Асаларичилик тармоини ривожлантиришда хитой илор тажрибасини жорий этиш йуллари

Автор: Фарманов Ж.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 9 (90), 2024 года.

Бесплатный доступ

Мазкур мақолада дунёда асаларичилик тармоғининг ривожланиши, маҳсулот етиштириш ва уни экспорт қилишда етакчи давлатлар, уларнинг улуши, Хитойда асал етиштириш ва экспорт қилиш тажрибаси тўғрисида тадқиқотлар олиб борилган ва илғор тажрибаларни республикамизда жорий этиш бўйича ижобий жиҳатлари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилган.

Асаларичилик, янги технологиялар, экспорт, моддий воситалар, соғлом рақобат, асал етиштириш

Короткий адрес: https://sciup.org/140307142

IDR: 140307142

Текст научной статьи Асаларичилик тармоини ривожлантиришда хитой илор тажрибасини жорий этиш йуллари

Дунёда асаларичилик қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланиб бораётган, янги технологияларни ва илм-фан ютуқларини тез ўзлаштираётган тармоқлардан бири бўлиб, у қарийб барча қиталарда кенг тарқалган агробизнес турлардан бири ҳисобаланди. Шу билан биргаликда, асаличилик барча давлатларда ўзига хос бўлган хусусиятлардан, табиий шароитлардан келиб чиқиб бир қанча технологияларга ҳамда йўналишларга эгалиги билан ажралиб туради.

Дунё иқтисодиётидаги глобаллашув, 130 дан ортиқ давлатларнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши натижасида кучли ва соғлом рақобатнинг вужудга келиши ҳамда илм-фан, хусусан наслчилик ишининг тез такомимллашиб бориши натижасида асаларичилик тармоғидаги янгиликлар тармоқни бошқариш, ташкил этиш билан боғлиқ усуллар, шунингдек иқтисодий ричаклар ҳам тез оммалашиб бормоқда. Бошқача қилиб айтганда ахборот оқимининг тезлашуви натижасида дунё ҳамжамиятидаги асаларичиликда орттирилган тажрибаларни ўзлаштириш, жорий этиш ҳамда хулосаларни бўлишиш бугунги кунда энг осон, ўз навбатида энг долзарб масалалардан бирига айланди.

Асаларичилик тармоғининг энг оғриқли нуқталаридан бири бўлган касалликларга қарши курашиш ҳамда маҳсулдорлик масалалари бундан 25-30 йил аввал узоқ йиллик кузатувлар, тадқиқотлар, синовлар, лоборатория ишларини олиб боришни талаб этган бўлса, бугунги кунга келиб касалликлар, уларни даволашнинг ананавий ҳамда замонавий ветеренария медицинаси усуллари тўғрисидаги ахборотлар билан бир зумда қуролланиш ва жорий этиш имконияти яратилган. Бу эса тармоқнинг ўтган аср охирларига нисбатан 5-10 баробар жадал ривожланишига замин яратиб бермоқда. Шу боис, асаларичилик тармоғи ривожланган давлатлар тажрибалари ва уларни мамлатимиз шароитида жорий этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш долзаблик касб этмоқда.

Буни статистик рақамлар ҳам ўзида акс эттириб турган бўлиб, кўпгина мамлакатларда ўртача асал ҳосилдорлиги уя (колония) учун 18 дан 35 кг гача энг яхши асаларичилик ҳудудларида эса ўртача асал ҳосилдорлиги уя учун 90

135 ва ҳатто 180 кг га етиши мумкин. Ўтган асрнинг иккинчи ярмида эса асаларчилик бугунги кундаги каби жадал ривожланмаган, кичик ҳажмли хўжаликларда ёрдамчи тармоқ сифатида парвариш қилинган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 5-10 тадан 50 тагача уялар мавжуд ва ҳар бир асалари оиласидан 4,5 кг дан 18 кг гача асал оланган [1].

Бугунги кунда дунёда жами 1,8 млн тонна асал етиштирилаётган бўлса шундан 48 фоизи Осиё қитасига, 15,6 фоизи Европа давлатлари, 13,5 фоизини Шимолий Америка, 11 фоизини Африка, 9,7 фоизини Жанубий Америка ва 2 фоизини Австралия ва Океания қитасидаги давлатлар улушига тўғри келади. Ўз навбатида етакчи бўлган давлатлар сўнгги 5 йил давомида ўзларининг мавқеини сақлаб қолаётган бўлсада, улар томонидан етиштирилаётган асал миқдори камайиш динамикасига эга бўлмоқда (1-жадвал).

1-жадвал

Дунёда асал етиштирувчи энг йирик мамлакатлар ва ишлаб чиқариш динамикаси ўзгариши, минг тонна [3]

т/р

Давлатлар номи

Йиллар

2021 йилда 2015 йилга нисбатан, +,-

2015

2017

2019

2021

1.

Хитой

502,2

507,4

444,1

500,2

-2,0

2.

Туркия

107,3

112,1

109,3

104,3

-2,9

3.

Канада

92,9

95,6

80,3

86,6

-6,3

4.

Аргентина

58,1

77,5

78,9

78,7

20,5

5.

Эрон

71,1

72,5

75,5

76,5

5,5

6.

Украина

62,1

68,1

69,9

79,0

16,9

7.

АҚШ

71,9

68,4

71,2

76,5

4,7

8.

Ҳиндистон

63,5

67,0

67,1

71,2

7,7

9.

Россия

68,5

65,1

63,5

65,5

-3,0

10.

Мексика

59,6

55,9

62,0

64,5

5,0

Дунёда асал етиштиришнинг камайиб кетишининг асосий сабаби табиий равишда асаларилар оиласининг сонини камайишидир. Ярим асрдан кўпроқ вақт давомида асалари оилалари сони барқарор равишда камайиб бормоқда, сўнгги 10 йилликда эса дунёда асаларилар сонини камайиш жараёни тезлашди. Олимлар ҳашаротларнинг йўқ бўлиб кетишининг асосий сабабларини глобал исиш ва қишлоқ хўжалигида пестицидларнинг кенг қўлланилиши билан изоҳлашади [2].

Статистик рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2015 йилда Хитой томонидан 502 минг тонна асал етиштирилган бўлса, 2017 йилда 507 минг тонна, 2019 йилда 444 минг тонна ва 2021 йилга келиб 500 минг тонна асал етиштирилган. Туркияда эса 2015 йилда 107 минг тонна, 2017 йилда 109 минг тонна ва 2021 йилда 104 минг тонна асал етиштирилган. МДҲ давлатлари орасида Украина ва Россия кучли 10 таликдан жой эгаллаган бўлиб, улар томонидан мос равишда 2015 йилда 62 минг тонна ва 68 минг тонна, 2017 йилда 68 минг тонна ва 65 минг тонна ҳамда 2021 йилга келиб, 78 минг тонна ва 65 минг тонна асал етиштирилган.

1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики 2021 йилда Хитойда (2,0 минг тонна), Туркияда (2,9 минг тонна), Канадада (6,3 минг тонна) ва Россия (3 минг тонна) давлатларида 2015 йилга нисбатан асал ишлаб чиқариш камайган бўлса, таҳлил қилинаётган йиллар оралиғида Аргентина (20,5 минг тонна), Эрон (5,5 минг тонна), Украина (16,9 минг тонна), АҚШ (4,7 минг тонна), Ҳиндистон (7,7 минг тонна) ва Миксика (5,0 минг тонна) давлатларида ишлаб чиқариш кўлами ошганлигини кўриш мумкин.

Бироқ, асал етиштиришда етакчи бўлган давлатларнинг барчаси ҳам аҳоли жон бошига нисбатан тиббий меъёрлар даражасида ўз давлатини табиий асалга бўлган талабини тўлиқ таъминлаган ҳолда уни экспортга йўналтира олмайди. Ўз навбатида асал етиштириш бўйича кучли 10 таликка кирмаган бази давлатлар ҳам асал экспорт қилишда етакчилар рўйхатида ўз улушига эга бўлиб бормоқда. Бу албатта асал сифати ҳамда етиштириш технологиясининг

ўзига хослиги ва жаҳон бозоридаги конюктура ўзгариб бориши билан изоҳланади.

Юқоридагиларга асосан, асал етиштиришда ҳажм ва сифат кўрсаткичларига кўра етакчи давлатлар тажрибаларини мунтазам равишда ўрганиб бориш, улар томонидан эришилган ижобий тажрибаларни мамлакатизда қўллаш имкониятларини тадқиқ этиш долзарблик касб этади.

Дунё асаларичилик бозорида етакчи давлатлардан бири ҳисобланган ўзининг узоқ йиллик асаларичилик тажрибаси ҳамда уни юритишнинг самарали механизмларини жорий этган давлатлардан бири Хитой бўлиб, у сўнгги 5 йилликда маҳсулот етиштиришда ҳам, экспорт қилишда ҳам дунёда энг етакчи давлат саналади.

Асаларичилик Хитойда минг йиллар олдин шаклланган ва уни ривожлантириш масаласи императорлар эътибори даржасидаги муҳим тармоқлардан бирига олиб чиқилган. Хитойда асаларичилик ҳудудлари кесимида турлича ривожланган ва турлича ўзига хос ва мос бўлган технологияларга эга. Ғарбий ҳудудлари иқлими, табиати ва ўсимлик дунёси Марказий Осиёнинг табиатига ўхшашлиги боис, ишлаб чиқариш технологияси ҳам яқин. Аммо, Хитойда асосий асал етиштирувчи Жанубий шарқий минтақаларида асалари зотлари ва уларнинг турлари, етиштириш технологиялари ҳам бир-биридан фарқ қилади.

Жумладан, Хитойнинг иссиқ иқлими асал йиғишга таъсир қилади. Асаларилар нектарни фақат ҳаётининг дастлабки икки йилида йиғадилар -кейин улар қиш келмаслигини тушунадилар ва шундан сўнг улар асални сақлашни тўхтатадилар. Натижада, асаларичилар мунтазам равишда Шимолий Хитой ёки Европадан янги асалари оилаларини сотиб олишга мажбур бўлишади [4].

Бугунги кунда Хитой асал ва асаларичилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланиб, асосан арзон ишчи кучи асалариларни кўпайтириш учун қулай иқлим шароити туфайли улар асал нархини сезиларли даражада пасайтирган ҳолда, жаҳон бозорида рақобатлаша олди.

Хитойда ишлаб чиқарилаётган асал ва тармоқнинг бошқа маҳсулотларининг фақат 50 фоизи ички бозорга истеъмол қилинади, қолган маҳсулотлар эса экспорт қилинади. Хитойда Европанинг йирик экспортёр кампаниялари, хусусан, Англиянинг Furest Day Lousan компанияси каби 10 га яқин йирик асал экспорт қилувчи компаниялар мавжуд [5].

Хитойда асал етиштириш учун моддий воситаларни бирлаштириш орқали харажатларни камайтириш мақсадида мавсумий оилавий кооперaциялар ташкил этилади ҳамда улар Асаларичилар уюшмасига аъзо бўладилар. Бу каби кооперaцион муносабатларни давлат томонидан доимий равишда қўллаб-қувватлаб келинади. Хусусан моддий техника ресурслари билан таъминловчи асаларичилик учун техника ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан оилавий кооперaцияларга техникаларни сотиб олишда лизинг хизмати йўлга қўйилган бўлиб, уни бир нечта оила биргаликда олиши мумкин бўлади.

Ундан ташқари, давлат асаларичилик субъектларига санитария ва ветеринария хизмати кўрсатишни сақлаш, янги технологияларни тарғиб этиш соҳада малакали мутахассислар тайёрлашни қўллаб-қувватламоқда. Аҳоли бандлигини ошириш мақсадида иқтисодий жиҳатдан қолоқ ҳудудларда асаларичиликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқилган. Асал ва асаларичилик маҳсулотларини сотиш солиқлардан озод қилинган [6].

Хитойда асаларичилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва бозорга чиқариш билан 2 мингга яқин кичик ва ўрта корхоналар, шунингдек, маҳсулот айирбошлаш йилига 15 миллион доллардан ортиқ бўлган 10 та йирик корхона иштирок этмоқда. Хитой Савдо-саноат палатасига 100 дан ортиқ асаларичилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи компаниялар аъзо ҳисобланади [7].

Мазкур мамлакатда асалариларни чанглатиш учун ижарага беришдан кўра, чанглатиш мавсумида асалари сути, асалари личинкаси ва прополисни ишлаб чиқариш орқали ишлаб чиқарилаётган асалга нисбатан юқорироқ даромад олишга урғу қаратилади. Бу каби маҳсулотларни етиштириш ва экспорт орқали даромад олиш кенг тарқалган бўлиб, Хитойнинг жаҳон бозоридаги улуши 90-95 фоизни ташкил этади.

Хитойда асаларичилик илм-фанига давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилаётган бўлиб, 2014-2020 йилларда асаларичиликка оид тадқиқотлар учун жами 31,7 млн доллар (тақослаш учун АҚШда шу йўналишдаги харажатлардан 2 баробар кўп) маблағ сарф этилган. Хитой қишлоқ хўжалиги фанлар академиясига қарашли асаларичилик илмий тадқиқот институти ташкил этилган бўлиб, унинг ҳудудлар кесимида 40 та илмий тажриба станциялари мавжуд. Ушбу тажриба станциялари асосан асаллар наслчилиги билан шуғулланади.

Шу билан биргаликда, қишлоқ аҳолисининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ушбу станцияларда амалий кўникмаларни ҳамда билимларни оширишга мўлжалланган 2 йиллик бепул ўқув курслари ташкил этилган. Хитойнинг бази ҳудудларида асалариларнинг маҳсулдорлиги камлиги боис асалариларни чанглатиш учун ижарага бериш хизмати нисбатан юқори ривожланиш динамикасига эга бўлмоқда. Хусусан, Хитойда асаларичилар томонидан 40 млрд АҚШ доллар қиймати [8] даги чанглатиш хизматлари кўрсатилади. Бу ушбу йўналишдаги кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида эришилган бўлиб, ўсимликчилик йўналишидаги хўжаликларнинг мунтазам равишда билимларини ошириб бориш ҳисобига ушбу хизматга бўлган талаб янада ошиб бормоқда.

Хитойда асал етиштиришда ҳуқуқий асосларига эътибор қаратадиган бўлсак, 2006 йилгача ишлаб чиқариш турли провинциялар учун ишлаб чиқилган низомлар асосида тартибга солинган. 2006 йилга келиб эса асаларичилик тармоғи учун “Мажбурий миллий стандарт” қабул қилинган. Ушбу миллий стандартнинг қабул қилинишига асал ва асаларичилик маҳсулотларининг сифат жиҳатидан бузулиб бориши сабаб бўлган. Асаларичилик саноатининг энг кескин муаммоларидан бири сохта асал ишлаб чиқариш ва ички ҳамда халқаро бозорларга етказиб беришдир. Норасмий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолатнинг Хитой бозоридаги улуши 50-70% ни ташкил қилади. Бундай “асал”ни жаҳон бозорига етказиб бериш Хитойнинг ташқи савдо шериклари олдидаги ишончини пасайтиради [7].

Мамлакатда соғлом рақобатни таъминлаш мақсадида 1991 йилда “асални экспорт қилишни субсидиялаш сиёсати” бекор қилинган бўлиб, натижада мамлакатга хорижий компанияларнинг қизиқиши ортган ҳолда экспорт қилувчи йирик корхоналарнинг кириб келишига туртки берган.

Умуман олганда асаларичилик тармоғини барқарор ривожлантиришда ушбу тармоқ ривожланган давлатлар тажрибалари кўрсатишича соҳани ривожлантиришнинг асосий дастаклари сифатида қонунчилик асосида тартибга солиш, илм-фанни ривожлантириш, шунингдек, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш йўналишларига эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз шароитида ҳам бу борада бир қатор ислоҳотлар амалга оширилган бўлиб, олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини янада ошириш мақсадида тадқиқ этилган давлатларнинг қуйидаги тажрибаларини жорий этиш таклиф этилади. Жумладан:

  • -    асал етиштириш учун моддий воситаларни бирлаштириш орқали харажатларни камайтириш мақсадида мавсумий оилавий кооперaциялар ташкил этиш ва уни давлат томонидан қўллаб қувватлаш;

  • -    асаларичилик илм-фанига молиявий ресурслар ажратиш, ҳудудларда асаларичилик станцияларни ташкил этиш;

  • -    қишлоқ аҳолисининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ушбу станцияларда амалий кўникмаларни ҳамда билимларини оширишга мўлжалланган 2 йиллик бепул ўқув курслари ташкил этиш;

Хулоса қилиб қилиб айтганда асаларичилик тармоғи ривожланган давлатлар тажрибаси кўрсатишича мамлакатимизда тармоқни ривожлантиришнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари етарли даражада самарали ташкил этилмаган бўлиб, авволо тартибга солишнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Л.Л.Лангстрота. Схема современного пчеловодства. Энциклопедия пчеловодства - библиотека пчеловода. http://paseka.pp.ru/pchela-i-ulej/758-skhema-sovremennogo-pchelovodstva.html

  • 2.    Мед (мировой рынок). Крупнейшие производители меда. https://www.tadviser.ru/index.php

  • 3.    Мировой рынок мёда. Статистика по странам. www.pchelovod.info

  • 4.    Как это делают в других странах: пчеловодство в Китае. https://agrarii.com/kak-eto-delayut-v-drugih-stranah-pchelovodstvo-v-kitae/

  • 5.    Пчеловодство в Китае. https://zen.yandex.ru/media/upchel/pchelovodstvo-v-kitae-60368e821e7ab429baf243cf

  • 6.    Пчеловодная индустрия Китая. https://www.apiworld.ru/1463774718.html

  • 7.    Farmanov , J. Z., Rimboyeva , N. X. qizi, & Rimbayeva , G. X. qizi. (2023). QISHLOQ XO‘JALIGINI RAQAMLASHTIRISHDA XORIJ TAJRIBASIDAN FOYDALANISH. GOLDEN BRAIN, 1(1), 231–236. Retrieved from

  • 8.    Farmanov J. UKRAINIAN EXPERIENCE IN DEVELOPING THE BEEKEEPING NETWORK IN OUR COUNTRY //European International Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies. – 2022. – T. 2. – №. 09. – S. 66-69.

  • 9.    Shodiev B.T. PRIORITETNЫE NAPRAVLENIYa EFFEKTIVNOGO ISPOLZOVANIYa PASTBIЩ // Ekonomika i sotsium. 2022. №10-1 (101). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/prioritetnye-napravleniya-effektivnogo-ispolzovaniya-pastbisch (data obraщeniya: 28.02.2023).

  • 10.    Dustova M. COINS TO CRYPTOS: TRACING THE THREADS OF ECONOMIC TRANSFORMATION //Iqtisodiyot va taʼlim. – 2023. – Т. 24. – №. 5. –С. 78-82.

"Мировая наука" №9 (90) 2024

Список литературы Асаларичилик тармоини ривожлантиришда хитой илор тажрибасини жорий этиш йуллари

  • Л.Л.Лангстрота. Схема современного пчеловодства. Энциклопедия пчеловодства - библиотека пчеловода. http://paseka.pp.ru/pchela-i-ulej/758-skhema-sovremennogo-pchelovodstva.html.
  • Мед (мировой рынок). Крупнейшие производители меда. https://www.tadviser.ru/index.php.
  • Мировой рынок мёда. Статистика по странам. www.pchelovod.info.
  • Как это делают в других странах: пчеловодство в Китае. https://agrarii.com/kak-eto-delayut-v-drugih-stranah-pchelovodstvo-v-kitae.
  • Пчеловодство в Китае. https://zen.yandex.ru/media/upchel/pchelovodstvo-v-kitae-60368e821e7ab429baf243cf.
  • Пчеловодная индустрия Китая. https://www.apiworld.ru/1463774718.html.
  • Farmanov, J. Z., Rimboyeva, N. X. qizi, & Rimbayeva, G. X. qizi. (2023). QISHLOQ XO‘JALIGINI RAQAMLASHTIRISHDA XORIJ TAJRIBASIDAN FOYDALANISH. GOLDEN BRAIN, 1(1), 231-236. Retrieved from.
  • Farmanov J. UKRAINIAN EXPERIENCE IN DEVELOPING THE BEEKEEPING NETWORK IN OUR COUNTRY //European International Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies. - 2022. - T. 2. - №. 09. - S. 66-69.
  • Shodiev B.T. PRIORITETNЫE NAPRAVLENIYa EFFEKTIVNOGO ISPOLZOVANIYa PASTBIЩ // Ekonomika i sotsium. 2022. №10-1 (101). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/prioritetnye-napravleniya-effektivnogo-ispolzovaniya-pastbisch (data obraщeniya: 28.02.2023).
  • Dustova M. COINS TO CRYPTOS: TRACING THE THREADS OF ECONOMIC TRANSFORMATION //Iqtisodiyot va taʼlim. - 2023. - Т. 24. - №. 5. - С. 78-82.
Еще
Статья научная