Андижон вилояти ер фонди ва ундан фойдаланишнинг агроэкологик хусусиятлари (“Дилрабо” деон фермер хўжалиги мисолида)
Автор: Деонов Б.М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-1 (83), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Андижон вилоятининг қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишдаги мавжуд агроэкологик масалалар ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш масалалари ёритилган. Кузатув тахлил натижалари асосида ер ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ландшафт, агроландшафт, адир ландшафти, ер фонди, фермер хўжалиги ерлари, агроэкологик, сизот сувлари, зовурлар, сув эрозияси, шўрлашган экин майдонлари, қишлоқ хўжалик ерлари иммунитети, жарликлар
Короткий адрес: https://sciup.org/140260464
IDR: 140260464 | DOI: 10.46566/2225-1545_2021_1_83_856
Текст научной статьи Андижон вилояти ер фонди ва ундан фойдаланишнинг агроэкологик хусусиятлари (“Дилрабо” деон фермер хўжалиги мисолида)
Кириш. Андижон аҳолиси зичлиги, Ер ресурслари чекланганлиги билан Республикада ўзига хос хусусиятга эга вилоятлиги билан ажралиб туради. Андижон вилояти ер фонди 430.3 минг га. тенг бўлиб қишлоқ хўжалик ерлари вилоят ер фондининг 58.3 % и (250.8 минг га)ни ташкил этади. Унинг 201.7 минг гектари суғорилиб, деҳқончилик қиладиган ўзига хос агроландшафтлар ҳосил қилинган. Бугун мазкур агроландшафтларнинг агроэкологик хусусиятларини атрофлича ўрганиш, уларда хўжалик ишларини амалга ошириш учун долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Айниқса, деҳқон фермер хўжаликлари фаолиятида уларни эътиборга олиш ва амалиётда қўллаш жуда муҳим аҳамаиятга эгадир [5].
Асосий қисм. Қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган маданий ландшафтлар айрим манбаларда (В.А.Николаев,1979, 1984; Е.В.Миланова, А.М.Рябчиков, 1979; А.Г.Исаченко,1980) агроландшафтлар ёки агроландшафт тизимлари, яъни “агроландшафтлар–ҳудуднинг катта қисмидаги табиий ўсимликлар агроценозлар билан алмаштирилган ерлар” (Н.Ф.Реймерс, 1990) деб аталиб, вилоят ҳудуди учун ҳам жуда характерлидир. Вилоятнинг суғориб деҳқончилик қиладиган ерларида агроландшафтлар барпо этилган [1].
Андижон вилоятида 2019 йилнинг январ–декабр ойларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таркибий тузилишида фермер хўжаликларининг улуши 33.0 фоизни, деҳқон хўжаликларида 65.4 фоизни ташкил қилган. Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган жами майдони барча тоифадаги хўжаликлар учун 217.3 минг га., шу жумладан фермер хўжаликлари 177.3 минг га., деҳқон хўжаликлари 27.8 минг га., қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар 12.2 минг га.ни ташкил этади.
1 жадвал
Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи ердан фойдаланувчиларнинг ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таркибий тузилишидаги улуши
№ |
Номи |
Қишлоқ хўжалиги экин майдони (минг га.) |
Қишлоқ хўжалиги экин майдони (фоизда) |
Маҳсулот умумий хажмига нисбатан улуши (фоизда) |
1 |
Барча тоифадаги хўжаликлар |
217.3 |
100 |
100 |
2 |
Фермер хўжаликлари |
177.3 |
81.6 |
33 |
3 |
Деҳқон хўжаликлари |
27.8 |
12.7 |
65.4 |
4 |
Қишлоқ хўжалигини амалга оширувчи ташкилотлар |
12.2 |
5.7 |
1.6 |
Берилган маълумотлардан вилоятда фермер хўжаликлари экин майдонлари катта бўлгани холда, маҳсулот хажмидаги улуши жуда паст даражадалиги намоён бўлади (1 жадвал) [2].
Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг (448.97 минг км2) 0.96 фоизини эгаллагани холда (4.3 минг км2), аҳолининг (3127.7 минг киши) 9.2 фоизи истиқомат қилади. Андижон вилояти аҳоли зичлигига кўра Республикада олдинги ўринда туриб, ҳозирда 1км2 га тўғри келувчи аҳоли сони Республика ўртача кўрсаткичи(75.5 киши)дан деярли ўн баробарга кўп яъни 727 кишига тўғри келади [3].
Аҳоли эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин ер майдонлари ҳисобига етиштирилади, шундай экан уни ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масаласидир.
