Замонавий ахоли популяциясида соглом турмуш тарзи "Чизгиси" буйича айрим минтакавий-профилактик мазмундаги тавсифлар

Автор: Мамасолиев Н.С., Усмонов Б.У., Мусашайхов У.Х., Мамасолиев З.Н.

Журнал: Евразийский кардиологический журнал @eurasian-cardiology-journal

Рубрика: Эпидемиология фактора риска и сердечно-сосудистых заболеваний

Статья в выпуске: S2, 2019 года.

Бесплатный доступ

Ишнинг максади - замонавий ахоли популяцияси учун йуналтирилган минтакавий-профилактик дастурларга асослар яратиш ва тавсияларни водий шароитида такомиллаштиришдан иборат булди.

Короткий адрес: https://sciup.org/143170565

IDR: 143170565

Текст статьи Замонавий ахоли популяциясида соглом турмуш тарзи "Чизгиси" буйича айрим минтакавий-профилактик мазмундаги тавсифлар

Натижа ва хулосалар. Андижон ва Пахтаобод туман аҳолисини эпидемиологик тадқиқотга жалб килиш натижалари курсатдики, аксарият популяция даражасида қуйидаги касб турлари учрайди ёки уларнинг касбларига охир 12 ой ичида мос ке-лади (Which of the following best describes your main work status over the past 12 months?): «Давлат хиз-матчиси» - 25,3 фоиз, «Нодавлат хусусий корхо-на ишчиси» – 13,1 фоиз, «Тадбиркор» – 18,9 фоиз, «Ҳақ тўланмайдиган иш» – 0,8 фоиз, «Ўқувчи» – 4,5 фоиз, «Уй бекаси» - 9,5 фоиз, «Пенсия олув-чи» – 12,9 фоиз «Меҳнатга лаёқатли, ишсиз» – 5,7 фоиз, «Меҳнатга лаёқатсиз, ишсиз» – 1,1 фоиз ва «Мавсумий, бир маротабалик, вактинчалик ишлар-да бандлик» – 8,2 фоиз.

Булардан кўринадики, «касбий хатар омили»ни қайд этилиш даражаси 5,7 фоиздан ошмайди ва бу – халқаро кўламда солиштирилса, нисбатан мулойим эпидемиологик шароитларни улар ноин-фекцион касалликларга нисбатан яратади демак-дир.

Оиладаги одамлар сони ва эпидемиологик шароитларнинг уларга алоқадорлиги Ўзбекистон популяциясида деярли ўрганилмаган ёки бўлган тақдирда ҳам уларнинг қимматлари эскириб, маълум даражада йуколган. Биз хонадонингиз-да «18 ёшдан ошган неча киши сиз билан бир-га яшайди»? деган саволномани қўйиб, ушбу холатни хам аникладик ва бахолаб чикдик. Одам-лар сони битта бўлган хонадонлар – 3,1 фоиз, 2 талилар – 22,3 фоиз, 3 талилар – 36,0 фоиз, 4 талилар – 26,6 фоиз, 5 тали – 6,1 фоиз, 1 ва 6 тали – 5,9 фоизни ташкил этиши маълум бўлди. 61,4 фоиз хонадонда одамлар сони 3 тадан ор-тмайди ва 38,6 фоизида одамлар сони 4 тадан ортик эканлиги аникланди (р < 0,05). Шунга мо-нанд «Охирги йилда хонадонингизда уртача да-ромад канча булганлигини айтиб бера оласиз-ми?» деб қўйилган саволга аҳоли томонидан ишончли ва тасдикли куйидагича жавоб берил-ган: 500 000 сўмгача – 2,1 фоизи, 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача – 11,2 фоизи, 1 000 000 сўм-дан 1 500 000 сўмгача – 16,8 фоизи, 1 500 000 сўм-дан 2 000 000 сўмгача – 21,3 фоизи, 2 500 000 сўмдан 3 000 000 сўмгача – 29,3 фоизи ва 3 000 000 сўмдан ортиқ – 19,3 фоизи. Аҳолининг 69,9 фоизини хонадонидаги ўртача даромад 2 млндан юқори ва фақат 30,1 фоизидагина 1,5 млн. (асосан маошлар ҳисобга олинган, томорқа даромади бунга кирмаган) бўлган (р < 0,01).

Хулоса тарзида: ахолини турмуш тарзи-га юкорида аникланган эпидемиологик тавсиф-лар, шак-шубҳасиз, устуворлик қилиб таъсир кўрсатади. Улардан келиб чиқиб «маҳалла», «оила» ва «туман» куламларида фаол профилак-тик-скринингли дастурлар режалаштирилса, амал-га оширилса ва назоратгаса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Статья