Вопросы социологического изучения мечты узбекского народа

Автор: Саипова Д.Д.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-2 (79), 2020 года.

Бесплатный доступ

Будущее социальной среды зависит от действий его субъектов. А мечта является главным критерием движущей силы данных действий. Исходя от этого, по Республике был осуществлен опрос по мечте среди 1378 респондентов, ответы разделив по возрастным категориям, по итогам которого был проведен социальный анализ. Это позволило определить более точную информацию по поводу целей, потребностей и мировоззрения подростков, молодежи, людей среднего и пожилого возраста, сделать выводы по анализу и предвидеть социальные процессы развития.

Мечта, цель, желание, иерархия мечты, будущее, уверенность, стремление, мечта молодежи, мечта пожилых людей, мечта среднего возраста, мечта подростков, психология

Короткий адрес: https://sciup.org/140258257

IDR: 140258257   |   УДК: 314/316

Текст научной статьи Вопросы социологического изучения мечты узбекского народа

“Агар сен ниманидур хоҳласанг, бутун бир Коинот орзуларинг амалга ошиши учун ёрдамга келади” - деган ибора утмиш ва хозирда уз тасдиFини топган доно сўзлар ҳисобланади. Атрофга назар солсак, биз орзу ва курашлар ортидан яралган замонда яшамокдамиз.

Маълумки, кўплаб ривожланган мамлакатларда фуқароларнинг орзулари бўйича чуқур социологик тадқиқотлар ўтказилган. “Русская мечта” яъни “Рус орзуси”, “Америка орзуси”, “Европа орзуси” каби кўплаб илмий изланишлар қилинган. Ўзбекистонда ҳам шу каби социологик тадқиқотлар ўтказилиши долзарб масала. Биз ҳам айни йўлда қадамларни ташладик десак муболаға булмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот килиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, хаётий муаммо ва эхтиёжларини яхши билиш керак” ва “Ёшлар хаёти, уй-кечинмалари, орзу-ниятлари, энг муҳими, уларни қийнаётган масалалар, афсуски, радио ва телевидение, газета ва журналларда ўз ифодасини тўлиқ топмаяпти” каби сузлари фукаролар, айникса ёшлар орзу-максадлари, кайсидир маънода уз муаммоларини бартараф қилишга интилиш орқали юзага келган мақсадларни чуқур ўрганиш, янги Ўзбекистонни барпо қилишда тадқиқ қилиниши зарур булган масалалардан хисобланади.

Шу ниятда муаллифлик дастурим бўлмиш “Орзуга ишон” телекўрсатуви ташкил қилинди. Бир йил давомида 40 га яқин орзулар рўёбида, ҳамкорлар кумагида беFараз ёрдам берилди. Булар жумласига экстримал, тиббий-соFломлаштириш, кумирлар билан учрашувлар, сайр-саёхат, романтик каби орзулар кирган эди. Тушундикки, биргина кўрсатув доирасида инсонларни орзулари, дард ва кечинмаларига далда бўлиш қийин. Бу давлат миққиёсидаги сиёсий, иқтисодий, социал масаладир.

Маълумки, барча ўзгаришлар, кашфиётларнинг илк учқунини орзу дунёга келтирган. Орзу иерархияси орқали ҳам буни таърифлаш мумкин:

  • 1-    инсонда орзу дунёга келади;

  • 2-    инсон тафаккури шу орзуни ҳаёлга айлантиради;

  • 3-    ҳаёл фантазияларга уланиб келади;

  • 4-    қалбда ният туғилади;

  • 5-    ният олдидаги турган тўсқинликлар мақсадни дунёга келтиради;

  • 6-    мақсад ўзига мўлжални белгилайди;

  • 7-    режа, дастур, лойиҳа тузилади;

  • 8-    йўл харитаси юзага келади.

Бундан аёнки, орзу мақсадга айланиши учун қанча инстанцияни босиб ўтиши керак. Демак, орзу бу ҳали мақсад эмас! Аммо у инсон онги ва қалбининг энг чуқур илдизларини ўзига мужассамлаштирган инстанциядир. Ушбу инстанцияни ўрганиш, социологик башоратларни тўғри амалга оширишга ёрдам беради.

