Ўза навларининг ўсиши ва ривожланишига таъсир этувчи омиллари
Автор: Рахматуллаев .Д.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқ шароитида маъдан ўғитларнинг турли меъёрларида такрорий экинлар (мош ва соя) етиштирилган фонда ўрта толали «Андижон-36» ва «Наврўз» ғўза навларидан сифатли уруғлик чигит етиштиришнинг мақбул агротадбирларини ишлаб чиқишдан иборат. Шунингдек бу ғўза навлари чигитларини дала шароитидаги униб чиқиш даражаси тажрибаларни барча вариантлари ва қайтариқларида ўрганилди.
Оч тусли бўз тупроғи, крошка нави, мош - победа-104, соя - орзу,
Короткий адрес: https://sciup.org/140292937
IDR: 140292937
Текст научной статьи Ўза навларининг ўсиши ва ривожланишига таъсир этувчи омиллари
Калит сўзи. Оч тусли бўз тупроғи, Крошка нави, мош - Победа-104, соя - Орзу, «Андижон-36», «Наврўз», маъдан ўғитлар.
Ключевое слово. Серозем светлый, сорт Крошка, мош - Победа-104, соя - Орзу, «Андижан-36», «Навруз», минеральные удобрения.
Тадқиқотнинг усуллари. Тажрибаларимизда лаборатория, дала ва ишлаб чиқариш синовларида тупроқ намуналари, фенологик кузатувлар, агрокимёвий, технологик таҳлиллар ЎзПИТИда қабул қилинган “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари”,
Кириш Ҳозирги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалигида тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, янги ресурстежамкор агротехнологияларни кенг жорий қилиш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш, ерлардан унумли фойдаланиш, экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа харажатларни ҳамда етиштирилган маҳсулот таннархини камайтириш борасида кенг миқёсда ишлар олиб борилмоқда. Бизни тадқиқотларда эса ўрта толали Андижон–36 ва Наврўз ғўза навлари чигитларини униб чиқишига такрорий экинларда қўлланилган маъдан ўғитлар меъёрлари ҳамда уларнинг тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқларининг таъсири аниқланди.
Тадқиқот натижаларини асосий мақсади кузги буғдой ва ундан кейин экилган такрорий экинлар (мош ва соя) ни тупроқ унумдорлигига таъсири остида ғўза навларини ўсиб ривожланишини ҳамда ҳосилдорлигини ошириш орқали сифатли уруғлик чигит етиштириш.
Ғўзани Наврўз нави экилган (назорат) вариантида 1–августда бош поя баландлиги 78,3 см, ҳосил шохлар сони 12,0 дона ва кўсаклар сони (1– сентябрда) 8,2 донани ташкил қилиб, бу кўрсаткичлар Андижон–36 ғўза навининг шу муддатларидаги маълумотлардан мутаносиб равишда 1,2 см, 0,1 ва 0,2 дона камроқ бўлганлиги аниқланди. Бу фарқланишлар ғўза навларининг биологик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, Андижон–36 нави IV тип тола берувчи бўлганлиги сабабли озиқа унсурларига Наврўз навига нисбатан бироз бўлсада талабчан эканлигини кўрсатади. 1-жадвал.
Такрорий экинлардан мош ўсимлиги маъдан ўғитларнинг N–25, P 2 О 5 –80, K 2 О–60 кг/га меъёри қўлланилган фонда ўстирилган вариантларда ғўза бош поясининг баландлиги навларга мутаносиб равишда (1–августда) 92,6 ва 90,8 см ни, ҳосил шохлари сони 14,2 ва 13,8 дона ни ҳамда кўсаклар сони (1– сентябр) 10,8 ва 9,6 донани ташкил қилди. Демак, тупроқ унумдорлигини бу (мош) фонида Андижон–36 ғўза навининг ўсиши ва ривожланишидаги барча кўрсаткичлари Наврўз навиникига нисбатан мутаносиб равишда 0,8 см, 0,4 ва 1,2 донага юқори бўлганлиги аниқланди. Агар биз бу ғўза навларининг кўрсаткичларини ўзларининг назорат вариантларига таққосласак, Андижон–
36 навини 13,1 см, 2,1 ва 2,4 донага, Наврўз навини эса 12,5 см, 1,8 ва 1,4 донага юқори эканлиги кузатилди.
