Андижон вилоятида тўимачилик кластерларини удудий ташкил этиш
Автор: Эргашев С.А., Одилов Н..
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-2 (85), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Андижон вилоятида енгил саноат ва тўқимачилик кластерларини ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари, унинг иқтисодий географик хусусиятлари ёритилган.
Саноати, саноат тармоқлари, енгил саноат, пахтачилик кластери, пахта етиштириш ер майдонлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140259715
IDR: 140259715 | DOI: 10.46566/2225-1545_2021_2_85_601
Текст научной статьи Андижон вилоятида тўимачилик кластерларини удудий ташкил этиш
Андижон вилояти ўзига хос табиий ва иқтисодий-ижтимоий шароитга эга. Аҳолининг жойлашуви ва табиий иқлимий омиллар обикор деҳқончилик учун қулай эканлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ саноат тармоқларини ривожланишига таъсир кўрсатган. Вилоят республика ҳудудининг атиги 1 фоизини эгаллагани ҳолда ЯИМ бўйича улуши эса 6,5 фоизни ташкил этади,[4].
Маълумотларга кўра, ЯҲМ ишлаб чиқариш 2019 йилга нисбатан 2,8 фоизга ортган. Вилоят иқтисодиётининг юксалишида саноат тармоқларининг роли катта. Саноатнинг улиши 1,1 фоизни ташкил этган [1]. Юқоридаги маълумотдан кўриниб турибдики Андижон вилоятида саноатнинг ривожланишига хукуматнинг тадбиркорларга бераётган имкониятлари муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли “Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилувчи ҳаридор томонидан давлат мулкини ноль қийматда сотиб олиш бўйича тартиби тўғрисида”ги Низомга [1] кўра, вилоятда бўш турган биноларни тадбиркорларга ноль қийматда бериш саноат тараққиётида муҳим рўль ўйнади. Бой хом ашёга эга бўлган Андижон вилоятида енгил саноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 22 июндаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 397-сон қарори асосида пахта хом ашёсини тўлиқ қайта ишлаш ишлари амалга оширилмоқда [2].
Вилоятнинг турли ҳудудларида саноат ишлаб чиқариш тараққиёти бир-биридан фарқ қилади. Масалан, вилоят саноат маҳсулотларининг умумий ҳажмида Асака туманининг улуши 58,2 фоиз, Андижон шаҳри 16,1 фоизни ташкил этса, Улуғнор, Бўстон, Булоқбоши туманларига эса мос равишда 0,7 фоиз, 0,9 фоиз, 0,9 фоизга тўғри келади [4].
Бундан кўринадики вилоят саноатида:
-
• саноатнинг концентрациялашуви юқори эканлиги;
-
• ҳудуд имкониятларидан унумли фойдаланишда муаммолар мавжудлиги;
-
• ҳудудларда инфратузилмани талаб даражасида (катта кучланишли электр линияларининг мавжуд эмаслиги) эмаслиги;
-
• аҳолини жойлашувида тафовутлар мавжудлиги;
-
• мустақилликга қадар қатор туманларда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ривожланганлиги вилоят саноатининг ҳудудлар ривожланишидаги камчиликлар, деб қараш мумкин.
Бундай ҳолат вилоят саноатининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш ва айрим туманларда саноат тармоқларини ривожлантириш зарурлигини кўрсатади. Ваҳоланки, туманларда енгил саноат тармоқлари, яъни ип-йигирув, тўқимачилик корхоналарини жойлаштиришда бир қатор қулайликлар мавжуд. Меҳнат ресурслар, айниқса, меҳнатга лайоқатли ёшидаги аёлларнинг кўплиги, хом ашёнинг мавжудлиги катта инвестиция талаб қилмасдан енгил саноат корхонасининг у ёки бу бўғинидаги қайта ишлаш корхонасини барпо этиш имконини беради. Натижада саноат ривожида ортда колаётган туманларни иктисодий-ижтимоий юксалишига хизмат килади.
Бу муаммоларни хал этишда, президентимизнинг атрофдаги кардош мамлакатлар билан дўстона сиёсат олиб бориши, интеграциялашув жараёнини ривожлантиришга эътибор қаратиши вилоятда саноат тараққиёти учун энг катта тўсиқ бўлаётган электр энергия масаласини анча юмшатди. Фарғона водийси иқтисодиёти юксалиши учун энг катта туртки бўлган Тўрақўрғон ИЭС ишга туширилиши ҳам президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг фундаментал саноат тармоқларини ривожлантиришга накадар катта эътибор каратаётганлигининг яна бир исботи.