2018-2019 йиллар давомида яъни карантиндан ҳоли бўлган, тинч ва осойишта даврда ОАВ орқали аҳолининг орзулари бўйича сўровнома ўтказилди. Унда 7 ёшдан 92 ёшгача бўлган Ўзбекистоннинг 12 вилояти, Тошкент шаҳри, Қорақолпоғистон Республикасидан 1378 та респондент қатнашди. Респондентларимизга сўровнома чоғида очиқ савол билан мурожаат қилдик. Яъни, биз анкетада “Ўз орзуингизни ёзинг” деган таклиф билан бирга шахсга оид саволлар бердик. Унга респондентларнинг 99 фоизи жавоб бериб, ўз орзуларини ифода этди. Орзуларни маъно бўйича туркумлаб чиқилди.

“Ўз орзуингизни ёзинг” ибораси ўзида “Орзуингиз борми”- деган ёпиқ саволни ифодалайди. 1378 та респондентнинг 1% ушбу саволга жавоб бермаган ёки сир эканлигини айтган. Бу эса респондентлар орзуга ва уни рўёбига ишонмаслиги ёки ўз орзусидан уялишини кўрсатади. Ёш категорияси бўйича сўровномада иштирок этганларнинг 7 ёшдан 11 ёшгача 5%; 12 ёшдан 17

ёшгача 23%; 18 ёшдан 29 ёшгача 28%; 30 ёшдан 44 ёшгача 23%; 45 ёшдан 59 ёшгача 12%; 60 ёшдан 91 ёшгача 9% ташкил қилди. Сўровномада цатнашганларнинг 73% успирин, ёшлар ва урта ёшдагилар (12-44 ёшлар) х,исобланади. Респондентларнинг ижтимоий келиб чициши ва бандлиги жиҳатидан 27% ўқувчи ёшлар, 19% уй бекалари, 14% хизматчи, 12% ишчи, 10% нафацахур, 6% зиёли, 6% талаба, 4% ишсиз, 2% ногиронларни ташкил цилди.

Мақоламизнинг энг муҳим ва асосий қисмини ҳам ёритишнинг айни вақти. Яъни турли ёш вакилларининг орзуларини таҳлил қиламиз. 7 ёшдан 11 ёшгача бўлган респондентларимизнинг 58% ни қизлар, 42% ни йигитлар ташкил цилади. Барчаси мактаб уцувчилари. Бу категориядаги йигит-қизларнинг 36% супер юлдузлар билан боғлиқ орзуларни (учрашиш, бир кунини ўтказиш, бирга қўшиқ куйлаш); 14% респондентлар саёҳат қилиш (асосан х,орижий давлатларга); 6% шахсий буюмлар (телефон, планшет); 6% велосипед; 6% истироҳат боғларида сайр қилиш (асосан вилоятлик болалар Тошкент боғларини кўришни орзу қилишган); 6% телевизион ютуқли шоулар совриндори бўлиш (Борига барака, Омад шоу); 4% эса таълим билан каби орзуларни цайд этишган (1-диаграмма).

  • 7    ёшдан 11 ёшгача булган йигит-цизларнинг супер юлдузларга цизициши “Америка Орзуси” га ўхшаб кетади. У ерда юлдузлик ва машҳурлик масалалари миллий эътиқод даражасига кўтарилган. “Рус орзуси” анализларида эса бу кўрсаткич жуда паст. Сўровномамизда бу ёш категориясида планшет, велосипед ва истироҳат боғларининг орзу қилиниши асосоланган эҳтиёжидир. Аммо, таълим билан боғлиқ орзулар паст кўрсаткичда, касбий ва спорт билан боFлиц орзулар эса унданда паст эканлиги (3%) маориф ва спорт сох,алари тарFиботида муаммолар борлигини курсатади.

Ижобий кўрсаткичлар сарасига бошқалар бахти учун қилинадиган орзулар ҳам қайд этилган, яъни ёши катта қариндошлари учун ҳаж зиёратини ташкил қилиш (3%) назарда тутиляпти. Қолаверса, вайронакор ва салбий орзулар қайд этилмагани ҳам яхши натижа. Умуман олганда 1378 респондентнинг ҳеч бирида салбий, бузғунчи ва ғаразли орзулар қайд этилмади. Бундай натижа камёб ҳисобланади. Масалан, Россиялик И.А. Порядиннинг Свердлов вилоятида утказган “Орзу, у ^андай булади” социологик тадқиқотида ёшлар томонидан “Қўрқинчли суд” каби ёвуз орзулар

ҳам қилиниши қайд этилган.

