп ўсимликдаги донлар сони, дона

Бир туп ўсимликдаги донлар массаси, г

1000 дона дон массаси, г

Нафис нави

1

Назорат–(P 90 K 60 -фон, инокулянт қўлланилмаган)

159,4

21,6

2,4

52,6

8,8

168,3

2

Фон+Нитрофорте–Ж

171,5

28,4

3,1

89,1

15,4

173,0

3

Фон+Нитрофорте–П

165,6

27,9

2,9

81,7

14,1

172,0

4

Фон+Ризовит–АКС

160,8

22,6

2,6

57,9

9,9

170,8

5

Фон+ Bradyrhizobium japonicum +Bacillus subtilis BS-26

173,2

26,5

2,8

73,4

12,5

170,2

6

Фон+ Bradyrhizobium japonicum бактериялари популяцияси мавжуд бўлган тупроқ

162,4

25,8

2,4

62,0

10,5

168,7

Селекта-302

1

Назорат–(P 90 K 60 -фон, инокулянт қўлланилмаган)

155,4

21,8

2,2

48,6

8,7

179,8

2

Фон+Нитрофорте–Ж

174,7

26,8

2,9

76,8

13,9

181,6

3

Фон+Нитрофорте–П

164,7

26,0

2,7

71,0

12,8

180,9

4

Фон+Ризовит–АКС

159,2

22,7

2,4

54,5

9,8

180,5

5

Фон+ Bradyrhizobium japonicum +Bacillus subtilis BS-26

164,1

26,4

2,6

67,7

12,2

180,1

6

Фон+ Bradyrhizobium japonicum бактериялари популяцияси мавжуд бўлган тупроқ

156,1

24,9

2,5

61,4

11,0

179,1

LSA-4-2022

таъсир кўрсатди ва Нафис навида назоратда 8,8 г ни, Селекта-302 навида 8,7 г ташкил этди.

Бир туп ўсимликдаги донларнинг энг юқори массаси Фон+Нитрофорте-Ж қўлланилганда Нафис навида 15,4 г, Селекта-302 навида 13,9 г ни ташкил этди, қолган вариантларда бир туп ўсимликдаги донлар массаси назоратга нисбатан кўп бўлсада, Фон+Нитрофорте-Ж га нисбатан сезиларли даражада кам бўлди.

Маҳаллий шароитда яратилган Нафис нави ҳамда хориждан келтирилган Селекта-302 навларига Самарқанд вилояти тупроқ-иқлим шароитида ризобиал бактериялар штамми қўлланилганда соя ҳосил структураси кўрсаткичларига, хусусан ўсимликнинг бўйи, бир туп ўсимликдаги дуккаклар сони, дуккакдаги донлар сони, бир туп ўсимликдаги донлар массаси ва 1000 дона дон массаси Фон+Нитрофорте-Ж қўлланилганда ҳар иккала навда ҳам энг юқори кўрсаткичлар қайд этилди.

Штаммлардан Фон+Нитрофорте-Ж қўлланилган пайкалчалардаги ўсимликларда 1000 дона дон массаси Нафис навида 173,0 г, Селекта-302 навида 181,06 г бўлиши қайд этилди. Қолган вариантларда Фон+Нитрофорте-Ж қўлланилган пайкалчалардаги нисбатан 1000 дона дон массаси кам бўлиши кузатилсада, назоратга нисбатан сезиларли даража кўп бўлиши кузатилди.Бизнинг тадқиқотларимизда 2018-2020 йилларда 1000 дона дон массаси Нафис ва Селекта-302 навларида назорат–(P 90 K 60 -фон, инокулянт қўлланилмаган) вариантларда ўртача 3 йиллик натижаси 168,3; 179,8 г ни ташкил қилган бўлса, ризобиал бактериялар штаммлари қўлланилган вариантларда назоратга нисбатан 1000 дона уруғ массаси сезиларли даражада ошганлиги кузатилди.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, 1000 дона дон массасининг назоратга нисбатан сезиларли даражада кўп бўлиши турли инокулянтларни қўллаш натижасида ўсимликларда асосан азот таъминотининг яхши бўлиши билан боғлиқ.

Хулоса қилиб айтганда, Самарқанд вилояти тупроқ-иқлим шароитига маҳаллий шароитда яратилган Нафис нави хориждан келтирилган Селекта-302 навларининг 1000 дона донининг массаси навлар хусусиятлари ва йилнинг об-ҳаво шароитига, қўлланилган ризобиал бактериялар штаммлари турларига боғлиқ ҳолда ўзгарди ҳамда энг юқори 1000 дона уруғ массаси Фон+Нитрофорте–Ж қўлланилганда кузатилди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    Халилов Н., Рахимов А. Биологик азот самарадорлиги ва экологик муаммолар. Тезисы докладов республиканской научно-практической конференции “Проблемы развития сельского хозяйства в экологических условиях Приаралья”. 20-21 мая. 2005.

