Ўзбек ва немис тилларида “олтин” концепти
Автор: Маманизов .Т.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 8 (99), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ўзбек ва немис тилларида олтин концептининг концептуал ва категориал когнитив ҳамда лингвомаданий хусусиятларини тўлиқ тадқиқ қилишдан иборат. “Олтин” концепти билан боғлиқ когнитив ва лингвомаданий жиҳатдан боғланган хусусиятларини таснифлаш ва тавсифлаш.
Oltin, kumush, bilim, oltin zargarlik buyumlari, kuch
Короткий адрес: https://sciup.org/140300571
IDR: 140300571
Текст научной статьи Ўзбек ва немис тилларида “олтин” концепти
ЎЗБЕК ВА НЕМИС ТИЛЛАРИДА “ОЛТИН” КОНЦЕПТИ
Маманиёзов Ҳусниддин Тошмуродович
СамДЧТИ, Нарпай ХТФ, Умумий фанлар кафедраси ўқитувчиси АННОТАЦИЯ
Ўзбек ва немис тилларида олтин концептининг концептуал ва категориал когнитив ҳамда лингвомаданий хусусиятларини тўлиқ тадқиқ қилишдан иборат. “Олтин” концепти билан боғлиқ когнитив ва лингвомаданий жиҳатдан боғланган хусусиятларини таснифлаш ва тавсифлаш.
^иёсий адабиётшунослик, чоFиштирмa тилшунослик ва таржима назарияси ҳозирги тил ўрганиш шароитида ўз долзарблигини йўқотмаган. Ўзбек тили ва немис тили қариндош бўлмаган икки тил хусусиятига эга. Қиёсий типология, компоравистика тил эгаси бўлган халқнинг маънавий маданияти, урф-одати, касби, яшаш тарзи, утмиши, интилиши, вокеликка муносабати билан узвий боғлиқдир. Жаҳон тилшунослигида тилларни қиёсий типологик планда ўрганиш бўйича катта ишлар амалга оширилган. Қиёсий тилшунослик ўрганилиши жиҳатидан туркий тиллар тарихида жуда ^адимий булса-да, киёсий типология фани тарихи карийб икки асрни уз ичига олади. Қиёсий типология назариясининг илк тадқиқотчилари Алишер Навоий давридан бошланади.
Кўпгина археологик изланишларнинг исботларига кўра олтин одамларнинг биринчи билган метали экан. Ер юзида инсониятнинг пайдо бўлиш жарёнида, диний маданият пайдо бўлаётган даврда олтин илк диний сиғиниш воситаси бўлган. Олтинга уша даврда қуёш худоси рамзи сифатида қаралган. Айрим лингвистларнинг фикрича славиян сўзи “золото”, инглиз тилидаги “Gold” ва немисчадаги “Gold” сузларининг узаги “Gol” сап-сарик рангдаги Куёш билан боглик. [Золото: прошлое и настояшее, 1998, с.7-9]. Кумуш ва олтин жоду кўчига эга деб ҳисобланган ҳамда улардан такинчоклар ясатиб такиб юришган.
^адимги немис афсоналарида “олтин” буюклик ва х,укмронлик рамзи эканлиги ёзилган. “Олтин”нинг пайдо бўлиш тарихига назар соладиган булсак, инсониятнинг ривожланиши билан чамбарчас богликлигини кўзатамиз. Олтин пул тариқасида ҳисоблангунгача эстетик (тақинчоқ) жиҳатдан қадрланган. Олтин ҳар доим бойлик ва ҳукмронлик рамзи ҳисобланган. Ҳар бир даврда олтиндан машҳур, жаҳон миқёсидаги санъат асарлари яратилган. Саройлар, ибодатхона ва қасрлар олтин билан безатилган, давлатларнинг белги ва рамзлари, кўкрак нишонлари, қуроллар ясатилган.
Олтиндан ясалган буюмларга эстетик ва ижтимоий-иктисодий жабх,ада фойдаланадиган буюм сифатида қаралаган. Эстетик жиҳатдан олтин, аввало, тақинчоқ тариқасида хизмат қилган. Қимматбахо тошлар ҳамда олтиндан ясалган такинчоклари бор кишилар жамиятда обру эътиборли х,исобланган.
“Олтин” мифологемасининг лингвапрагматик тахлили Ўрта асрлар жахон мифопоэтик матнларида долзарб бўлганлигини кўрсатади.
