Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш жараёнида мева-сабзавот кластерларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Автор: Маннопова М.С., Абдуллаева Ш.Э.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада ҳозирда Ўзбекистонда аграр иқтисодиётни диверсификациялаш жараёнлари ва амалга оширилган ишлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш жараёнини такомиллаштириш масалалари ва шунингдек мева-сабзавотчилик кластерларнинг ташкил этилиши ва ривожлантиришдаги асосий вазифалар тўғрисидаги фикрлар баён этилган.

Аграр иқтисодиёт, диверсификациялаш, қайта ишлаш, кластер, глобаллашув, кластер стратегияси, агрокластерлар

Короткий адрес: https://sciup.org/140260894

IDR: 140260894

Текст научной статьи Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш жараёнида мева-сабзавот кластерларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Бугунги кунда республикамизда аграр иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида олиб бораётган тизимли ишлар хам аста-секин уз самарасини бермокда. Кишлок хўжалиги эса мамлакатдаги устувор тармоқлардан бири бўлиб, ялпи ички маҳсулотда 28.2% улушга эга ҳамда мамлакатимиз меҳнат ресурсларининг 27% бандлигини таъминлайди. Аграр иқтисодиётни ислоҳ қилиш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, замонавий, юқори самарали технологияларни жорий этиш ҳамда хужаликларнинг моддий-техник базасини мустахкамлаш буйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу тизимида катор ютукларга эришилди. Ўтган йиллар мобайнида 96 минг гектар ҳосилдорлиги паст майдонларда пахта ва ғалла ўрнига 32 минг гектар ерда карам, турли сабзавот ва кўкатлар экилди ва бу майдонлардан олинган минглаб тонна маҳсулотлар экспорт қилинди. Шунингдек, 11 минг гектарда интенсив боғ ва янги токзорлар, 1 минг 500 гектарда иссиқхоналар барпо этилди. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага беришга рухсат берилди, шунингдек, томорқа хўжалигида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин реализация килиш хукуки кафолатланди.

Амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар натижасида 2019-2021 йилларда жами 363,4 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари қайта фойдаланишга киритилган булиб, 2018-2020 йилларда жами 2,4 миллион гектар майдонларда тупроқ сифатини (балл бонитет) баҳолаш бўйича ишлар олиб борилди. Бугунги кунда 690,3 минг гектарда тупроқ сифатини бахолаш ишлари амалга оширилди. 2016-2020 йилларда жами 3 3 0,5 минг гектар паст рентабелли пахта ва Fалла майдонлари кискартирилиб, ушбу майдонларда юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш йулга куйилди. Бунинг натижасида 2016-2020 йилларда сабзавот ишлаб чикариш хосили 103%, картошка - 114%, полиз экинлари - 110%, дуккакли махсулотлар - 3,6 баробар, мойли экинлар - 240%, чорва озукаси - 191%, мева - 107,4% ва узум - 106%га усди. Шу билан бирга, 2017-2020 йилларда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 3,2 минг гектар майдонда замонавий типдаги иссиқхона хўжаликлари ташкил этилиб, иссиқхоналар майдони 4,8 минг гектарга (ш.ж: 680 га гидропоника) етказилди. Шу билан бирга Республикада мева-сабзавот махсулотлари ишлаб чикариш хажмини ошириш максадида, худудларнинг тупрок-иклим шароитидан келиб чикиб, 2019 йилда 55 та туманлар мева-сабзавотлар етиштиришга тулик ихтисослаштирилди. 2022 йилгача жами 422,3 минг гектар шундан 133,9 минг гектар боғдорчиликка, 113 минг гектар узумчиликка, 49,9 минг гектар сабзавотчиликка, 24,5 минг гектар полизчиликка, 15,8 минг гектар картошкачиликка, 56,1 минг гектар дуккакли ва доривор ўсимликларга, 6,1 минг гектар иссиқхона хўжаликларига ва 22,9 минг гектар майдонларни озуқа ва мойли экинлар етиштиришга ихтисослаштирилади.