-диаграмма. 7-11 ёшдаги респондентлар орзуси.

12 ёшдан 17 ёшгача булган респондентларимизнинг 61% ни кизлар, 39% ни йигитлар ташкил қилади. Ушбу аудиториянинг катта қисми таълим олиш билан банд (97%). Бу категориядаги йигит-кизларнинг 32% супер юлдузлар билан боғлиқ орзуларни; 17% саёҳат қилиш; 10% шахсий буюмлар (телефон, планшет); 6% касбий; 6% ижодий; 5% тиббий-соFломлаштириш ^изматлари билан боғлиқ (қиммат операция, соғлом бўлиш) орзу; 3% телевизион ютуқли шоуларда катнашиб, совриндор булиш; 3% экстримал, 2% дан таълим, гузаллик, спорт, онага совга каби орзулари кайд этилган (2-диаграмма).

2-диаграмма 12-17 ёшдаги респондентлар орзуси.

Айнан 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган респондентларда соғлиқ билан боғлиқ орзулар намоён бўлиши тиббий ҳизматдан тўлиқ фойдаланиш имкони йўқлигини ҳам англатади. Ўйлашимизча, ҳаёт давомида орзу иерархиясини прогресс ва регресслари, ибтидодан интиҳога етиб бормасдан яна ибтидода қолиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Буни орзунинг армонга айланиши нуқтаи назаридан ифодалаш мумкин.

Таълим билан боFлик орзулар 12-17 ёшда 2% ни ташкил килиниши бу ёш категориясида ҳам муаммо сифатида учраяпти. Бир қарашда ишониш қийин бўлган кўрсаткич, аммо, атрофга назар солсак ёшларнинг кумирлари профессорлар эмас “супер юлдузлар”, уларнинг хохишлари сўнгги русимдаги телефон ва чет элни куриш.

Бу ёш категорияси ота-она, айникса оналарни бахтли ва хурсанд килиш бўйича (2%) орзуларни учраши, ўз яқин қариндошлар манфаати, ўз манфаатидан устунлигини англатади.

18 ёшдан 29 ёшгача бўлган респондентларимизнинг 74% ни аёллар, 26% ни эркаклар ташкил қилди. Бу ёш категориясида орзу қилиш бўйича аёллар деярли уч карра фаолроқ. Бу категориядаги эркак ва аёлларнинг 19% саёҳат килишни, 15% “супер юлдуз” лар билан боFлик орзуларни; 11% тиббий-соғломлаштириш ҳизматлари билан боғлиқ (қиммат операция, соғлом бўлиш); 6% шахсий ва уй буюмлар (телефон, планшет, музлаткич); 6% касбий; 4% дан таълим, ижодий, экстримал, ютук-шоуларда катнашиш; 3% дан гузаллик, хаж ва умра сафарлари, уй-жой каби орзулари етакчиликда килинган (3-диаграмма).

Бу ёш категориясида аниқ ҳаётий мақсадлар шакилланиши, ўзликни англаш жараёнларини уз ичига олади. “юлдузлар” га булган иштиёк, интилиш пасайиб, дунё мамлакатларини куриш, саёхат килиб, марокли ва фойдали орзуларга интилиш кузатилади. Умуман, саёҳат билан боғлиқ орзуларнинг ошиши яхши. Бу кўпроқ таққослаш ва шу орқали дунёқарашни кенгайишини таъминлайди. Қолаверса, толерантликни шакиллантиради. Жадидлар биографисини ўрганар эканмиз, улар ҳам дунё мамлакатларини кезиб, ўрганиш натижасида, Туркистонда барқарорлик ва фаровонлик ҳукм суриши каби орзулари пайдо булганига, йул харитаси сифатида илм-маърифат танланганлигига амин буламиз.

  • 3-    диаграмма 18-29 ёшдаги респондентлар орзуси.

