Бошланич таълим мазмунини оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш йўллари

Автор: Холматова С.К.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада бошланғич таълим мазмунини оширишда замонавий педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникация воситаларининг ролига қисқача тўхтаб ўтилган бўлиб, дарс мазмунини ошириш юзасидан янги педагогик усул ва воситалар тавсия қилинган.

Бошланғия таълим, педагогик технологиялар, ахборот-коммуникация воситалари, интеллектуал беллашув, ғоявий мунозара, таҳлил ва тавсиф, машғулот шиори

Короткий адрес: https://sciup.org/140293105

IDR: 140293105

Текст научной статьи Бошланич таълим мазмунини оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш йўллари

Мамлакатимиз узлуксиз таълим тизимининг муҳим босқичлардан бири бўлган бошланғич таълим шахс фаолиятида ўқиш асосий ўринни эгаллайдиган, ўқувчилар томонидан илмий билимларни пухта ўзлаштирилишига ёрдам берадиган дастлабки кўникмаларни шакллантирувчи давр давр ҳисобланади. Шундан келиб чиркан холда, айни боскичда таълим-тарбия жараёнини назарий ва методик жиҳатдан тўғри ташкил этиш муҳим педагогик вазифалардан саналади.

БошланFич таълим уз мазмун-мохиятига кура, болаларнинг онги ва тафаккурида мавжуд бўлган яширин имкониятларни аниқлаш ва ривожлантириш; кичик мактаб ёшидаги болаларда таълимнинг дастлабки давридан бошлаб янги имкониятларни шакллантириш, қайсики, бундай янги имкониятлар ўқув материалини муваффақиятли ўзлаштиришгагина эмас, балки ҳаётий муаммоларни ечишга ҳам тайёрлаш; ўқувчиларда ўрганишга ҳамда таълим жараёнига нисбатан жонли кизикишни шакллантириш ва х-К- каби устувор вазифаларни амалга оширишни назарда тутади [2].

^озирда таълим-тарбия сифати ва мазмунини оширишда замонавий педагогик технологиялардан, ахборот-коммуникация воситаларидан самарали фойдаланилмоқда. Булардан мақсад машғулотларда ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, дарсларнинг мазмундорлигини таъминлаш ва ўзлаштириш даражасини юксалтириш, албатта.

Замонавий педагогик технологиялар мажмуасидан жой олган ноанъанавий усул хамда воситалар:

  • *    ўқитувчи томонидан дарс жараёнида ўқувчилар жамоасини тўлақонли қамраб олиш, уларни машғулотларга фаол жалб қилиш, билимларини баҳолаш имконини яратади;

  • *    ўқувчиларни машғулот мавзусига оид бой маълумот ва ахборотлар билан таъминлашга эришилади;

  • *    дарснинг кўргазмалилиги таъминланиб, ушбу жиҳат янги мавзуни мустахкамлашда узига хос кулайлик яратади.

Масалан, “интерфаол”, “ақлий ҳужум”, “класстер” ва яна бир қатор илғор усулларини оладиган бўлсак, бу усуллар ҳозирги кунда ўқувчиларга яхши таниш. Чунки улардан машғулот жараёнларида бошланғич таълим ўқитувчилари фаол фойдаланмоқдалар. Аммо булар билан кифояланиб колмаслик, замонавий педагогик усул ва воситаларнинг янги-янги турларини яратиш, уларни дарс жараёнларига тадбиқ қилиш ўқитувчи ва мураббийлардан улкан педагогик мах,оратни, айни пайтда чукур ижодкорликни талаб килади.

Ўқитувчи ўз ижодкорлиги билан ҳар бир мавзуда ўқувчиларга кутилмаган таассуротларни туҳфа этиши, уларни, чинакам маънода, фанлар оламига олиб кира олиши зарур. Бунинг учун эса у изланишда бардавом бўлиши керак. Масалан, машҳур педагогик усуллар қаторида “интеллектул беллашув”, “ғоявий мунозара”, “таҳлил ва тавсиф”, “ёйиш ва жамлаш” ва ҳ.к. каби усулларни дарс жараёнларига киритиш кутилган самараларни беради.

Интеллектуал беллашув - ушбу усулда машFулот укувчиларнинг аклий беллашуви, баҳси асосига қурилади. Беллашув воситасида ўқувчилар янги мавзуни ҳам тушунадилар, ҳам мустаҳкамлайдилар. Ғолиб ва мағлуб жамоалар баҳоланади. Бу усул ўқувчиларнинг илмий фикрлаш қобилиятини ўстириши билан а^амиятлидир.

Fоявий мунозара - ушбу усулда машгулот давомида укувчилар гоявий-мафкуравий бах,с-мунозара олиб борадилар. МашFулот мавзуси юзасидан улар ўз фикрларини баён этадилар. Шуларнинг ичида энг аниқ, холис ва тўғри фикрлар маъқулланади. Мунозаралар асосида якуний хулосага келинади. Бу усул ўқувчиларда ўз фикрларини ҳимоя қилиш, илгари суриш ва бунга ўзгаларни ҳам ишонтириш кўникмаларини шакллантиради. Айни усул ҳозирги даврда янада аҳамиятли бўлиб, ёш авлодни қуйи синфдан ғоявий ва мафкуравий иммунитет асосида тарбиялашда мууим омил булади.

