Чор россиясининг туркистондаги миллий маориф соасидаги сиёсати
Автор: Ҳалимжон Жўраев
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-1 (84), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада мустамлака шароитида Туркистон ўлкасидаги маориф тизими, мактаб-мадрасаларнинг аҳволи, чоризм маъмуриятининг миллий маориф тизимига бўлган муносабати, рус-тузем мактаблари уларни ташкил этилишидан кўзланган асл мақсадлар, вақф мулкларига подшо ҳукуматинингг муносабати тўғрисида фикр юритилади.
Мустамлака, маориф, мадраса, чоризм, вақф, таълим, ислоҳ, миллий, сиёсат, империя, маҳаллий халқ, бошланғич мактаб
Короткий адрес: https://sciup.org/140260525
IDR: 140260525
Текст научной статьи Чор россиясининг туркистондаги миллий маориф соасидаги сиёсати
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришуви тарихимизни холис ўрганиш ҳамда ёритиш имконини берди. Шу жиҳатдан Россия империясининг Туркистонни истило қилиши ва унинг ўлкадаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳамда маънавий-маданий, маориф соҳасида пухта ўйланган мустамлакачилик сиёсатини ўрганиш ҳам тарих фани учун долзарб масалалардан ҳисобланади. Россия босқинига қадар ўлкада эски мактаб, масжид, қорихона ва мадрасалар кенг тарқалган эди. 1867 йилда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилишидан бошлаб бутун иқтисодий, сиёсий ҳаётда бўлганидек, туб халқ маънавий маданиятининг таянчлари бўлмиш мадраса, мактаблар устидан ҳам империя ҳукуматининг назорати ўрнатилди. Чор ҳукумати маъмурлари мактаб - мадрасалар фаолиятининг ислоҳ қилиниши мустамлакачилик манфаатларига мутлақо зид эканлигини тушуниб етган эдилар. Империя раҳбариятининг туб жой аҳолисига бўлган муносабати масаласида асосий эътибор уларни илм-маърифатдан четда ушлаб туришга қаратилган эди. Ушбу ҳолатни ўз даврининг йирик мансабдор шахслари ҳам тан олган эдилар. Жумладан, «...Улкан руслаштириш режасини амалга оширишда мактаб катта аҳамият касб этиши лозим», деган фикр ҳам айнан шундай раҳбарлардан бири, Туркистон генерал-губернаторларидан бири Николай Оттонович Розенбах (1836— 1901)га тааллуқли эди [7. 38 б.].
Туркистон генерал-губернатори, К. П. фон Кауфман (1867-1882) диний урф-одат, маросимларга аралашмаслик асосида миллий маорифга нисбатан руслаштириш сиёсатини қўллаб-қувватлади [9. 28 б.]. У мактаблардан ҳам кўра кўпроқ мадрасалар хавфли эканлигини қайд этди. Генерал-губернатор мадрасалар фаолиятига қуйидаги тарзда баҳо беради: “Мадрасалар мусулмон диний зодагонлари кучи ва имтиёзларини муҳофаза қилувчи муассасалар сифатидаги муҳим сиёсий вазифадан ташқари, бугунги кунда ҳам мусулмон тарғиботининг маркази ва ўчоғи сифатидаги бошқа асосий ролни бажариб келмоқда”. Кауфман ана шу сабабдан ҳам мадрасалар аҳамиятини ўлкада тез орада йўққа чиқариш керак”- деб, ҳисоблаган эди [9. 405 б.].
Туркистоннинг мустамлакачилик тузуми ўрнатилган ҳудудларида, хусусан, собиқ Қўқон хонлиги ерларида мусулмон ижтимоий ҳаётида катта ўрин эгаллаган, “шариати паноҳ” деб қаралган қозикалон ва шайх-ул-ислом, раис ҳамда мутаваллибоши лавозимлари Кауфман томонидан тугатилди [8. 12 б.]. Империя ҳукумати Туркистонда маҳаллий аҳолига нисбатан руслаштириш сиёсатини доимий равишда қўллаб келди. Шунингдек, анъанавий билим масканлари бўлмиш мадрасалар фаолиятига нисбатан ҳам ҳукумат амалдорлари томонидан турли хил тазйиқлар ўтказилди. Тошкент шахри 1865 йил 17 июнда империя кушинлари томонидан босиб олингач, мадрасаларни мустамлакачиларнинг манфаатларига мос равишда кайта ташкил этиш масаласи ўртага қўйилди. 1870 йилда империя марказида махаллий ахолини руслаштириш максадида “Россияда истикомат килувчи мусулмонларга таълим бериш чора-тадбирлари туFрисида” [9. 405 б.] конун қабул қилинди. Маҳаллий ўқув юртларига муҳолиф тарзда ташкил этилган рус-тузем мактабларини ахолининг катта кисми куллаб-кувватламаган. Шу боис ҳам мазкур мактаблар ҳеч қачон оммавий бўла олмас эди. Буни подшо амалдорларининг ўзлари ҳам яхши англаб етар эдилар. Масалан, Фарғона укув юртларини инспектори Ф. Егоров бу борада “...факат миллий мактабларгина оммавий булиши мумкин, рус-тузем мактаблари эса миллий булмай, аксинча, сунъий уйлаб топилгандир” [4. 20 б.], деган эди.
