Баҳорги буғдой навларида бошоқ ўлчамлари

Автор: Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Защита растений

Статья в выпуске: 1, 2020 года.

Бесплатный доступ

Мақолада баҳорги юмшоқ буғдой навларида бошоқдаги дон оғирлигига май ойининг охири ва июн ойи бошларида ҳароратнинг кескин кўтарилиши жуда катта салбий таъсири кўрсатилган. Чунки юқори ҳарорат натижасида бошоқчаларда дон тўлиқ шаклланмаслиги ёки ривожланишдан орқада қолиб кетиши исботланган.

Баҳорги буғдой, бошоқ вазни, бошоқча, нав, минтақа, муддат, шимол, жануб, боғлиқлик, иқлим, харорат, намлик

Короткий адрес: https://sciup.org/14125635

IDR: 14125635   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10005

Текст научной статьи Баҳорги буғдой навларида бошоқ ўлчамлари

Тадқиқотлар жаҳон коллекцияси намуналаридан фойдаланган ҳолда суғориладиган майдонлар учун республиканинг шимолий ва жанубий минтақалари тупроқ-иқлим шароитларига мос баҳорги юмшоқ буғдойнинг коллекцияси намуналарини ўрганиш асосида эртапишар ва иссиқликка чидамли бўлган янги бошланғич манбаларини яратиш ҳамда чатиштириш йўли орқали уларнинг асосий белги ва хусусиятларини яхшилашга қаратилган.

Баҳорги буғдой навининг маҳсулдор тупланиши навнинг биологик хусусиятлари билан ва атроф муҳитнинг кўпгина омилларининг таъсири ёрдамида аниқланади. Ҳосилнинг шаклланишида маҳсулдор тупланиш ижобий омилдир [4].

Бошқа олимлар эса асосан намлик ва озуқа етишмаган шароитларда юқори даражадаги тупланиш ҳосилнинг камайишига сабаб бўлади, яъни уларнинг таъкидлашича кейин ўсиб чиққан туп ёнидаги поялар бош поядаги бошоқнинг ўсиш жараёнини чеклайди, унинг ривожланишини секинлатиб, ҳосил миқдори ва дон сифатини пасайтиради [2].

Табиий намлик билан кам таъминланган минтақада баҳорги буғдой навларининг қимматли хўжалик белгилари унинг қурғоқчиликка чидамлилик қобилияти ва айниқса намгарчилик кам бўлган йилда нав маҳсулдорлигининг камаймаслигидир [3].

Маҳсулдорлик - битта ўсимликдан олинадиган ҳосилдир.

Маҳсулдорлик бошоқли дон экинларида бошоқли поялар, бир бошоқдан чиққан дон сони ва 1000 дона дон вазни билан узвий боғлиқ, аммо йиллар ва атроф муҳит бу боғлиқликнинг ўзгариб туришига таъсир этувчи омил ҳисобланади [5].

А.Амановнинг фикрича, юқори ҳосил олиш учун фақат кўп маротаба суғориш ёки ўғит бериш билан эмас, балки айни табиий иқлим-шароитига мос бўлган навни танлаш орқали ҳам эришиш мумкин. Баҳорги буғдойнинг маҳсулдор тупланишига, бошоқдаги дон сонига, 1000 дона дон вазнига, ўсимлик ўстириладиган агрофон ёки битта ҳудуддаги жойнинг рельефи ҳам таъсир этиши мумкин [1].

Суғориладиган майдонлар учун баҳорги юмшоқ буғдой навлари агроэкологик нав синаш кўчатзорларида республиканинг жанубий минтақаси (Қарши), шимолий минтақаси (Чимбой) шароитида ҳамда

Ўсимликшунослик ИТИ карантин питомниги шароитларида морфо- биология белги ва хусусиятлари, биотик ва абиотик омилларга чидамлилиги, ҳосилдорлиги ва дон сифат кўрсаткичлари бўйича баҳолаш, танлаш ва янги нав яратиш ишлари олиб борилди.

