Чет тил ўитишда тинглаб тушунишнинг аамияти
Автор: Усмонова Г.Т.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Олий таьлим муассасаси шароитида талабаларнинг тинглаб тушуниш соҳасидаги қийинчиликлар ва уларни бартараф этиш усуллари хусусида сўз боради.
Тил кўникмаси, нутқий идрок, тинглаб тушуниш, омофон, полисемия, фонетик компонент
Короткий адрес: https://sciup.org/140292701
IDR: 140292701
Текст научной статьи Чет тил ўитишда тинглаб тушунишнинг аамияти
Ҳозирги кунда мустақил Республикамизда хорижий тилларни мукаммал биладиган етук мутухассисларга талаб ортиб бормоқда. Хусусан инглиз тилини ўрганишни давр тақозо этмоқда. Ҳар томонлама баркамол ўз касбини яхши билувчи кадрларни тайёрлаш мақсадида барча ўқув юртларида инглиз тилини ўқитишга катта эътибор берилаётганлиги ҳаммамизга маълум.
Чет тилини ўрганиш турли маданиятларга йўл очиб беради. Юқори сифатли тил таълимоти талабаларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишларини янада ортишига ва оламни англашини чуқурлаштиришга ёрдам беради. Тил ўқитиш талабаларни ўз фикрларини, ғояларини бошқа тилда намоён қила олиши, оғзаки ва ёзма нутқда сўзловчига жавоб қайтаришини таъминлаши керак. Ундан ташқари, тил ўрганиш ўрганувчиларни турли амалий мақсадларда мулоқотни ва буюк адабиёт асарларини оригинал тилда ўқиш имкониятлари билан таъминлаши ва келажакда бошқа чет тиллар ўрганилишига асос бўлиб, ўқувчиларнинг бошқа мамлакатларда ўқиш ва ишлашга тайёрлашга хизмат қилиши керак. Чет тилда нутқий мулоқотни амалга ошириш учун нутқ фаолияти турларига мос бўлган кўникма ва малакаларни шакллантириш талаб этилади. Нутқий фаолият: оғзаки ва ёзма тарзда амалга ошади. Оғзаки нутқ, яъни гапириш нутқий фаолиятнинг бошқа турлари билан ҳам боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Тинглаб тушуниш ва ўқиш орқали маълумот олинса, гапириш ва ёзиш орқали маълумот узатилади. Талабаларда тинглаб тушуниш кўникмасининг қанчалик яхши шаклланганлиги гапириш ва тўғри талаффуз қилиш билан боғлиқ кўникмаларини ўстиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатади ва хорижий тилда берилаётган ахборот мазмунини аниқ тушунишга ҳамда ушбу ахборотни қайта айтиб бериш, яъни “retelling” билан боғлиқ кўникмаларни шакллантиришга ҳам ёрдам беради.
Чет тилдаги аудитив кўникмаларни ўстиришда ва гапиришга ўргатишда
ўқитувчининг нутқи муҳим ўрин тутади. Ўқитувчи ўқув жараёнида
ўрганилаётган хорижий тилда қанчалик кўп гапирса, аудиториияда хорижий тил муҳити шунчалик узоқ сақланиб туради. Бу эса ўз навбатида талабаларда тинглаб тушуниш кўникмаларини ўстиришга ёрдам беради. Тинглаб тушуниш учун танлаб олинган матнлар хорижий тил ўрганувчиларининг ёшига, қизиқишига ва билим даражасига мос бўлиши лозим. Ўқитувчининг нутқини равонлиги, талаффузининг тиниқлиги, гапириш тезлиги ҳам меърий даражада бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Нутқ фаолияти турларининг ҳар бирига хос қийинчиликлар мавжуд. Тинглаб тушунишда содир бўладиган қийинчиликлар бир талай. Уларни билиш чет тили ўргатишда ҳал қилувчи шартлардандир. Идрок этиш, жумладан нутқни идрок этиб тушуниш муаммолари жаҳон руҳшунослигида анча муфассал ишлаб чиқилган. Чет тили ўқитиш методикаси фани мавжуд назарий мулоҳазалардан самарали фойдаланади.