Шу жумладан, мева-сабазвотларнинг экспорт географияси ва хажми ошиб, 92 та мамлакатга 2,4 млрд долларлик 119 хил турдаги 5,5 млн. тона маҳсулотлар экспорт қилинди. 24 та янги тўлов қуввати юқори бўлган Норвегия, Швеция, Швейцария, Кипр, Буюк Британия, Люксембург, Австралия, Кувайт, Уммон каби давлатларга мева-сабзавотлар экспорти йўлга қўйилди. Хусусан, 2020 йилда пандемия шароитига қарамасдан қиймати 1 млрд доллардан (2016 йилга нисбатан 2 баробар кўп) зиёд 1,5 млн.тонна (187%) қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Кейинги даврларда мева-сабзавот махсулотлари ишлаб чихариш хажмини оширишнинг энг мақбул ва самарали йўналиши кластер усули эканлиги таъкидланмохда. Шу сабабли мева-сабзавот кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш мева-сабзавот махсулотлари ишлаб чихариш хажмини оширишнинг, тармоқ самарадорлик даражасини юксалтиришнинг, соҳани жадал ва барқарор ривожлантиришнинг муҳим стратегик йўналиши сифатида харалмохда. Кластер - бирор турдаги махсулотни ишлаб чиқаришнинг технологик занжирида маълум ихтисослашув ва меҳнат тақсимотига эга ҳамда ягона мақсад йўлида уюшган корхоналар тизими тушунилади. Ривожланган давлатлар тажрибаси қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг йўналишларидан бири соҳада ишлаб чиқаришнинг замонавий шаклларини, жумладан, маҳсулот етиштиришнинг кластер усулида ташкил этиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 60 дан ортиқ мева-сабзавот кластерлари ташкил этилди ва йил охирига бориб, уларнинг умумий сони 100 тадан ортиши белгилаб қўйилган. Рeспубликa бўйичa 2020 йилда мавжуд 259 983 гектар мева-сабзавот майдонининг 78 841 гектари ёки 30,3 %и кластерларга бириктирилган. Кишлох хужалиги мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш кластерининг афзалликлари хуйидагилардан иборат:

  • -    мева-сабзавотчилик кластерлари махсулотларни ишлаб чихариш — сахлаш — хайта ишлаш - сотиш технологик жараёнларини ягона интеграцион тизимга бирлаштириш орқали маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишдан томонларнинг манфаатдорлигини таъминлайди;

  • -    мева-сабзавотчилик кластерларида мехнат тахсимоти, худудий ва хўжаликлараро ихтисослашув ҳамда меҳнат кооперацияси кучли ривожланган бўлиб, бу ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга имкон яратади;

  • -    илм-фан ва ишлаб чихариш интеграциясини чухурлаштириш, янги инновацион технологияларни амалиётга жадал жорий этиш жадаллашади;

  • -    хомашё хайта ишлашнинг барча босхичидан утиб, экспортбоп тайёр махсулотга айланади.

  • 2.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси”. www.lex.uz .

  • 3.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 03 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида” ПФ-6159-сонли Фармони.

  • 4.    Ўзбeкистoн Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2020 йил 24 январдаги Oлий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурoжаатнoмаси. www.prezident.uz .

  • 5.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 03 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида” ПФ-6159-сонли Фармони.

  • 6.    Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. https://stat.uz/ сайти маълумотлари.

  • 7.    Рахимов, Д. Ш. (2021). САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИДА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ

  • 8.    Butaboev M. T., Karimov U. U. «ЗЕЛЁНАЯ ЭКОНОМИКА». МИРОВОЙ ОПЫТ И ОСОБЕННОСТИ РАЗВИТИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ //Theoretical & Applied Science. – 2020. – №. 2. – С. 704-710.

  • 9.    Каримов, У. У. (2017). РОЛЬ СРЕДСТВ МАССОВОЙ ИНФОРМАЦИИ В ПРОЦЕССЕ ГЛОБАЛИЗАЦИИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1189-1192).

  • 10.    Raximov, D. S. (2021). DIVERSIFIKATSIYA HUDUDLAR SANOATNI MUVOZANATLI STRATEGIK RIVOJLANTIRISh YO‘NALIShLARI. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 1 (3), 199-207.

  • 11.    Бутабоев М. Т., Каримов У. У. ПЕРЕХОД К «ЗЕЛЁНОЙ ЭКОНОМИКЕ» И ОСОБЕННОСТИ ЕЁ РАЗВИТИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ //Интернаука. – 2020. – Т. 23. – №. 152 часть 2. – С. 41.

  • 12.    Tokhirov, R., & Rahmonov, N. (2021). Technologies of using local networks efficiently. Asian Journal Of Multidimensional Research, 10 (6), 250254.

  • 13.    Kuzibaevna, O. G. (2020). TECHNOLOGIES OF DEVELOPING THE ECOLOGICAL CULTURE OF STUDENTS IN THE PROCESS OF LEARNING A FOREIGN LANGUAGES IN HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTIONS. Solid State Technology, 63 (1s), 1816-1825.

  • 14.    Xasanov, I. M. (2019). Problems of employment in Uzbekistan. Образование и наука в России и за рубежом , (16), 156-158.

  • 15.    Каримов, У., & Каримова, Г. (2018). ГЕОПОЛИТИЧЕСКАЯ КОНКУРЕНЦИЯ В ИНФОРМАЦИОННОМ ПРОСТРАНСТВЕ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 13681372).

  • 16.    М.Маннопова, И.Хасанов. Развитие инвестиций – гарантия перспективной экономики. Сборник материалов международной научнопрактической конференции “Финансово-правовые и инновационные аспекты инвестирования экономики региона”. Москва, (27 мая 2020 года).

  • 17.    Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN ACHIEVING EDUCATIONAL EFFECTIVENESS. Журнал естественных наук, 1 (1).

  • 18.    Хасанов, И. М. (2020). РОЛЬ ДОМОХОЗЯЙСТВ В РАЗВИТИИ ЭКОНОМИКИ РЕГИОНА. In МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИНИ ИНВЕСТИЦИЯЛАШНИНГ МОЛИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ ВА ИННОВАЦИОН ЖИҲАТЛАРИ (pp. 198-202).