Россия императорининг 1875 йил 17 майдаги карорига асосан, Туркистон укув юртлари бошкармаси ва укув юртлари бош инспектори лавозими таъсис этилди [6. 2 с.]. Ушбу бошкарма ваколатига рус мактаблари билан бир каторда махаллий мактаблар (мактаб, мадраса, корихоналар) устидан хам назорат олиб бориш хукуки берилди. 1877 йили Россия империясидаги руслаштириш сиёсати намояндаларидан бири Н. П. Остроумов Туркистон халқ билим юртлари инспектори лавозимига тайинланди [1. 63 с.]. Генерал губернатор К. П. фон Кауфман диний мактаблар инкирозини тезлаштириш ва уларни тугатиш максадида куплаб тадбирларни амалга ошира борди. Мадрасаларни тугатган ёшларнинг маълум лавозимларда фаолият курсатиши чеклаб куйилди. Улар факат энг куйи мансабларгагина ишга олинадиган булди. Орадан куп вакт утмай, 1880 йил февралида Россия Империяси Давлат Кенгашида улка махаллий ахолиси фарзандларини руслар билан биргаликда укитиш масаласи курилди. Кенгаш куриб чикилган иш юзасидан махсус карор кабул килди.
1880 йилнинг 4 мартида Туркистондаги диний ишлар Оренбург диний бошкармаси назоратидан тулалигича ажратилди. Чунки, К. П. Кауфман Туркистонни махсус лойиха асосида бошкаришни маъкул, деб билди. Ана шу мақсадда “Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом” ишлаб чиқилди. 1882 йил май ойида Кауфман вафотидан сунг, подшо Александр III нинг “Туркистон улкасини тафтиш килиш хакида”ги буйруFига биноан, улкани тафтиш килиш максадида келган сенатор Ф.К.Гирснинг маълумотига Караганда, “Сирдарё, Фаргона областлари хамда Зарафшон ва Амударё булимларидаги 253 козидан 25 таси бошлангич мактабларни тамомлаган, 3 таси эса умуман мактаб курмаган, яъни козиларнинг 10 фоизи саводи пастлигига карамай (колганлари мадраса курган одамлар) уезд бошликлари томонидан тасдикланган”.
Туркистон генерал-губернатори М.Г.Черняев (1882-1884) хам руслаштириш сиёсатининг тарафдори бўлиб, у ўз фаолияти давомида билим юртлари тизимини кенгайтириш ва ривожлантиришга ҳаракат қилди. Генерал Черняев: “Чимкент шаҳар билим юртини кенгайтириш учун 100 минг рубль ажратган ва ана шу билим юртида укишни истаган хотин-кизлар учун пул мукофоти таъсис этган”. 1884 йилда генерал-губернатор Черняев шариат масалаларига хам уз хукмини утказди, яъни “махаллий ахолининг суд козилари ва бийларини янгидан кайта ташкил этишни” таклиф килди.
Империя Маориф министрлигининг маслахатчиси Н. И. Ильминский мадрасалар фаолиятига баҳо бериб, мадраса дастурларига дунёвий билимларнинг киритилиши аҳолида миллий онгнинг уйғонишига туртки беради, шу сабабдан ҳам “мадрасаларни ислоҳ этиш керак эмас, аксинча ҳеч кандай эътибор бермасдан ва уларга карама-карши холда замонавий билим берадиган рус мактабларини очиш лозим”, -деб таъкидлайди [3. 67 б.].
Анъанавий мактаб-мадрасалар асосан диний тарбия бериш билан чекланган булиб, замонавий илм-фанларнинг укитилиши мазкур мактаблар учун ёт ходиса эди. Шу боис хам улар мустамлакачилар учун унчалик хавф тугдирмас эди [4. 21 б.]. Мустамлакачилар олдида махаллий халк таълим тизимини издан чикаришнинг 2 та мухим шарти бор эди.