Ушбу ёш категориясида тиббий-соFломлоштириш билан боFлик орзуларнинг кўпайиши, аввало, шу ёшда экология, урбанлашиш, соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик, нотўғри овқатланиш каби сабаблардан кўра, мамлакат тиббий хизматининг сифати ва имкониятлари замон талабига етарли даражада жавоб бермаслиги, тиббиёт соҳасидаги кадрларнинг тажрибаси борасида муаммолар мавжудлигини намоён килади. Айникса, марказдан чекка ҳудудларда тиббиёт муассасалари сифатини ошириш, хусусий клиникалар

ҳизматлари ойлик маош, пенсия ва стипендиларга нисбатан қиммат эканлигини кўриш мумкин. Бу муаммолар айниқса карантин даврида ўз тасдиқини топмоцда.

4-диаграмма 30-44 ёшдаги респондентлар орзуси.

30 ёшдан 44 ёшгача бўлган респондентларимизнинг 78% ни аёллар, 22% ни эркаклар ташкил қилади. Бу категориядагилар 21% саёҳат қилишни, 14% тиббий-соFломлаштириш х,изматлари билан боFлик орзулари, 11% уз шахсий уй-жой (хонадан)га эга булиш; 9% шахсий автомобил; 8% “супер юлдуз” лар билан боғлиқ орзулари; 8% шахсий ва уй буюмлар (телефон, планшет, музлатгич, телевизор); 5% дан касбий; ижодий; ютуқли шоуларда иштирок этиш каби орзуларини кайд цилганлар (4-диаграмма).

Бу ёш категориясининг асосий қисмини аёллар ташкил қилади. “Супер юлдузлар” кўрсаткичи пасайиб, тиббий ҳизматдан фойдаланиш орзуси курсаткичи купайган. ^олаверса, 30-44 ёшгача булганлар уй-жой цилиш ва автомобилга эга бўлиш орзуларининг юқорилиги, айни ёш категориясида мехнат цилиш ва мол-мулк орттириш учун энг самарали ва натижа курсатувчи вақт эканлигини кўрсатади. Шу сабабли ҳам моддий орзулар ҳам бу категорияда саёҳат қилиш ва тиббий ҳизматдан фойдаланиш кўрсаткичлари томон юцориламоцда.

45 ёшдан 59 ёшгача бўлган респондентларимизнинг 74% ни аёллар, 26% ни эркаклар ташкил цилади. Бу категориядагилар 20% тиббий-соFломлаштириш хизматлари билан боFлиц орзулари; 17% саёхат цилишни, 10% уз шахсий уй -жой (хонадан)га эга булиш; 9% хаж ва умра сафарлари; 8% ютуц-шоуларда иштирок этиш; 6% дан автомобил; умум эзгулик; 5% шахсий ва уй буюмлар (телефон, планшет, музлатгич, телевизор); 4% “супер юлдуз” лар билан боғлиқ орзуларни; 3% дан омад-бахт, касбий; 2% моддий; 1% дан экстримал, байроц, концертга бориш, самолётда парвоз, таълим, тўй қилиш, музейга бориш, мароцли дам, ижодий, чет элда яшаш билан боглиц орзуларни цилишган (5-диаграмма).

Бу ёшдагиларнинг орзуларига бежиз батафсил тўҳталмадик, сабаби, 1% кўрсаткичлар орасида тўй қилиш орзуси пайдо бўлганида (30 ёшдан 44 ёшгача бундай орзу цайд этилмаган, 18-29 ёшда турмуш цуриш орзу 1% да мавжуд).

5-диаграмма 45-59 ёшдаги респондентлар орзуси.

45 ёшга кадар х,еч бир респондентимиз туй килиш орзуси булмади. 45 -60 оралиғида ҳам бу кўрсаткич музейга бориш орзуси билан бир ҳил кўрсаткичда. Бу дегани, респондентлар туй билан боFлик орзу-хавасларни деярли килишмаяпти, бу эса айникса сунгги йилларда туй-тантана ва маракалар билан боғлиқ ислоҳатларнинг яққол натижаси. Умуман, Шавкат Мирзиёев бошқарув давридаги йирик ютуклардан бири туй-дабдабалар билан боглик миллатнинг асрий муаммоларини бартараф этилаётганидир.