Тадхихотларнинг курсатишича, бугунги кунда, мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил этиш ва уни самарали бошқариш масалаларини такомиллаштириш борасида қуйидаги йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бориш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш энг муҳим вазифалардан саналади: - мева-сабзавотчилик кластерлари иштирокчиларининг манфаатларини тўлиқ инобатга олувчи, уларни ҳамкорликда ривожини таъминлашга қаратилган рағбатлантирувчи ва кластер тизимида қўшилган қийматни оширишга хизмат қилувчи чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш; - мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш; - мева-сабзавотчилик кластерларини бошқариш компанияси (бош корхонаси)нинг таркиби, унинг асосий вазифалари ва функциялари аниқ белгилаш; - мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ўртасидаги шартномавий муносабатларни такомиллаштириш; - мева-сабзавотчилик кластерларининг давлат билан иқтисодий алоқаларини кенгайтириш, хусусан, солиқ, кредит, божхона, экспортни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришдан иборатдир.

Xулoса ўрнида айтиш мумкинки, юқoрида таъкидланган фикрлар, таклиф ҳамда тавсиялар иқтисoдиётни дивeрсификациялаш шарoитида мeва-сабзавoтчилик тизимини ривoжлантиришда кластeр тизимини янада такoмиллашиши учун xизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлан-тиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5388 сон Фармони.

ДИВЕРСИКАЦИЯЛАШ ОМИЛИ СИФАТИДА. Scientific progress, 1 (6), 505-511.

"Экономика и социум" №10(89) 2021

Список литературы Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш жараёнида мева-сабзавот кластерларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлан-тиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5388 сон Фармони.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси”. www.lex.uz.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 03 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида” ПФ-6159-сонли Фармони.
  • Ўзбeкистoн Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2020 йил 24 январдаги Oлий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурoжаатнoмаси. www.prezident.uz.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 03 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида” ПФ-6159-сонли Фармони.
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. https://stat.uz/ сайти маълумотлари.
  • Рахимов, Д. Ш. (2021). САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИДА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ДИВЕРСИКАЦИЯЛАШ ОМИЛИ СИФАТИДА. Scientific progress, 1(6), 505-511.
  • Butaboev M. T., Karimov U. U. «ЗЕЛЁНАЯ ЭКОНОМИКА». МИРОВОЙ ОПЫТ И ОСОБЕННОСТИ РАЗВИТИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ //Theoretical & Applied Science. – 2020. – №. 2. – С. 704-710.
  • Каримов, У. У. (2017). РОЛЬ СРЕДСТВ МАССОВОЙ ИНФОРМАЦИИ В ПРОЦЕССЕ ГЛОБАЛИЗАЦИИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1189-1192).
  • Raximov, D. S. (2021). DIVERSIFIKATSIYA HUDUDLAR SANOATNI MUVOZANATLI STRATEGIK RIVOJLANTIRISh YO‘NALIShLARI. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 1(3), 199-207.
  • Бутабоев М. Т., Каримов У. У. ПЕРЕХОД К «ЗЕЛЁНОЙ ЭКОНОМИКЕ» И ОСОБЕННОСТИ ЕЁ РАЗВИТИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ //Интернаука. – 2020. – Т. 23. – №. 152 часть 2. – С. 41.
  • Tokhirov, R., & Rahmonov, N. (2021). Technologies of using local networks efficiently. Asian Journal Of Multidimensional Research, 10(6), 250-254.
  • Kuzibaevna, O. G. (2020). TECHNOLOGIES OF DEVELOPING THE ECOLOGICAL CULTURE OF STUDENTS IN THE PROCESS OF LEARNING A FOREIGN LANGUAGES IN HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTIONS. Solid State Technology, 63(1s), 1816-1825.
  • Xasanov, I. M. (2019). Problems of employment in Uzbekistan. Образование и наука в России и за рубежом, (16), 156-158.
  • Каримов, У., & Каримова, Г. (2018). ГЕОПОЛИТИЧЕСКАЯ КОНКУРЕНЦИЯ В ИНФОРМАЦИОННОМ ПРОСТРАНСТВЕ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 1368-1372).
  • М.Маннопова, И.Хасанов. Развитие инвестиций – гарантия перспективной экономики. Сборник материалов международной научно-практической конференции “Финансово-правовые и инновационные аспекты инвестирования экономики региона”. Москва, (27 мая 2020 года).
  • Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN ACHIEVING EDUCATIONAL EFFECTIVENESS. Журнал естественных наук, 1(1).
  • Хасанов, И. М. (2020). РОЛЬ ДОМОХОЗЯЙСТВ В РАЗВИТИИ ЭКОНОМИКИ РЕГИОНА. In МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИНИ ИНВЕСТИЦИЯЛАШНИНГ МОЛИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ ВА ИННОВАЦИОН ЖИҲАТЛАРИ (pp. 198-202).
Еще
Статья научная