Битта бошоқда дон шаклланиши жанубий минтақада кузги муддатда 40,0 тадан 66,6 тагача, баҳорги эрта муддатда 35,9 тадан 46,1 тагача, баҳорги кеч муддатда 30,7 тадан 39,6 тагача, шимолий минтақада 40,0 тадан 45,4 тагача эканлиги аниқланди (1-расм).

1-расм. Баҳорги буғдой навлари бошоғида дон шаклланиши, дона (2014-2016 йй)

Жанубий минтақалар шароитида кузги муддатда Атилла-7, Kr-SpR2014-4, Kr-SpR2014-21, Kr-SpR2014-20, Жануб гавхари навлари, баҳорги эрта муддатда Жануб гавхари, Kr-SpR2014-9, KrT-SpR2014 навлари, баҳорги кеч муддатда Kr-Sp/2010/59, Kr-SpR2014-8, Жануб гавхари навлари, шимолий минтақада Атилла-7, Kr-SpR2014-6, Kr-SpR2014-21, Kr-SpR2014-20 навлари бошоғида дон шаклланиши юқори бўлганлиги аниқланди ва бошланғич манба сифатида фойдаланиш учун танлаб олинди.

Битта бошоқ оғирлиги Қашқадарё вилояти шароитида кузги муддатда 1,39 г дан 2,16 г гача, баҳорги эрта муддатда 1,42 г дан 1,74 г гача, баҳорги кеч муддатда 0,88 г дан 1,29 г гача, Қорақолпоғистон республикаси шароитида 1,25 г дан 1,39 г гача эканлиги аниқланди (1-жадвал).

1-жадвал

Баҳорги буғдой навларининг бошоқ оғирлиги, г (2014-2016)

Нав номи

Қарши тумани

Чимбой тумани

кузги муддат

баҳорги эрта муддат

баҳорги кеч муддат

1

SANZAR-4

1,60

1,52

0,88

1,28

2

HAZRATI BESHIR

1,79

1,51

1,05

1,32

3

JANUB GAVHARI

1,86

1,73

1,29

1,35

4

Kr-Sp/2010/59

1,59

1,42

1,18

1,27

5

ATTILLA-7

2,16

1,55

0,98

1,39

6

Kr-SpR2014-2

1,78

1,59

1,10

1,30

7

Kr-SpR2014-3

1,51

1,65

1,14

1,27

8

Kr-SpR2014-4

1,92

1,62

0,94

1,31

9

Kr-SpR2014-6

1,71

1,69

1,02

1,32

10

KrT-SpR2014

1,57

1,66

1,18

1,27

11

Kr-SpR2014-8

1,65

1,70

1,10

1,30

12

Kr-SpR2014-9

1,39

1,74

1,09

1,27

13

Kr-SpR2014-10

1,46

1,46

1,21

1,25

14

Kr-SpR2014-13

1,75

1,50

1,26

1,30

15

KrJ-SpR2014

2,06

1,43

1,05

1,37

16

Kr-SpR2014-15

1,72

1,53

1,18

1,31

17

Kr-SpR2014-19

1,50

1,44

1,15

1,28

18

Kr-SpR2014-20

2,14

1,56

0,99

1,37

19

Kr-SpR2014-21

2,05

1,62

0,94

1,36

20

Kr-SpR2014-22

1,99

1,69

1,11

1,36

Мин

1,39

1,42

0,88

1,25

Мак

2,16

1,74

1,29

1,39

Ўртача

1,76

1,58

1,09

1,31

Бир бошоқдаги дон оғирлиги бўйича энг юқори кўрсаткич Қарши тумани шароитида кузги муддатда Атилла-7, Жануб гавхари, Kr-SpR2014-4, Kr-SpR2014-6, Kr-SpR2014-21, Kr-SpR2014-20 навлари, баҳорги эрта муддатда Жануб гавхари, Kr-SpR2014-6, KrT-SpR2014 навлари, баҳорги кеч муддатда Жануб гавхари, Kr-SpR2014-3, Kr-SpR2014-13 навлари, Чимбой тумани шароитида Атилла-7, Kr-SpR2014-6, KrJ-SpR2014, Жануб гавхари навлари бошоғида дон шаклланиши юқори бўлганлиги аниқланди ва бошланғич манба сифатида фойдаланиш учун танлаб олинди.