6-диаграмма. 60-92 ёшдаги респондентлар орзуси.

60 ёшдан 91 ёшгача бўлган респондентларимизнинг 52% ни аёллар, 48% ни эркаклар ташкил қилади. Бу кўрсаткич кексалик даврига келиб, эркакларимиз ҳам орзу қилиш борасида фаоллик қилишларини кўрсатади. Бу ёш категориясидагилар 18% ҳаж ва умра зиёратларини амалга ошириш; 18% ютук-шоуларда иштирок этиб, кимматба^о совFалар олиш; 13% саёх,ат килишни; 10% уз шахсий уй-жой (хонадан)га эга булиш; 9% автомобил; 8% тиббий-согломлаштириш ^изматлари билан боглик орзулар; 6% умум эзулик; 3% дан тўй, шахсий ва уй буюмлар (телефон, планшет, музлатгич, телевизор) каби орзулари етакчилик килмокда (9-диаграмма).

Мамлактимизда мусулмонлар кўплиги, ҳаж ва умра зиёратини амалга ошириш орзусининг етакчилик қилиши, бу категориядаги респондентларимизнинг етук орзуларида намоён бўлади. Аммо, айни категориянниг ўзига ҳос томони маънавий камолот билан моддий камолотнинг ёнма-ён келишидадир. Чунки, 18 фоизлик ютук-шоуларда иштирок этиш орзуси, осон равишда мол-мулк орттириш билан боFликиги билан бирга, шах,сий уй-жой ва автомобилга эга булишдек моддият билан боглик орзулар айни ёш категориясидагиларни моддий эҳтиёжлари тўлиқ копланмаётганлигидан, пенсия ва нафакаларни ошириш борасида чора-тадбирларни куллашни таказо этади.

Хулоса: Орзу иерархияси оркали - орзу килишнинг инсон х,аётида урнини кўрсатиш мумкин экан. Аввало, инсонда орзу дунёга келади; инсон тафаккури шу орзуни ^аёлга айлантиради; х,аёл фантазияларга уланиб келади; калбда ният туғилади; ният олдидаги турган тўсқинликлар мақсадни дунёга келтиради;

максад узига мулжални белгилайди; режа, дастур, лойих,а тузилади; йул харитаси юзага келади.

Уйлашимизча, ^аёт давомида орзу иерархиясини прогресс ва регресслари, ибтидодан интихога етиб бормасдан яна ибтидода

қолиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Буни орзунинг армонга айланиши нуқтаи назаридан ифодалаш мумкин.

1378 та фукаро орасида утказилган суровнома натижаларига кура респондентларнинг 99% да бирламчи ёки иккиламчи кўринишда орзулари мавжудлиги ва улар билан бўлиша олиш имконияти мавжудлигини тасдиқлаш мумкин. Бу эса 99% респондент келажакка интилиш, давлат, х,аёт, узига булган ишончи ва иштилиши мавжудлигини англатади. Респондентларнинг асосий қисмини аёллар ташкил қилди. Эркакларни пастроқ кўрсаткичда эканлиги гендерлик стереотипига х,ам боFлик. Аммо, 60-91 ёшгача булган даврда эркаклар ҳам орзу қилиш бўйича фаол эканликларини кўрсатади. Бу эса, ҳаёт тажрибаси давомида орзуга ишониш кучайганлигидан далолат беради.

Ижобий кўрсаткичлар сарасига бошқалар баҳти учун қилинадиган орзулар х,ам кайд этилган, яъни кариндош учун х,аж зиёратини ташкил килиш, фарзандлари учун уй-жой, таълим, якинлар учун тиббий-соFломлаштириш ^изматлари кабилар. Бу эса узаро Fам^урлик туйгуларининг устунлиги, узгалар баҳти шахсий манфаатдан кўра афзал кўрилишини намойиш қилади. Бу миллатимизнинг дунё эътироф этган фазилатлари ^амдир. ^олаверса, вайронакор ва салъбий орзулар қайд этидмагани ҳам яхши натижа. Умуман олганда 1378 респондентнинг ҳеч бирида салбий, бузғунчи ва ғаразли орзулар кайд этилмади. Бу миллатимизнинг баFрикенг ва эъзгуликка интилишидан далолат беради. Болалар ва ёшлар орасида “Супер юлдузларга” интилиш асосий орзу сифатида қайд этилиши, “Юлдузлар”нинг ушбу категорияларга бўлган таъсир доираси жуда кенглиги, бундан унумли фойдаланишда чора-тадбирларни янада чукурлаштириш билан бирга, таълим-тарбия борасида ишларни яхшилаш зарурлигини кўрсатади. Бу эса, таълим олиш ва касб ўрганиш борасидаги кўрсаткичларнинг жуда пастлигида ҳам ўз тасдиғини топди.