“Олтин” концепти ўрта асрлар даври бойлик ва ҳокимиятнинг ажралмас хусусияти бўлган. Жахон мифопоэтикасида “олтин” концепти тўлиқлигича қабул қилинмайди, балки хар хил белгилар билан тавсифланади. Мифопоэтик матнларда “олтин” мифологемасининг прагматик аспекти қуйидаги критериялар бўйича аниқланади:
-
• олтиннинг сифати
-
• олтиннинг пойдо бўлиши
-
• унинг ранги
-
• функцияси
-
• олтиндан фойдаланиш усуллари
-
• олтиннинг миқдорий тавсифи
Олтиннинг сифати
Юқорида айтиб ўтганимиздек олтиннинг устиворлик, доминантлик хусусияти бу унинг сифатидир. Олтиннинг сифатлилик жиҳатининг баландлиги унинг эгаси шунчалик бой эканлигини билдиради. Немис тилидаги лексик бирликлар rein, keinen Makel, allerbeste, laut (с русск. “звонкая монета”) олтиннинг тозалиги, беннўқсон, энг зўр прагматик компанент белгиларини ўз ичида жамлайди.
-
• Das Zaumzeug war aus reinem Golde … (жилов тоза олтиндан эди) [Diet., S.39]
-
• Auch Beinschienen gebe ich dir, und alles habe ich mit eigenen Hand geschmiedet. Du wirst keinen Makel daran finden, es ist das lauter Gold …[Ort., S.255].
Олтиндан ясалган буюларнинг нафақат бежиримлилиги, балки унинг тоза олтиндан эканлиги кўпроқ аҳамият касб этади.
Inzwischen hatte Kriemhilt Gesinde zwölf Kästen mit allerbestem Gold gefüllt; esse und die Schmuckstücke, die die Frauen für die Reise brauchen würden, wurden mitgenommen… [Nib., S.152].
Энг яхши олтинлар саёхат учун тайёрланган.
Немис тилидаги gut сифатининг allerbeste ортирма даражаси олтиннинг энг юқори сифатли эканлигини билдираяпти.
Олтиннинг пайдо бўлиши
Олтиннинг топономик холати албатта ўзининг прагматик функциясини бажаради. Археологик қазилмалар шуни кўрсатадики, қадимги немислар олтинни бронза асридан бери билишади. Мис ва бронза аралаштириб қилинган тақинчоқлар севимли бўлган. [Duden, 1989, S.248]. Шуни таъкидлаш жоизки, Х-ХI асрларда қимматбахо, хашаматли буюмлар Европада ясалмаган. Улар Шарқда (қимматбахо ювилер тақинчоқлар, қуроллар, ипак матолар) ясалган. Қадимги даврда Европанинг шимолий ва марказий қисмларида кам миқдорда ишлаб чиқарилган. Кейинчалик олтин Эльба ва Рей дарёлари бўйларидаги водийлардан қазиб олина бошлади. [Всемирная история, 1999, с.672].
Мифопоэтик матнларда қулланиладиган arabisch/ (aus) Arabien, (vom Berge) Kaukasus топонимлари олтиннинг қаерда ишлаб чиқарилгани, бойлик, куч-қудрат, гўзалликни намоён қилади. Мисол.:
Die Edelsteine leuchteten aus dem arabischen Gold …(Қимматбахо тошлар араб тиллосида ярқираб турибди.) [Nib., S.49].
Бу ерда олтиннинг қимматлилиги шундаки, у Шарқдан келтирилганлиги ҳамда молу-дунё, куч-қудрат ва гўзаллик белгиси эканлиги.Мисол.:
Auch Beischinen gebe ich dir, und alles habe ich mit eigenem Hand geschmiedet. Du wirst keinen Makel daran finden, es ist das lauter Gold. Ich holte es aus dem Lande Arabien und vom Berge Kaukasus…[Ort., S.255].
Аus dem Lande Arabien ва vom Berge Kaukasus топонимлари олтиндан ясалган Арабистон ва Кавказ тоғларидан келтирилган қуроллар, оёқларнинг тизза қисми қопламаларининг қимматлилигини, шарқона мустаҳкам ишланганини ифодалайди.
Олтиннинг ранги
Ўрта асрлар давридаги қахрамонликлар акс этган қўшиқлар матнида лотиннинг ранги муҳим рол ўйнайди. Олтиннинг нафис, гўзал, ялтироқ ранги атрофдагиларни ўзига жалб қилади. Мифопоэтик асарлар матнларида олтиннинг иикита ранги доминантлик қилади: “тиллоранг” (goldrot) ва қизил (rot). Мисоллар.:
Sie führten goldrote Sättel mit …[Nib., S.37]. An den schmalen Brustriemen der Pferde hingen Glocken aus rotem Gold . (… қизил олтиндан ясалган қунғироқлар…)[Nib., S.53]. Қизил олтин дан ясалган чиройли қунғироқ отнинг жабдуҳларига жило бериб турибди.
Олтиндан ясалган қурол (зирх) ларнинг гўзаллигини унинг ранглари ажратиб туради:
-
• Er war gewaltiggross, aus rotem Gold … ( У (қалқон) ... қизил олтиндан ...) [Nib., S.56-57].
