Атероген дислипидемия мавжуд беморларда гипертония касаллигининг кечиш хусусиятлари
Автор: Очилова Д.А.
Журнал: Евразийский кардиологический журнал @eurasian-cardiology-journal
Рубрика: Артериальная гипертензия и метаболический синдом
Статья в выпуске: S2, 2019 года.
Бесплатный доступ
Артериал гипертония (АГ) ва у билан боглик турли метаболик бузилишлар замонавий тиббиёт фани ва согликни саклаш тизими диккат марказидаги энг мухим муаммолардан бири булиб хисобланади. БЖССТнинг маълумотларига кура, сайёрамизнинг 20-30 % ахолисида АГ мавжуд. АГ бор кишиларда липидлар алмашинувининг бузилишлари бир неча баравар куп учрайди. Липидлар алмашинуви бузилишлари бор беморларда артериал гипертониянинг резистентлиги юкорирок булади. Ишнинг максади. Дислипидемияси бор беморларда эссенциал артериал гипертониянинг кечиш хусусиятларини урганиш
Короткий адрес: https://sciup.org/143170541
IDR: 143170541
Текст статьи Атероген дислипидемия мавжуд беморларда гипертония касаллигининг кечиш хусусиятлари
Артериал гипертония (АГ) ва у билан боғлиқ турли метаболик бузилишлар замонавий тибби-ёт фани ва соғлиқни сақлаш тизими диққат мар-казидаги энг муҳим муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. БЖССТнинг маълумотларига кўра, сайёрамизнинг 20–30 % аҳолисида АГ мавжуд. АГ бор кишиларда липидлар алмашинувининг бузи-лишлари бир неча баравар кўп учрайди. Липид-лар алмашинуви бузилишлари бор беморларда артериал гипертониянинг резистентлиги юқорироқ бўлади.
Ишнинг мақсади. Дислипидемияси бор бемор-ларда эссенциал артериал гипертониянинг кечиш хусусиятларини ўрганиш
Текширув материал ва усуллари. Тадқиқот-ларда ГК ташхиси қўйилган (ЖССТ, 1999) ва дислипидемия аниқланган 46–72 ёшдаги (ўртача ёши 59,8 ± 7,71) 56 та киши қатнашди. Назорат гуруҳи сифатида артериал гипертония ташхиси қўйилган 28 нафар шу ёшдаги қонда липидлар миқдори ме-ъёрда бўлган беморлар олинди. Барча беморлар-да қондаги артериал қон босимининг суткалик мониторинги (АБСМ) ва липидлар спектри – умумий холестерин (УХ), триглицеридлар (ТГ), зичлиги паст липопротеидлар (ЗПЛП) ва зичлиги юқори ли-попротеидлар (ЗЮЛП) миқдори аниқланди.
Натижа. Тадқиқот гуруҳидаги беморларнинг 30 тасида (53,6 %) 1-даражали АГ, 19 тасида (33,9 %) 2-даражали АГ ва 7 тасида (12,5 %) 3-даража-ли АГ аниқланди. Назорат гуруҳида 17 та (62,7 %) 1-даражали АГ, 8 та (28,5 %) 2-даражали АГ ва 3 та (10,7 %) 3-даражали АГ қайд қилинди. Тадқиқот гуруҳида беморларнинг систолик қон босими 165,7 ± 52,3 мм.сим. уст.ни, диастолик қон босими 97,6 ± 27,4 мм.сим.уст.ни ташкил қилди.
Назорат гуруҳида систолик ва диастолик қон босими мос равишда 157,3 ± 48,9 ва 99,1 ± 26,7 мм.сим.уст.ни ташкил қилди. Асосий гуруҳда қонда УХ миқдори (7,8 ± 2,83 ммоль/л)ни, тригли-церидлар миқдори (2,82 ± 1,33 ммоль/л)ни, шу-нингдек, ЗПЛП миқдори (5,4 ± 2,13 ммоль/л), ЗЮЛП миқдори (0,94 ± 0,28 мг/дл) ни ташкил қилди. На-зорат гуруҳида УХ миқдори (4,2 ± 1,54 ммоль/л) ни, триглицеридлар миқдори (1,22 ± 0,42 ммоль/л) ни, шунингдек, ЗПЛП миқдори (2,49 ± 1,03 ммоль/л), ЗЮЛП миқдори (1,24 ± 0,32 мг/дл) ни ташкил қилди. Барча беморларда АБСМ ўтказилди ва қон боси-мининг тунги пасайиш даражасига кўра диппер (АБ тунги пасайиш даражаси 10–20 %), нон-диппер (0–10 %) овер-диппер (≥20 %) ва найт-пикер (≤0 %) гуруҳларга ажратилди. Асосий гуруҳда 27 (48,2 %) беморда тунги пасайиш даражаси 13,4 % (диппер), 21 (37,5 %) беморда тунги пасайиш даражаси 8,8 % (нон-диппер), 5 (8,9 %) беморда тунги пасайиш да-ражаси 21,7 % (овер-диппер), 3(5,3 %) беморда тунги пасайиш даражаси – 5,3 % (найт-пикер) эканлиги аниқланди. Назорат гуруҳида 19 (67,8 %) беморда тунги пасайиш даражаси 16,4 % (диппер), 6 (21,4 %) беморда тунги пасайиш даражаси 7,9 % (нон-диппер), 2 (7,1 %) беморда тунги пасайиш даража-си 23,6 % (овер-диппер), 1 (3,6 %) беморда тунги пасайиш даражаси – 3,2 % (найт-пикер) экани қайд этилди.
Хулоса. Дислипидемия АГ кечиши ва унинг коррекциясига салбий таъсир кўрсатади. Гипертония касаллиги ташхиси қўйилган ва дислипидемия аниқланган пациентларда артериал босимининг тунги пасайиш даражаси липидлар алмашинуви-нинг бузилиши қайд этилмаган гипертоникларга нисбатан сезиларли камлиги аниқланди.