А.Навоий меросида маънавий-маърифий адриятларни шахс баркамоллиги, жамият тараиёти, миллат камолотидаги ўрни
Автор: Азимов М.
Журнал: Мировая наука @science-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4 (49), 2021 года.
Бесплатный доступ
Буюк қалб соҳиби, сўз мулкининг султони, мир Алишер Навоийнинг ўз асарлари орқали илгари сурган ғояларидан мурод ҳазрати инсонни вояга етказишдир. Зеро, одамийлик шевасига эга инсон Фарҳод янлиғ камолот бўстонига етса, ундан жамият, мамлакат, тараққиёт ва келажак бирдек манфаатдордир. Бошқача қилиб айтганда жамият кишиларининг камолоти бу миллатнинг, халқнинг камолотига хизмат қилади.
А.навоий, сўз, бадиий ижод, адабиёт
Короткий адрес: https://sciup.org/140289259
IDR: 140289259
Текст научной статьи А.Навоий меросида маънавий-маърифий адриятларни шахс баркамоллиги, жамият тараиёти, миллат камолотидаги ўрни
Шоир синчиков нигоҳи билан инсон ботини ва зоҳирига назар ташлайди, жамият ҳаётини, инсонийлик дунёсини ссергаклик билан кузатади ва ўз хулосаларини етти ўлчаб-бир кескани ҳолда адабийликка, абадийликка тимсолий образларга кўчиради. Бу борада бошқа асарлари сингари “Лисонут-тайр” ва “Маҳбубул – қулуб” кабилари ҳам фикримизни далиллайди.
Навоий ижодий меросида илоҳий ва дунёвий, нақлий ва ақлий тамойиллар ўзаро уйғунлаштирилади. Илоҳий ғоялар, тимсоллар Навоий учун инсон ҳамиша интиладиган идеал олам бўлса, дунё шу идеал оламнинг кўзгуси, ибрат ва сабоқ майдони. Зеро, инсонда коинотнинг, илоҳий оламнинг ҳикматлари, моҳияти акс этган. Шу боис шоир "Хайрат ул – аброр" достонида “Неки олами куброда бор-олами суғрода бор...”,.
“Уз вужудунгFа тафаккур айлагил, хар не истарсан, узунгдин истагил”.-дейди.
Алишер Навоий шахс камолотига зид инсон феълидаги иллатларни, жумладан очкўзликни кескин қоралайди. У ўзининг Садди Искандарий достонида инсон қандай мавқе ёки мартабага эга бўлмасин дунёга устун эмаслигини ва у бу дунёдан у дунёга ҳеч нимани орқалаб кета олмаслигини таъкидлаб дейдики:
Курки, каён борли Фаридуну Жам,
Ейражу, Хушанг ила Заххок хам.
Силму, Манучехр ила Навзар кани?
Бахману, Дорову Скандар кани?
Шунинг учун, деб хулоса қилади Навоий, давлату иқбол билан шодланмаслик, қўлда нимаики мавжуд бўлса, барчасини одамларга бағишлаш керак, қўлда бор нарсани фалак тортиб олмасдан бурун одамларга бериб улгуриш керак. Ўн тўртинчи мақолатни Навоий қуйидаги мисралар билан якунлайди:
Панжаи хуршиддек илгингни оч,
Андин неким сийм оламга соч.
Ул сени айлар чу тихи даст, бил,
Билгач, уз-узингни тихи даст кил.
Бу ўзида ақли ва ҳуши бор одамни узоқ ўйларга толдиради ва тегишли хулосалар чиқаришига олиб келади. Умуман олганда миллатнинг камолотга, жамиятни сифат жихатдан янги маънавий-маърифий уфикларга эришишида Алишер Навоий меросини ўрганиш муҳим маъно ва аҳамиятга эга. Ушбу шоир сатрлари унга ишорадир.
Бу гулшан ичраки йуктур бако гулига сабот,
Ажаб саодат эрур чикса яхшилик била от.
А.Навоий асарларидаги маънавий-маърифий кадриятларнинг шахс баркамоллигига, жамият тараққиётига, миллат камолотига таъсирини
ўрганар эканмиз шоирнинг “Ҳайратул аброр”идаги ҳайратларни тобора чуқур ҳис қилиб борамиз. Шоир шеърий тилда айтадики, илмни оқилона, амалий фойдали ишларга сарф этмок зарурлигини таъкидлайди:
Илм Навоий, сенга максуд бил,
Ендики илм улди амал айлагил.
Шунингдек, у илм хеч качон шон-шухрат, амал-мартаба илинжига хизмат қилмаслиги зарурлигидан кишиларни огоҳ этади. Шоир илмни мансаб учун восита деб билгувчиларни, жоҳил амалдорларга лаганбардорлик килгувчи олимларни коралайди:
Илмни ким восита жоҳ этар,
Ўзиниию халқни гумроҳ этар.
Олим агар жох учун улса залил,
Илм анинг жахлига булгай далил.
Алишер Навоий ўз асарларида турли соҳалардаги илмларни мукаммал билган ва уни оқилона мақсадларга сарф этган комиллик фазилатига эга образларни кишиларга ибрат бўлсин учун ўз асарларида келтиради. Жумладан: Фарҳод, Ширин ва Шопур, Искандар, Меҳинбону кабилар ўз илмини, ҳаётини эзгуликка, тараққиётга сарф этган кишилар образидир. Унга буткул карама-карши булган салбий образларнинг бутун галерияси ҳам намоён бўладики уларнинг “илму амалларидан” одамлар фақат азият чекадилар. Булар сирасига Хусрав, Шеруя, Бузург Уммид ва маккор капир кабилар шулар жумласидандир. Улардаги маънавий тубанлик, очкузлиги, ички Fарази, лаганбардорлиги шу даражадаки хатто ота уFил бир-бирларини маҳв этишдан ҳам тоймайдилар. Шоир Хусравнинг ўғли Шеруя образида бунинг яққол тасвирлаб берганки, бу ҳам инсонни ёвузликдан, очкузликдан, жахолатдан йирок булишга ундовчи катта ибрат сабогидир.
