Абу Жаъфар Термизий тарихий манбаларда
Автор: Улжаев У.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (76), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада термизийлар меросини ўрганишда муҳим манба бўлган Абу Жаъфар Термизийнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида мулоҳаза юритилади.
Муҳаддис, тафсир, нақлий, ровий, санад, бағдод, миср, термиз
Короткий адрес: https://sciup.org/140289610
IDR: 140289610
Текст научной статьи Абу Жаъфар Термизий тарихий манбаларда
Жаҳон миқёсида термизлик алломалар ва уларнинг илмий меросини ўрганадиган олимлар талайгина. Улар мазкур алломаларнинг нафақат илмий хаётини, балки улар цолдирган илмий меросни хам астойдил урганишади. Аслида ўтмишда яшаб ўтган алломаларнинг қолдирган меросини ўрганиш машаццатли иш булиб, хар доим хам самара беравермайди. Тарихий манбалардан цанчалик изланиш олиб борманг, матнлар ва хадис санадлари орасида уларнинг фақат номини учратасиз. Мазкур алломаларнинг аксариятидан бизгача асарлари етиб келмаган. Термизий нисбаси билан танилган алломаларнинг айримлари илмий мероси билан танилган бўлсада айримларидан бир-икки асар бизгача етиб келган. Ана шундай алломалардан бири шубхасиз, Абу Жаъфар Термизийдир.
Алломанинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Термизий (200-295/816-907) булиб, “Абу Жаъфар” куняси билан машхурдир. Унинг бобоси Наср асли термизлик бўлгани учун “Термизий” нисбаси билан танилган. Абу Жаъфар Термизий ҳақидаги хабарлар манбаларда мавжуд бўлиб, унинг туғилган йили ва вафоти, яшаган шаҳри, илм излаб борган шахарлари, устоз-шайхлари, ундан ривоят цилган шогирдлари ва асарлари ҳақида аниқ маълумотлар учрайди. У ҳақида маълумот берувчи манбаларнинг барчаси тарих ва ровийлар тарожими тўғрисидаги машҳур асарлардир. Абу Жаъфар Термизийнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида купроц Хатиб БаFдодий узининг “Тарихи БаFдод” , Захабий узининг “Сияру аълом ан-нубало” асарларида маълумот бериб утган.
Абу Жаъфар Термизий Бағдодда яшаб, асосан шу шаҳарда илм олиб, кейин бошқа шаҳарларга илм сафарига чиққанлиги тўғрисида Заҳабий: “Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Термизий Шофиъий Зоҳид икки юз биринчи ҳижрий санада туғилган бўлиб, илм талабида сафарга чиқди ва Яҳё ибн Букайр Мисрий (ваф. 231/845), Юсуф ибн Адий Кўфий (ваф. 232/846 вафоти Мисрда), Иброҳим ибн Мунзир Хизомий Маданий (ваф. 236/850), Яъқуб ибн Ҳумайд ибн Косиб Маданий (ваф. 240/854) ва Убайдуллоҳ ^аворирийлардан (ваф.235/849) хадис ривоят цилди, Имом Шофиъий издошлари билан фиқҳ илмида етук даражага етишди ва ушбу мазҳабнинг юзи эди” деб зикр цилади [1: 13/545].
Абу Жаъфар Термизийнинг илм излаб бошқа юртларга сафар қилиши хацида айтиш мумкин-ки, у узи яшаган БаFдод шахрида зарурий барча илмларни олиш баробарида илм излаб Мисрга бориб бир муддат яшаган ва яна Бағдодга қайтиб келган. Шунингдек, Кўфа, Басра, Ҳижоз (Макка ва
Мадина) каби жойларга ҳам сафар қилиб, у ерларда ҳам илм тўплаган. У ўзи ҳақида, Мадинада масжиди Набавияда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриб, шу туш таъсирида Мисрга бориб, Имом
Шофиъийнинг фицхий масалаларини ёзгани тугрисида сузлайди [2:233-235].
Абу Жаъфар Термизий муҳаддис бўлишига қарамасдан фиқҳ илмида хам самарали ижод цилган. У узи хацида: “Йигирма туцциз йил хадис ёздим
[2: 233-235] дейди. У Имом Шофиъий (150-204/767-820) мазхаби издошларидан бўлиб, унинг шогирдлари билан бирга фиқҳга оид асарларини
ёзгани ҳам ривоят қилинади. Хатиб Бағдодий Абу Жаъфар Термизийдан шундай ривоят қилади: “Йигирма тўққиз йил ҳадис ёздим ва Имом Молик мазҳабига оид масалаларни эшитдим” [2: 233-235].