2-жадвал

Баҳорги буғдой бошоқ ўлчамларининг ҳосилдорликка боғлиқлиги (2014-2016 йй)

Корреляция

Бошоқдаги дон сони

Бошоқдаги дон оғирлиги

Қарши тумани кузги муддат

0,38

0,17

Қарши тумани баҳорги эрта муддат

0,54

0,42

Қарши тумани баҳорги кеч муддат

0,38

0,40

Чимбой тумани баҳорги оптимал муддат

0,22

0,12

Тажриба натижаларига кўра баҳорги буғдой навларини жанубий минтақалар шароитида ҳосилдорликка кузги муддатда экилганда бошоқдаги дон сони r=0,38 ва бошоқдаги дон оғирлиги r=0,17, баҳорги эрта муддатда экилганда бошоқдаги дон сони r=0,54 ва бошоқдаги дон оғирлиги r=0,42, баҳорги кеч муддатда экилганда бошоқдаги дон сони r=0,38 ва бошоқдаги дон оғирлиги r=0,40, шимолий минтақалар шароитида баҳорги оптимал муддатда экилганда бошоқдаги дон сони r=0,22 ва бошоқдаги дон оғирлиги r=0,12 ижобий коррелятив боғлиқлик борлиги аниқланди.

Баҳорги юмшоқ буғдой навларида бошоқдаги дон вазни буғдойнинг қайси навга мансублигини белгилашга имкон беришдан ташқари, дон тўлишиш даврида ташқи муҳит омиллари қандай бўлгани ҳақида тасаввур беради. Бошоқдаги дон оғирлигига май ойининг охири ва июн ойи бошларида ҳароратнинг кескин кўтарилиши жуда катта салбий таъсир кўрсатди. Чунки юқори ҳарорат натижасида бошоқчаларда дон тўлиқ шаклланмаслиги ёки ривожланишдан орқада қолиб кетиши исботланди.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Аманов А., Хюфлер Ф., Гафурова Л., Нурбеков А. Состояния и перспективы производства пшеницы в Узбекистане // Вестник. Алматы. 2004. -Т/р2.–С. 56.

  • 2.    Иванов П.К. Яровая пшеница. М.Сельхозгиз. 1971. С.244-247.

  • 3.    Максимов Н.А. Водный режим и засухоустойчивостъ растений. Избр. Работы по засухоустойчивости М.1952. Т.1. 575 с.

  • 4.    Неттевич Э.Д., Орлюк П.А. Оценки сортов яровой пшеницы в селекции на гетерозис. Сел. и сем-во. 1974. С. 45-48.

  • 5.    Slafer and Rawson. Sensitivity of wheat phasic development to major environmental factors: A re-examination of some assumptons made by physiologists and modelers. Aus. J. Plant Physiol. 21:1994. рр393-426. 1994.

Список литературы Баҳорги буғдой навларида бошоқ ўлчамлари

  • Аманов А., Хюфлер Ф., Гафурова Л., Нурбеков А. Состояния и перспективы производства пшеницы в Узбекистане // Вестник. Алматы. 2004. -Т/р2.-С. 56.
  • Иванов П.К. Яровая пшеница. М.Сельхозгиз. 1971. С.244-247.
  • Максимов Н.А. Водный режим и засухоустойчивостъ растений. Избр. Работы по засухоустойчивости М.1952. Т.1. 575 с.
  • Неттевич Э.Д., Орлюк П.А. Оценки сортов яровой пшеницы в селекции на гетерозис. Сел. и сем-во. 1974. С. 45-48.
  • Slafer and Rawson. Sensitivity of wheat phasic development to major environmental factors: A re-examination of some assumptons made by physiologists and modelers.
Статья научная