Взаимосвязь смысла жизни военнослужащих и формирование креативного мышления
Автор: Шеров М.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11 (78), 2020 года.
Бесплатный доступ
В статье раскрывается взаимосвязь смысла жизни военнослужащих и формирования креативного мышления. Оно демонстрирует совершенствование через увеличение количества креативно мыслящих специалистов во всех сферах, отвечающих современным требованиям. Среди военнослужащих выдвинуты важные идеи по формированию творческого мышления.
Креативность, креативное мышление, современность, научность, тактическое мышление, диалектическая креативность
Короткий адрес: https://sciup.org/140251579
IDR: 140251579
Текст научной статьи Взаимосвязь смысла жизни военнослужащих и формирование креативного мышления
Ҳар бир инсон олдида ҳаёт мазмуни тўғрисидаги масала у ёки бу шаклда кескинлик ва муаммолиликнинг турли даражасида намоён бўлади.
Ўз
ҳаётини мазмун билан тўлдириш инсонга хос бўлган хусусиятдир. У ўз ҳаёт фаолияти йўналтирилган мақсадга эга бўлишга мойилдир. Ўзининг мангу эмаслигини, ўлишини англаган инсон қандайдир мангуликка ошно бўлгиси келади ва жамиятдаги уз урнини излайди, уз хаётининг кимматини кутаришга интилади.
Инсонни, унинг ривожланишини ижтимоий тараққиёт мақсади сифатида кўриб чиқиш, шахс манфаатлари ва жамият ривожлари манфаатларини инсонпарвар, маънавий асосда таққослашга имкон беради. Ушбу услубий мулоҳаза ҳаёт мазмунини инсон ҳаётининг изидан, шахснинг ижодий имкониятлари доимо ривожланиши ва такомиллашувидан излашни таказо этади. Шу боисдан хам А.М.Коршунов “Ижод бу субъектнинг объект билан фаол ўзаро ҳаракатидир. Бу жараёнда субъект мақсадга йўналтирилган холда атроф-оламни узгартириб, объектив конуниятлар талабига кура янги, ижтимоий ахамиятдаги оламни яратади. Атроф-оламга таъсир килиб, субъект уз-узини хам узгартиради” [1. 383-б], - деб ёзади.
Ҳаёт мазмунини илмий тушуниш ҳам инсон ҳам жамият учун объектив қийматга эга бўлган натижаларга амалда олиб келиши мумкин бўлган стратегияни ишлаб чиқишдан иборат бўлиши лозим. Замонавий шароитда ҳарбий мутахассисларга янги талаблар қўйилади, чунки айнан уларга кўпинча янги ғояларни амалда татбиқ этишни таъминлашлари учун ностандарт вазифаларни ҳал қилиш мажбурияти юклатилади. Бу жараён ҳарбий мутахассисларда қизиқувчанлик, ўзига хос ғайратлилик, таваккалчилик қобилияти, янги ғояларга сезгирлик ва фикрлашнинг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ҳарбий хизматчиларда бундай ижодкорлик фазилатларни тарбиялаш ва умуман ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш зарур: 1) бўлажак ҳарбий мутахассисда креатив тафаккурни ривожлантириш; 2) ёш ҳарбий кадрларда табиий-илмий дунёкарашни шакллантирган укув жараёнининг мотивациясига эришиш. Бугунги кунда маълум бир фанни ўрганадиган курсант, кўпинча унинг амалий аҳамиятини, унинг мафкуравий ролини етарли даражада тасаввур килполмайди. Шу сабабли, курсантларда табиий-илмий дунёқарашни шакллантириш келажакдаги нафақат юқори ихтисослашган йўналишларда, балки доимий равишда юзага келадиган жиддий экологик муаммоларни тўғри ҳал қилишга имкон беради. Бундай ёндашув жанговар тайёргарлик масаласи билан узаро алокадорликка эга.