Юқоридаги ҳолатлар вилоят ер ресурсларидан фойдаланишда геоэкологик жиҳатдан ёндашиб, такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқармоқда.
Вилоят табиати ўзига хос геоэкологик хусусиятларга эга. Иқлими мўътадил, йиллик радиация 1 см.кв. юзага 130–133 ккал, ёғинлар ҳам фасллар давомида нотекис тақсимланган бўлиб, ўртача йиллик 200–250 мм.ни, вегетация даври 220–230 кунни ташкил этади. Рельефи шарқ ва жануби шарқ адирлардан иборат, ғарбда нисбатан текис, нишоблик шарқдан ғарбга йўналган. Қир ва тепаликлар яққол ифодаланган.
Юқоридаги табиатининг имкониятлари ер ресурслардан қишлоқ хужалигида самарали фойдаланишда худуднинг адир ва текислик зонасида жойлашганлиги, офатли қора совуқлар, сел, дўл ёғиши, кучли шамоллар, ер ости сувлари сатҳининг ер юзасига яқинлиги, шўрлашиш каби тўсқинлик килувчи омиллар салбий таъсир курсатмокда.
1973 йилнинг 26 декабрида ташкил топган УлуFнор тумани умумий майдони 356.7 кв. км., ахоли сони 58.1 минг киши этиб, вилоятнинг гарбий кисмида Язёвон чулларида жойлашган. Шаркда вилоят туманларидан Бўстон ва Балиқчи, ҳамда ғарбдан Фарғона, Наманган вилоятлари билан чегараланади. Улуғнор тумани ташкил этилиши жиҳатидан ёш туманлиги қаторида табиатининг хусусиятлари, аҳолининг жойлашуви, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишдаги муаммолари билан хам ажралиб туради.
Туманда ёз қуруқ иссиқ асосан ёғинсиз, июль ойининг энг юқори харорати +40, + 42 0С, киш хам нисбатан курук январь ойининг уртача харорати +1; -1 0С атрофида, йиллик ёгин микдори 190-200 мм., ёгин асосан бахор ойларига тугри келади Худуди табиатининг инжикликлари ер ости суви сатхининг ер юзасига яқинлиги, тупроқлар шўрланиш даражасининг юкорилиги иктисодиёт сохарига айникса кишлок хужалиги ишлаб чикарувчи тармокларга салбий таъсир этади [4]. Жумладан, Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошкармаси маълумотларида Улугнор туманида жами экин ерлари 01.01. 2019 йил ҳолатига 20775 га.ни ташкил этган булса, 01.01.2020 йил холатига 20762 га. ни ташкил этиб, фойдаланилмайдиган ерлар мос равишда 10871 га.дан 10884 га.га етгани намоён бўлади. Улуғнор туманида ҳосилдорликни ошириш учун доимий равишда ер ва тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш, зарурий ирригация ва мелиоратив тадбирларни олиб бориш талаб этилади, акс ҳолда пандемия шароити таъбири билан айтганда қишлоқ хўжалик ерлари иммунитети пасайиб кишлок хужалиги оборотидан чикиб кетиши мумкин .
Ҳудуд агроэкологиясини яхшилашда, қишлоқ хўжалиги ерлари иммунитетини кўтаришда ирригация ва мелиоратив тадбирларининг аҳамиятини Улуғнор туманида жойлашган “Дилрабо” деҳқон фермер хўжалиги амалиёти мисолида кўриш мумкин.
Унга кўра: " 60 гектар майдон пахта экини учун ажратилган бўлиб, йиллик хосил бир неча йил 18 центнердан ошмади. 2017 йилда пахта майдонининг ўрта қисмидан сизот сувларини қочириш учун зовур мақсадида эни 3м узунлиги 500 м, жами 1,5 гектар (2.5 фоиз) ер ажратилади. Бунинг хисобига хосилдорлик 4-5 центнерга ортди, натижада йилни фойда билан якунланди. Ҳосилдорлик аввалги холда 60*18=1080 эди майдондан зовур ўтказгандан кейин 58.5* 22=1287 етиб 20 фоизга ортди, хамда пахта дала майдонининг марказий қисмларидаги шўрлашган ерлар мелиоратив холати нисбатан яхшиланди, умумий 200 центнер кўп хосилга эга бўлинди" Бу бир мисол холос, лекин бундай шўрлашаётган майдонлар Улуғнор туманининг жами экин майдонининг катта қисмини ташкил этади, айниқса дала майдонларининг чекка қисмларидаги зовур қазилганда чиқариб ташланган лойқа ва унинг остида қолаётган экин майдонлари, захкаш ерлардаги хар бир дала экин майдонида ўрта хисобда 0,5 га.ни ташкил этади. “Дилрабо” фермер хўжалиги мисолида каби 60 га. экин майдонида ҳосилдорлик 200 центнерга ортса, Улуғнор тумани жами экин майдони 20762 гектарда 69206 центнер қўшимча ҳосил олиш имконини беради. Бу ўз ўрнида даромад ва ялпи ҳосилнинг ортишидир.