  • 2.    Халилов Н., З.Исломова. “Анғизга экилган соя тупроқ унумдорлигини оширади, озиқа етиштиришни кўпайтиради”. Чорвачилик ҳамда ветеринария

  • 3.    Халилов Н., Ҳамзаев А.Х. Особенности выращивания сортов сои на орошаемых землях. Life Sciences and Agriculture, 2020, № 1, Р., 48

  • 4.    Сорта., биопрепараты, росторегуляторы, агрохимикаты и технологии. Краснодар:2017.- 43 с.

  • 5.    Мирзаев Л., Давлетмуродов М. Кузги буғдойнинг ўсув даврларида тупроқдаги ҳаркатчан озиқ моддалар миқдорларининг динамикаси //Республика илмий-амалий анжумани материаллари. Тошкент. 2015. II-қисм. -Б. 21-23.

  • 6.    Remigi., P., Zhu, J., Young, J.P.W., and Masson-Boivin, C. Symbiosis within symbiosis: evolving nitrogen-fixing legume symbionts. // Trends Microbiol. -2016. – V.24. -№1. –P. 63–75.

  • 7.    de Vries, W., Leip, A., Reinds, G.J., Kros, J., Lesschen, J.P., and Bouwman, A.F. Comparison of land nitrogen budgets for European agriculture by various modeling approaches. // Environ.Pollut. -2011. –V.159. -№11. –P.3254–3268.

  • 8.    Ladha, J.K., Tirol-Padre, A., Reddy, C.K., Cassman, K.G., Verma, S., Powlson,D.S.Global nitrogen budgets in cereals: a 50-year assessment for maize, rice, and wheat production systems. // Sci. -2016. –V.6. -№1. –P.153.

  • 9.    Посыпанов Г.С., Методы изучения биологической фиксации азота воздуха. // Р.1991. с.165-231.

  • 10.    Erisman, J.W., Sutton, M.A., Galloway, J., Klimont, Z., and Winiwarter, W. How a century of ammonia synthesis changed the world. // Nat. Geosci. -2008. –V.1. -№10. –P. 636–639.

^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^и фани ютуқлари ва истиқболлари Республика илмий-амалий коференцияси. Самарқанд, 2010.-162-165 бет.

Список литературы Влияние новых инокулянтов на структуру урожая сои

  • Халилов Н., Рахимов А. Биологик азот самарадорлиги ва экологик муаммолар. Тезисы докладов республиканской научно-практической конференции “Проблемы развития сельского хозяйства в экологических условиях Приаралья”. 20-21 мая. 2005.
  • Халилов Н., З.Исломова. “Анғизга экилган соя тупроқ унумдорлигини оширади, озиқа етиштиришни кўпайтиради”. Чорвачилик ҳамда ветеринария фани ютуқлари ва истиқболлари Республика илмий-амалий коференцияси. Самарқанд, 2010.-162-165 бет.
  • Халилов Н., Ҳамзаев А.Х. Особенности выращивания сортов сои на орошаемых землях. Life Sciences and Agriculture, 2020, № 1, Р., 48
  • Сорта., биопрепараты, росторегуляторы, агрохимикаты и технологии. Краснодар:2017.- 43 с.
  • Мирзаев Л., Давлетмуродов М. Кузги буғдойнинг ўсув даврларида тупроқдаги ҳаркатчан озиқ моддалар миқдорларининг динамикаси //Республика илмий-амалий анжумани материаллари. Тошкент. 2015. II-қисм. -Б. 21-23.
  • Remigi., P., Zhu, J., Young, J.P.W., and Masson-Boivin, C. Symbiosis within symbiosis: evolving nitrogen-fixing legume symbionts. // Trends Microbiol. -2016. – V.24. -№1. –P. 63–75.
  • de Vries, W., Leip, A., Reinds, G.J., Kros, J., Lesschen, J.P., and Bouwman, A.F. Comparison of land nitrogen budgets for European agriculture by various modeling approaches. // Environ.Pollut. -2011. –V.159. -№11. –P.3254–3268.
  • Ladha, J.K., Tirol-Padre, A., Reddy, C.K., Cassman, K.G., Verma, S., Powlson,D.S.Global nitrogen budgets in cereals: a 50-year assessment for maize, rice, and wheat production systems. // Sci. -2016. –V.6. -№1. –P.153.
  • Посыпанов Г.С., Методы изучения биологической фиксации азота воздуха. // Р.1991. с.165-231.
  • Erisman, J.W., Sutton, M.A., Galloway, J., Klimont, Z., and Winiwarter, W. How a century of ammonia synthesis changed the world. // Nat. Geosci. -2008. –V.1.-№10. –P. 636–639.
Еще
Статья научная