Ғўзани Наврўз нави экилган (назорат) вариантида 1–августда бош поя баландлиги 78,3 см, ҳосил шохлар сони 12,0 дона ва кўсаклар сони (1– сентябрда) 8,2 донани ташкил қилиб, бу кўрсаткичлар Андижон–36 ғўза навининг шу муддатларидаги маълумотлардан мутаносиб равишда 1,2 см, 0,1 ва 0,2 дона камроқ бўлганлиги аниқланди. Бу фарқланишлар ғўза навларининг биологик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, Андижон–36 нави IV тип тола берувчи бўлганлиги сабабли озиқа унсурларига Наврўз навига нисбатан бироз бўлсада талабчан эканлигини кўрсатади.
Такрорий экинлардан мош ўсимлиги маъдан ўғитларнинг N–25, P 2 О 5 – 80, K 2 О–60 кг/га меъёри қўлланилган фонда ўстирилган вариантларда ғўза бош поясининг баландлиги навларга мутаносиб равишда (1–августда) 92,6 ва 90,8 см ни, ҳосил шохлари сони 14,2 ва 13,8 дона ни ҳамда кўсаклар сони (1– сентябр) 10,8 ва 9,6 донани ташкил қилди. Демак, тупроқ унумдорлигини бу (мош) фонида Андижон–36 ғўза навининг ўсиши ва ривожланишидаги барча кўрсаткичлари Наврўз навиникига нисбатан мутаносиб равишда 0,8 см, 0,4 ва 1,2 донага юқори бўлганлиги аниқланди. Агар биз бу ғўза навларининг кўрсаткичларини ўзларининг назорат вариантларига таққосласак, Андижон– 36 навини 13,1 см, 2,1 ва 2,4 донага, Наврўз навини эса 12,5 см, 1,8 ва 1,4 донага юқори эканлиги кузатилди.
Мош ўсимлигида маъдан ўғитларнинг N–50, P 2 О 5 –80, K 2 О–60 кг/га меъёри қўлланилган фонда ўстирилган (3 ва 8) вариантларда ғўза навларининг бош поя баландликлари мутаносиб равишда (1–август) 90,6 ва 90,1 см ни, ҳосил шохлари сони 13,6 ва 12,7 ҳамда кўсаклар сони 9,4 ва 9,1 донани ташкил қилиб, назорат вариантлардан 11,1–11,8 см, 1,5–0,7 ва 1,0–0,0 донага юқори, лекин N–25, P 2 О 5 –80, K 2 О–60 кг/га меъёрда қўлланилган вариантларникига нисбатан эса 2,0–0,7 см, 0,6–1,1 ва 1,4–0,5 донага камроқ бўлганлиги аниқланди. Ғўза навларининг ўсиши ва ривожланишидаги нисбатан юқори кўрсаткичлар шунингдек соя ўсимлиги маъдан ўғитларнинг
N–25, P 2 О 5 –80, K 2 О–60 кг/га меъёри қўлланилган фонда фонида ғўза ўстирилганда улардан қолган анғиз ва илдиз қолдиқларининг таъсирида олиниб, бош поя баландликлари ғўза навларига мутаносиб равишда (1– август) 91,3–89,2 см, ҳосил шохлари сони 13,8–13,0 ва кўсаклар сони (1– сентябрда) 1,8–1,3 донага тенг бўлди. Бу кўрсаткичлар албатта назорат вариантларидан юқори, лекин мошни мақбул таъсиридан 1,3–1,6 см, 1,1–0,8 донага камроқдир
Таъкидлаш жоизки, ғўза навларининг ўсиши ва ривожланишида такрорий экинларда мақбул меъёрларда (25 ва 60 кг/га) қўлланилган азотга нисбатан қўшимча яна 25 ва 30 кг/га азотни сўнги таъсирлари кузатилмади, чунки бу ўғитни мош ва соя ўсимлиги амал даврида асосий қисмини ўзлаштирган, қолганлари сув билан ювилиш ва трансперация орқали йўқолган.
Хулоса қилиб айтганда оч тусли бўз тупроқлар шароитида ғўзани ўрта толали Андижон–36 ва Наврўз навларининг мақбул ўсиб, ривожланишлари учун такрорий экинларда ҳам маъдан ўғитларни мақбул меъёрларда қўллаш кераклиги, шунингдек бу ўсимликларни сўнги таъсири яхши бўлиши аниқланди.