Андижон вилоятида 2020 йил якунларига кура Я^М таркибида кишлок хужалиги, урмон ва баликчилик тармоFининг улуши 43,4 фоиз, саноатнинг улуши эса 23,7 фоизни ташкил этган [4]. Ракамлардан куринадики, вилоятда кишлок хужалиги махсулотларини кайта ишлаш негизида саноат тармокларини барпо этиш худуддаги мавжуд иктисодий-ижтимоий масалаларни хал этишда локоматив вазифасини бажаради.
Шу мақсадда вилоятда тўқимачилик ва енгил саноат тизимида кластерларни илмий асосда ташкил этиш зарур ва бунда минтакалардаги аник иктисодий-ижтимоий шарт шароитлар ва кластер назариясининг мохиятидан келиб чиккан холда амалга ошириш талаб этилади. Минтакада ахоли кадимдан пахтачилик билан шугулланиб келган, собик Иттифок даврида хам мавжуд имкониятлардан келиб чикиб, пахтачилик билан боFлик тармокларни ривожлантиришга катта эътибор каратилган.
1-жадвал
Андижон вилоятида пахта хом-ашёсини қайта ишлаш кўрсаткичлари (2020 йил)
Хом ашё базаси, |
Мавжуд калава ип |
минг тонна (пахта толаси) |
ишлаб чиқариш қуввати |
||||
№ |
Шаҳар ва туманлар |
Вилоятда 2019 йилда етиштирилган пахта |
Олинган тола, минг тонна ҳисобида |
Корхона сони |
Қуввати, тонна ҳисобида |
1 |
Андижон ш. |
3 |
12800 |
||
2 |
Андижон т. |
13581 |
41,1 |
||
3 |
Асака т. |
1 |
2500 |
||
4 |
Бўстон т |
17441 |
5755,5 |
1 |
5100 |
5 |
Булоқбоши т. |
10092 |
3330,4 |
||
6 |
Балиқчи т. |
33538 |
11067,5 |
3 |
28930 |
7 |
Избоскан т. |
27492 |
9072,4 |
2 |
25780 |
8 |
Олтинкўл т. |
18741 |
6184,5 |
||
9 |
Жалақудуқ т. |
21798 |
7193,3 |
2 |
10200 |
10 |
Улуғнор т. |
20342 |
6712,9 |
1 |
5100 |
11 |
Мархамат т. |
16576 |
5470,1 |
2 |
5400 |
12 |
Хўжабод т. |
5847 |
1929,5 |
1 |
3200 |
13 |
Шахрихон т. |
23817 |
7859,6 |
3 |
7200 |
14 |
Қўрғонтепа т. |
28440 |
9385,2 |
3 |
15400 |
15 |
Пахтабод т. |
21419 |
7068,3 |
1 |
5000 |
Вилоят бўйича |
259124 |
85510 |
22 |
126610 |
Жадвал: Андижон вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси маълумотлари асосида тузилди.
Вилоят миқёсида, Андижон шаҳри ва Асака тумани катта ишлаб чиқариш қувватларига эга. Шу билан бирга, Андижон ва Олтинкўл туманларида аксинча вазият кузатилади. Маълумки, пахтани қайта ишлаш тармоқларини комбинат шаклида жойлаштириш катта самара беради.
Чунки, юкларни бир жойдан иккинчи жойга ташиш ортиқча сарф ҳаражатларга сабаб бўлиб, маҳсулот таннархига ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабаб пахтачиликда тўлиқ циклли ишлаб чиқаришга эътибор қаратилиб, натижада вилоятда 11 та пахтачилик кластери ташкил этилди. Уларнинг барчасида ип-йигирув корхоналари мавжуд. Шунингдек, энг илғор корчоналар ички ва ташқи бозор учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Илгари пахтачиликда асосан ялпи ҳосил хажмига эътибор қаратилиб келинган, яъни деҳқон пахтани етиштирган, уни қайта ишлаш ва тола сифати ҳақида ўйламаган. Бугунги кластер бирлашмалари эса тола сифатига катта эътибор қаратмоқда.