Ҳарбий хизматга нисбатан, инсон ҳаёт мазмунини илмий тушунишни аниқлаштирган ҳолда, зобитнинг ҳаёт мазмуни маънавий, шуурий, касбий ва жисмоний ўз ўзини такомиллаштириш, унинг шахсий беқиёслигига, ер юзидан тинчликни сақлаш, тажаввузкорликнинг олдини олиш халқнинг тинч меҳнатини ишончли тарзда қурол билан ҳимоя қилишни таъминлаш борасида ҳаётий, хизмат йўлини ҳар бир босқичидаги салоҳиятлари ва яратувчанлик имкониятлари бирлигидан иборатдир деб айтиш мумкин. Зобитнинг ҳаёт мазмуни у қанчалик турли туман бўлмасин ўз моҳиятига кўра оддий фукаро мазмунидан фаркли булолмайди.
Харбий хизматнинг узига хослиги шахсдан доимий харбий-техник такомиллашувни руҳий ва жисмоний чиниқишни, оғир меҳнатнинг доимий босимига чидашни тақазо этади. Шу билан бир қаторда мустақиллик, яратувчанлик, қарорлар қабул қилишда бир қолипда турмаслик зарурати , кишилар билан мунтазам ишлаш зобитнинг шахсий беқиёслигини намоён этиш ва амалга оширишга имкон беради. Бироқ, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, «Айни вақтда, айтиш жоизки, кўрилаётган чора-тадбирларга карамасдан, харбий кадрларни тайёрлаш тизими замон талабларига тулик жавоб бермайди. харбий укув юртларида замонавий шарт-шароитларни хўжакўрсинга яратганимиз йўқ....Аксинча, курсантларимиз ва тингловчиларимиз таълим соҳасида энг илғор, инновацион билим ва куникмаларга эга булиши зарур. Мана, бизнинг асосий максадимиз»[2].
Ҳарбий хизмат шароитлари инсоннинг маънавий, касбий, ҳарбий тикланиши вақтини имкон қадар “ихчамлаштириб” қўяди. Шу тарзда унинг ўз ўзини намоён этишни ўзида мавжуд қилган яширин салоҳиятларини амалга ошириш жараёнини жадаллаштириб юборади. Шу билан бир қаторда кундалик ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасида: оилада, спорт майдонида, ховлида, театрда ва бошқа жойларда ўзини шахс сифатида намоён этади. У ҳам бошқа ҳар қандай касбдаги кишилар сингари кечинмаларнинг умуминсоний қадриятларига эга. Бу энг аввало санъат асарларидан завқланиш, атроф оламни маънавий англаш имкониятларидир. Шундай қилиб, ҳаётий
қадриятларнинг (яратувчанлик, ижодкорлик, кечинмалар, муносабатлар) зобит ҳаёт мазмунининг маъносини ташкил этади. Унинг касбидаги тилга олинган ўзига хосликлар ҳаёт мазмунини ҳарбий хизматга бағишлашда ҳаёт мазмунига эга бўлишнинг объектив имкониятлари мавжудлигидан дарак бермокда.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимида креатив тафаккур ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш ва ўқитишнинг янги ижодий қонунларини ўрганиш ва амалга оширишда, офицерларни тайёрлашда алоҳида ўрин тутади. Шу боисдан ҳам креатив тафаккур бир қатор диалектик хусусиятларга эга. Креатив тафаккур - бу харбий ижодий изланишларнинг фундаментал асослари ва қонунларини, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий жамоаларни илмий салоҳиятини юксалтирувчи муҳим омил ҳисобланади. Креатив тафаккурнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у ҳарбий хизматчиларда хакикий ижодий-жанговар вазифаларни хал килишга хизмат қилади. Креатив тафаккурни юксалтириш вазифаларини ўз вақтида ҳал этиш, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар кучини кучайтириш манфаатларида инсон омилини фаоллаштиришнинг янги усул ва воситаларини излашга имкон беради.
^умондонлар орасида замонавий илмий-ижодий тафаккурни шакллантириш, функционал ва ўқув вазифаларини сифатли бажариш, ҳарбий жамоада конун, хукук-тартибот ва харбий интизомни урнатиш учун узига хос ижодий муҳит, ҳамжиҳатлик, ўзаро талабчанлик ва шахсий жавобгарлик мухитини яратишга замин яратади.