Вилоят ер ресурслари ва кадастри бошқармаси маълумотларига кўра 2020 йил январь ойи даври ҳолатига вилоятда ишдан чиқаётган, ер майдонлари 319 га.ни, фойдаланилмайдиган ерлар 121302 га. ташкил этади. Барча ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш маблағ талаб этади, аммо сақлаб қолинган ер русурслари, қишлоқ хўжалиги ерлари майдонларидан келажакда фойдаланиш эвазига олинадиган даромад ва геоэкологик нуқтаи назардан бахоланса харажатларни камида 10 баробарга оқлайди.
Адир ландшафт учрайдиган Қўрғонтепа, Жалолқудуқ, Хўжаобод, Марҳамат, Асака туманларида сув эрозиясига учраган, сув ювиб кетган экин майдонлари кўплаб топилади.
Давлатимиз рахбари 2021 йил 18 март куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб сув хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва сувдан фойдаланиш юзасидан зарур топшириқларни берди.
Экин майдонларини сув эрозияларидан сақлаб қолиш учун Муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёев илгари сураётган томчилаб суғориш усулига ўтишимиз зарур бўлади ва натижада ерни эрозиядан сақлаш билан бирга сувни тежаб иқтисодиётни янада ривожланишига эришамиз.
Сув емирган адир ландшафтидаги дала майдонларига текислик, асосан чўл, чала чўл ландшафтидаги зовурлардан олиниб зовур ён бағрига ётқизилиб ерни банд қилаётган тупроқ қатлами олиб келиб ётқизилса, ер ресурслари, қишлоқ хўжалиги ерлари майдонини сақлаб қолишга эришилади.
Хулоса: Вилоятда қишлоқ хўжалик ерлари шўрланиши, эрозиясига жиддий ёндашиб оқилона фойдаланиш, экин майдонларида ирригация ва мелиорация ишларини олиб бориш зарурияти мавжуд. Андижон вилояти демографик салоҳияти хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳудуднинг нисбатан кичиклиги вилоятда ер ва ер ресурсларидан, айниқса қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни такомиллаштиришни талаб этади.
Ўрганиш ва тадқиқот тахлилларидан келиб чиқиб қуйидаги чора тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:
-
1. Вилоятда қишлоқ хўжалик ерларидан ер ости сувларининг сатҳини хисобга олган ҳолда фойдаланиш;
-
2. Шўрлашган ва шўрлашиш ёқасидаги қишлоқ хўжалиги ерларида зовур қазиш ишларини жадаллаштириш;
-
3. Тупроқ хусусиятларига мос, эрозияга чидамли экин турларини экиш;
-
4. Ҳар бир экин майдони кадастр маълумотларини ўрганиб, қатъий мониторинг олиб бориш;
-
5. Қазилган зовур чиқиндилари билан яқин адир минтақаларидаги хосил бўлган жарликларни тўлдириш хисобига экин майдонлари хажмини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш лозим.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Андижон вилояти статистик ахборотномаси. Андижон -2020.
-
2. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Ўзбекистон Республикаси Давлат
статистика қўмитаси Статистик материаллари Тошкент. 2020.
-
3. М.Мамажонов. Андижон географияси. Тошкент: Академнашр,2018
-
4. Т.А.Мадумаров. М.Мамажонов, А.Ш.Маматюсупов, А.Исаев. Андижон вилояти ўлкашунослик атласи. Тошкент, 2015.
-
5. Н.Ф. Реймерс. Природопользование: Словарь-справочник.-М.:Мысл, 1990
"Экономика и социум" №4(83) 2021
Список литературы Андижон вилояти ер фонди ва ундан фойдаланишнинг агроэкологик хусусиятлари (“Дилрабо” деон фермер хўжалиги мисолида)
- Андижон вилояти статистик ахборотномаси. Андижон -2020.
- Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Статистик материаллари Тошкент. 2020.
- М.Мамажонов. Андижон географияси. Тошкент: Академнашр,2018
- Т.А.Мадумаров. М.Мамажонов, А.Ш.Маматюсупов, А.Исаев. Андижон вилояти ўлкашунослик атласи. Тошкент, 2015.
- Н.Ф. Реймерс. Природопользование: Словарь-справочник.-М.:Мысл, 1990