Илмий манбаларда иқтисодиёт кластерларига нисбатан уч хил ёндашув мавжуд:
-
1. Унча катта бўлмаган ҳудудда йирик корхона ёки компания атрофида жамланган хўжалик субъектлари:
-
2. Тадқиқотдан то заҳиралар таъминоти, савдо ва ундан кейинги хизмат кўрсатишгача тўла-тўкис қамраб олган, ишлаб чиқаришни барча босқичларини бирлаштирган, маълум маҳсулот яратишда қатнашувчи корхона ва ташкилотларнинг вертикал технологик тизимдаги жамланмаси:
-
3. Соҳа кластери [3].
Бугунги кунда иқтисодиёт кластер тизимини жорий этишда қуйидаги ёндашув ва омиллар ҳисобга олиш зарур:
-
> тизимдаги мехнат ресурсларининг дунё^араши ва янгиликни кабул қилиши, янгича ишлашга мослаша бориши;
-
> бошкарув тизимини мутлако бошкача ташкил этилганлиги, хар бир бўғинни ташкил этишда маҳаллий шароитларнинг инобатга
олиниши;
-
> тез фурсатларда йирик корхоналар барпо килиш эса уларнинг кейинги фаолиятини назорат килишни кийинлаштиради, чунки мавжуд шароит кейин кандай булишини вакт курсатади;
-
> йирик тармокларни ташкил этиш мураккаб бошкарув тизимини ташкил этишни янада кийинлаштиради, окибатда тизимга давлатнинг керагидан ортик аралашувига сабаб булади;
-
> аввалига кичикрок хужаликларнинг фаолиятини кенгайтириш лозим, турли буFинлар мутаносиблиги (пахта етиштириш ва уни кайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш орасида мувозанат бўлиши ) керак;
-
> вилоят шароитида етиштирилаётган пахта хом ашёси шу ернинг узида тулик кайта ишланишига эришиш. Дархакикат пахта-кластерларини ташкил этишда унча катта булмаган худудлар йирик корхона ёки компания атрофида жамланган хужалик субъектларини ташкил этиш максадга мувофик.
2-Жадвал
Андижон вилоятида ташкил этилган кластерларнинг пахта экин майдонлари ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари (2020 йил ҳолатига)
№ |
Туманлар |
Корхоналар номи |
Ажрат илган ер май дони, (гектар) |
Ялпи хосил, тонна |
Хосил дорлик, центнер |
1 |
Андижон |
"Бест текстиль Итернационал" МЧЖ, |
1816 |
7950 |
43.7 34.5 |
2 |
Избоскан |
"Сохиб омад барака" МЧЖ |
12568 |
43413 |
3 |
Балиқчи |
"Тетратекс" МЧЖ |
2012 |
6978 |
34.6 35.4 |
10309 |
36551 |
||||
4 |
Бўстон |
"Сайёра фаввораси" Х/К. |
1058 |
4697 |
44.3 33.9 |
5 |
Олтинкўл |
||||
10504 |
35630 |
||||
6 |
Булоқбоши |
Файз М" МЧЖ |
536 4587 |
2036 16391 |
38 35.7 |
7 |
Хўжаобод |
||||
8 |
Жалақудуқ |
"Алёр текс" МЧЖ |
378 6218 |
1798 21181 |
47,5 34 |
9 |
Улуғнор |
"Водий саноат фаҳри" МЧЖ |
1603 8534 |
4013 21157 |
25 24,7 |
10 |
Марҳамат |
"Марҳаматтекстил" МЧЖ |
1153 4927 |
4364 17620 |
37,8 35,7 |
11 |
Пахтаобод |
"Олтинматотекс" МЧЖ |
6481 |
21948 |
33.8 |
12 |
Шаҳрихон |
"Саховат текс" МЧЖ |
1515 7132 |
6190 25213 |
40,8 35,3 |
13 |
Қўрғонтепа |
"KHANTEX CROUP" МЧЖ |
3417 8136 |
12857 29104 |
37,6 35,7 |
Жадвал: Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси маълумотлари асосида тузилди.
Изоҳ: Маҳражда тумандаги пахта экин майдони, ялпи ҳосил, ҳосилдорлик.
Суратда кластерлар деҳқончилик қилган ерлар майдони, ялпи ҳосили, ҳосилдорлик.
Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, ҳудудларда шу жойнинг шароитидан ва ўзак корхоналарнинг моддий-техник базасидан келиб чиқиб кластерларга ер майдонлари ажратилиб берилганини кўришимиз мумкин. Қўрғонтепа туманидаги “KHANTEX CROUP” MCHJ туман пахта майдонларининг 41,9 фоиз қисмида деҳқончилик қилаётган бўлса, Марҳамат, Шаҳрихон ва Улуғнор туманидаги кластерлар мос равишда 23,4, 21,2 ва 18,7 фоиз ерларида пахта етиштирган. Қўрғонтепа туманидаги “KHANTEX CROUP” MCHJ вилоятимиздаги энг катта моддий-техник базага эга булган корхона булиб, ушбу кластер хисобига туманда ип калава 10,2 фоизга, трикотаж мато 8,5 фоизга, тайёр трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш 8 фоизга ортган. Корхона тўла қувват билан ишга тушганда туман экспорт салохияти 61 фоиздан ортиши мумкин [7]. Жалақудуқ, Бўстон ва Олтинкўл туманларида кластер корхоналари томонидан етиштирган пахта майдонларининг туман пахта экин майдонларининг мос равишда 6 ва 10 фоизига тенг булди. Бустон туманида кластер 2019 йилнинг охирги чорагида ташкил этилган бўлса, Жалакудук туманидаги "Алёр текс" МЧЖ да бошкарув тизимининг туFри ташкил этилмаганлиги ва моддий-техник базасининг етарли эмаслиги сабабли 2018 йилда бириктирилган 422 гектар ер майдони 378 гектарга кискарган. Кластерга бириккан корхоналарнинг Баликчи туманидаги "Тетратекс" МЧЖ ҳосилдорлиги паст бўлиб, бунга асосий сабаб кластер 2019 йилнинг охирида ташкил этилганлиги ва кейинги йил учун ерларга керакли ишлов бера олмаганлиги ва янгича ишлашга секин мослашганлиги билан изохланади. Қолган туманларда ташкил этилган кластерлар хосилдорлиги юкори, айникса Жалакудук туманидаги "Алёр текс" МЧЖ, Бўстон ва Олтинкўл туманларидаги "Сайёра фаввораси" хусусий корхоналари мос равишда туман пахта хосилдорлигидан 13,5 ва 10,4 центнер юкори хосил олган.
Хулоса килиб айтганда, худудлар саноат салохиятини кутаришда, аҳолини иш билан таъминлашда, мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни хал этишда пахта-тукимачилик кластерларининг ахамияти катта. Вилоятда пахта кластерларининг камрови хали етарли эмас. Одатда ерга эгалик килишдан кура кластерларнинг ерга ишлов бериши, мухими махсулотни шу ернинг узида кайта ишлаши катта иктисодий самарадорликга олиб келади. Туманларда кластер бирлашмалари деҳқончилик қилаётган ер майдонларини қайта ишлаш бўғинига мос ҳолда секинлик билан кўпайтириб борилиши лозим. Бунинг учун эса, минтақалардаги тупроқ, иқлим хусусиятини ўрганиш, мавжуд иқтисодий-ижтимоий шароитнинг мониторингини ташкил этиш талаб этилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида ” 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарори.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Bазирлар Маҳкамасининг Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги 397-сон қарори 22.06.2020 йил
-
3. Мигранян. А.А. Теоретические аспекты формирования конкурентоспособных кластеров. // Вестник КРСУ. 2002., №3.
-
4. Андижон вилояти Статистика бошқармаси маълумотлари. 2017-2020 йиллар
-
5. Андижон вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт бошқармаси маълумотлари.
-
6. Андижон вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бошқармаси маълумотлари.
-
7. “КHANTEX CROUP” МЧЖ корхонаси маълумотлари.
(
"Экономика и социум" №6(85) 2021
Список литературы Андижон вилоятида тўимачилик кластерларини удудий ташкил этиш
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида ” 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарори.
- Ўзбекистон Республикаси Bазирлар Маҳкамасининг Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида" ги 397-сон қарори 22.06.2020 йил
- Мигранян. А.А. Теоретические аспекты формирования конкурентоспособных кластеров. // Вестник КРСУ. 2002., №3. (www.krsu.edu.kg/vestnik/2002/v3/a15.html.)
- Андижон вилояти Статистика бошқармаси маълумотлари. 2017-2020 йиллар
- Андижон вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт бошқармаси маълумотлари.
- Андижон вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бошқармаси маълумотлари.
- "КHANTEX CROUP" МЧЖ корхонаси маълумотлари.