Шундан сунг ушбу масала давлат сиёсати даражасига кутарилди ва улкада рус-тузем мактаблари очила бошланди. Рус-тузем мактаблари гоясига генерал-губернатор Н.О. Розенбах (1884-1889) асос солди. Биринчи рус-тузем мактаби 1884 йил 19 декабрда Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида очилди [5. 74 б.]. Россия империяси амалдорлари айни пайтда мактаб, мадрасаларнинг иқтисодий асоси бўлган вақф мулкларини чеклашга ҳамда уларни тугатишга доир сиёсат ҳам олиб борди. Ана шу мақсадда Туркистонда вақф ислоҳотлари ўтказилиб, илоҳотлар асосан вақф мулкларини тугатишга қаратилган эди. Шу сабабдан ҳам мустамлака маъмурлари вақф мулкларини кучли назорат остига олдилар.
Туркистонда вақф мулклари билан боғлиқ масалалар 1886 йилда ҳукумат томонидан тасдиқланган “Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом”да ўз ифодасини топди [2. 24 б.].
Хулоса қилиш мумкинки, Чоризмнинг маориф сиёсати ўлкадаги таълим тизимига салбий таъсир кўрсатди. Ҳукумат томонидан миллий маорифни ривожлантирилишига йўл қўймасликка қарши доимий равишда кураш олиб борилди. Бунинг натижасида анъанавий миллий мактаб ва мадрасалар камайиб кетишига олиб келди.
Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати :
-
1. Бендриков К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане (1865-1924 гг).-М.: Академ.пед.наук РСФСР, 1960.-С.63.
-
2. Болтабоев С. Туркистондаги вақф мулклари тарихи.-Наманган: Наманган, 2005.-Б.24.
-
3. Исмоилова Д. Мустабид тузумнинг Туркистондаги диний сиёсати // O᾽zbekiston tarixi.-Тошкент, 2003.-№1.-Б.67.
-
4. Козаков Т. К. Общественно-политическое положение в Ферганской долине и джадидское движение в начале ХХ века. Автореф. дис канд. ист. наук.-Т., 2001.-20 с.
-
5. Остроумов Н.П. Сарты. Этнографические материалы.-Т.: Среднеазиатская жизнь, 1908.-С. 74.
-
6. Пален К.К. Отчет по ревизии учебного дела Туркестанского края. -СПб.: 1910.-С.2.
-
7. Ризаев Ш. Жадид драмаси.-Т.: Шарц, 1997.-Б.38.
-
8. Савицкий А.П. Некоторые данные об исламских учреждениях и политика царских властей в Туркестане //Труды СаГУ. -Ташкент, 1956.-№6.-С.12.
-
9. Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари: чоризм ва совет мустамлакачилиги даврида Ўзбекистон миллий бойликларининг ўзлаштирилиши /Лойиҳа ра^бари, масъул муцаррир Д.А.Алимова -Т.: Шарц, 2001.-Б.28.
"Экономика и социум" №5(84) 2021
Список литературы Чор россиясининг туркистондаги миллий маориф соасидаги сиёсати
- Бендриков К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане (1865-1924 гг).-М.: Академ.пед.наук РСФСР, 1960.-С.63.
- Болтабоев С. Туркистондаги вақф мулклари тарихи.-Наманган: Наманган, 2005.-Б.24.
- Исмоилова Д. Мустабид тузумнинг Туркистондаги диний сиёсати // O᾽zbekiston tarixi.-Тошкент, 2003.-№1.-Б.67.
- Козаков Т. К. Общественно-политическое положение в Ферганской долине и джадидское движение в начале ХХ века. Автореф. дис.. канд. ист. наук.-Т., 2001.-20 с.
- Остроумов Н.П. Сарты. Этнографические материалы.-Т.: Среднеазиатская жизнь, 1908.-С. 74.
- Пален К.К. Отчет по ревизии учебного дела Туркестанского края. - СПб.: 1910.-С.2.
- Ризаев Ш. Жадид драмаси.-Т.: Шарқ, 1997.-Б.38.
- Савицкий А.П. Некоторые данные об исламских учреждениях и политика царских властей в Туркестане //Труды СаГУ. -Ташкент, 1956.-№6.-С.12.
- Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари: чоризм ва совет мустамлакачилиги даврида Ўзбекистон миллий бойликларининг ўзлаштирилиши /Лойиҳа раҳбари, масъул муҳаррир Д.А.Алимова -Т.: Шарқ, 2001.-Б.28.