Олий таьлим муассасаси шароитида талабаларнинг тинглаб тушуниш соҳасидаги қийинчиликлар қуйидагилардан иборат:
-
1. Тилга оид шаклий қийинчиликлар. Маъноси ҳар – хил, товуш шакли эса ўхшаш сўзларни (омофонларни) ёки чет тили феълининг мажҳул даражасини тинглаш ва тушуниш мураккаблик касб этади. Омофон ва мажҳул феъл бир қарашда танишга ўхшайди, бироқ аудиоматннинг мазмунини пайқашда ҳийла қийинчилик туғдиради.
-
2. Мазмунга доир қийинчиликлар. Олинаётган ахборот қамровидаги нима, қаерда, ким билан, қачон бўлиши каби далилларни идрок этиш бобида ёки улар орасидаги боғланишни илғаб олиш, шунингдек, умумий ғояга таалуқли қийинчиликлар мавжуддир.
-
3. Нутқий идрок қилишнинг шарт – шароитидаги қийинчиликлар. Булардан нутқ тезлиги, оҳанги ва механик ёзилган аудио матннинг муракаблигини эслатиш кифоя. Шу билан бирга аудидоматнни бир марта идрок қилиш, нотаниш одамни тинглаш, овоздаги ўзига хослик кабилар ҳам тушунишда ғов бўлиши табиий.
-
4. Нутқ шаклига оид қийинчиликлар. Диалог нутқда жавоб қайтариш, монологни тинглашда эса жумлаларни эшитиши хотирасида сақлаш ўқувчи учун муайян қийинчилик келтириб чиқаради.
-
5. Тилшунослик нуқтаи назаридан содир бўладиган қийинчиликлар. Уларни лисоний – лексик, грамматик ва фонетик қийинчиликлар деб аталади. Лексикада жуфт тушунчалар (масалан, дунё томонларини ифодаловчи сўзлар, кўп маънолилик (полисемия) турғун бирикмалардаги сўз маъноси, ёрдамчи сўзлар, грамматик жиҳатдан она тилида йўқ ходисалар ёки фонетик тарафдан сўзнинг
-
6. Аудиоматн тузилишига оид қийинчиликлар. Аудиоматннинг тузилиши (композицион – мазмуний тузилиши) ҳам қийинчиликларга олиб келиши аниқланган. Чунки баён этилаётган ахборотни илғаб олишга унинг бевосита дахли бор. Гапнинг ёки сатр бошининг бир – бирига мантиқан ёпишиши, матннинг юзаки ёки чуқурлиги, нотаниш лексик бирликлар иштироки ва қатор ўхшаш композицион – мазмуний ҳолатлар аудиоматннинг тушунилиши даражасини белгиловчи омиллардир.
ёзувда ва талаффузда кескин тавафути, урғу ва оҳангнинг ўхшамаслиги тегишли қийинчиликларга сабаб бўлди.
Талаба тинглаб тушунишда дуч келадиган қийинчиликларни эътироф этишдан мақсад уларнинг олдини олиш чораларини кўришдир. Қийинчиликлар меҳнат ва вақт талаб қилади, махсус машқларни бажариш заруриятини туғдиради. Қийинчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш (нейтраллаш) йўли билан таълим жараёнини жадаллаштириш ва ўқитишнинг энг моқбул (оптимал) методикасини ишлаб чиқаришга мувофақ бўлинади. Тил ўрганишда ёки умуман ҳаётда воқеа бўладиган қийинчиликлар сабаб ва оқибатнинг бир – бири билан боғлиқ равишда аниқланади. Қийинчиликларни олдиндан аниқлаш, унинг сабабларини билиш мумкин. Қийинчиликнинг юзага чиқиши турли хатолар ва кўзланган натижага эришиш даражаси билан белгиланади. Ўқувчиларнинг ўзгалар нутқини идрок этиб, унинг мазмунини фахимлай олишларидан қийинчиликларни бартараф этиш йўлида тинглаб тушунишнинг психофизиологик механизмларини тўғри шакллантириш катта аҳамият касб этади.
