Ашадарё вилояти ландшафт тузилмасини тавсифлаш ва харитага олиш масалалари
Автор: Амаджонов А.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-1 (82), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада ландшафтшуносликнинг қисқача ривожланиш тариҳи, ландшафт таълимотининг шакилланиши ва уни экологик муаммоларни бартараф этишдаги роли ва аҳамияти атрофлича ёритилган. Шунингдек, Қашқадарё вилояти ландшафтларини тавсифлаш ва харитага олиш масалалари ҳақида фикр, мулоҳаза юритилган.
Ландшафт таълимоти, ландшафт турлари, геологик жараёнлар, экологик муаммолар, қашқадарё вилояти, харитага олиш
Короткий адрес: https://sciup.org/140260366
IDR: 140260366
Текст научной статьи Ашадарё вилояти ландшафт тузилмасини тавсифлаш ва харитага олиш масалалари
Ахмаджонов А.И.
стажер-исследователь
Института Сейсмологии АН РУз
ОПИСАНИЕ И КАРТОГРАФИРОВАНИЯ ЛАНДШАФТНОЙ СТРУКТУРЫ КАШКАДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ
Географияга оид адабиётлардан маълумки, ландшафт немисча сўз булиб, (“ланд” - “ер” ва “шафт” - “манзара” деган маънони билдиради [2]. Гарчи ландшафт таълимотининг пайдо бўлиш тарихи немис олимларига бориб тақалсада, ландшафт концепцияси ҳамда назарияси умуман ландшафтшунослик фанининг шаклланиши ва ривожланишида рус олимларнинг улкан меҳнатларини алоҳида қайд этиш лозим. Ландшафт ҳақидаги ғоя ва таълимотни вужудга келишида В.В.Докучаев ва унинг илмий мактаби намоёндаларининг хизматлари катта бўлган. Ўзбекистонда ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилган. Жумладан, ландшафтшунослик борасида улкан тажрибага эга Ш.С.Зокиров ва Х.Р.Тошовларнинг [3] таъкидлашларига кура, мамлакатимизда ландшафтшуносликка оид дастлабки илмий изланишлар ўтган ХХ асрнинг 50-йиллари охирида Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай томонидан Узбекистон ҳудудини қишлоқ хўжалиги мақсадларида табиий географик районлаштириш мавзуида амалга оширилган тадқиқотлари билан бошланган. Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когайдан сўнг мамлакатимизда ландшафтшунослик таълимоти асосидаги илмий фаолиятни ривожлантириш билан Л.Алибеков, П.Ғуломов, А.Рафиков, А.Абулқосимов, М.Умаров, Ш.С.Зокиров, Х.Р.Тошов ва бошқалар шуғулланганлар ва бу борадаги изланишлар ҳозирда ҳам жадал давом эттирилиб келинмокда.
Ер юзасида кечадиган барча табиий ходисаларнинг узаро таъсир ва боғлиқлик ғояси турадиган ландшафт ўзининг ҳудудий ўзгаришида яхлит тизим сифатида намоён булади. Айникса, утган ХХ-асрнинг 60-йилларидан эътиборан демографик жараёнларнинг ривожланиши ва дунё ахолисининг муттасил купайиб бориши, табиат ресурсларидан фойдаланишда мавжуд мейёрларни бузилиши ва ландшафт структурасида содир бўлган салбий ўзгаришларни ортиб бориши билан юзага келган экологик муаммоларни бартараф этишга каратилган чора-тадбирларни белгилаш ва режалашда ландшафт таълимоти оркали ёндашиш катта ахамият касб эта бошлади.
Марказий Осиё минтақаси геологик жиҳатдан узоқ ўтмишларда мураккаб ривожланиш жараёнларини бошдан кечирганлиги учун ўзига хос турли ландшафтлардан таркиб топган [2]. Хусусан, ресубликамизнинг жанубий-Fарбида жойлашган ^ашкадарё вилояти ландшафтларнинг структурали-динамик холати ва киёфасининг узгачалиги айрим географлар томонидан эътироф этилган. Қашқадарё ландшафтларининг ўзига хослиги ва турли-туманлигининг асосий сабаби геологик даврларда геологик, геоморфологик ҳодисалар ва инсон фаолиятининг таъсири ҳисобланади. Қашқадарё замини текислик, тоғ олди ва тоғли ҳудудларидан иборат бўлиб, уларда республиканинг бошқа ерларида учрамайдиган Кичик Осиё, Эрон, Афғонистон ва бошқа шарқ мамлакатларига хос бўлган айрим ландшафт турлари таркалган [4]. Вилоятнинг ландшафт структураси мураккаб булганлиги сабабли бу ердаги табиий географик шароитлар хам шунга монанд хилма-хиллик касб этган . Кдшкадарё вилоятининг шимоли-шарки тог ва тог олди, шарк ва шимоли-Fарбий кисмлари текисликлардан (асосан чуллар дан) ташкил топган.
Кдшцадарё вилоятининг тоFли минтацаларида нивал, утлоки дашт, ўрмон ландшафтлари кенг тарқалган бўлса, тоғ олди ҳудудларида лёссли ва чала чўлли ландшафтлар учрайди шунингдек, текислик қисмлари асосан чўл (гипсли, гилли, шўрхоксимон ва бошқа.) ландшафтдари билан қопланган. Вилоятда тарқалган ландшафтларни тасвирлаш ва улар ҳақида кенгроқ тасаввур ҳосил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тасарруфидаги “Картография” илмий-ишлаб чицариш давлат корхонасида [5] 2016-йили нашр этилган ^ашкадарё вилояти улкашунослик атласидаги айрим маълумотларидан фойдаланган ҳолда, ҳудуднинг аерокосмик суратларини дешифровка қилиш орқали Қашқадарё вилоятининг ландшафт харитаси тузилди. Зеро, В.Г.Исаченко таъкидлаганидек [1] ландшафтлардаги ўзгаришларни ва юзага келган муаммоларни яққол намоён этишда, уларни таҳлил қилиш ва илмий хулосаларни чиқаришда картографик асарлар (харита, атлас ва бошқ.) устувор ҳисобланади.

1-расм. Қашқадарё вилояти ландшафт харитаси
Хулоса. Жаҳон миқёсида кечаётган ҳозирги глобаллашув ва илмий-техник тараққиёт ўзининг юқори чўққисига чиққан ва инсон манфаатлари ўз ифодасини топиб бораётган даврда табиат ва жамият ўртасидаги муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам кескинлашган, ҳамда бунинг оқибатида ландшафтларда турли салбий ўзгаришлар юз бериб, улардаги экологик муаммолар тобора жиддий тус олаётгани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур экологик муаммолар хусусан, табиат ресурсларнинг қашшоқланиши ва ландшафтларида кечаёган салбий ўзгаришлар республикамиз учун ҳам ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқариши ва экологик таназзулга олиб келиши мумкин. Мавжуд салбий жараёнлар тарқалишини инобатга олсак, муаммога ландшафт таълимоти юзасидан ёндашиш ҳамда вазиятни барқарорлаштириш йўлида илмий ечимларни излаш, уларни амалда қўллаш, бугунги куннинг долзарб ва устувор вазифаси ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Исаченко А. Г. Ландшафтоведение и физико-географическое районирование. - М.: Высш.шк., 1991 г. – 80-110 с.
-
2. Назаров И.Қ. География фанининг асосий муаммолари - Тошкент: “Муҳаррир”, 2003 й. 106-110 б.
-
3. Zokirov SH.S., Toshov X.R. Landshaftshunoslik. Ўқув қўлланма. Toshkent. “Турон замин зиё” нашриёти. 2016 й. 200 б.
-
4. Murodova D.S. Qashqadaryo viloyati iqtisodiy geografiyasi – Qarshi: 2007 й. 4-18 b.
-
5. Qashqadaryo viloyati o’lkashunoslik atlasi. O’zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo’mitasi. Toshkent, 2016 y.
"Экономика и социум" №3(82) 2021
Список литературы Ашадарё вилояти ландшафт тузилмасини тавсифлаш ва харитага олиш масалалари
- Исаченко А. Г. Ландшафтоведение и физико-географическое районирование. - М.: Высш.шк., 1991 г. - 80-110 с.
- Назаров И.Қ. География фанининг асосий муаммолари - Тошкент: "Муҳаррир", 2003 й. 106-110 б.
- Zokirov SH.S., Toshov X.R. Landshaftshunoslik. Ўқув қўлланма. Toshkent. "Турон замин зиё" нашриёти. 2016 й. 200 б.
- Murodova D.S. Qashqadaryo viloyati iqtisodiy geografiyasi - Qarshi: 2007 й. 4-18 b.
- Qashqadaryo viloyati o'lkashunoslik atlasi. O'zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo'mitasi. Toshkent, 2016 y.