Таҳлил ва тавсиф, ёйиш ва жамлаш усуллари ҳам ўқувчиларда мустақил ишлаш, ўз фаолиятига баҳо бериш ҳамда танқидий муносабатни шакллантиради.

Булардан ташқари, усул ва воситаларни фанларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ташкил этиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Масалан, ўқиш дарсларидаги машғулотларни “Эртак ичида эртак”; тасвирий санъат дарсларини “Ранглар салтанатига сайр”; она тили машғулотларини “қувноқ ҳарфлар ва майин товушлар”, адабиёт дарсларини эса “Қаҳрамонлар биз билан бирга” каби мавзуларда ташкил қилиш ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқиш ва иштиқёларини оширади. Шунингдек, ҳар бир янги дарс учун танлаб олинадиган шиорнинг ҳам пурҳикматлиги, улуғворлиги ўқувчиларни янги мавзу сари руҳлантиради, рағбатлантиради. Масалан: “Билим сари дадил ва бирга!” , “Ўқи, излан, мақсадга эриш!”, “Интилганга толе ёр” каби эзгу ғоялар укувчиларни дарснинг мукаддимасидаёк характага келтиради.

Мазкур усул ва воситалар хозирги куннинг мухим талаби - замонавий ахборот технологиялари асосига қурилгандагина юқори педагогик натижаларни беради. Негаки, бугунги кунда уяли алоқа телефонидан фойдаланиш ўқувчи учун оддий қоидадек бўлиб қолган. Ёки компьютерга уланиш, дастурга кириш, унда баъзи амалларни бажариш бошланғич синф ўқувчиси учун деярли янгилик эмас. Тобора эскириб, ўрнини янги русум ва лойиҳалар эгаллаб бораётган ахборот-коммуникация воситалари, уз вактида, улардан унумли ва уринли фойдаланишни такозо этмокда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, машғулот замонавий педагогик усул ва методлар асосида замонавий ахборот технологиялари воситасида ташкил килинар экан, укувчилар фанлар буйича билим-малакаларни узлаштириш билан бир каторда ахборот-коммуникация воситаларидан унумли фойдаланиш малакаларини боскичма-боскич узлаштириб борадилар. Ахборот технологиялари воситасида машFулотларда:

  • *    масофавий укитиш самарадорлигига эришилади;

  • *    тақдимот, намойиш дастурлари орқали янги мавзу ўқувчиларга ихчам, аник ва мазмунли етказиб берилади;

  • *    ўзаро маълумот ва ахборот алмашишда вақт тежалади. Белгиланган соатда янги мавзу баёни ва мустахкамлаш учун кулай имконият яратилади;

  • *    ўқувчиларнинг ахборот қабул қилиш, жамлаш, таҳлил қилиш, бир сўз билан айтганда, ахборот билан ишлаш маданияти шаклланади ва х.к.

Шундан келиб чиққан ҳолда, машғулотларда жамоа бўлиб тинглаш (радио), жамоа бўлиб томоша қилиш (телевидение), ахборот узатиш ва қабул қилиш (интернет тармоғи), матн ёзиш, тузатиш, чоп этиш (компьютерда индивидуал ишлаш) каби жараёнларга ўқитувчи томонидан муҳим эътибор билан қаралиши ва уларга ўқувчилар жамоаси фаол сафарбар қилиниши лозим. Юқоридагилардан хулоса қилиш керакки:

  • -    замонавий педагогик технологиялар мажмуасидан жой олган ноанъанавий усул ҳамда воситалар ўқувчиларнинг фанларга қизиқишларини оширади, бу орқали улар дарсларда тўлақонли қамраб олинади ва ўқувчилар фаолиятини муносиб баҳолаш имкони яратилади;

  • -    “интерфаол”, “ақлий ҳужум”, “класстер” ва яна бир қатор илғор усуллар билан бирга дарс жараёнларига янгидан-янги усулларни тадбиқ қилиш мақсадга мувофиқ. Хусусан, “интеллектуал беллашув”, “ғоявий мунозара”, “таҳлил ва тавсиф”, “ёйиш ва жамлаш” ва ҳ.к. каби усуллар ҳам ўқувчиларда илмий фикрлаш, ўз фикрларини муносиб ҳимоя қилиш, фаолиятини баҳолаш

кўникмаларини шакллантиради;

  • -    машғулотларда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланишда ТВ, радио ҳамда интернет тармоғи имкониятларидан самарали фойдаланиш машғулотлар мазмуни ва сифатини ошириши билан бир қаторда ўқувчиларда ахборотни қабул қилиш ва у билан ишлаш маданиятини шакллантириб боради.

Фойдаланилган адабиётлар:

Список литературы Бошланич таълим мазмунини оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш йўллари

  • Бошланғич таълим Концепцияси / Муаллифлар: Қ.А.Абдуллаева, Р.Ғ.Сафарова, М.О.Очилов, Қ.Н.Назаров, Н.У.Бикбаева, М.А.Зайнутдинова // Boshlang'ich ta'lim j. - Т.: 1998. 6-сон. - 12-128-б.
  • Йўлдошев Ж. Таълимимиз истиқлол йўлида.-Т.: Шарқ, 1996.- 223.
Статья научная