-
• Die reiche Königin Sigelint teilte nach alter Sitter um ihres Sohnes willen unablässig rotes Gold aus …[Nib., S.8-9].
Уша даврнинг урф-одатларига кўра кузатилаётган меҳмонларга қимматбахо совғалар берилган. Қизил олтиндан тайёрланган совғаларни олган меҳмонлар совғаларнинг қадр-қиммати ҳамда эгаларни очиқ қўллилиги ҳақида гапирганлар.
Қўйидаги мисолда Goldglanz лексимаси олтиннинг рангини ва унинг сифатини намоён қилади: ... die versuchten, den Goldglanz noch zu
überstrahlen …(Улар /қимматбахо тошлар/ олтиннинг ялтираши ва унинг жиловланиши билан бахслашгандай эди.) Nib., S.56-57]. Ҳатто қимматбахо тошлар ҳам олтиннинг порлаб ялтираши олдида орқада қоларди.
Олтиннинг ишлатилиши
Мифопоэтик матнларда олтин сўзидан кенг миқёсда фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги кўрсатилади. Ҳар бир холатда олтиннинг юқори прагматик холатига диққат қаратилади:
-
а) олтин хайр-эхсон тариқасида: Sie hatte noch ungefähr tausend Mark Opfergold, das teilte sie für Sifrits Seelenheil aus …(У /Кримхильда/ 1000 марка хайр-эхсон учун ажратди ...) [Nib., S.152].
ungefähr tausend Mark Opfergold сўз бирикмаси ўзининг бахолаш тавсифи бўйича кўп функцияли . Бу ерда олтиннинг қанчалиги ёки қиймати эмас, балки уни хайр-эхсонлиги назарда тутилаяпти.
-
б) олтин совға, миннатдорчилик сифатида ( Gold aus Dankbarkeit )
Sie liess ihnen Bänder und Gold geben um ihrer Herrin und Etzelz willen, das konnten sie gern annehmen, denn es geschah aus Dankbarkeit [Nib., S.176].
-
в) олтин олди-берди тариқасида ( Gold aus freundlichen Ausgleich )
Nehmt mein Gold als freundlichen Ausgleich und setzt uns über …(Мана мени олтинимни дўстлигимиз ҳурмати ол ва бизни ўтказиб қўй ... ) [Nib., S.184].
-
г) сахийлик тариқасида:
-
• Alles, was sie über Rein mitgebracht hatte – Gold und Gewänder, Silber und Edelsteine, - das teilte sie jetzt ganz und gar aus… (...у биттаям
қолдирмасдан тарқатди...). [Nib.,S.164]
-
д) ҳасад сифатида :
Manchmal sah Prünhielt an und betrachtete den Wetteifer von Gold … an ihr [Nib.,S.97]
Wetteifer von Gold сўз бирикмаси нафақат рақобатлашишни балки айрим холатларда бошқаларнинг бойлигига хасад қилишни ҳам ифодалайди. Олтин ёмонлик, келишмовчилик олиб келади деган фикр янги фикр эмас.
Олтин ўзи билан ўлим, жанжал, хасадни олиб келиши тўғрисидаги ҳақиқатлар қадимги афсоналарда ҳам ўз аксини топган.
... Бекор айтибсан. Булар менинг дадамнинг олтинлари. Бунинг чопонфурушга ҳеч қандай дахли йўқ.(иккалови кўзанинг икки қулоғидан тортишади). Қўйиб юбор, бўлмаса каллангдан дарча очиб қўяман. Эркин Вохидовнинг “Олтин девор” комидеясида ҳам Абдусалом билан Мўмин ўртасида келишмовилик юзага келади. Олтин ва ўлим ғояси : Gold -Todd (олтин-ўлим) тасдиғи мисолда берилади: Er wollte das Gold von Hagen haben und bekam den Tod durch das Schwer… (у Хагендан олтин олмоқчи бўлганди, лекин ўлимни олди…) [Nib.,S.164] .
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ўзбек ва немис тиллари микро-ва макро семантик майдон ҳақидаги илмий қарашлар билан бойитади, ижтимоий – лисоний ўзгаришларни кузатиш имконини беради. Тадқиқ усулларидан бошқа концептуал соҳани тадқиқ қилишда илмий жиҳатдан ўрганишда фойдаланиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. Золото: прошлое и настояшее, 1998.
-
2. Всемирная история, 1999.
-
3. Эркин Вохидов. “Олтин девор” комидеяси.
-
4. www.ziyonet.
"Экономика и социум" №8(99) 2022
Список литературы Ўзбек ва немис тилларида “олтин” концепти
- Золото: прошлое и настояшее, 1998.
- Всемирная история, 1999.
- Эркин Вохидов. "Олтин девор" комидеяси.
- www.ziyonet.