Креатив тафаккур муаммоларини ҳал қилишда ижодкорлик ҳарбий касб таълими самарадорлигини оширишга имкон берадиган алоҳида масаладир.
Бу жараён куйидаги бир неча боскичларни уз ичига олади:
-
1) ижодий тайёргарлик
-
2) ижодий англаш
-
3) инкубация даври
-
4) ижодий юксаклик.
Ушбу ижодий босқичнинг барчасини ҳар қандай касбий фаолият сохасида самарали куллаш мумкин, чунки бу боскич хар доим муаммони уз вақтида ҳал қилишда устувор аҳамият касб этади. Шундай қилиб, ёш ҳарбий мутахассис фаолиятининг ҳар қандай соҳаларида келгусида мустақил илмий тадқиқотлар олиб бориш учун ижодий алгоритмни ишлаб чиқиш муҳим уринни эгаллайди. Бу боскичлар куйидагилардан иборат:
Тренинг. Бу ижодий режалаштириш босқичидир. Унда назарий маълумотлар йиғилади, муаммо аниқ шакллантирилади ва тадқиқот натижалари туFрисида илмий-ижодий тахминлар ишлаб чикилади. Ушбу босқичда аниқ рационал мақсадлар белгиланади ва натижалар аниқланади. Шунингдек, тадқиқот олиб боришнинг тўғри йўналиши танланади, зарур воситаларнинг мавжудлиги текширилади ва тажриба стратегияси ишлаб чикилади.
Хуллас, креатив тафаккур, тасаввур, қизиқувчанлик ривожининг паст даражаси мазкур ҳарбий таълим тизими шахсга унинг маданиятига нисбатан ахборотлаштириш, ҳиссий-эмоционал томонига нисбатан рационал жиҳати устуворлиги сақланиб қолинаётганлигидан далолат беради. Яъни бу таълим тизими доирасидаги фаолият асосан курсантларга билим узатишга йўналтирилганлигини, таълим жараёнининг ўзи эса дидактоцентрик технологияга асосланганлигини ва унда ўқитувчи ва курсант ўртасида субъект-субъектли муносабатлар ҳукмронлигини кўрсатади. Шу нуқтаи-назардан, ўқитувчи дарсга қанчалик мукаммал тайёргарлик кўрмасин, унинг тактикаси ва қўллаётган методикаси курсантларни янги поғонага олиб чиқишига хизмат қилмайди, зеро анъанавий таълим технологиялар асосида авторитар педагогика асослари ва талаблари жорий қилинган бўлиб, индивидуал ва ижодий қобилиятларни намоён қилишга шароит яратилмаган. Креатив-педагогик адабиётлар таҳлили кўрсатишича, курсантларда ижодий қобилиятлар мақсадли таълими ўқув жараёнида ижодий муҳит яратилишини таъминлайдиган таълим мақсадга мувофиқ бўлади.
Фойдаланган адабиётлар рўйхати:
-
1. Коршунов А.М., Мантатов В.В. Диалектика социального познания. -М.: Политиздат 1988. - 383 с.
-
2. Ш. М. Мирзиёев. Хавфсизлик кенгаши мажлисидаги “Қуролли кучларимиз - мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг мустаҳкам кафолатидир” мавзусидаги нутқи. // - Халқ сўзи газетаси. 2018 йил, № 3.
-
3. http://uza.uz/oz/politics/Qurolli-kuchlarimiz-mamlakatimiz-barqarorligi- va-taraqqiyotini-11-01-2018
"Экономика и социум" №11(78) 2020
Список литературы Взаимосвязь смысла жизни военнослужащих и формирование креативного мышления
- Коршунов А.М., Мантатов В.В. Диалектика социального познания. - М.: Политиздат 1988. - 383 с.
- Ш. М. Мирзиёев. Хавфсизлик кенгаши мажлисидаги "Қуролли кучларимиз - мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг мустаҳкам кафолатидир" мавзусидаги нутқи. // - Халқ сўзи газетаси. 2018 йил, № 3.
- http://uza.uz/oz/politics/Qurolli-kuchlarimiz-mamlakatimiz-barqarorligi-va-taraqqiyotini-11-01-2018