1–жадвал
Такрорий экинларни ғўза навларининг ўсиши ва ривожланишига таъсири (%), 2011 й
Н к И Ю К Н & ° го й и н |
к Он н [ГО |
Маъдан ўғитларни йиллик меъёрлари, кг/га |
Бош поя баландлиги, см. |
Чин барглар сони, дона |
3 О о |
Ҳосил шохлари сони, дона |
Кўсаклар сони, дона |
||||||
N |
P 2 О 5 |
K 2 О |
1.06 |
1.07 |
1.08 |
1.06 |
1.07 |
1.07 |
1.08 |
1.08 |
1.09 |
||
Ғўзанинг Андижон–36 нави |
|||||||||||||
1 |
Назорат (экилмаган) |
13,5 |
42,0 |
79,5 |
4,2 |
7,0 |
10,0 |
12,1 |
4,6 |
8,4 |
|||
2 |
Мош |
25 |
80 |
60 |
16,1 |
58,0 |
92,6 |
5,0 |
8,9 |
12,3 |
14,2 |
5,5 |
10,8 |
3 |
Мош |
50 |
80 |
60 |
15,6 |
54,8 |
90,6 |
4,8 |
8,0 |
11,4 |
13,6 |
5,1 |
9,4 |
4 |
Соя |
60 |
90 |
60 |
15,8 |
55,4 |
91,3 |
4,7 |
7,9 |
11,2 |
13,8 |
4,8 |
9,8 |
5 |
Соя |
90 |
90 |
60 |
16,0 |
55,0 |
90,0 |
4,6 |
7,6 |
10,4 |
13,1 |
4,7 |
9,4 |
Ғўзанинг Наврўз нави |
|||||||||||||
6 |
Назорат (экилмаган) |
13,5 |
45,1 |
78,3 |
4,0 |
7,0 |
9,8 |
12,0 |
4,5 |
8,2 |
|||
7 |
Мош |
25 |
80 |
60 |
15,2 |
55,4 |
90,8 |
5,0 |
8,0 |
11,4 |
13,8 |
5,3 |
9,6 |
8 |
Мош |
50 |
80 |
60 |
14,9 |
54,0 |
90,1 |
4,7 |
7,8 |
10,2 |
12,7 |
4,9 |
9,1 |
9 |
Соя |
60 |
90 |
60 |
14,8 |
50,8 |
89,2 |
4,6 |
7,5 |
10,6 |
13,0 |
4,8 |
9,3 |
10 |
Соя |
90 |
90 |
60 |
14,0 |
50,4 |
88,1 |
4,3 |
7,2 |
10,0 |
13,0 |
4,7 |
9,0 |
Адабиётлар
-
1. Ш.М.Мирзиёев-Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган “2017–2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнингбешта устивор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ”–Тошкент. 2017.
-
2. Мирзиёев Ш.М.-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1.06.2017й. ПҚ-3027-сон «2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш. экин учун талаб этиладиган моддий техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори. Тошкент. 2017.
-
3. Ахмедов Ж.Х., Хасанов Э.У. - Жанубий вилоят минтақаларида етиштирилган уруғликнинг чигит сифати ва ҳосилдорлиги. 1986. Б.
-
4. Иминов А.А. - Қисқа навбатлаб экиш тизимларида зироатларни тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқлари ва улар таркибидаги озиқа элементларининг миқдори. //Республика илмий–амалий конф. Тўплами. Тошкент. 2011. Б. 79–80.
-
5. Иминов А.А. - Такрорий ва аралаш сидерат экинларнинг ғўза ҳосилдорлигига ва унинг сифатига таъсири. //Дала экинлари селекцияси. уруғчилиги ва агротехнологияларининг долзарб йўналишлари мавзусидаги халқаро илмий–амалий конференция материаллари тўплами (2016 йил. 15–16 декабрь 2–қисм). Б. 224.
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Ўза навларининг ўсиши ва ривожланишига таъсир этувчи омиллари
- Ш.М.Мирзиёев-Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган "2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнингбешта устивор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ"-Тошкент. 2017.
- Мирзиёев Ш.М.-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1.06.2017й. ПҚ-3027-сон "2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш. экин учун талаб этиладиган моддий техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори. Тошкент. 2017.
- Ахмедов Ж.Х., Хасанов Э.У. - Жанубий вилоят минтақаларида етиштирилган уруғликнинг чигит сифати ва ҳосилдорлиги. 1986. Б.
- Иминов А.А. - Қисқа навбатлаб экиш тизимларида зироатларни тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқлари ва улар таркибидаги озиқа элементларининг миқдори. //Республика илмий-амалий конф. Тўплами. Тошкент. 2011. Б. 79-80.
- Иминов А.А. - Такрорий ва аралаш сидерат экинларнинг ғўза ҳосилдорлигига ва унинг сифатига таъсири. //Дала экинлари селекцияси. уруғчилиги ва агротехнологияларининг долзарб йўналишлари мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция материаллари тўплами (2016 йил. 15-16 декабрь 2-қисм). Б. 224.