Абулқосим Табароний (ваф.360/971) ўзининг “Муъжам” асари билан машҳур бўлиб, бу асарда аллома барча муҳаддис ва ровийларнинг ривоятини уларнинг исмини ва улардан ривоят қилинган ҳадисларни алифбо тартибида келтиради. Асарда “Муҳаммад” исмли ровийлар рўйхатида Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Термизий ҳам бўлиб, унда ўндан зиёд ҳадислар ривоят
қилинган.
Аҳмад ибн Комил асарларида Абу Жаъфар Термизийдан ҳам ривоят қилган бўлиб, у ҳақида мақтовли сўзларни келтирган: “Абу Жаъфар Термизий, унга эргашиладиган имом, зоҳид, художўй, қаноатли ва қадри улуғ киши эди” [2:1/365-366].
Абу Жаъфар Термизийни эътироф этиб, ундан ривоят қилган яна бир шогирди қози Абулҳусайн Абдулбоқий ибн Қониъ ибн Марзуқ ибн Восиқ Бағдодийдир. У бизгача етиб келган “Муъжам ас-саҳоба” асарининг муаллифидир [10:128].
Абу Жаъфар Термизийнинг бизгача етиб келган асари тафсирга оид бўлиб, улар табаъ тобиъинлардан сабоқ олган алломалар Яҳё ибн Ямон (117189/735-805), Нофиъ ибн Абу Нуъайм (вафоти 136/754), Муслим ибн Холид Занжий (вафоти 180/797) ва Ато Хуросоний (вафоти 135/753) лардан ривоят қилган. Ушбу тўрт муфассир таниқли ровий ва шайхлардан илм олган ва “тафсир бил-маъсур” (нақлий ривоятга асосланган тафсир)га доир ҳадис ривоятларни ўзларида жамлагани сабабли “муфассир” деб эътироф этилган.
Ушбу асарни доктор Ҳикмат Башир Ёсин Мадинада Абу Жаъфар Термизий ривоят қилган қадимий нусха устида илмий тадқиқот ишларини олиб бориб, 1408/1988 йилда нашр қилдирган. Асарнинг тавсифи, хусусияти ҳақида доктор қуйидагиларни ёзади: “Қуръони каримни ўрганишда “тафсири бил-маъсур” йўналишидаги китобларининг ўрни каттадир. Чунки ушбу тафсирнинг ҳар бир қисми асрлар давомида муфассир имомлар томонидан ривоят цилиниб келган “тафсири бил-маъсур” биносининг асоси, дастлабки цуйилган Fиштлари хисобланади” [9:5].
Абу Жаъфар Термизийнинг ҳаёти, яшаш тарзи фақирона бўлиб, у умри давомида ўз эҳтиёжини бировга айтмаган ва хокисор бўлган. У фақиҳ, фозил, художуй, тацволи, хамда сийрати туFри киши эди. У илм ва фазл ахлидан булган сица (ишончли ровий) ва дунёда зохидлардан эди. Дорацутний дейди: “У сица, амин (ростгуй) ва пархезкор эди”. Ирокда шофиъийлар ичида унингдек бош ва художўй, тақводор киши йўқ эди. У таомни кам ейдиганлардан бўлиб, фақр, сабр, тақводорликда ҳамда фақирликка сабр цилишда азимат холида, яъни мубох ва рухсатлардан тийилувчи эди. Иброхим Сарий Зажжожийнинг хабар беришича, унга бир ойда бор-йуFи тўрт дирҳам келар, у эса ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамас эди. Муҳаммад ибн Мусо ибн Ҳаммоднинг хабар беришича, у ўн неча кунда, ёки ўн етти кунда беш бўлак ёки уч бўлак билан овқатланарди. У: “Бу ҳолда қандай амал қиласан?” дейилганди: У дедики: “Менга ундан (тўрт дирҳамдан) бошқаси йуц эди. Унга шолгом сотиб олардим ва хар куни биттадан ер эдим” [ 2:1/365366].
Манбаларда келишича, у 200 йилнинг зулҳижжасида / 816 йилнинг августида туғилган. Вафоти ҳақида дейилади: “Фақиҳ Абу Жаъфар Термизий икки юз тўқсон бешинчи йил муҳаррамда (295/907 йил октябр) вафот этди”. Заҳабийнинг ҳам қайд этишича, Абу Жаъфар Термизий, унга эргашиладиган имом, зоҳид, вараъ эгаси, қаноатли ва қадри улуғ киши эди[1:13/545].