Шоирнинг ўз асарларида элларнинг, халқларнинг ҳамжиҳатликка, тотувликка, бирини корига ярашга чорловчи ғоялари унинг барча асарлари руҳида балқиб турадики бу ҳам бугунимиз ва эртамиз учун катта бир маънавий-маърифий сабокларини беради. Айникса унинг Садди Искандарий достонида барча эллар ҳамжиҳат бўлиб Яъжуж маъжужий каби ёвузликни йўлини тўсиш учун барпо этган девори мисолида яққол кўзга ташланади. Шунингдек “Фарҳод ва Ширин”да ҳам бундай тасвирларга кенг урин берилган. Жумладан Фарход-чинмочинлик, Ширин-армани, ва Шопур эронлик ва бошқалар. Асардаги воқеа ривожида улар бир-бирларига боFланиб бир-бирларига фойдали илму хунар ургатиб кўплаб эзгу ишларни амалга оширадилар. Уларнинг ҳар бири ноёб истеъдод ва қобилият эгалари. Жумладан, Шопур истеъдодли ва уста рассом эди. Шопурнинг калби маънавият нурларига лимо-лим тулгани боис, у ўз ҳунарини эзгуликка сарф этади. Алишер Навоий уни тавсифий тасвирлайди:
Хунар бобида устоди замона,
Замона ичра наккоши ягона.
Калам ахлига онинг тархи дастур,
Жохон ахли дебон отини Шопур.
Алишер Навоийнинг эътирофича, комилликка эришиш, шарафга ноил бўлишнинг асосий шарти инсон, аввало, ўз феълидаги ёмон ахлоқни бартараф этишдир:
Бордир инсон зотида онча шараф, Ким ямон ахлокин этса бартараф.
Шоир “Х,айрат ул-аброр”да инсонни мукаррам этувчи фазилатлар ҳамда тубанликка бошловчи иллатлар хусусида ҳам фикр юритади. Мансаб, мартаба, бойлик одоб урнини боса олмайди, дейди Навоий:
Елга шараф булмади жоху насаб,
Лек шараф келди хаёву адаб.
Одоб ва одобсизлик ўртасидаги масофа у қадар узоқ эмас. Ҳатто кулги хам меъёридан ошса, одобсизлик хисобланади:
Кулгуки уз хаддидин улди йирок,
Йиғламоқ андин кўп эрур яхшироқ.
Кишининг ўз ўрни ва ҳаддини билиши, ўзгалар ҳақига риоя этиши ҳам одобдан далолатдир:
Гарчи адаб шарти бағоят керак,
Ҳар киши таврида риоят керак.
Навоий оила масаласига алоҳида эътибор қаратади. Инсон оилада ҳам одоб шартларига риоя этиши лозим. Оила бошлиғи рафиқаси ва фарзандлари учун масъулдир. Фарзандларга яхши исмлар қўйиш ота-онанинг фарзи ҳисобланади. Зеро, фарзандлар исмлари туфайли уялиб юрмаслиги керак:
Бириси қўймоқлик эрур яхши от,
Ким десалар этмагай андин уёт.
Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчларидан яна бири унга таълим беришдир. Илмли киши яхши-ёмонни фарқлайди, умрини беҳуда ўтказмайди. Навоий бу масалага жиддий эътибор беради:
Қилмоқ эрур бири муаллим талаб,
Қилғали таълим анга илму адаб.
Пок ният, бировнинг мулкига кўз олайтирмаслик, барчага бирдек эҳтиром кўрсатиш, камтарлик, сабр-тоқат, вафо, садоқат, ҳаё ҳам баркамол инсоннинг фазилатлари эканини таъкидлаган шоир одобнинг муҳим шартларидан бири ота-онанинг ҳурматини жойига қўйиш эканига диққатимизни қаратади, улар ризосини олишга ундайди.
Адабиётлар:
-
1. Navoiy Alisher. Xamsa /Alisher Navoiy; qisqartirib nashrga tayyorlovchi A. Hojiahmedov; mas’ul muharrir V.Rahmonov. –T.: Yangi asr avlodi, 2010. – B.17
-
2. Navoiy Alisher. Xamsa. Saddi Iskandariy.–T.: Fan, 1994. - B.109
-
3. Qayumov A. Asarlar.–T.: Mumtoz so‘z, 2008.-B.244
-
4. O’sha asar.-B.6
-
5. Navoiy Alisher. Farhod va Shirin. –T.: G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at,
Список литературы А.Навоий меросида маънавий-маърифий адриятларни шахс баркамоллиги, жамият тараиёти, миллат камолотидаги ўрни
- Navoiy Alisher. Xamsa /Alisher Navoiy; qisqartirib nashrga tayyorlovchi A. Hojiahmedov; mas'ul muharrir V.Rahmonov. -T.: Yangi asr avlodi, 2010. - B.17
- Navoiy Alisher. Xamsa. Saddi Iskandariy.-T.: Fan, 1994. - B.109
- Qayumov A. Asarlar.-T.: Mumtoz so‘z, 2008.-B.244
- O'sha asar.-B.6
- Navoiy Alisher. Farhod va Shirin. -T.: G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san'at