Защита растений. Рубрика в журнале - Life Sciences and Agriculture
Scientific article
Shубхасиз дала шароитида етиштирилаётган ўсимликлар ташқи муҳит билан бевосита яқин алоқада бўлади. Максимал маҳсулдорлик ва сифатни фақатгина ҳаётий зарур бўлган барча омилларни мужассамлаштирган тақдирдагина ҳамда технологик дисциплинага амал қилгандагина эришиш мумкин. Бироқ, ўсимлик ҳаёти учун зарур бўлган биргина омилнинг етишмаслиги ўсимликнинг нормал ўсиб ривожланишига тўсқинлик қилади, йўқлиги эса нобуд бўлишига сабаб бўлади. Ушбу мақолада ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири тўғрисида маълумот келтирилган.
Free
Баҳорги буғдой навларида бошоқ ўлчамлари
Scientific article
Мақолада баҳорги юмшоқ буғдой навларида бошоқдаги дон оғирлигига май ойининг охири ва июн ойи бошларида ҳароратнинг кескин кўтарилиши жуда катта салбий таъсири кўрсатилган. Чунки юқори ҳарорат натижасида бошоқчаларда дон тўлиқ шаклланмаслиги ёки ривожланишдан орқада қолиб кетиши исботланган.
Free
Кузги буғдойни ресурстежамкор технология асосида етиштирилишининг дон ҳосилдорлигига таъсири
Scientific article
Pеспубликамизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда қатор ислоҳотлар амалга оширилиши, халқимизнинг сифатли ва экологик соф ҳамда арзон озиқ -овқат маҳсулотлари билан таъминланишига замин яратмоқда. Қишлоқ хўжалик экинлари деверсификациясига катта аҳамият қаратилиши, уларни етиштиришда ресурстежамкор технологияларни такомиллаштирилиши маҳсулот турининг кўпайиши билан бир қаторда маҳсулотнинг таннархини қисқартириш, пировардида арзон маҳсулотлар кўламини кенгайтирилишига эришилмоқда. Ушбу мақолада, кузги буғдой етиштиришда уруғларни анъанавий ва ресурстежамкор усулларда экилиши ва етиштирилишининг дон ҳосилдорлигига таъсири ёритиб берилган.
Free
Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш
Scientific article
Mақолада рақобат нав синаш кўчатзорида ўрганилаётган нав ва намуналарнинг бошоқлаш фазасида лаборатория шароитида барглардаги оқсилни коагуляцияланиш ҳароратини аниқлаш орқали иссиқликка бардошли кузги буғдой нав ва намуналарини танлаш ишлари олиб борилганлиги баён қилинган.
Free
Такрорий мош экини ҳосилдорлик кўрсаткичига экиш муддати ва экиш усулларининг таъсири
Scientific article
Oлиб борилган тадқиқотда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида етиштирилган мош экининг бошқа муддатлари ва экиш усулларига нисбатан эрта муддатда ҳамда анъанавий экиш усулида тупроққа экилганда ҳосилдорлик кўрсаткичи ўзгаришига таъсири кўрсатилган.
Free
Ғаллани бегона ўтлардан ҳимоя қилишда суспензия ва пестицидларнинг самарасини ўрганиш
Scientific article
Yшбу мақолада дон ва дуккакли ўсимликларни бегона ўтлардан ҳимоя қилишда ишлатиладиган суспензия ва пестицидлардан комплекс ва алоҳида фойдаланиш самараси келтирилган.
Free