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Термизий” нисбаси билан ижод қилган алломаларни илмий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг маънавий меросини келажак авлод ёшларимизга етказиш, фарзандларимизни алломалармиз қолдирган бой илмий мерос муҳитида тарбиялаш, уларнинг ҳаёт тарзи ва қолдирган асарларини чуқур илмий асосда ўрганиш, биз тадқиқотчиларнинг мақсадли вазифаларимиздан биридир. Абу Жаъфар Термизийнинг ҳаёти ва илмий меросига назар ташласак, унда Қуръони карим тафсири, ҳадислар, саҳоба, тобиъин ва табаъ тобиъинларнинг сўзларини нақлий саҳиҳ ривоятлар асосида баён этади. Ҳар бир мавзуни далиллар билан ёритиб беришга ҳаракат қилади. Унинг ривоят қилган тафсири ўзининг қадимийлиги ва нақлий эканлиги билан аҳамиятлидир. Бу асарни ўрганиш асносида дастлабки пайдо бўлган қитъа (парча) кўринишидаги нақлий тафсирларни тарихини билиб оламиз. Ҳижрий учинчи асрда исломий илмлар қаторида тафсир илми ривожланиш босқичида термизлик алломаларнинг иштирок этиши биз учун қувонарли ҳолдир. Абу Жаъфар Термизий каби алломаларни илмий меросини ўрганиш янгидан-янги илм қирраларини очиш имконини беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
-
1. Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн Қаймаз Туркманий Дамашқий Заҳабий. Сияру аълом ан-нубало.– Байрут: “Муассасат ур-рисола” 1993.
-
2. Аҳмад ибн Али ибн Собит Хатиб Бағдодий. Тарихи Бағдод. Байрут: “Дор ал- ғарб ул-Исломий”, 2001.
-
3. Сулаймон ибн Аҳмад Табароний. Муъжам ул-авсат. Қоҳира: “Дор ал-ҳарамайн”, 1994.
-
4. Абу Ҳафс, Умар ибн Аҳмад ибн Шоҳин. Ат-Тарғиб. Ар-Риёд: “Дору ибн ал-Жавзий”, 1995.
-
5. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Идрис, Ибн Абу Ҳотим. Ал-Жарҳ ва-т-таъдил. Байрут: “Дор ат-турос ал-арабия”, 1952.
-
6. Умар Ризо Каҳола. Муъжам ул-муаллифин. Дамашқ: “Матбаъат ат-тараққия”, 1957.
-
7. Тожиддин Абу Наср Абдулваҳҳоб ибн Али ибн Абдулкофий Субкий. Табақот уш-шофиъийят ул-кубро. – Қоҳира: “Ҳижр”, 1992.
-
8. Доктор Ҳикмат Башир Ёсин. Ал-Жузъу фиҳи тафсир ул-Қуръан ли-Яҳё ибн Ямон ва тафсир ли-Нофиъ ибн Абу Нуъайм ва тафсир ли-Муслим ибн Холид Занжий ва тафсир ли- Ато Хуросоний би-ривоят Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Термизий. Ҳикмат Башир Ёсин тадқиқи. Китоб муқаддимаси.Мадина: “Ал-мактаба ад-дор”, 1988.
Список литературы Абу Жаъфар Термизий тарихий манбаларда
- Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн Қаймаз Туркманий Дамашқий Заҳабий. Сияру аълом ан-нубало.- Байрут: "Муассасат ур-рисола" 1993.
- Аҳмад ибн Али ибн Собит Хатиб Бағдодий. Тарихи Бағдод. Байрут: "Дор ал- ғарб ул-Исломий", 2001.
- Сулаймон ибн Аҳмад Табароний. Муъжам ул-авсат. Қоҳира: "Дор ал-ҳарамайн", 1994.
- Абу Ҳафс, Умар ибн Аҳмад ибн Шоҳин. Ат-Тарғиб. Ар-Риёд: "Дору ибн ал-Жавзий", 1995.
- Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Идрис, Ибн Абу Ҳотим. Ал-Жарҳ ва-т-таъдил. Байрут: "Дор ат-турос ал-арабия", 1952.
- Умар Ризо Каҳола. Муъжам ул-муаллифин. Дамашқ: "Матбаъат ат-тараққия", 1957.
- Тожиддин Абу Наср Абдулваҳҳоб ибн Али ибн Абдулкофий Субкий. Табақот уш-шофиъийят ул-кубро. - Қоҳира: "Ҳижр", 1992.
- Доктор Ҳикмат Башир Ёсин. Ал-Жузъу фиҳи тафсир ул-Қуръан ли-Яҳё ибн Ямон ва тафсир ли-Нофиъ ибн Абу Нуъайм ва тафсир ли-Муслим ибн Холид Занжий ва тафсир ли- Ато Хуросоний би-ривоят Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Термизий. Ҳикмат Башир Ёсин тадқиқи. Китоб муқаддимаси.Мадина: "Ал-мактаба ад-дор", 1988.