Деярли барча категоряларда саёҳат қилиш орзусининг юқори кўрсаткичда эканлиги дунёни англашга, мароқли дам олишга бўлган интилишни юқори эканлигини ифодалайди. Шу билан бирга карантиндан ҳоли даврда ички ва ташқи сайёҳлик тизимини барқарор ривожанишда давом этиши юзасидан прогнозлашга асос булади. 18 ёшидан бошлаб тиббий-согломлаштириш борасида кўрсаткич юқорилаётгани мамлакат тиббий ҳизматининг сифати ва имкониятлари замон талабига етарли даражада жавоб бермаслиги, тиббиёт соҳасидаги кадрларнинг тажрибаси борасида муаммолар мавжудлигини намоён қилади. Айниқса, марказдан чекка ҳудудларда тиббиёт муассасалари сифатни ошириш, хусусий клиникалар ҳизматлари ойлик маош, пенсия ва стипендиларга нисбатан киммат эканлигини курсатади.

  • 30 ёшдан кейин уй-жойга булган талаб, умуман олганда моддий эх,тиёжни ошганлиги ойлик маош ва пенсияларни ошириш борасида чора -тадбирларни кучайтириш зарурлигини, иктисодий кризис таъсири асоратларини курсатади.

Респондентлар туй билан боглик орзу-^аваслари энг паст курсаткичда эканлиги, сўнгги йилларда тўй ва маракалар билан боғлиқ ислоҳатларнинг яққол натижаси. Умуман, Шавкат Мирзиёев бошқаруви давридаги йирик ютуқлардан бири тўй-дабдабалар билан боғлиқ миллатнинг асрий муаммоларини бартараф этилаётганидир.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Е.П. Ильин Психология творчества, креативности, одаренности/ Ильин

    Е.П. – СПб.: Питер, 2009, 434

  • 2.     https://cyberleninka.ru/article/n/russkaya-mechta-vzglyad-sotsiologa/viewer .

  • 3.    Сергеев, С. А. Особенности объективации концепта мечта в русской языковой ,картине мира : дис. … канд. филос. наук / С. А. Сергеев. – Кемерово, 2005.

  • 4.    Социология : энциклопедия / сост. А. А. Грицанов, В.Г. М. Евелькин, Г. Н. Соколова, О. В. Терещ нко. – М., 2003.

  • 5.     https://cyberleninka.ru/article/n/mechta-kakaya-ona-byvaet-rezultat-sotsiologicheskogo-issledovaniya

  • 6.    Андреев А.Л. Образ Европы современном российском обществе/ Мировая экономика и международные отношения. 2003. №5

  • 7.     https://stat.uz

    "Экономика и социум" №12(79) 2020

Список литературы Вопросы социологического изучения мечты узбекского народа

  • Е.П. Ильин Психология творчества, креативности, одаренности/ Ильин Е.П. - СПб.: Питер, 2009, 434
  • https://cyberleninka.ru/article/n/russkaya-mechta-vzglyad-sotsiologa/viewer.
  • Сергеев, С. А. Особенности объективации концепта мечта в русской языковой,картине мира: дис. … канд. филос. наук / С. А. Сергеев. - Кемерово, 2005.
  • Социология: энциклопедия / сост. А. А. Грицанов, В.Г. М. Евелькин, Г. Н. Соколова, О. В. Терещ нко. - М., 2003.
  • https://cyberleninka.ru/article/n/mechta-kakaya-ona-byvaet-rezultat-sotsiologicheskogo-issledovaniya
  • Андреев А.Л. Образ Европы современном российском обществе/ Мировая экономика и международные отношения. 2003. №5
  • https://stat.uz