Оғзаки нутқни ўргатиш чет тили ўқитишнинг асосий амалий мақсадларидан биридир.
Олий таьлим муассаса битирувчилари чет тилида оғзаки ахборот бера олишлари ва суҳбатлаша олишлари, ўрганилган тематикага боғлик бўлган чет тилидан нутқни эшитиб тушунишлари керак. Биринчи навбатда оғзаки нутқни ўрганишнинг бирлиги муаммосини эслатиб утиш лозим булади.
Авваллари, лексик ва грамматик элементлар, оғзаки нутқ материали сифатида алоҳида олиб қаралган бўлса эндиликда, хозирги тилшунослик ютуқларига асосланиб, нутқнинг грамматик, лексик ва фонетик компонентлари бирлигидан иборат комплекс бирликлар хакидаги масалани куйиш имконияти туғилди. Сўнгра шундай комплекс бирликларини билиб олишга каратилган тайёрлов машклари, бу машқларнинг турлари, уларнинг оғзаки нуткни ўқитиши у мумий системасидаги салмоғи каби масалалар. Нутқ ўрганилаётган тил материалидан фойдаланиш малакаларини ўстиришни таъминловчи нутк машклари хакидаги масала янада мураккаброкдир. Дарсда табиий нутк муаммоси мухитни яратишга интилиш диалогик ва монологик OFзаки нутк муаммосини бир - биридан ажратиб куйишга, шунингдек укитишни ва OFзаки нуткнинг бошка бир томони су^батдошни нуткини махсус топшириш сифатида идрок этишни алоҳида ажратишга олиб боради. Олий таьлим муассасаларида чет тилларини укитишнинг хозирги замон практикасида OFзаки нутк муносиб уринни эгаллайди. Укитувчиларнинг диккат - эътибори, асосан бу машкларнинг турини кўпайтиришга, уларнинг қизиқарли бўлишига, дарс олиб боришнинг муносиб тезлигини таъминлашга, дарсга укитувчилар талабаларни жуда купчилигини жалб этишга каратилган.
Нутқий фаолият мобайнида талабалар ўртоқларининг фикрларини тинглаб тушунадилар ва ўз навбатида шахсий фикрларини баён этадилар. Тил уйинлари талабалардаги уялиш, иккиланиш, хато килиб қўйишдан чўчиш каби психологик тўсиқларни олиб ташлашга ва уларни ўйин асосидаги нутқий фаолиятда ҳеч иккиланмасдан фаол иштирок этишларига имкон яратади. Йўл қўйилган хатолар эса, ўйин тугагандан сўнг тўғриланади. Бу талабаларни ўз кучларига ишончини мустаҳкамлашга ва ўз фикрини ўрганаётган хорижий тилда ифодалашга ўргатади.
Хулоса. Чет тилда тинглаб тушуниш ва гапиришга ўргатишга юқорида келтирилган омиллар ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда ўқув машғулотларини ташкил этиш аудитив кўникмаларни шакллантириш ва ўстиришда кафолатланган натижаларга эришишга ва хорижий тилни ўрганиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Фойдаланган адабиётлар:
-
1. Яқубова М. М Хорижий тил ўқитишда тинглаб тушуниш ва гапиришга ўргатишнинг аҳамияти 2013й.
-
2. 6. Якушева С.Д. «Основы педагогического мастерства» 3-е
-
3. Пресс-релиз 2013 йил 13 июнь куни А. Авлоний номидаги хтхқтмомида «Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар».
издание.
"Экономика и социум" №2(93) 2022
Список литературы Чет тил ўитишда тинглаб тушунишнинг аамияти
- Яқубова М. М Хорижий тил ўқитишда тинглаб тушуниш ва гапиришга ўргатишнинг аҳамияти 2013й.
- Якушева С.Д. "Основы педагогического мастерства" 3-е издание. http://www.do271-z.narod.ru/metod.pdf.
- Пресс-релиз 2013 йил 13 июнь куни А. Авлоний номидаги хтхқтмомида "Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар".